давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда аниқланган хавфларни бартараф этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Лавозими бўйича | — | Ҳисоб палатаси раиси, Ҳайъат раиси | |
2. | М.Р. Абдуллаев | — | Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари |
3. | А.В. Аллаберганов | — | Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
4. | С.А. Мирзаев | — | Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
5. | Қ.Б. Эриметов | — | Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи аудит методологияси шўъбаси мудири |
6. | У.М. Арипов | — | Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири |
7. | Ж.М. Бекмуродов | — | Давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни аудит қилиш шўъбаси мудири |
8. | Н.Қ. Имонқулов | — | Республика бюджетининг шакллантирилиши ва харажатларининг ижросини аудит қилиш шўъбаси мудири |
9. | А.С. Солиев | — | Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари |
10. | С.И. Хасанов | — | Ҳуқуқий таъминот ва халқаро алоқалар шўъбаси мудири |
11. | Ж.Ж. Қурбонов | — | Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил шўъбаси мудири, Ҳайъат котиби |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Давлат бюджетининг ижроси устидан молиявий назоратни янада кучайтириш бўйича
Т/р | Тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъуллар |
I. Давлат молиявий назорати органларининг фаолиятини тартибга солиш | |||||
1. | Ҳисоб палатаси ва ички аудит фаолиятининг самарадорлигини ошириш. | 1. Масофавий назорат маркази тақдим этган хавф таҳлилларига асосан назорат тадбирлари ўтказиш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил октябрь | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Давлат молиявий назорати органлари, ички аудит хизматлари назорат тадбирларининг йиллик режаларини Ҳисоб палатаси билан келишишни тўлиқ «Давлат аудити» дастурий комплекси билан қамраб олиш. | Ташкилий-чора-тадбирлар | 2024 йил август | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
3. «KPI» рейтинг тизими орқали ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш амалиётини ички аудит хизматлари ходимлари учун татбиқ этиш. Бунда рейтинг натижалари бўйича ходимларнинг бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш кўрсаткичлари асосида тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантиришга тавсиялар бериб бориш. Масофавий назорат ўтказишда самарадорлиги юқори бўлган ички аудит хизматлари ходимларини моддий рағбатлантириш, эгаллаб турган лавозимини ошириш ёки юқори турувчи назорат органига ишга ўтиш масалаларини кўриб чиқиш механизмини жорий этиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
4. Ҳисоб палатаси томонидан ўтказиладиган назорат тадбирлари жараёнида назорат объектининг ички аудит хизмати томонидан ўтказилган аудит тадбирлари сифатини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. | Ҳисоб палатаси раисининг буйруғи | 2024 йил сентябрь | Ҳисоб палатаси | ||
2. | Ички аудит ва ички назорат бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш. | Давлат секторида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил февраль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | «Давлат аудити» дастурий комплексини янада такомиллаштириш. | Ҳисоб палатаси, Давлат молиявий назорати инспекцияси, ички аудит хизматлари фаолияти эҳтиёжларидан келиб чиқиб, «Давлат аудити» дастурий комплексини янада такомиллаштириб бориш. Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастурий комплексидан фойдаланиш тартибини белгилаш. | Техник топшириқ ва ечимлар | Доимий | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Масофавий назорат марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш. | 1. Масофавий назорат марказининг фаолиятини ташкил этиш учун зарурий дастурий таъминотларни яратиш, дастурларни такомиллаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш. | Чора-тадбирлар режаси | 2024 йил сентябрь | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Масофавий назорат марказида дастурий таъминотларни яратиш, улар билан ишлаш ва такомиллаштириб бориш ҳамда катта ҳажмдаги маълумотлар базалари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган юқори малакали мутахассисларни жалб этиш. Бунда масофавий назорат дастурий таъминотларини яратиш ҳамда такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил октябрь | |||
5. | Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари ходимларининг малакасини ошириш. | 1. Молия органлари ва бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказида давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари ходимларининг малака ошириш курсларига соҳанинг малакали ва амалиётчи мутахассисларини жалб қилиш. | Ташкилий-чора-тадбирлар | Доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари ҳамда қўлланмаларни миллий қонунчилик ва халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш. | Ташкилий-чора-тадбирлар | 2025 йил январь | |||
3. Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш. | Ҳар икки йилда камида бир маротаба | ||||
4. Маҳаллий, хорижий ва халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида давлат молиявий назорати ва ички аудит тадбирлари доирасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказиш. Бунда давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари ходимларининг молиявий ва бошқа хавф (риск)ларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда бошқариш бўйича саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш. | Доимий | ||||
5. Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари ходимларини қайта тайёрлаш мақсадида илғор хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш. | Ташкилий-чора-тадбирлар | Доимий | |||
6. | Ҳисоб палатасининг тегишли шўъба ҳамда марказлари фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Шўъбалар ва марказлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш. Бунда Масофавий назорат маркази ва Тадқиқот марказининг раҳбарлари ҳамда ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ҳисоб палатасининг шўъба мудири ва тегишли ходимларига тенглаштирилади. | Идоравий ҳужжат | 2024 йил Август | Ҳисоб палатаси |
2. Шўъбалар ва марказларни малакали мутахассислар билан тўлдириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йилнинг III чораги | Ҳисоб палатаси | ||
3. Шўъбалар ва марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2024 йил август | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||
4. Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари идоралараро масофавий назорат дастурий таъминотларини яратиш. Шу жумладан: катта ҳажмдаги маълумотлар базалари билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган малакали мутахассислар ва дастур яратувчиларни жалб этиш; | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | Ҳисоб палатаси, Рақамли технологиялар вазирлиги | ||
«Масофавий аудит» ААТнинг давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини ўзаро солиштириш орқали қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш модулларини такомиллаштириш. | Қўшимча техник топшириқ | ||||
5. Масофавий назорат марказининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот алмашиш тартибини ишлаб чиқиш. | Келишув бўйича идоравий ҳужжат | 2024 йил сентябрь | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
7. | Ҳисоб палатасининг Ҳайъати фаолият юритиши учун ҳуқуқий асосларни яратиш. | Ҳисоб палатасининг Ҳайъати мақомини белгилаш, уни тузиш, фаолиятини ташкил этиш ва вазифаларини қонун даражасида белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил сентябрь | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
8. | Ҳисоб палатасига ишга қабул қилишда бухгалтер ҳамда (ёки) аудиторлик ёхуд ҳуқуқ бўйича миллий ва (ёки) халқаро малака сертификатларига эга бўлган шахсларга устуворлик бериш тартибини жорий этиш. | Ҳисоб палатасининг шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари ва инспекторлари лавозимларига ишга қабул қилишда бухгалтер ҳамда (ёки) аудитор ёхуд юрист миллий ва (ёки) халқаро малака сертификатларига эга бўлган шахсларга устуворлик беришни қонунчиликда белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил июнь | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
II. Давлат молиявий назорати бўйича янги механизмларни жорий этиш | |||||
9. | Стратегик аудит ва ахборот технологиялари аудити стандартларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. | Ҳисоб палатаси давлат ташқи аудитининг халқаро стандартлари асосида стратегик аудит ва ахборот технологиялари аудитини ўтказиш бўйича тартиб-таомилларни тасдиқлаш. | Ҳисоб палатаси раисининг буйруғи | 2024 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
10. | Ҳисоб палатасининг Масофавий назорат маркази томонидан аниқланган хавфларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш. | Аниқланган хавфларни бартараф этиш ва янги мавжуд хавфларни аниқлаш бўйича таклифлар бериб бориш мақсадида Ҳисоб палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички аудит тузилмаларида ишчи гуруҳлар ташкил этиш. Ишчи гуруҳларни шакллантириш, уларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, жавобгарлиги ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш. | Қўшма буйруқ лойиҳаси | Доимий | Ҳисоб палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | Марказлашган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш лойиҳаларини таҳлил қилиш имкониятларини ошириш. | Ҳисоб палатасининг «Масофавий аудит» ААТга «Капитал қўйилмалар» автоматлаштирилган ахборот тизимини интеграция қилиш. | Қўшимча техник топшириқ | 2024 йил август | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Солиқ қўмитаси |
12. | Молиявий ва бошқа хавф (риск)ларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар фаолиятидаги молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартиби; Хавфларни бошқариш қўмитаси тўғрисида намунавий низом; Хавфларни бошқариш қўмиталари аъзоларининг хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш бўйича малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, шу жумладан, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда ишлайдиган Хавфларни бошқариш қўмиталари фаолиятини йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2025 йил март | Хавфларни бошқариш қўмиталари ташкил этилиши белгиланаётган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар | ||
13. | Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг таркибига кирувчи барча манбаларни ташқи аудитдан ўтказишни таъминлаш. | 1. Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун тақдим этиш шакллари белгилаш. 2. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш учун тақдим этиш муддатини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 март санасигача қадар этиб белгилаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил январь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
III. Ғазначилик бўлинмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағларининг сарфланиши устидан жорий назоратни кучайтириш | |||||
14. | Ғазначиликнинг ваколатлари, функция ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан тизим ходимларининг ваколатини кенгайтириш ва жавобгарлигини ошириш. | Ғазначилик фаолияти бўйича амалдаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, хусусан: ғазначилик бўйича амалдаги барча меъёрий ҳужжатларни жамлаш ва тизимлаштириш; ғазначилик бўйича халқаро тажрибани ўрганиш; ғазначиликнинг аниқ мақсад ва вазифалари, дастлабки ва жорий назорат ҳамда Давлат бюджетининг ғазна ижроси соҳасидаги ваколат ва жавобгарлигини белгилаш; ғазначилик бўлинмаларининг жорий назорат бўйича ваколатларини кенгайтириш орқали қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш тизимини татбиқ қилиш; бевосита республика идоралари бюджетлари орқали молиялаштириладиган объектлар бўйича харажатларни босқичма-босқич туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари орқали қамраб олиш орқали жорий назоратни кучайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
15. | Ғазначилик бўлинмаларининг жорий назорат тизимини янада кучайтириш. | Ғазначилик тизимига юклатилган вазифалар ижросини ўрганиш, унинг масъулияти ҳамда жавобгарлигини янада ошириш. Бунда: | |||
1) давлат харидлари доирасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказишда хавфларни ўрганиш ва бундай хавфлар ўз тасдиғини топган ҳолатларда уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш; замонавий ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда Ҳисоб палатаси ва Ғазначилик хизмати қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви орқали аниқланган хавфларни электрон шаклда юбориш ва кўрилган чоралар тўғрисида жавоб олиш тизимини йўлга қўйиш; | Қўшма қарор | 2024 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси | ||
2) ривожланган давлатлар тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг бўлинмаларига давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари юзасидан маъмурий баённома тузиш ҳуқуқини бериш масаласини кўриб чиқиш; | Таҳлилий ахборот | 2024 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
3) Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг бўлинмалари томонидан: давлат харидлари соҳасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда тўловларни вақтинча тўхтатиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, қонунчиликда белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно), шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш, уни бекор қилиш ва қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат буюртмачисига ҳамда давлат молиявий назоратини амалга оширувчи давлат органларига хабарнома юбориш; молиявий операцияларнинг барча жараёнлари бўйича шубҳали ҳолатлар тўғрисида молиявий назорат органларини уч иш куни мобайнида хабардор қилиш; жамоатчилик назорати субъектлари ёки бошқа ваколатли органлардан қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушганда ёки мустақил равишда хавф (риск)лар аниқланганда, вазиятга аниқлик киритилгунга қадар тўловларни тўхтатиб туриш (қонунчиликда белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно); рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳар чорак якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ҳисоб палатаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиб бориш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
IV. Давлат харидларини амалга оширишга доир тартиб-таомилларни такомиллаштириш | |||||
16. | Давлат харидлари натижаларига доир ҳужжатларни Махсус ахборот порталида акс эттириш. | 1. Давлат буюртмачилари, шу жумладан корпоратив буюртмачилар томонидан тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитасига юбориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси |
2. Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда реал вақт режимида давлат буюртмачилари, шу жумладан корпоратив буюртмачилар томонидан тузилган шартномалар ижроси бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномалар ва ҳисоб-фактура тўғрисидаги маълумотларни махсус ахборот порталига маълумот алмашинуви орқали тақдим этиш. | 2024 йил ноябрь | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси | |||
3. Махсус ахборот порталида тузилган шартномалар бўйича бажарилган ишлар бўйича далолатномалар ва ҳисоб-фактура тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш имкониятини яратиш. | 2024 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси | |||
4. Солиқ органларида ҳисоби юритиладиган электрон ҳисоб-фактуралардаги реализация ҳажмларини бюджет буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар бўйича амалга оширилган тўловлар билан ўзаро мувофиқлигини онлайн солиштириш тизимини жорий қилиш. | 2025 йил январь | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
17. | Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқларни экспертиза қилиш бўйича маълумот алмашинувини автоматлаштириш. | Қуйидаги ҳолларда чекловлар ўрнатиш: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасидан экспертизадан ўтказилмаган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги эълонларни жойлаштиришга; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасидан экспертизадан ўтказилмаган тўғридан-тўғри шартномалар ва уларга қўшимча келишувларни ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказишга. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил август | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
18. | Давлат харидларининг электрон тизими орқали тўғридан-тўғри шартномалар асосида давлат харидларини тўлиқ электронлаштириш. | Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Юнусобод туманларида жойлашган давлат буюртмачилари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган тўғридан-тўғри шартномаларни синов тариқасида электрон тарзда (электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда) тузиш имкониятини яратиш (импорт шартномалари бундан мустасно). Кейинчалик мазкур амалиётни барча давлат буюртмачиларида жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил октябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, «Хт-Харид технологиялари» АЖ, «Рақамли трансформация маркази» МЧЖ |
19. | Давлат харидлари бўйича мавжуд ахборот тизимларини такомиллаштириш. | 1. Давлат харидлари электрон дўкони, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказилган аукционлар бўйича тузилган шартномалардаги товар (иш, хизмат)ларни етказиб бериш муддати 90 кунга кечиктирилган тақдирда давлат харидлари электрон тизимининг операторлари томонидан буюртмачининг ҳисоб рақамидан автоматик тарзда ундирилган маблағларни ушбу буюртмачининг ҳисоб рақамларига (ўтган молия йилида автоматик тарзда ундирилган бюджет маблағларини тегишли бюджет даромадига) қайтариш тизимини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2024 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Солиқ қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Таъминотчилар ва бюджет буюртмачилари ўртасидаги дастлаб тасдиқланган электрон ҳисоб-фактураларга ўзгартириш киритишни «Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими»да келишилгандан кейин амалга ошириш тартибини жорий қилиш. 3. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари томонидан давлат харидлари электрон тизими операторларининг электрон тизимларига киритиладиган маълумотларни электрон шаклда шаклланишини таъминлаш мақсадида, давлат харидлари электрон тизими операторларининг электрон сўровига асосан махсус ахборот портали орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари (маълумотлар базалари) билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. | Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||||
V. Давлат бюджети маблағларини режалаштириш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда шаффофликни таъминлаш орқали назорат механизмларини кучайтириш | |||||
20. | Бюджет маблағлари ҳисобига Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилаётган капитал қурилишда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини тартибга солиш. | Ҳукуматнинг тегишли қарорларига асосан тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилаётган капитал қурилишда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини республикада қурилиш ишларига белгиланган ўртача миқдордан ошириб юбормаслик тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил декабрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
21. | Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан давлат бюджетига дивидендларни ҳисоблаш ҳамда ундириш масалаларини тартибга солиш. | Давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (шу жумладан, уларнинг таркибига кирувчи корхоналар) томонидан ўз соф фойдасининг 50 фоизи миқдорида ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендларни ҳисоблаш, тегишли даражадаги бюджетларга ўтказиш бўйича аниқ муддатларни, ундириш механизмини ҳамда масъул органларни белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил декабрь | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
22. | Давлат бюджети маблағларининг сарфланиши бўйича шаффофликни кучайтириш ҳамда маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари масъулиятини ошириш. | 1. 2025 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари томонидан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудлар, туман (шаҳар)ларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотларни тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этиб бориш. Бунда маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларининг ҳудудларга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича сўрови ва назорати йўлга қўйилади. 2. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити ҳамда уни баҳолаш натижалари, шунингдек, келгуси йил учун тузилган бюджет лойиҳаси бўйича Ҳисоб палатасининг хулосаларини тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг мажлисларида Ҳисоб палатаси масъуллари иштирокида муҳокама қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси |
23. | Бюджет тизими бюджетлари харажатлари шаффофлигини янада ошириш. Бунда вазирлик ва идораларнинг ривожлантириш жамғармалари ҳамда қурилиш-монтаж ишлари харажатларининг жамоатчиликка очиқлигини ошириш. | Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган харажатлар сметаси, сарфланган маблағлар, шартномалар (мол етказиб берувчилар) ҳамда қабул қилинган товарлар ва хизматларни вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиш тизимини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
24. | Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни такомиллаштириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни қонунчиликда белгилаш: 1. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот турларини кенгайтириш; 2. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш муддатларини қайта кўриб чиқиш; 3. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар олти ой (ярим йиллик ва йиллик) давомида киритиш; 4. Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ойлик ҳисоботларни «Очиқ бюджет» порталига жойлаштириш. | Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси | 2024 йил август | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
VI. Давлат молиявий назорати соҳасида маъмурий жавобгарликни кучайтириш, давлат молиявий назорат органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги | |||||
25. | Давлат молиявий назорат соҳасида таъсир чораларини кучайтириш. | 1. Қуйидаги ҳолатлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш: давлат молиявий назорати тадбирларини «Давлат аудити» дастурий комплексида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширганлик, уларнинг натижаларини мазкур дастурий комплексга ўз муддатида ёки тўлиқ икки ва ундан ортиқ марта киритмаганлик; вазирлик ва идоралар маълумотлар базаларини Ҳисоб палатаси ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинишини ва тақдим этилаётган маълумотлар ҳаққонийлигини таъминламаганлик; Ҳисоб палатасининг сўровида кўрсатилган ҳужжатларни, назорат материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этишни, назорат тадбирларига мутахассис ажратишни рад этганлик ва назорат тадбирларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлаганлик; коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларни амалга оширмаганлик. 2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга ва самарали фаолият кўрсатишига доир чоралар ўз вақтида амалга оширилмаганлик ҳолатида тақдимнома киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2024 йил декабрь | Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ҳисоб палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги | |||||
26. | Давлат молиявий назорати органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш. | Ҳисоб палатаси ва Давлат молиявий назорати инспекциясининг ўзаро ҳамкорликдаги аудит ўтказиш тизимини йўлга қўйиш, аудит натижасини ушбу органларнинг қўшма мажлисларида муҳокама қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Ҳисоб палатаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, манфаатдор вазирликлар |
VII. Коррупцияга қарши курашиш тузилмалар мустақиллигини таъминлаш | |||||
27. | Вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимлари уларнинг тузилмалари ва фаолият кўламига мослигини, раҳбар ва ходимларнинг функционал мажбуриятлари аниқ ва тўғри тақсимланганлигини қайта кўриб чиқиш. | 1. Вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши курашиш бўлинмаларини мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этиш. 2. Вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг мавқеи ва мустақиллигини оширишга оид алоҳида тизим жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2024 йил октябрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ҳисоб палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига маълумотлар базасидан ва ахборот тизимларидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган ҳамда Ҳисоб палатасининг электрон сўровига мувофиқ маълумотлар тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ташкилотларнинг
8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
19. Ташқи ишлар вазирлиги
29. Давлат активларини бошқариш агентлиги
37. Мажбурий ижро бюроси
44. «Ўзтрансгаз» АЖ
62. «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДУК
76. «Ўзагросуғурта» АЖ
83. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатасига давлат харидларининг электрон тизими операторларининг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали тақдим этилган хавф (риск) таҳлилларни бошқариш
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Ҳисоб палатаси | Аниқланган риск-таҳлилларни «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали тегишлича вазирлик ва идораларга юбориш | Уч кун муддатда | |||
2-босқич | Вазирлик ва идоралар | «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали юборилган риск-таҳлилларни қабул қилиб олиш ва ўрганиш юзасидан ижрога қаратиш | Уч кун муддатда | |||
3-босқич | Вазирлик ва идоралар | Риск-таҳлилларни ўрганиш натижалари юзасидан «Масофавий аудит» ахборот тизимига ва ўрганиш якунлари тўғрисида маълумотларни «Давлат аудити» дастурий комплексига юклаш ва Ҳисоб палатасига юбориш | Ўн кун муддатда | |||
4-босқич | Ҳисоб палатаси | Вазирлик ва идоралар томонидан юборилган риск-таҳлиллар бўйича ўрганиш натижаларини кўриб чиқиш (қабул қилиш ёки қайта ишлашга юбориш) | Бир ҳафта муддатда | |||
5-босқич | Вазирлик ва идораларнинг «Хавфларни бошқариш» қўмиталари | Риск-таҳлиллар юзасидан барча таркибий тузилмалар томонидан амалга оширилган ишларни қўмиталар йиғилишларида муҳокама қилиш ва Ҳисоб палатасига ахборот бериш | Ҳар чоракда |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармонига
5-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
|
1. |
А.М. Бобоев |
— |
Ҳисоб палатаси раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
|
2. |
Ж.А. Қўчқоров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
|
3. |
О.А. Хакимов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари |
|
4. |
А.Б. Самадов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари |
|
5. |
А.Д. Ташкулов |
— |
адлия вазири |
|
6. |
А.Э. Бурханов |
— |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори |
|
7. |
С.И. Самадов |
— |
Бош прокурор ўринбосари |
|
8. |
Лавозими бўйича |
— |
Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи |
|
9. |
М.М. Тулаходжаева |
— |
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси раиси |
|
10. |
Н.Ф. Каримов |
— |
Ўзбекистон аудиторлар палатаси раиси |
|
11. |
М.Р. Абдуллаев |
— |
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари |
|
12. |
Лавозими бўйича |
— |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
|
13. |
Лавозими бўйича |
— |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
«истисно тариқасида, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларини марказлашган тартибда сўраб олиш»;