27.05.2025 йилдаги ПҚ-193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мебель ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортни рағбатлантириш, шунингдек, соҳани ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 30 фоизга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) экспорт ҳажмини 100 миллион АҚШ долларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) умумий қиймати 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) соҳада 50 минг нафар аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2029 йил 1 январга қадар 1-иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси уч ой муддатда мебель саноатида фойдаланиладиган, ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, шунингдек, олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар дистрибьюторлар томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга реализация қилинганда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ базасини мазкур асбоб-ускуналарни сотиб олиш нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқлаш тартибини жорий этиш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2025 йил 1 июлдан бошлаб ўз хонадонида фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорларга мебель маҳсулотларини тайёрлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар ёғоч қириндили ҳамда ёғоч толали плиталарнинг (ТИФ ТН 4410 ва 4411 товар позициясидаги маҳсулотлар, бундан пол, девор ва шифт қопламалари мустасно) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини соддалаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўз мебель маҳсулотлари билан халқаро кўргазмаларда иштирок этишида бир корхона учун амалдаги ижара харажатлари қопланадиган майдон ҳажмини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан муҳандис-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда уларнинг иш ҳақи бўйича харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) тайёр мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун халқаро сертификатларни (ISO, CE, BIFMA, OEKO-Tex Standard 100, Greenguard каби) олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2025 йил 1 июлдан бошлаб 2027 йил 1 июнга қадар мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўйича (CRM, ERP, PLM каби) ахборот тизимларини жорий этиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш ўринларини яратиш, сақлаб қолиш, бренд яратиш, логистика, маркетинг каби йўналишларда самарадорликни оширишга кўмаклашиш мақсадида мебель ва ёғочсозлик саноати тармоғидаги тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш ҳамда уларни ўқитиш учун хорижий мутахассисларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилсин. Бунда хорижий мутахассисларни жалб қилиш хизмати бўйича харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Касбий кўникмалар марказларида тадбиркорлик субъектлари талабномасига кўра хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишида қисқа муддатли малакавий тайёрлов курслари (шу жумладан, дуал таълим асосида) йўлга қўйилади. Бунда ўқитиш харажатларининг 60 фоизи Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан 2025 йил 1 июлга қадар давлат харидларида иштирок этаётган мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари хатловдан ўтказилади ҳамда 2025 йил 15 августдан бошлаб мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларининг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан тўлов ундирилмасдан экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш амалиёти жорий этилади. Бунда «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг харажатлари Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2025 йил 1 августдан бошлаб маҳаллий мебель технологлари учун ривожланган хорижий мамлакатлардаги нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган малака сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб электрон кооперация портали ва давлат харидлари электрон тизимлари операторларининг «Миллий дўкон» саҳифаларида фақатгина маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатга эга бўлган мебель маҳсулотларини жойлаштириш ва савдоларда ушбу сертификатга эга тадбиркорлик субъектларининг иштирок этишига рухсат берилади. Бунда мазкур тартиб корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ ажратилган маблағлар доирасида ёшларнинг мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишидаги лойиҳаларига 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар йўналтирилсин. Бунда АТ «Алоқабанк» томонидан тадбиркорларни бино ва ускуналар билан таъминлаш учун янги молиявий маҳсулотлар жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хонқа тажрибаси асосида 2025-2026 йилларда мебелчилик жадал ривожлантириладиган туманлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳудудларда мебелчилик марказларини ташкил этиш ва уларда лойиҳаларни жойлаштиришни қуйидагиларни назарда тутувчи Хонқа тажрибаси асосида амалга ошириш чораларини кўрсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳудудларда, шу жумладан, кичик саноат зоналарида мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарни жойлаштириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий мебель маҳсулотлари учун тегишли ҳудуднинг алоҳида қисмида шоурумлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқариш бино-иншоотлари учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсат олишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ишлаб чиқариш бино-иншоотлари бевосита тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб қилинган қурилиш корхоналари томонидан барпо этилиши учун барча зарурий шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ишлаб чиқариш бино-иншоотлари барпо этилгандан сўнг бир ой ичида асбоб-ускуналар хариди учун тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилишини таъминлаш. Бунда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан кредит, лизинг ва микрокредитлар ажратиш учун ресурслар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси билан биргаликда мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган дастурни амалга ошириш юзасидан таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмасига, шу жумладан, маҳаллий мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини хорижий бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш, ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун хорижий дизайнер, технолог ва маркетолог каби мутахассисларни жалб қилиш, талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш каби устувор йўналишлардаги вазифаларни амалга ошириш учун асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 5 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев икки ой муддатда мебель ишлаб чиқарувчиларни хом ашё билан барқарор таъминлашнинг замонавий механизмлари юзасидан таклиф ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари бозорида соғлом рақобатни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларига зарар етказилиши хавфларини аниқлаш ва бартараф этиш, демпинг ҳолатларига йўл қўймасликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижросига қаратилган амалий чора-тадбирларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ж.А.Ходжаев икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 27 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-193-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2029 йил 1 январга қадар божхона божи 1 фоиз ставкада қўлланиладиган мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

ТИФ ТН коди

Номланиши

1.

3208 90 9109

Синтетик полимерларга асосланган, сувсиз муҳитда тарқалган ёки эриган бўёқлар ва лаклар (шу жумладан эмал ва лаклар)

2.

3208 90 990 0

Кимёвий модификацияланган табиий полимерлар асосидаги, диспергирланган ёки сувсиз муҳитда эритилган бўёқлар ва лаклар (жумладан, эмал ва политуралар)

3.

3506 91 0000

Тайёр елим

4.

3814 00 9000

Бўёқ ва лакларни ўчириш учун тайёр эриткич ва суюлтиргичлар

5.

3920 30 0000

АБС қирралар, полимер стиролдан тайёрланган, ғоваксиз, мустаҳкамланмаган, қатламсиз, тагликсиз ва бошқа материаллар билан ўхшаш усулда бириктирилмаган плиталар, листлар, плёнкалар, тасмалар ёки ленталар

6.

3926 30 0000

Мебель учун маҳкамлайдиган буюмлар ва фурнитура

7.

4410

Ёғоч қириндили плиталар (бундан сирти қопланган плиталар мустасно)

8.

4411

Ёғоч толали плиталар (бундан сирти қопланган плиталар мустасно)

9.

5407 53 000 0

Мебель учун таркибида 85 мас.% ёки ундан ортиқ полиэфир бўлган, текстураланган, турли рангдаги комплекс иплардан тайёрланган газлама

10.

7318 14

7318 15

Қора металлдан ишлаб чиқарилган ўзи қирқар винтлар, комплектида гайка ёки шайба бўлган ёки бўлмаган бошқа винтлар ва болтлар

11.

8302 10 0000

8302 20 0000

Қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамловчи арматура, фурнитура, кронштейнлар, шарнирлар ва шунга ўхшаш мебель учун ишлатиладиган буюмлар

8302 42 0000

Қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамлагичли мебель ғилдираги

12.

8302 60 000 9

Эшикларни автоматик ёпувчи қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган қурилмалар

13.

8305 20 000 0

Мебелларни қоплашда ишлатиладиган блокларда симли скобалар

14.

9403 99 000 1

Металлдан ясалган мебель қисмлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ фаолияти йўналишларига мос равишда мазкур қарор билан кўзда тутилаётган молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш.

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ фаолияти йўналишларига мос равишда Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари амалиётга жорий этилишини таъминлаш:

(а) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўз мебель маҳсулотлари билан халқаро кўргазмаларда иштирок этишида бир корхона учун амалдаги ижара харажатлари қопланадиган майдон ҳажмини ошириш;

(б) мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан муҳандис-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда уларнинг иш ҳақини қоплаш;

(в) тайёр мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун халқаро сертификатларни (ISO, CE, BIFMA, OEKO-Tex Standard 100, Greenguard каби) олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.

2025 йил 1 июль

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича

Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)

2.

Касбий кўникмалар марказларида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишида қисқа муддатли малакавий тайёрлов курсларида (шу жумладан, дуал таълим асосида) ўқитишни йўлга қўйиш.

1. Касбий кўникмалар марказларида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда қисқа муддатли малакавий тайёрлов курсларини (шу жумладан, дуал таълим асосида) йўлга қўйиш. Бунда бўйича мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтиришлар ўтказган ҳолда уларнинг талабномаларини шакллантириш чораларини кўриш.

2025 йил 

1 сентябрь

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов),

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов)

2. Қисқа муддатли малакавий тайёрлов курсларини ташкил этиш.

Режа-график асосида

3.

Иш ўринларини яратиш, сақлаб қолиш, миллий брендни шакллантириш, логистика, маркетинг ва бошқа йўналишларда самарадорликни оширишга кўмаклашиш мақсадида мебель ва ёғочсозлик корхоналари учун хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилиш.

1. Иш ўринларини яратиш, сақлаб қолиш, миллий брендни шакллантириш, логистика, маркетинг ва бошқа йўналишларда самарадорликни оширишга кўмаклашиш мақсадида мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига марказлашган ҳолда хизмат кўрсатиш ҳамда уларни ўқитиш учун хорижий ва маҳаллий экспертларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жалб қилиш.

2025 йил
1 сентябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов),

Савдо-саноат палатаси
(Д. Ваҳобов)

2. Амалга оширилган ишлар натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш.

2026 йил

1 январь, 2026 йил 1 июль

4.

Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарилган товар
бўйича
экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш тартибини жорий этиш.

Қуйидагиларни кўзда тутувчи чораларни амалга ошириш тартиби юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари учун тадбиркорлик субъектларидан тўлов ундирмасдан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар бўйича экспертизадан ўтказиш, шу жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш;

(б) «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг ушбу харажатларини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

2025 йил
15 июль

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

5.

Ёғоч қириндили ҳамда ёғоч толали плиталарнинг (ТИФ ТН 4410 ва 4411 товар позициясидаги маҳсулотлар, бундан пол, девор ва шифт қопламалари мустасно) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини соддалаштириш.

Ёғоч қириндили ҳамда ёғоч толали плиталарнинг (ТИФ ТН 4410 ва 4411 товар позициясидаги маҳсулотлар, бундан пол, девор ва шифт қопламалари мустасно) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш тартибини соддалаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2025 йил
1 август

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров),

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

6.

Мебель ва ёғочсозлик саноатини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Мебель ва ёғочсозлик саноатини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил

1 октябрь

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Х. Мустафаев),  

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)

7.

2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичларини ҳудудлар кесимида белгилаш, шунингдек, соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрларини тасдиқлаш.

Қуйидагиларни тасдиқлаш:

(а) 2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичларини (ҳудудлар кесимида);

(б) 2025 — 2028 йилларда мебель ва ёғочсозлик саноати йўналишларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг йиғма параметрлари.

2025 йил
1 август

Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров,

Ж. Ходжаев)

8.

Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари бозорида соғлом рақобатни таъминлаш чораларини кўриш.

Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари бозорида соғлом рақобатни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларига зарар етказилиши хавфларини аниқлаш ва бартараф этиш, демпинг ҳолатларига йўл қўймасликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижросига қаратилган амалий чора-тадбирларни кўриш ва натижаси бўйича ҳар ярим йилда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

2025-2026 йиллар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
(Л. Кудратов)

9.

Мебель ва ёғочсозлик бозорини кенгайтириш чораларини кўриш.

1. Чет элдаги дипломатик ва савдо ваколатхоналари орқали хорижий давлатлар мебель саноати стратегиялари ва бозор ҳажмини ўрганиш, шунингдек, уларда маҳаллий мебель маҳсулотларини сотишда тадбиркорлар дуч келадиган тариф ва нотариф чоралар юзасидан таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил
1 август

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов),
Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов)

2. Республикада ташкил этиладиган мебель ва ёғочсозлик ҳамда мебель ва декор кўргазмаларига мунтазам равишда чет элдан харидорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг ташрифини ташкил этишга қаратилган амалий чораларни кўриш.

Доимий

10.

Маҳаллий мебель технологлари учун нуфузли хорижий ташкилотларнинг соҳага тегишли бўлган сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизини қоплаш тизимини жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда маҳаллий мебель технологлари учун хорижий нуфузли сертификат олиш тартибини қисман қоплаб берилиши тартибининг амалиётга жорий этилишини таъминлаш:

(а) ривожланган хорижий мамлакатларда фаолият юритувчи нуфузли ташкилотларнинг соҳага тегишли сертификатлари рўйхатини белгилаш;

(б) мазкур сертификатларни олиш харажатларининг 50 фоизини Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

2025 йил
1 август

Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси
(Ж. Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Адлия вазирлиги (А. Ташкулов)

11.

Мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини амалга ошириш.

1. 2025-2026 йилларда мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган, шу жумладан, қуйидаги устувор йўналишлардаги вазифаларни кўзда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

(а) маҳаллий мебель ва ёғоч маҳсулотларини хорижий бозорларга олиб чиқишга кўмаклашиш;

(б) ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун хорижий дизайнер, технолог ва маркетолог каби мутахассисларни жалб қилиш;

(в) талаб юқори мутахассисликлар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

2025 йил

1 июль

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев), Савдо-саноат палатаси
(Д. Ваҳобов),

Ўзбекистон мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси

(ҳамкорликда)

2. Дастурдаги чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан мазкур қарорнинг 14-бандида кўзда тутилган маблағларни асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ ажратиб бориш.

Дастурда белгиланган муддатларда

3. Дастур амалга оширилиши натижадорлиги юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка ҳисоботлар бериб бориш.

Ҳар чоракда

12.

Миллий мебель маҳсулотларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.

Оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини ёритиш, маҳаллий мебель маҳсулотларини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш.

Медиарежа асосида

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-193-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хонқа тажрибаси асосида 2025-2026 йилларда мебелчилик жадал ривожлантириладиган туманлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

1.

Жиззах вилояти

Шароф Рашидов тумани

2.

Наманган вилояти

Янги Наманган тумани

3.

Самарқанд вилояти

Пастдарғом тумани

4

Тошкент вилояти

Ўрта Чирчиқ тумани

5.

Фарғона вилояти

Қува тумани

6.

Бувайда тумани

7.

Тошкент шаҳри

Учтепа тумани

8.

Юнусобод тумани

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 07/25/193/0478-сон)