1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар |
1. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида назорат жараёнларини самарали ташкил этиш. | 1. Назорат жараёнини амалга оширувчи ходимларнинг ўз вазифа ва мажбуриятларини бажариши учун зарур билим, кўникма ва малакаларига эгалигини баҳолаш механизмларини жорий этиш. 2. Назорат тузилмалари (Хавфларни бошқариш қўмитаси, Одоб-ахлоқ комиссияси ва бошқалар) таркибига вазифаларнинг бевосита ижрочиларидан мустақил аъзоларнинг киритилишини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
2. | Ташкилий тузилманинг юклатилган вазифаларга мос шакллантирилиши ҳамда ваколат ва мажбуриятларнинг самарали тақсимланишини таъминлаш. | 1. Вазифа ва функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда ташкилий тузилмани уларга мослаштириш асосида қайта кўриб чиқиш. 2. Ҳар бир штат бирлиги бўйича лавозим йўриқномаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳамда унда мажбурият ва ваколатларни аниқ белгилаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида раҳбарият ва ходимлар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви ҳамда ички ва ташқи ҳисобдорликни белгилаш. | Идоравий ҳужжат | ||||
3. | Фаолиятга салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга оид жараёнларни йўлга қўйиш. | 1. Ходимларнинг компетенциясига (билим, малака ва кўникмалари) бўлган талабларни белгилаш. 2. Ходимларнинг билим ва кўникмаларини узлуксиз оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 3. Захира кадрларни шакллантириш тизимини йўлга қўйиш. 4. Ходимларнинг ротацияси ҳамда доимий ривожланишига оид режа-дастурларни ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
4. | Ходимлар фаолиятини баҳолаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимларини йўлга қўйиш. | 1. Ходимлар фаолиятининг самарадорлигини белгиланган тартибда доимий баҳолаб бориш ва натижалар асосида рағбатлантириш чораларини кўриш. 2. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашда муносиб ва адолатли шарт-шароитларни яратиш. 3. Ходимларга юклатилган вазифаларни амалга оширишда ортиқча юкламаларнинг юзага келмаслигини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
5. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш. | 1. Таркибий бўлинмалар томонидан хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва хавфлар реестрини шакллантириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
2. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 3. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш. | 2026 йил январь ойидан бошлаб ҳар чоракда | ||||
6. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Хавфларни бошқариш қўмиталари фаолиятини ташкил этиш. | 1. Хавфларни бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. 2. Хавфларни бошқариш қўмитаси йиғилишларини ўтказиб бориш. | Идоравий ҳужжат | 2025 йил сентябрь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
3. Хавфларни бошқариш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш ва тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳар чоракда | |||
7. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида назорат жараёнларини амалга ошириш тартибини белгилаш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи назорат жараёнларини амалга ошириш тартибини белгилаш: ходимларнинг назорат жараёнларини амалга ошириши бўйича мажбурият ва ваколатларини белгилаш; функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш жараёнида доимий ва танланма назоратни (мониторинг) амалга ошириш; ахборот технологиялар ёрдамида назоратни, хато-камчиликлар ва хавфлардан огоҳлантириш тизимларини йўлга қўйиш; назорат жараёнларини расмийлаштириш. | Идоравий ҳужжат | 2026 йил март | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
8. | Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда назорат тузилмалари томонидан назорат жараёнларининг ўтказилишини мониторинг қилиш. | Қуйидагилар орқали мониторинг қилиш: функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича белгиланган тартибларнинг бажарилишини ўрганиб бориш; тизимлар, жараёнлар ва ташкилий тузилмадаги ўзгаришларда таркибий бўлинмалардаги назорат жараёнларини қайта кўриб чиқиш; хато ва камчиликлар ҳамда хавфлар юзага келганда, ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш; назорат жараёнларидаги камчиликлар бўйича ходимларга таъсир чораларини қўллаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йилдан январь ойидан бошлаб ҳар чоракда | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
4. Ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш | |||||
9. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш. | Самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйишни қуйидагилар орқали таъминлаш: ахборот ва маълумотларни алмашишни таъминловчи самарали ички коммуникация тизимини йўлга қўйиш; ташқи манфаатдор томонлар билан ахборот ва маълумотлар алмашишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш; ахборот ва маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминловчи механизмлар ишлаб чиқиш, ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
5. Ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш | |||||
10. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилаш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилаш: ички назорат тизими самарадорлигини доимий мониторинг қилиш; ички назорат кординатори томонидан умумий мониторинг қилиш; ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимини баҳолаш. | Идоравий ҳужжат | 2026 йил январь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
11. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш. | 1. Таркибий бўлинмалар томонидан доимий мониторинг қилиб борсин. 2. Ички назорат кординатори томонидан ички назорат тизимини умумий мониторинг қилиш ва ички назорат тизими фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш. 3. Ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича раҳбариятга маълумот тақдим этиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил январь ойидан бошлаб ҳар чоракда | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
II. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш механизмлари | |||||
1. Ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш | |||||
12. | «Давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида халқаро стандартлар асосида ички назорат ва ички аудит тизимини ташкил этиш, асосий тамойиллар, вазифалар, ваколатлар ва мажбуриятлар, жавобгарлик нормаларини белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
13. | Халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш тартибини белгилаш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш: ички назорат тизимини ташкил этишда раҳбарият ва ходимларнинг вазифа ва мажбуриятлари; назорат муҳитини шакллантириш; хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш ва назорат жараёнларини амалга ошириш; ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш; ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорлик. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
14. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг сифатини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари | |
15. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат координаторини белгилаш. | Ички назорат тизимини мувофиқлаштириш, тегишли маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш ҳамда манфаатдор томонларга ички назорат тизими бўйича ҳисобот тақдим этишни амалга оширувчи ички назорат координаторини белгилаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
16. | Халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини йўлга қўйиш. | Ички назорат тизимини жорий этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш ҳамда ишчи гуруҳ йиғилишларида ички назорат тизимига оид масалаларни муҳокама қилиб бориш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил март ойидан бошлаб ҳар чоракда | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
17. | 2 та республика ижро этувчи ҳокимият органини танлаб, янги ички назорат тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш. | 1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг масъул шахслари ва халқаро экспертлар билан биргаликда ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ташкилот ички назорат тизимининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш. 3. Ички назоратни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 4. Тажриба-синов бўйича хулосаларни тайёрлаш ва келгусида амалга ошириладиган ишларни белгилаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026-2027 йиллар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
18. | Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими сифатини баҳолаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари | |
3. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш | |||||
19. | Ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. | Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўқув марказида ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил январь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
20. | 1. Халқаро экспертлар, манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ички назорат, хавфларни бошқариш ва ички аудит йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш. 2. Олий таълим ташкилотлари билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат, хавфларни бошқариш ва ички аудит масалалари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда халқаро ва маҳаллий илмий конференциялар ташкил этиш. 3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат, хавфларни бошқаришга оид монография, ўқув қўлланма ва материаллар тайёрлаш. 4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва олий таълим ташкилотлари билан биргаликда ички назорат тизими ва хавфларни бошқаришга оид махсус фанларни ўқитишни кадрлар тайёрлаш жараёнига жорий этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | |
3-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат органи ва ташкилоти бўйсунувидаги юридик мақомга эга бўлган ташкилотлари сони | Давлат органи ва ташкилотининг йиллик бюджети (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олган ҳолда) | Жами бошқарув штат бирликлари сони | Ҳисобланадиган коэффициент | Минимал штат бирликлари сони | |
500 тадан ортиқ | 5 трлн сўмдан ортиқ | 1000 тадан ортиқ | 6,0 | 18 |
|
201 — 500 | 1 — 5 трлн сўм | 751 — 1000 | 5,0 | 15 |
|
101 — 200 | 501 млрд — 1 трлн сўм | 501 — 750 | 3,0 | 9 |
|
51 — 100 | 201 — 500 млрд сўм | 201 — 500 | 2,0 | 6 |
|
26 — 50 | 101 — 200 млрд сўм | 101 — 200 | 1,0 | 3 |
|
25 тагача | 100 млрд сўмгача | 100 тагача | 0,3 | 1 |
|
2-ИЛОВА
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||||||
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони | Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони | Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори | Жами штат бирликлари минимал сони | Марказлаш-тирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони | Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони | Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори | Жами штат бирликлари минимал сони |
150 тадан ортиқ | 50 тадан ортиқ | 0,375 | 0,75 | 30 тадан ортиқ | 35 тадан ортиқ | 0,375 | 0,75 |
101 — 150 | 26 — 50 | 0,25 | 0,5 | 26 — 30 | 26 — 35 | 0,25 | 0,5 |
51 — 100 | 16 — 25 | 0,125 | 0,25 | 21 — 25 | 16 — 25 | 0,125 | 0,25 |
50 тагача | 15 тагача | 0,075 | 0,15 | 20 тагача | 15 тагача | 0,075 | 0,15 |
2-ИЛОВА
Т/р | Назорат саволлари | Баҳолаш мезони | Балл | Вазн |
1. Ички аудит хизмати фаолиятининг белгиланган тартибда ташкил этилиши, мустақиллиги ҳамда ресурслар билан таъминланиши | ||||
1.1. | Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилотининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилганми? | Ҳа, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилган — 2 балл. Йўқ, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилмаган — 0 балл. | ||
1.2. | Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбарига бўйсунуви белгиланганми? | Ҳа, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланган — 2 балл. Йўқ, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.3. | Ички аудит хизмати ходимларининг мустақиллиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланган — 2 балл. Йўқ, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.4. | Ички аудит хизматига ўз фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятга оид вазифалар юкланишига чеклов(лар) ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низомда белгиланганми? | Ҳа, белгиланган — 2 балл. Йўқ, белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.5. | Ички аудит хизмати ходимларининг фаолиятига аралашувларга йўл қўймаслик бўйича бандлар қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, қабул қилинган — 2 балл. Йўқ, қабул қилинмаган — 0 балл. | ||
1.6. | Ички аудит хизмати ходимининг асосий фаолият натижаларига жавобгар ҳисобланмаслиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, тегишли нормалар белгиланган — 2 балл. Йўқ, тегишли нормалар белгиланмаган — 0 балл. | ||
1.7. | Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ходимлар билан тўлдирилганми? | Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. | ||
1.8. | Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун етарли моддий-техник база билан таъминланганми? | Ҳа, етарли моддий-техник база билан таъминланган — 2 балл. Йўқ, моддий-техник база билан таъминланмаган — 0 балл. | ||
1.9. | Ички аудит хизмати ходимларининг қўнимсизлиги қандай? (охирги 12 ойда) | Ички аудит хизмати ходимлари таркиби алмашмаган — 2 балл. Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоизгача алмашган — 1 балл. Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоиздан юқори алмашган — 0 балл. | ||
2. Ички аудит хизмати фаолиятига оид тегишли ички ҳужжатларнинг қабул қилиниши | ||||
2.1. | Давлат органи ва ташкилотининг ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низоми Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилганми? | Ҳа, мувофиқ ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, мувофиқ ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
2.2. | Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари мавжудми (тасдиқланганми)? | Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
2.3. | Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқми? | Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга тўлиқ мувофиқ — 2 балл. Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлмаган қисмлар мавжуд — 0 балл. | ||
2.4. | Лавозим йўриқномаларида ички аудит хизмати ходимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги кўрсатилганми? | Кўрсатилган — 2 балл. Тўлиқ кўрсатилмаган — 0 балл. | ||
2.5. | Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги ички ҳужжатлар билан белгиланганми ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқми? | Ҳа, белгиланган ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — 2 балл. Йўқ, ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмас (Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги белгиланмаган) — 0 балл. | ||
2.6. | Ички аудит хизматига ички аудит тадбирларида иштирок этишга ёки ушбу тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмаслик ҳолатлари қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? | Ҳа, қабул қилинган ва амал қилинади — 2 балл. Қабул қилинган, лекин амал қилинмайди — 1 балл. Қабул қилинмаган — 0 балл. | ||
3. Ички аудит йиллик режасининг хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилиши | ||||
3.1. | Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилганми? | Ҳа, хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган — 2 балл. Ички аудит йиллик режаси ишлаб чиқилган, лекин уни ишлаб чиқишда хавф таҳлили ўтказилмаган — 1 балл. Йўқ, йиллик режа ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
3.2. | Хавф таҳлилини амалга оширишда барча ички аудит объектлари қамраб олинганми? | Барча ички аудит объектлари қамраб олинган — 2 балл. Айрим ички аудит объектлари қамраб олинмаган — 0 балл. | ||
3.3. | Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектлари тўлиқ қамраб олинганми? | Тўлиқ қамраб олинган — 2 балл. Мавжуд вақт ва инсон ресурслари етарли бўлмаганлиги сабабли тўлиқ қамраб олинмаган — 1 балл. Тўлиқ қамраб олинмаган (бошқа сабабларга кўра) — 0 балл. | ||
3.4. | Хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектларини тўлиқ қамраб олиш учун ресурслар етарлими (ёки етарли бўлмаган тақдирда, бу тўғрисида биринчи раҳбар хабардор қилинганми)? | Ҳа, ресурслар етарли (ёки ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинган) — 2 балл. Йўқ, ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинмаган — 0 балл. | ||
3.5. | Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг қанча қисмини ташкил қилади? | 20 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади — 2 балл. 20 фоиздан кўпроқ қисмини ташкил қилади — 0 балл. | ||
3.6. | Ички аудит йиллик режаси мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганми? | Ҳа, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда ишлаб чиқилган — 0 балл. | ||
3.7. | Барча ўтказилган ички аудит тадбирлари таркибида режадан ташқари аудит тадбирлари улуши қанча қисмни ташкил этади? | 20 фоиздан кам — 2 балл. 20 фоиздан кўп — 0 балл. | ||
3.8. | Ички аудит хизматининг ички аудит йиллик режаси давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан ўз вақтида тасдиқланадими? | Ҳа, ўз вақтида тасдиқланади — 2 балл. Тасдиқланади, лекин ўз вақтида эмас — 1 балл. Йўқ, ўз вақтида тасдиқланмайди — 0 балл. | ||
4. Ички аудит тадбирларининг қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши ва натижаларининг расмийлаштирилиши (танлама тартибда ўрганилади) | ||||
4.1. | Ички аудит тадбирлари учун белгиланган тартибда дастур ишлаб чиқилганми? | Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
4.2. | Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилганми? | Ҳа, белгиланган тартибда расмийлаштирилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган — 0 балл. | ||
4.3. | Ички аудит тадбири ҳисоботида таклиф ва тавсиялар мавжудми? | Ҳа, таклиф ва тавсиялар мавжуд — 2 балл. Йўқ, таклиф ва тавсиялар мавжуд эмас — 0 балл. | ||
4.4. | Ички аудит хизмати фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мунтазам равишда ва ўз вақтида тақдим этиладими? | Ҳисобот белгиланган муддатларда тақдим этилади — 2 балл. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилади, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилмайди — 0 балл. | ||
4.5. | Ички аудит тадбирлари белгиланган муддатларда ўтказилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда ўтказилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган муддатларда ўтказилмаган — 0 балл. | ||
4.6. | Ички аудит тадбири давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломати мавжуд бўлган тақдирда давлат органи ва ташкилоти раҳбари ёзма равишда хабардор қилинганми? | Хабардор қилинган — 2 балл. Хабардор қилинмаган — 0 балл. | ||
4.7. | Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган муддатларда «Давлат аудити» дастурий комплексига киритилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда киритилган — 2 балл. Киритилган, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл. Йўқ, киритилмаган — 0 балл. | ||
4.8. | Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича белгиланган муддатларда аудит тадбирларини ўтказиш тўғрисида тегишли чоралар кўрилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда чоралар кўрилган — 2 балл. Чоралар кўрилган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, чоралар кўрилмаган — 0 балл. | ||
4.9. | Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари белгиланган муддатларда «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали Ҳисоб палатасига тақдим этилганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда тақдим этилган — 2 балл. Тақдим этилган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, тақдим этилмаган — 0 балл. | ||
4.10. | Бюджет дастурларининг ижроси ички аудит хизмати томонидан белгиланган йўналишларда баҳоланганми? | Ҳа, белгиланган йўналишларда баҳоланган — 2 балл. Баҳоланган, лекин белгиланган барча йўналишларда эмас — 1 балл. Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл. | ||
4.11. | Бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботлари ички аудит хизмати томонидан белгиланган муддатларда баҳоланганми? | Ҳа, белгиланган муддатларда баҳоланган — 2 балл. Баҳоланган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл. | ||
4.12. | Ички аудит хизмати томонидан бюджет дастурларининг ижросини баҳолаш натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилганми? | Ҳа, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмаган — 0 балл. | ||
4.13. | Ички аудит хизмати фаолияти бўйича давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ҳисоботлар тақдим этиб борилганми? | Ҳа, тақдим этиб борилган — 2 балл. Йўқ, тақдим этиб борилмаган — 0 балл. | ||
4.14. | Ички аудит хизмати фаолияти бўйича ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ҳисоботлар жамоатчиликка эълон қилиб борилганми? | Ҳа, эълон қилиб борилган — 2 балл. Эълон қилиб борилган, лекин ҳар чоракда эмас — 1 балл. Йўқ, эълон қилиб борилмаган — 0 балл. | ||
5. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши | ||||
5.1. | Ички аудит тадбирида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг барчаси чора-тадбирлар режасига киритилганми? | Барча таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилган — 2 балл. Айрим таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 1 балл. Таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 0 балл. | ||
5.2. | Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи қандай? | Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. | ||
5.3. | Ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича мониторинг йўлга қўйилганми? | Ҳа, мониторинг йўлга қўйилган — 2 балл. Йўқ, мониторинг йўлга қўйилмаган — 0 балл. | ||
5.4. | Ички аудит тадбири натижалари якунига кўра чора-тадбирлар режаси белгиланган тартибда тузилганми? | Ҳа, белгиланган тартибда тузилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган тартибдан фарқ қилади — 0 балл. | ||
5.5. | Ички аудит хизмати томонидан қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларининг олдини олиш (профилактика) амалга оширилганми? | Ҳа, профилактика амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, профилактика амалга оширилмаган — 0 балл. | ||
5.6. | Ички аудит хизмати томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий аудит амалга оширилганми? | Ҳа, амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, амалга оширилмаган — 0 балл. | ||
5.7. | Ички аудит хизматининг барча ходимлари масофавий аудит ўтказиш учун «ЎзАСБО» дастурий мажмуасидан фойдаланадими? | Ҳа, барчаси фойдаланади — 2 балл. Айрим ходимлар фойдаланади — 1 балл. Йўқ, фойдаланмайди — 0 балл. | ||
5.8. | Ички аудит хизмати томонидан йиллик иш режасининг бажарилиши кўрсаткичи қандай? | 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. | ||
6. Ички аудит хизмати ходимларининг малака даражаси ҳамда фаолияти самарадорлигининг Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом асосида баҳоланиши | ||||
6.1. | Ички аудит хизмати ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, ички аудит хизмати ходимларини касбий ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилганми? | Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилган — 2 балл. Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмаган — 0 балл. | ||
6.2. | Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит фаолиятига оид семинар, тренингларда, шу жумладан, хорижий давлатларда ташкил этилган семинар, тренингларда иштирок этадими? | Ҳа, семинар, тренингларда мунтазам равишда иштирок этади — 2 балл. Семинар, тренингларда иштирок этади, лекин мунтазам эмас — 1 балл. Семинар, тренингларда иштирок этмайди — 0 балл. | ||
6.3. | Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш амалга оширилганми? | Ҳа, баҳолаш амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, баҳолаш амалга оширилмаган — 0 балл. | ||
6.4. | Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилганми? | Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилган — 2 балл. Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилмаган — 0 балл. | ||
6.5. | Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тўғри амалга оширилганми? | Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланган — 2 балл. Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланмаган — 0 балл. | ||
6.6. | Ички аудит хизматининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичи қандай? | 86 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. 71 фоиздан (71 фоиз ҳам киради) 86 фоизгача — 1 балл. 71 фоиздан паст — 0 балл. | ||
7. Ички аудит хизмати фаолиятига оид бошқа саволлар | ||||
7.1. | Ички аудит фаолиятига оид мурожаатлар ижроси кўрсаткичи қандай? | 100 фоиз — 2 балл. 90 фоиздан (90 фоиз ҳам киради) 100 фоизгача — 1 балл. 90 фоиздан паст — 0 балл. | ||
7.2. | Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжудми? | Ҳа, барча ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжуд — 2 балл. Ички ва ташқи ахборот тизимларидан қисман фойдаланиш имконияти мавжуд — 1 балл. Йўқ, фойдаланиш имконияти мавжуд эмас — 0 балл. | ||
7.3. | Ички аудит хизмати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилганлик ҳолати? | Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилган — 2 балл. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаганлик ҳолатлари мавжуд — 0 балл. | ||
7.4. | Ички аудит хизмати томонидан фуқаролар иштирокидаги аудит тизими бўйича назорат объектлари «Давлат аудити» дастурий комплексига тўлиқ киритилганми? | Тўлиқ киритилган — 2 балл. Киритилган, лекин тўлиқ эмас — 1 балл. Киритилмаган — 0 балл. | ||
7.5. | Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилоти тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган аудит (назорат) ишларига оид ҳужжатлар мониторингини юритганми? | Ҳа, мониторинг юритилган — 2 балл. Йўқ, мониторинг юритилмаган — 0 балл. | ||
7.6. | Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотида «Хавфларни бошқариш» қўмитасининг ишчи органи сифатида фаолияти йўлга қўйилганми? | Ҳа, тўлиқ йўлга қўйилган — 2 балл. Қисман йўлга қўйилган — 1 балл. Йўқ, йўлга қўйилмаган — 0 балл. | ||
7.7. | Ички аудит хизмати фаолияти бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан олдинги баҳолашда берилган таклиф ва тавсиялар бажарилганми? | Ҳа, бажарилган — 2 балл. Йўқ, бажарилмаган (ёки қисман бажарилган) — 0 балл. | ||
Баҳолаш натижаси (фоизда) | ||||
Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижаси | ||
___________ (давлат органи ва ташкилоти номи) ___________ (ички аудит тузилмаси номи) томонидан ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлик ва сифат даражаси «__» фоиз кўрсаткич билан ________ (бири танланади: юқори, ўрта, паст) деб баҳоланди. | ||
Маълумот учун. Баҳолаш натижасига кўра ички аудит хизмати фаолиятининг сифат даражаси қуйидагича баҳоланади: | ||
юқори — 90 фоиз ва ундан юқори, ўрта — 70 фоиздан (70 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача, паст — 70 фоиздан кам. | ||
____________________________ | ____________ | ____________ |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими | (имзо) | (кун, ой, йил) |
»; | ||