27.10.2020 йилдаги ЎРҚ-644-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади наркологик ёрдам соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Наркологик ёрдам тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг наркологик ёрдам тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш — наркологик касалликларга чалинган шахсларга нисбатан суднинг қарори асосида мажбурий даволаш учун мўлжалланган муассасаларда кўрсатиладиган наркологик ёрдам тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам — наркологик касалликлар профилактикасини, наркологик касалликларга чалинган шахсларни текширишни, уларга маслаҳат беришни, ташхис қўйишни, уларни даволашни, тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ўз ичига олувчи ихтисослаштирилган тиббий ёрдам тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касаллик (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) — психоактив моддаларга патологик ружу қўйиш, улардан сурункали заҳарланишнинг психосоматик (руҳий ва жисмоний) ҳамда ижтимоий оқибатлари билан тавсифланадиган сурункали касаллик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликка чалинган шахс — ўзига нарколог шифокор томонидан наркологик касаллик ташхиси қўйилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш — наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳаёт фаолиятига доир чекловларни бартараф этишга ёки компенсация қилишга, йўқотилган ижтимоий алоқаларини ҳамда ижтимоий мақомини тиклашга, меҳнат ва маиший шароитларга мослашувини таъминлашга қаратилган тиббий, психологик, тарбиявий, таълимга оид, ижтимоий, ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология муассасалари — аҳолига наркологик ёрдам кўрсатувчи наркология марказлари, шифохоналари, диспансерлари, психоневрология диспансерлари тузилмасидаги бўлинмалар, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг наркология кабинетлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик экспертиза — тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалаларини, маъмурий, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича иш юритиш жараёнида юзага келадиган бошқа масалаларни ҳал этиш учун наркологик касалликка ташхис қўйишга қаратилган шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психоактив моддалар — марказий асаб тизимига ўзига хос таъсир кўрсатадиган, мунтазам равишда истеъмол қилганда руҳан ва жисмонан қарамликни юзага келтириши мумкин бўлган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий кимёвий моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш — шахсларда мастлик ҳолатини аниқлашга қаратилган тиббий кўрик усуллари ва тиббий текширувлар мажмуи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Наркологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари қонунийлик, махфийлик, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланганлиги, раҳм-шафқат ва инсонпарварликдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Наркологик ёрдам соҳасини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг наркологик ёрдам соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг наркологик ёрдам соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг наркологик ёрдам соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги наркологик вазиятни ўрганади, наркологик касалликлар тарқалганлиги таҳлилини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларни эрта аниқлаш, уларга маслаҳат бериш, уларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш, профилактика ва диспансер кузатувига олиш ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ижтимоий мослашувига ва қайта ижтимоийлашувига доир тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини ва наркологик касалликларнинг соматик асоратларини тегишли ихтисослашувдаги даволаш-профилактика муассасаларида даволашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш самарадорлиги мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг наркологик ёрдам соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг, аввало ёшларнинг психоактив моддаларни нотиббий равишда истеъмол қилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди ва бартараф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психоактив моддаларни истеъмол қилувчи шахсларни аниқлайди ва уларни тиббий текширувдан ўтишга олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш органлари ва муассасаларининг хулосалари асосида наркологик касалликларга чалинган шахсларни профилактик ҳисобга олишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш учун ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини таъминлайди, шунингдек ушбу шахсларни суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида наркология муассасаларига олиб боришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни жазони ижро этиш тизимининг ихтисослаштирилган муассасаларида мажбурий даволашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган, наркология муассасаларида даволаниб чиққан, шу жумладан мажбурий тарзда даволаниб чиққан шахслар устидан кузатувни ташкил этади ҳамда уларни ишга жойлаштиришга ва уларнинг маиший мослашувига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи ҳамда наркологик ёрдам кўрсатувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг наркологик ёрдам соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда наркологик касалликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам кўрсатувчи тиббиёт муассасалари тармоғини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни ва инфратузилмани яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология муассасалари қошида ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик фаолиятига ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этишга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этишга кўмаклашади, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган, наркология муассасаларида даволаниб чиққан, шу жумладан мажбурий тарзда даволаниб чиққан шахсларни ишга жойлаштиришга ва уларнинг маиший мослашувига доир тадбирларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг ва таълим муассасаларининг наркологик касалликлар профилактикасида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида наркологик касалликлар профилактикасига доир тармоқ дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида психоактив моддаларни истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларида психоактив моддаларнинг тарқалишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди ва бартараф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг ўқувчиларида соғлом турмуш тарзига мойиллик шакллантирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларда психоактив моддаларни истеъмол қилишга ўрганиб қолишга сабаб бўлувчи ижтимоий омиллар таъсирига бардошлиликни шакллантириш бўйича оилалар билан иш олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи ҳамда наркологик ёрдам кўрсатувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари ва таълим муассасалари қонунчиликка мувофиқ наркологик касалликлар профилактикаси бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Меҳнат органларининг наркологик касалликлар профилактикасида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг бандлигини таъминлашга доир ишларда наркология муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволанаётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича тадбирларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда наркология муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган, наркология муассасаларида даволаниб чиққан, шу жумладан мажбурий тарзда даволаниб чиққан шахсларни ишга жойлаштиришга кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат органлари қонунчиликка мувофиқ наркологик касалликлар профилактикаси бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг наркологик касалликлар профилактикасида иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ҳамда бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик ёрдам тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
(11-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган, шу жумладан ғайриижтимоий хулқ-атворга мойил бўлган шахсларни профилактик ҳисобга олишни амалга оширишда ички ишлар органларининг профилактика инспекторларига кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ наркологик касалликлар профилактикаси бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Давлат томонидан кафолатланган наркологик ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психоактив моддалардан ўткир заҳарланиш, психоактив моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ алкоголли психозлар ва заҳарланиш натижасидаги психозлар чоғида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувдан ўтказилишни, маслаҳат берилишини, ташхис қўйилишини, шунингдек наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг амбулатория ва стационар шароитларда даволанишини ҳамда тиббий-ижтимоий реабилитация қилинишини кафолатлайди.
(12-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ-861-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 03/23/861/0577-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Аҳолига наркологик ёрдам кўрсатувчи соғлиқни сақлаш муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг наркология муассасалари ёки «Наркология» ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган хусусий тиббиёт муассасалари аҳолига наркологик ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркология диспансерлари Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, Тошкент шаҳрида, шунингдек мамлакатнинг йирик шаҳарларида республика, вилоят, шаҳар ёки туманлараро даражада мустақил даволаш-профилактика муассасалари сифатида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амбулатория шароитларидаги наркологик ёрдам туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари тузилмасида ташкил этилган наркология кабинетлари томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стационар шароитлардаги наркологик ёрдам Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази, наркология диспансерлари, психоневрология муассасаларининг наркология бўлимлари, мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология шифохоналари, наркология диспансерларининг мажбурий даволаш учун мўлжалланган бўлимлари томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психоактив моддалардан ўткир заҳарланиш чоғида шошилинч тиббий ёрдам ҳудудий шошилинч тиббий ёрдам марказлари томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Наркологик касалликлар профилактикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликлар профилактикаси психоактив моддаларнинг тарқалишига ва нотиббий равишда истеъмол қилинишига, шу жумладан алкоголни суиистеъмол қилишга имкон берувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга, уларнинг шахсий, ижтимоий ва тиббий салбий оқибатларининг олдини олишга қаратилган ижтимоий, маърифий ҳамда тиббий-психологик тадбирлар мажмуидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликлар профилактикаси бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактикани ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларнинг бирламчи профилактикаси психоактив моддаларни истеъмол қилишга ўрганиб қолишга сабаб бўладиган омилларни бартараф этиш ёки шахснинг ушбу омиллар таъсирига бардошлилигини ошириш орқали мазкур моддаларни биринчи марта нотиббий равишда истеъмол қилишга уринишнинг олдини олишга қаратилган тиббий, педагогик, психологик ва ижтимоий чора-тадбирлар тизимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларнинг иккиламчи профилактикаси психоактив моддаларни истеъмол қилишни бу моддаларга нисбатан қарамлик шакллангунига қадар тугатишга қаратилган тиббий, педагогик, психологик, психотерапевтик ва ижтимоий чора-тадбирлар тизимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларнинг учламчи профилактикаси наркологик касаллик авж олишининг ҳамда унинг ижтимоий ва тиббий салбий оқибатлари юзага келишининг олдини олишга қаратилган тиббий, психологик, психотерапевтик ва ижтимоий чора-тадбирлар тизимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Наркологик касалликка чалинган шахсларга наркологик ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳуқуқлари, ўзидаги мавжуд наркологик касалликларнинг хусусияти, қўлланиладиган даволаш ва реабилитация қилиш усуллари тўғрисида ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволашни амалга ошириш шароитларини (амбулатория ёки стационар), даволовчи таъсир ўтказиш ҳажми ва усулларини танлашда, даволаш ва реабилитация қилишнинг якка тартибдаги режасини тузишда иштирок этиш, бундан ушбу Қонуннинг 5-бобида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология муассасаси билан тиббий ёрдам ва реабилитация ёрдамини кўрсатиш тўғрисида ёзма шартнома тузиш, бундан ушбу Қонуннинг 5-бобида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий воситалар ва усулларни синаш, илмий тадқиқотлар ёки ўқув жараёнида ўзидан объект сифатида фойдаланилишига, шунингдек фото-, видео- ёхуд кинотасвирга олинишга олдиндан ёзма розилик бериш ёки уни рад этиш, шу жумладан исталган босқичда рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф қилинаётган даволанишни рад этиш ёки уни исталган босқичда тўхтатиш, бундан ушбу Қонуннинг 25-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология муассасасининг раҳбарига ёки бошқа мансабдор шахсига, юқори турувчи соғлиқни сақлаш органига ёки судга мурожаат қилиш, ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокатни ёхуд қонуний вакилини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида профилактика кузатуви (профилактик ҳисобга олиш) ва диспансер кузатуви (диспансер ҳисобига олиш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика кузатуви (профилактик ҳисобга олиш) алкоголни мунтазам равишда истеъмол қилувчи, гиёҳвандлик воситаларини ёки бошқа психоактив моддаларни ҳар замонда истеъмол қилувчи шахсларда руҳан ва жисмонан қарамликнинг клиник белгиларисиз наркологик касаллик ривожланишининг олдини олиш мақсадида наркология муассасалари томонидан амалга оширилади. Профилактика кузатуви (профилактик ҳисоб) остидаги шахсларга нисбатан психоактив моддаларга руҳан ва жисмонан қарамликнинг шаклланиши хавфига доир омилларни бартараф этишга қаратилган тиббий, педагогик, психологик, психотерапевтик ва ижтимоий чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг диспансер кузатуви (диспансер ҳисобига олиш) наркология муассасалари томонидан уларга психоактив моддаларни нотиббий равишда истеъмол қилишдан тийилишни ва наркологик касалликнинг тиббий-ижтимоий оқибатларининг олдини олишини таъминлайдиган малакали наркологик ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркология муассасасига даволанишдан ўтиш учун ихтиёрий равишда мурожаат этган наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг илтимосига кўра, уларнинг диспансер кузатуви (диспансер ҳисобига олиш) белгиланмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий диспансер кузатувига (диспансер ҳисобига) қуйидаги шахслар олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсиятида наркологик касаллик билан боғлиқ бўлган аниқ кўриниб турган ўзгаришлар бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли ёки заҳарланиш натижасидаги психозларни бошдан кечирган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган, наркологик ёрдам сўраб мурожаат қилгунига қадар, даволаниш даврида ёки даволаниш тугалланганидан кейин ғайриижтимоий хулқ-атвор белгиларини намоён этувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ марта психоактив моддалар таъсиридан мастлик ва (ёки) ўткир заҳарланиш ҳолатида тиббиёт муассасаларига олиб келинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, наркологик касалликлари туфайли ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркология муассасасида даволаниб чиққанидан кейин бир йил мобайнида наркологик касаллиги икки мартадан ортиқ қайталанган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касаллик ташхисини қўйиш нарколог шифокорларнинг мутлақ ҳуқуқидир. Профилактика ёки диспансер ҳисобига қўйиш ҳақидаги қарор наркология муассасасининг тиббий комиссияси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика кузатуви (профилактик ҳисобга олиш) ва диспансер кузатуви (диспансер ҳисобига олиш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Наркологик касалликка чалинган шахснинг даволанишга розилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни даволаш унинг ёзма розилиги ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги олинганидан кейин амалга оширилади, бундан ушбу Қонуннинг 25-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шифокор даволанишга ёзма розилик олиш учун наркологик касалликка чалинган шахсга ёки унинг қонуний вакилига касалликнинг хусусияти, даволашнинг мақсади ва усуллари, даволашнинг давомийлиги тўғрисида, шунингдек юзага келиш эҳтимоли бўлган асоратлар хавфи, ножўя таъсирлар ва кутилаётган натижалар ҳақида ахборот бериши шарт. Даволаниш учун ёзма розилик тиббий ҳужжатларга қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн тўрт ёшдан катта вояга етмаган шахслар тиббий аралашувга ихтиёрий ёзма розилик бериш ёки уни рад этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган ва ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган ёшга тўлмаган шахсларга ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга нисбатан даволаниш учун ёзма розиликни уларнинг қонуний вакиллари ушбу шахслар соғлиғининг ҳолати ҳақидаги маълумотлардан хабардор қилингач беради. Қонуний вакиллар йўқлигида даволаш тўғрисидаги қарорни шифокорлар консилиуми қабул қилади, консилиум йўқлигида эса, қарорни даволовчи шифокор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Наркологик ёрдамни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахслар наркологик ёрдамни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдамни рад этиш наркологик касалликка чалинган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг аризаси билан расмийлаштирилиб, даволовчи шифокор ва бўлим мудирининг имзолари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдамни рад этган шахсларга ёки уларнинг қонуний вакилларига наркологик ёрдамни рад этишнинг эҳтимол тутилган оқибатлари тўғрисида тушунтирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни наркологик ёрдам олишни рад этишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Наркологик касалликка чалинган шахсга ўз розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз наркологик ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсга ўзининг ёзма розилигисиз ёки қонуний вакилининг ёзма розилигисиз наркологик ёрдам кўрсатишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликка чалинган шахсда психоактив моддаларни истеъмол қилиши оқибатида унинг ўзи ва атрофидаги шахслар учун бевосита хавф солувчи алкоголли ёки заҳарланиш натижасидаги психозлар юзага келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаётий кўрсатмаларга кўра кечиктириб бўлмайдиган тиббий аралашув зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 25-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган асосларга кўра мажбурий даволаш қўлланилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психоактив моддаларни истеъмол қилиш оқибатида юзага келган алкоголли ёки заҳарланиш натижасидаги психоз ҳолатидаги шахсга унинг ёзма розилигисиз наркологик ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақидаги қарор уни кўрикдан ўтказувчи нарколог шифокор ёки психиатр шифокор томонидан қабул қилинади. Алкоголли ёки заҳарланиш натижасидаги психоз тўхтатилганидан (бартараф этилганидан) кейин наркологик касалликни даволашни давом эттириш наркологик касалликка чалинган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг ихтиёрий ёзма розилиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Наркологик касалликка чалинган шахсга тўлиқ ҳажмда наркологик ёрдам кўрсатишни рад этиш ёки ёрдам кўрсатиш муддатини кечиктириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсда тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган тақдирда, унга тўлиқ ҳажмда наркологик ёрдам кўрсатиш рад этилиши ёки уни кўрсатиш муддати кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсда рад этиш ёки муддатини кечиктириш учун асос бўлган тиббий қарши кўрсатмалар бартараф этилганда наркологик ёрдам тўлиқ ҳажмда кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Наркологик касалликларга чалинган шахсларни даволаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахсларни амбулатория ёки стационар шароитларда даволашни ўтказишга доир тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш мазкур Қонуннинг 5-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдамга муҳтож бўлмаган шахсларнинг наркология муассасасига асоссиз равишда ётқизилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахсларни даволаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган тиббий воситалар ва усуллардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий воситалар ва усуллардан фақат даволаш мақсадида фойдаланилиши керак ҳамда улар наркологик касалликларга чалинган шахсларни жазолаш воситаси сифатида хизмат қилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш наркологик касалликка чалинган шахснинг ўзига хос шахсий хусусиятлари ва эҳтиёжлари ҳисобга олинадиган якка тартибдаги режага асосланади, бу режа ушбу шахснинг ўзи ёки унинг қонуний вакили билан муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланиладиган ташхис қўйиш ва даволаш усуллари, шу жумладан психотерапевтик технологиялар ҳақидаги маълумотлар касаллик тарихига ёки амбулатория картасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахслар бошқа даволаш-профилактика муассасаларида бўлган тақдирда, улар маслаҳат тарзидаги наркологик ёрдам билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркология муассасасида стационар даволанишда бўлган шахсларга, зарурат бўлганда, бошқа мутахассисларнинг маслаҳат бериши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркология муассасасида стационар даволанишда бўлган шахсларда бошқа ихтисосликдаги даволаш-профилактика муассасаларида кўрсатиладиган шошилинч тиббий ёрдамни талаб этадиган ҳолатлар аниқланган тақдирда, улар тез тиббий ёрдам хизмати орқали зудлик билан тегишли даволаш-профилактика муассасаларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Наркология муассасасида даволанишда бўлган шахснинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркология муассасасида даволанишда бўлган шахс наркология муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркология муассасасида даволанишда бўлган шахс томонидан наркология муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик уни даволаш муассасасидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлиши мумкин, бундан ушбу Қонуннинг 5-бобида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Наркологик касалликларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш фақат наркологик касалликка чалинган шахснинг ихтиёрий ёзма розилиги асосида, наркология муассасаси билан тиббий ёрдам ва реабилитация ёрдами кўрсатиш тўғрисида ёзма шартнома тузилганидан кейин амалга оширилади, бундан ушбу Қонуннинг 5-бобида ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган ва тиббий-ижтимоий реабилитациядан ўтиш хоҳишини билдирган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги наркология муассасалари томонидан реабилитация қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Наркологик касалликларга чалинган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахслар тўғрисидаги, шу жумладан уларни текширувдан ўтказиш натижалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларида профилактика кузатуви зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура, тергов, суриштирув органларининг, шунингдек суднинг тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилиши муносабати билан сўровига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг сўровига кўра;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг сўровига кўра;
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш тугалланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволанишдан ўтиш учун такроран чақиртирилганидан кейин шахс наркология муассасасига боришни рад этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирувга қадар бўлган ёшдаги ва чақирув ёшидаги шахслар ҳарбий-тиббий комиссиядан ўтаётганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтаётганида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Мажбурий даволашни қўллаш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаш атрофдагиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғига таҳдид солаётган ёхуд жамоат тартибини, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузаётган, психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун бир йил ичида маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан суднинг қарорига асосан қўлланилади. Бунда мажбурий даволаш диспансер кузатуви остида (диспансер ҳисобида) бўлган ва ихтиёрий даволанишни рад этаётган наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан қўлланилади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Наркологик касалликка чалинган шахсни унинг мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий ички ишлар органининг бошлиғи наркологик касалликка чалинган, психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун бир йил мобайнида маъмурий жавобгарликка тортилган шахсга нисбатан унинг мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш чиқаради.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсга унинг мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантириш ички ишлар органлари ходими томонидан эълон қилиниб, унга огоҳлантиришнинг кўчирма нусхаси топширилади ва бу ҳақда баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга муҳтож деб топиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга муҳтож деб топиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар наркология диспансерлари таркибида тузиладиган наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган тиббий комиссиялар ёки олис ҳудудларда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқларининг буйруғи асосида тузиладиган наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар (бундан буён матнда ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар деб юритилади) томонидан амалга оширилади. Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш заруриятини аниқлаш билан боғлиқ барча клиник текширувлар наркология диспансерида, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассислар мавжуд бўлган бошқа тиббиёт муассасаларида ўтказилади.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган тиббий комиссиялар ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиялар наркологик касалликка чалинган шахсга нисбатан тиббий хулоса чиқаради.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса клиник текширув жараёнида олинган маълумотларга, шунингдек қуйидагилар томонидан тақдим этилган иш материалларидаги маълумотларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар томонидан — шахсни наркологик касалликка чалинган деб топиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суриштирув ва тергов, прокуратура ва суд органлари томонидан — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссия тузиладиган олис ҳудудлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материаллар ички ишлар органлари томонидан наркология муассасаларининг, наркологик касалликка чалинган шахс оила аъзоларининг ёки қариндошларининг илтимосномаларига асосан, шунингдек наркологик касалликка чалинган шахснинг оила аъзолари хабардор қилинган ҳолда, ички ишлар органларининг ташаббусига кўра тайёрланади ва расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги материалларни тайёрлаш мақсадида мазкур шахсни наркологик экспертизадан ўтказиш учун унинг яшаш жойидаги наркология диспансерига ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссияга олиб боради.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари наркологик экспертизаларни ўтказиш учун ихтисослаштирилган тиббий комиссиянинг ёки ихтисослаштирилган туманлараро тиббий комиссиянинг наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулосасини олгач, тўпланган материалларни мазкур шахснинг яшаш жойидаги ёки наркология диспансери жойлашган ердаги судга тақдим этади. Мазкур материаллар судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарор унинг яшаш жойидаги ёки наркология муассасаси жойлашган ердаги суд томонидан ушбу шахс ҳозирлигида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахснинг суд мажлисига келиши ички ишлар органлари ходими кузатувида амалга оширилади. Наркологик касалликка чалинган шахс рад этган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ суднинг қарорига асосан мажбуран олиб келиш амалга оширилади.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва ички ишлар органлари томонидан дарҳол ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори устидан ушбу қарор ўзига нисбатан чиқарилган шахс ёки унинг адвокати, қонуний вакили томонидан 72 соат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши ёхуд прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволашнинг давомийлиги наркологик касалликка чалинган шахс даволаш учун жойлаштирилган кундан эътиборан беш кунлик муддатда наркология муассасасининг тиббий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган клиник-ташхис қўйиш стандартлари ва даволаш баённомаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш шахс даволанаётган наркология муассасаси тиббий комиссиясининг қарори асосида тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволаш давомийлиги ўн саккиз ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг наркологик касалликка чалинган шахсни мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ушбу шахс билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун мўлжалланган муассасалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тузилмасида мажбурий даволаш учун бўлим ташкил этилган наркология муассасаларида ёки мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология шифохоналарида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш тизимининг ихтисослаштирилган муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволашни ўтказишга доир тиббий қарши кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Мажбурий даволанаётган шахсларга нисбатан меҳнат терапиясини қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахслар мажбурий даволанишда бўлиши даврида даволаш мақсадида ва уларнинг жисмоний ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек тиббий кўрсатмаларга мувофиқ уларга нисбатан меҳнат терапияси қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат терапиясини ўтказиш наркология муассасалари қошида ташкил этиладиган, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиладиган, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик фаолиятига ихтисослаштирилган корхоналарда ёки саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарида меҳнат терапиясини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган ва меҳнат терапияси тартибида меҳнат фаолиятига жалб қилинган шахсларнинг иш вақти давомийлиги меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган иш вақти давомийлиги нормаларига мувофиқ бўлиши керак.
(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат жараёнини ташкил этиш корхона маъмурияти томонидан наркология муассасасининг тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган ва меҳнат терапияси тартибида меҳнат фаолиятига жалб қилинган шахсларда меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлган тақдирда, меҳнат дафтарчасига мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасида бўлиш давридаги меҳнат фаолияти тўғрисида белги қўйилади, меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда эса маълумотнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган ва меҳнат терапияси тартибида меҳнат фаолиятига жалб қилинган шахсларга корхоналар томонидан амалдаги нормалар, нархлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳақи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар ишланган вақт учун ҳисобланган иш ҳақининг ўттиз фоизини мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар махсус ҳисобварағига ўтказади, иш ҳақининг қолган қисми эса солиқлар, алиментлар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ушланмалар чегириб ташланган ҳолда меҳнат терапияси тартибида меҳнат фаолиятига жалб этилган шахснинг ўз шахсий ҳисобварағига ўтказилади. Наркология муассасасига мазкур шахсларнинг фамилиялари рўйхати ҳам бу шахсларга ўтказилган иш ҳақи суммалари кўрсатилган ҳолда тақдим этилади.
(32-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар махсус ҳисобварағида ҳосил бўладиган маблағлар ушбу муассасада даволанаётган шахсларнинг қўшимча овқатланишига, шунингдек бу муассасаларнинг бинолари ва иншоотларини капитал таъмирлашга, уларнинг ҳудудларини ободонлаштиришга, тиббий асбоб-ускуна, хўжалик ва маданий ашёларни олишга, даврий матбуот нашрларига обуна бўлишга, кутубхоналар учун адабиётлар харид қилишга, маданий тадбирларни ўтказишга сарфланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг мажбурий даволаш учун мўлжалланган муассасалардаги хулқ-атвори қоидалари ва уларни сақлаш шарт-шароитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида ушбу муассасалардаги наркологик касалликларга чалинган шахслар томонидан тиббий кўрсатмалар бажарилишини таъминловчи тартиб, уларнинг ўзбошимчалик билан кетиб қолиш имкониятини истисно этувчи доимий назорат ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган шахсларнинг наркология муассасасидан ташқарига чиқишига фақат даволаш-ташхис қўйиш тадбирларини ўтказиш ёки меҳнат терапияси тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун наркология муассасасининг тиббиёт ходимлари ва қўриқлаш ходимлари кузатувида рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган, мажбурий даволанаётган шахсларга зарур моддий-маиший шароитлар таъминланади. Палаталар ҳар бир ётоқ-жой учун камида олти квадрат метр майдон ҳисобга олинган, кўпи билан тўртта ётоқ-жойга мўлжалланилган ҳолда ташкил этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган шахслар ётаржой буюмлари ва мавсумий кийим-бош билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган шахслар учун овқатланиш ва моддий-маиший таъминот нормалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган шахсларга пул маблағларини, моддий қимматликларни ва сақланиши тақиқланган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ашёларни ёнида сақлашга рухсат берилмайди. Олиб қўйилган пул маблағлари, моддий қимматликлар ва сақланиши тақиқланган ашёлар қариндошларига қайтарилади, қариндошлари йўқ бўлган тақдирда эса, мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг сақлаш хонасига топширилиб, бу ерда уларнинг бут сақланиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасида наркологик касалликларга чалинган шахсларни сақлаш шароитлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ички тартиб-қоидалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволанаётган шахсларга газеталар, журналлар ва телевидениедан фойдаланиш таъминланади. Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида кутубхоналар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган, мажбурий даволанаётган ички тартиб-қоидаларни бузувчи ёки даволанишдан бош тортувчи ёхуд атрофидагиларнинг ёки бевосита ўзининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳаракатларни содир этувчи шахслар махсус палатага жойлаштирилади, шахс махсус палатага жойлаштирилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида бу ҳақда прокурор хабардор қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган чора алоҳида ҳолларда қўлланилади ва мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаси раҳбарининг ёзма фармойишига кўра ўн суткагача бўлган муддатга амалга оширилади. Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг раҳбари иш жойида бўлмаган тақдирда, махсус палатага жойлаштириш ҳақидаги қарор мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг лавозими бўйича юқори турувчи ходими томонидан қабул қилиниб, кейинчалик мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг раҳбарига ахборот берилади, раҳбар махсус палатада сақлаб туриш муддатини ёзма фармойиш билан белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган даври мажбурий даволаниш муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Наркологик касалликларга чалинган, мажбурий даволанаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган, наркология муассасасида мажбурий даволанаётган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг ички тартиб қоидалари ва мазкур муассасада бўлишни тартибга соладиган бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат олиш, моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат терапияси тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз шахсий ҳисобварағида турган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотларини ва энг зарур нарсаларни, шунингдек мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг ҳудудида сақланиши ва фойдаланилиши тақиқланмаган бошқа ашёларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда яқин қариндошлари билан учрашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекловсиз хат ёзиш ва хат олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда йўқловлар олиш, посилкалар юбориш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз шахсий ҳисобварағига ўтказиладиган пул ўтказмаларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички тартиб қоидаларига ва мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасида даволанаётган бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этган ҳолда диний урф-одатларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар кунлик сайр қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори турувчи соғлиқни сақлаш органига ёки судга мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаси ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган, наркология муассасасида мажбурий даволанаётган шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ички тартиб қоидаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаси маъмуриятининг ва тиббиёт ходимларининг қонуний талабларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайинланган даволашни қабул қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг мол-мулкини асраб-авайлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасида тозаликни ва тартибни сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий гигиенага риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Наркологик касалликларга чалинган, мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасида даволанаётган шахсларни муассасадан чиқариш асослари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган, мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасида даволанаётган шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволаш муддати тугагач ва шахс соғлиғининг клиник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволашни ўтказишга тўсқинлик қиладиган қўшимча оғир касалликлар аниқланганлиги сабабли муассасадан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасидан чиқарилган шахсларга улардан олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, моддий қимматликлар ва ашёлар қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг маъмурияти наркологик касалликка чалинган шахс чиқарилишидан ўн кун олдин ички ишлар органларини, меҳнат органини, яшаш жойидаги наркология муассасасини чиқариб юборилган наркологик касалликка чалинган шахсларнинг маиший шароитларини яхшилашга ҳамда уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва улар устидан кузатувни таъминлаш учун хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Наркологик касалликларга чалинган, мажбурий даволаниб чиққан шахсларнинг касаллик қайталанишига қарши терапиядан ўтиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган, мажбурий даволаниб чиққан шахслар наркология муассасасидан чиқарилганидан ёки жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганидан кейин яшаш жойидаги наркология муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда касаллик қайталанишига қарши терапиядан ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар касаллик қайталанишига қарши терапиядан ўтишдан бош тортган тақдирда, ички ишлар органлари томонидан мажбурий равишда олиб келинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Мажбурий даволаниб чиққан шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший шароитларини яхшилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий даволаниб чиққан шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший шароитларини яхшилаш уларнинг яшаш жойи бўйича амалга оширилади ҳамда яшаш жойидаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ички ишлар органлари, меҳнат органлари ҳамда наркология муассасалари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик касалликларга чалинган ва мажбурий даволанишга юборилган шахсларнинг аввалги яшаш жойи бўйича уй-жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Наркологик экспертиза ва тиббий текширувдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Наркологик экспертиза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик экспертиза наркология муассасаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг қарори асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий даволашга муҳтож шахсларга нисбатан ички ишлар органларининг ходимлари томонидан тайёрланган материаллар асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш наркология диспансерлари ёки бошқа даволаш-профилактика муассасалари тузилмасида ташкил этилган махсус кабинетларда амалга оширилади, бундай муассасалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш нарколог шифокорлар ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда махсус тайёргарликдан ўтган бошқа ихтисосликдаги шифокорлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган усуллар ва воситалардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказишга ташкилий-услубий раҳбарлик наркология диспансерлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психоактив моддалар таъсиридан мастлик ҳолатини аниқлаш учун шахсларни тиббий текширувдан ўтказишга юбориш ва уни ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий текширув натижаларидан норози бўлган шахслар ушбу натижалар устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
(39-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Наркологик ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Наркологик ёрдам кўрсатишга бўлган ҳуқуқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркология бўйича ихтисосликка эга бўлган шифокор наркологик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этадиган ўрта тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар наркологик касалликларга чалинган шахслар билан иш олиб бориш учун махсус тайёргарликдан ўтиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Тиббиёт ходимларининг наркологик ёрдам кўрсатиш чоғидаги мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам кўрсатиш чоғида тиббиёт ходимлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериши;
(41-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларнинг наркология муассасасида бўлиши даврида уларнинг хавфсизлигини таъминлаши, посилкалар ва йўқловларнинг таркибини назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларга чалинган шахсларга ёзишмалар, давлат органлари, муассасалар ва ташкилотларга мурожаатлар йўллаши учун шарт-шароитлар яратиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий тиббий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликка чалинган шахс билан унинг психоактив моддаларга руҳан ва жисмонан қарамлиги муаммосини, текширувдан ўтишга, даволанишга ва тиббий-ижтимоий реабилитацияга доир якка тартибдаги режани муҳокама қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликка чалинган шахсни текшириш ва уни даволаш чоғида олинган ахборотни ошкор этмаслиги, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наркологик касалликларни даволашнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган воситалари ва усулларидан фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз малакасини доимий равишда ошириб бориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимларига ва бошқа мутахассисларга кафолатлар ва имтиёзлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар алоҳида меҳнат шароитларида фаолият билан шуғулланувчи шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи шахснинг соғлиғига зарар етказилиб, бу унинг меҳнат қобилияти вақтинча йўқотилишига сабаб бўлган тақдирда, шунингдек ногиронлик юз берганда — ушбу шахсга, у вафот этган тақдирда эса — унинг қарамоғидагиларга зарарнинг ўрни қонунчиликда назарда тутилган тартибда қопланади.
(42-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(43-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Наркологик ёрдам тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наркологик ёрдам тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(44-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги 753-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 36-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Сурункали алкоголизм ёки гиёвандликка мубтало бўлган беморларни мажбуран даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 753а-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 37-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 73-I-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 121-модда) 250-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 371-I-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 69-модда) 19-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини тўла ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 550-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 17-модда) 37-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги 714-I-сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 5-модда) илованинг 14-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 592-модда; 2020 йил, № 3, 203-модда) VI боби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 175-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 23-модда) I бўлимининг 3-банди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-542-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 267-модда) 5-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонунинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(47-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-644-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.10.2020 й., 03/20/644/1415-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 10.08.2023 й., 03/23/861/0577-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)