20.03.2007 йилдаги 54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда молия органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб ходимларини давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитларида ишлашга қайта тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини замонавий педагогика ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш дастурлари асосида Давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитларида ишлашга қайта тайёрлаш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнининг методик ва ахборот базасини яратиш, такомиллаштириш ва янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат маблағларини бошқариш ва Давлат бюджетининг ғазна ижроси соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, шунингдек Давлат бюджетининг ғазна ижроси ҳамда давлат маблағларини бошқариш масалалари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-методик ишланмаларни тайёрлаш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрларни, хорижий маслаҳатчиларни, экспертларни ва молия органларида амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат маблағларини бошқариш ҳамда Давлат бюджетининг ғазна ижроси масалалари бўйича илмий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг давлат харидлари соҳасида малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурлари ва ўқув режаларини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари бўйича ўқув қўлланмалари, ўқув адабиёти ва бошқа материаллар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув жараёнига соҳадаги етакчи мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда махсус курслар ташкил қилиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 апрелдаги 262-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2020 й., 09/20/262/0516-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит миллий малака сертификатига эга бўлган шахслар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказнинг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг профессор-ўқитувчиларига ва илмий ходимларига олий ўқув юртлари ҳамда илмий муассасаларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, қолган ходимларга эса — молия органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тингловчилари учун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларидан тингловчиларга уларни юборган ташкилот томонидан турар жой ижараси ҳамда ўқиш жойига келиш ва кетиш йўл кира харажатлари қопланади, хизмат сафарлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ ва тартибда суткалик пули тўланади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ўқишни муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Марказ тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда ўқув жараёни сифати ва тингловчиларнинг келгусидаги профессионал фаолияти юзасидан мониторинг олиб борилишини назарда тутсин, шунингдек Марказнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилдан бошлаб, ҳар йили, Марказнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Давлат бюджетидан Марказ фаолиятини таъминлаш, шу жумладан Марказ ходимларининг халқаро илмий-амалий анжуманларда қатнашиши, даврий нашрлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини, шу жумладан хорижда нашр этиладиган даврий нашрлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратсин, шунингдек бюджет ташкилотларининг улар ходимларининг Марказда ўқиши билан боғлиқ харажатларини молиялаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг фаолиятини ва келгусидаги ривожланишини таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил якунларига кўра жойларда Марказ филиалларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва, зарурат бўлганда, киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга битта енгил автомобиль харажатларига лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия ва иқтисодиёт ихтисослиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув режаларига «Давлат бюджетининг ғазна ижроси» фанини ўрганишни киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Дархонтепа кўчаси 7-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 20 мартдаги 54-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази тузилмаси
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 110-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2020 й., 09/20/262/0516-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон)