02.10.2024 йилдаги 619-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига амбулатор тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш, соҳага босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ҳамда касалликларни даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастурини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сон қарорига асосан 2022 йилдан Сирдарё вилоятида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон-2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорига асосан 2023 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида аҳолининг энг кўп мурожаатларига сабаб бўлган сурункали касалликлар билан диспансер назоратида турган беморларни реимбурсация дастури доирасида 11 турдаги дори воситалари билан таъминлаш тизими тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор томонидан реимбурсация дастури доирасида дори воситаларини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар томонидан дори воситаларини беморларга бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецепт асосида дорихоналар томонидан берилган дори воситалари қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда реимбурсация дастурини давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда босқичма-босқич йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт бўйича давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетига киритилган дори воситалари беморларга дорихоналар томонидан реимбурсация дастури асосида бепул берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари бўйича дорихоналарнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) орқали қоплаб берилади. Бунда Жамғарма билан дорихоналар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилади ва дорихоналарнинг харажатларини қоплаш учун тўловлар ғазначилик хизмати органлари орқали юридик мажбурият расмийлаштирилган ҳолда ҳар ойда камида бир маротаба молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реимбурсация дастурини амалга оширишда бемор ёки унинг қонуний вакилининг мобил телефон рақамига юбориладиган СМС-хабарлар бўйича харажатлар реимбурсация дастурига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситаларининг чакана савдода мавжудлиги (дефектура) юзасидан доимий мониторинг ўтказиб борсин ҳамда мониторинг натижаларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарорга мувофиқ давлат тиббий суғурта механизмлари, шу жумладан реимбурсация дастурини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
619-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 619-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом беморларни амбулатор шароитда даволаниши учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситалари қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш (реимбурсация) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом аҳолига амбулатор тиббий ёрдам кўрсатишда дори таъминоти шаффофлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида дори воситаларининг чакана савдоси билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) билан шартнома тузган дорихоналарга (кейинги ўринларда — дорихона) нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амбулатор тиббий ёрдам — кечаю-кундуз кузатувга муҳтож бўлмаган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий фаолиятдаги ҳайъат (кейинги ўринларда — ДФҲ) — даволаш-профилактика муассасаларида стандартлар ва клиник протоколлар асосида касалликларни ташхислаш ва даволаш учун зарур бўлган дори воситалари, тиббий жиҳозлар, сарфлов материаллари, тиббий асбоб-ускуналар ҳамда реагентларни харид қилиш, тарқатиш ва улардан самарали фойдаланиш, шунингдек, электрон рецептларни тасдиқлашга масъул тузилма;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситасининг халқаро патентланмаган номи (кейинги ўринларда — ХПН) — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дори воситаси таркибидаги фаол дори моддасининг (субстанция) номи. ХПН орқали дори воситаси идентификация қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реимбурсация дастури — беморларни амбулатор шароитда даволаш учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситалари қийматини Жамғарма томонидан қоплаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) — тиббиёт ташкилотларига мурожаат қилган аҳолининг саломатлиги, шифокор кўриги ва инструментал-лаборатор текширувлар натижаларини акс эттириш, жамлаш ҳамда тиббий ҳужжатларни электрон шаклда яратишни ва уларнинг автоматлаштирилган айланмасини таъминлайдиган электрон тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро касалликлар таснифи (кейинги ўринларда — ХКТ) — касалликлар ва соғлиқ билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг халқаро статистик таснифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ахборот дастури (кейинги ўринларда — ахборот дастури) — реимбурсация дастури ва электрон рецепт билан боғлиқ барча жараёнларни бошқариш, маълумот алмашиш, тегишли ҳисоботларни шакллантириш каби функцияларни амалга оширувчи ахборот дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецепт — шифокор томонидан дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисига дори воситасини бериш ҳамда уни қўллаш усули тўғрисидаги кўрсатмаси электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуний вакил — беморнинг оила аъзоси ёки беморга васийлик қилишга тайинланган шахс (ижтимоий ходим);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган қоплаш қиймати — реимбурсация дастури асосида берилаётган дори воситасининг ХПН, шакли ва дозаси бўйича ҳар бир бирлиги учун қоплаб берилиш мумкин бўлган энг юқори сумма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низом талаблари асосида бериладиган дори воситалари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий амалиётда фойдаланиш учун тасдиқланган ва Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида ишлаб чиқарилган тайёр дори воситалари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Реимбурсация дастурига киритиладиган касалликлар ва уларни даволашда бериладиган дори воситалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, уларнинг чекланган қоплаш қийматини белгилаш ва тўловларни амалга ошириш тартиби Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситасининг ХПН, шакли ва дозаси учун чекланган қоплаш қиймати Жамғарма ҳузурида ташкил этиладиган комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари бўйича дорихоналарнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жамғарма томонидан чекланган қоплаш қиймати доирасида қоплаб берилади. Бунда дорихоналарнинг харажатларини қоплаш учун тўловлар ғазначилик хизмати органлари орқали юридик мажбурият асосида ҳар ойда камида бир маротаба амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Реимбурсация дастурининг бюджети Жамғармадан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига ажратилган маблағларнинг 10 фоизигача миқдорида белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-19-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 07/26/19/0067-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Реимбурсация дастури доирасида электрон рецептлар тўғри ва асосли шакллантирилиши, дорихоналарга узатилиши, улар асосида дори воситаларининг берилиши ҳамда берилган дори воситалари бўйича харажатлар қопланишини назорат қилиш Жамғарма томонидан ахборот дастури орқали ёки тегишли муассаса (дорихона)га ташриф буюрган ҳолда бирламчи ҳужжатларни ўрганиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Жамғармага шахсга доир маълумотларни, шу жумладан, барча тиббий маълумотларни ахборот тизимидан тўғридан-тўғри олиш ва қайта ишлаш ваколати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Реимбурсация дастури доирасида электрон рецепт билан боғлиқ жараёнларни бошқариш, маълумот алмашиш, тегишли ҳисоботларни шакллантириш каби функцияларни амалга оширувчи ахборот дастури Жамғарма томонидан жорий этилади ва бошқарилади ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўрнатилган тартибда интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Реимбурсация дастури доирасида бериладиган дори воситаларининг давлат рўйхатидан (шу жумладан қайта рўйхатдан) ўтганлик сертификатини амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, фойдаланиши тақиқланган ҳамда қайтарилган ёки карантинга ўтказилган дори воситаларининг миқдори (партияси) ёки қатори (сериялари) тўғрисидаги маълумотлар ахборот дастурига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг ахборот тизими орқали ўзаро интеграция асосида автоматик тарзда узатилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Реимбурсация тизимида дорихоналарнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Реимбурсация тизимида иштирок этадиган дорихоналарга мазкур дастур асосида бериладиган дори воситаларининг доимий мавжуд бўлишини кафолатлаш ва чакана савдо тармоқларида узлуксиз мавжудлигини таъминлаш масъулияти юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда дорихона дори воситаларининг етказиб берилишидаги узилиш ҳолатлари тўғрисида Жамғармани етти кун аввал хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тайинланган дори воситасининг электрон рецептда кўрсатилган ХПН, шакли ва дозасига мос ҳолда ҳамда сотувда мавжуд реимбурсация дастурига киритилган дори воситаларининг энг паст чекланган қоплаш қиймати доирасида берилишига дорихона ходими (фармацевт) жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарма билан тузилган шартномага асосан дорихона ахборот тизимига уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дорихона шартнома тузилган санадан бошлаб беш иш куни ичида реимбурсация тизимида иштирок этувчи ўз филиаллари ҳамда ахборот дастурида ишлашга рухсат берилган ходимлари тўғрисидаги маълумотни Жамғармага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Реимбурсация дастурини тартибга солувчи ҳужжатларга ўзгартириш киритилган тақдирда, Жамғарма билан дорихоналар ўртасида тузилган шартномаларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим бўлади. Кўрсатилган ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Жамғарма дорихоналарни ёзма ёки электрон шаклда беш иш куни ичида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дорихона томонидан реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари учун бемордан тўлов олинганлиги ҳамда реимбурсация дастури талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланганда Жамғарма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи маротаба — огоҳлантириш бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи маротаба — бир томонлама тартибда шартномани бекор қилган ҳолда дорихонани реимбурсация дастуридан чиқариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда реимбурсация дастуридан чиқарилган дорихона ходимларининг ахборот дастурига кириши тўхтатилади ва хабарнома берилган кундан кейин берилган дори воситалари учун тўлов амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Реимбурсация дастурида дори воситаларининг тайинланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Реимбурсация дастури асосида беморларга дори воситаларини тайинлаш Жамғарма билан шартномавий муносабатлар ўрнатган бирламчи тиббий-санитария муассасаси шифокори томонидан амалга оширилади. Бунда Жамғарма билан тузилган шартнома мазкур муассаса ва унда фаолият юритаётган шифокорларни ахборот дастурида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бирламчи тиббий-санитария муассасаси раҳбари реимбурсация дастури доирасида рецепт ёзиш ваколати берилган шифокорлар ва электрон рецептларни тасдиқлаш ваколати берилган ДФҲ аъзолари рўйхатини ахборот дастурига тегишли маълумотлар киритилиши учун Жамғармага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Реимбурсация дастури доирасида электрон рецепт шакллантириш ва уни узатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электрон рецепт тиббий ахборот тизимида шифокор томонидан тегишли ёзувлари мавжуд бўлган бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон рецептда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий-санитария муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецепт рақами ва берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беморнинг ЖШШИР, фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХКТга мувофиқ қўйилган ташхис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситасининг ХПН бўйича номланиши, рақами (электрон рецепт рақамига боғланган ҳолда), шакли, дозаси, фойдаланиш усули, даволаниш курсининг давомийлиги (сурункали касалликка чалинган беморлар учун бир ойдан ошмаган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рецептни тасдиқлаган шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб етти календарь кунини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Реимбурсация дастури доирасида дори воситалари беморга Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналар орқали электрон рецепт асосида бепул берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт ўрнатилган тартибда тасдиқланганидан сўнг ахборот дастури орқали Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда бемор (унинг қонуний вакили ёки бириктирилган патронаж ҳамшираси)нинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган СМС-хабарнома автоматик равишда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бемор (унинг қонуний вакили ёки бириктирилган патронаж ҳамшираси) электрон рецепт асосида дори воситасини олиш учун дорихонага мурожаат қилиб ушбу электрон рецепт рақамини маълум қилганидан сўнг дорихона ходими томонидан ахборот дастурида мазкур электрон рецепт бўйича дори берилиши тўғрисида амалиёт бажарилади ҳамда бемор (унинг қонуний вакили ёки бириктирилган патронаж ҳамшира) мобил телефон рақамига СМС-хабарнома орқали махсус код юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дорихона ходими СМС-хабарнома орқали юборилган махсус кодни бемордан сўрайди ва ахборот дастурига киритади, киритилган махсус код ахборот дастури томонидан қабул қилинганидан сўнг реимбурсация дастурига киритилган энг паст чекланган қоплаш қийматига эга бўлган дори воситаси бемор (унинг қонуний вакили ёки бириктирилган патронаж ҳамшираси)га берилади ҳамда ахборот дастурида дори воситаси берилганлиги дорихона ходими томонидан тасдиқланади ва мазкур электрон рецепт ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Берилган дори воситалари бўйича харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Реимбурсация дастурида иштирок этувчи дорихоналарнинг берилган дори воситалари бўйича сарф-харажатлари мазкур дори воситаларининг ҳақиқий сотув нархлари акс эттирилган ҳисоб-фактуралар асосида Жамғарма томонидан чекланган қоплаш қиймати доирасида тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Реимбурсация дастури доирасида берилган дори воситаларининг ҳисобини юритиш ахборот дастури орқали автоматик тарзда шакллантириладиган ҳисоботлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Реимбурсация дастури бўйича тўловларни олиш учун дорихона ҳафталик ёки ойлик асосда берилган дори воситасининг ҳақиқий сотув нархи акс эттирилган, электрон рецепт рақамига боғланган дори воситаси рақами ва мазкур электрон рецептга мувофиқ дори воситасининг тайинланган миқдоридан берилган қисми кўрсатилган ҳисоб-фактурани Жамғармага юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда дорихона раҳбари ҳисоб-фактурада акс эттирилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги ҳамда ўз вақтида Жамғармага узатилишига жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳисоб-фактура келиб тушган кундан бошлаб Жамғарма ундаги маълумотларни беш иш куни ичида кўриб чиқади. Бунда дорихона билан тузилган шартнома шартларининг бажарилиши ўрганиб чиқилади ҳамда ҳисоб-фактурада акс эттирилган сарф-харажатларни тўлиқ қоплаш, қисман қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жамғарма томонидан сарф-харажатларни тўлиқ қоплаш тўғрисидаги қарор ҳисоб-фактурани қабул қилиш орқали амалга оширилади. Харажатларни қисман қоплаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳисоб-фактура дорихонага қайтарилади ва рад этишнинг асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дорихона харажатларни қисман қоплаш ёки рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиши ва харажатлар қопланиши учун ҳисоб-фактурани беш иш куни ичида такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ахборот дастурида реимбурсация дастури учун режалаштирилган маблағларнинг ойлик режаси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жамғарма реимбурсация дастури учун режалаштирилган маблағларни бошқариш ва назорат қилишни амалга оширади. Мазкур маблағларни бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари кесимида тақсимлайди, қайта тақсимлайди ҳамда электрон рецептлар расмийлаштирилишини доимий мониторинг қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жамғарма билан келишган ҳолда реимбурсация дастурини жорий этиш ва юритилишида юзага келадиган муаммоларни ечиш ҳамда ушбу ҳужжатда тартибга солинмаган масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Жамғарма билан шартнома тузган дорихона ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари ахборот дастурига маълумотларнинг тўғри киритилиши, ахборот дастуридан тўғри ва мақсадли фойдаланишга, шунингдек, ўз ходимлари томонидан йўл қўйиладиган хатолик учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 09/24/619/0783-сон; 23.01.2026 й., 07/26/19/0067-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)