19.05.2005 йилдаги 129-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
1. Мазкур Низом «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўллашдан олдин текшириш ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
16. Ваколатли орган мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат тамом бўлгунга қадар текширишни бошлаш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Текширишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кун текшириш бошланган сана ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 4 апрелдаги 73-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 146-модда)
20. Ваколатли орган иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилиши хавфини аниқлашда мазкур Низомнинг 18-бандида санаб ўтилган омилларга қўшимча равишда қуйидаги омилларни баҳолаши керак:
25. Манфаатдор шахс ваколатли органга текшириш ўтказиш мақсадлари учун зарур бўлган ахборотдан фойдаланишни рад этган ёки бундай ахборотни мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган муддатда унга тақдим этмаган ҳолларда текшириш натижалари бўйича дастлабки ва узил-кесил хулосалар ваколатли орган томонидан унинг ихтиёридаги мавжуд ахборот асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Агар текшириш бошланиши санасидан бевосита олдинги икки календарь йил мобайнида аризани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Республикасининг бир нафар ишлаб чиқарувчисига ана шундай товарни миллий ишлаб чиқаришнинг ўттиз беш фоиздан ортиғи тўғри келса ёки текшириш объекти ҳисобланган товар импортининг умумий ҳажми ўхшаш товарни Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотиш умумий ҳажмининг йигирма беш фоизидан камини ташкил этса, ваколатли орган муҳофаза чоралари Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги рақобатга таъсирининг оқибатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг хулосасини сўраши мумкин. Бундай хулоса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан, мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган материаллар илова қилинган ҳолда ваколатли органнинг сўрови тушган кундан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида тақдим этилиши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Импорт квотасини тақсимлаш масаласи бўйича маслаҳат ўтказиш имкони бўлмаган ёки кўрсатиб ўтилган маслаҳатлашувлар давомида бундай тақсимлаш тўғрисида аҳдлашувга эришилмаган ҳолларда импорт квотаси текшириш объекти ҳисобланган товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига экспорт қилишдан манфаатдор бўлган хорижий давлатлар (хорижий давлатлар иттифоқлари) ўртасида мазкур товар импортининг умумий миқдори ёки умумий қиймати асосида олдинги давр учун ушбу товарни мазкур хорижий давлатлардан (хорижий давлатлар иттифоқларидан) импорт қилишда шаклланган мутаносибликда тақсимланади. Айрим хорижий давлатлардан (хорижий давлатлар иттифоқларидан) импорт ўсишининг фоиз нисбатида олдинги давр учун текшириш объекти ҳисобланган товар импорти умумий ўсишига нисбатан номутаносиб кўпайган тақдирда Вазирлар Маҳкамаси ушбу хорижий давлатлар (хорижий давлатлар иттифоқлари)дан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига мазкур товар импорти ўсишининг мутлақ ва нисбий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда импорт квотасини ана шундай хорижий етказиб берувчи давлатлар (хорижий давлатлар иттифоқлари) ўртасида тақсимлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Товарни экспорт қилувчи хорижий давлатнинг ички бозорида ўхшаш товарни сотиш ёки ўхшаш товарни кўрсатиб ўтилган хорижий давлатдан учинчи мамлакатга маъмурий, савдо чиқимлари ва умумий чиқимларни ҳисобга олган ҳолда товар бирлигига нисбатан ишлаб чиқариш чиқимларидан (доимий ёки ўзгарувчан) паст нархлар бўйича сотиш, фақатгина агар, ваколатли орган ўхшаш товарнинг бундай сотилиши камида 6 ой мобайнида, анча миқдорларда ва барча чиқимлар қопланишини таъминламайдиган нархларда сотилганлигини аниқлаган тақдирда савдонинг одатдаги боришига мувофиқ эмас деб қаралиши ҳамда товарнинг нормал қийматини аниқлашда ҳисобга олинмаслиги мумкин. Агар сотиш пайтида товар бирлигига чиқимлардан паст бўлган ўхшаш товарнинг нархи текшириш қамраб оладиган даврда товар бирлигига ўртача чиқимлардан ортиқ бўлса, у ҳолда бундай нархларга камида 6 ой мобайнида барча чиқимлар қопланишини таъминлайди деб қаралади.
44. Чиқимлар унга нисбатан текшириш ўтказилаётган хорижий давлатнинг экспорт қилувчиси ёки ишлаб чиқарувчисининг ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида ҳисоблаб чиқилади, бунда бундай ҳужжатлар мазкур хорижий давлатдаги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг умумий қабул қилинган принциплари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши ҳамда ўхшаш товарни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ чиқимларни акс эттириши шарт. Ваколатли орган чиқимларни тақсимлаш тўғрилиги исботининг ўз ихтиёрида мавжуд бўлган барча далилларини ҳисобга олади, бунда мазкур чиқимларни тақсимлаш одатда хорижий давлатнинг экспорт қилувчиси ёки ишлаб чиқарувчиси томонидан амортизация ва эскиришнинг тегишли даврларини аниқлашга, капитал қўйилмаларга ажратмаларга ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун бошқа харажатларни қоплашга нисбатан амалиётда қўлланилиши шарт. Мазкур хатбошига мувофиқ чиқимларни тақсимлашда чиқимларга бўлғуси ва (ёки) жорий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга мўлжалланган харажатларнинг нодаврий моддаларини ёки текшириш қамраб олинадиган даврдаги чиқимлар ишлаб чиқаришнинг қарор топиши даври операциясига таъсир кўрсатиши ҳолатлари ҳисобга олинган ҳолда тузатиш киритилади. Ишлаб чиқаришнинг қарор топиш даври операциясига киритиладиган тузатишлар ишлаб чиқаришнинг қарор топиши даври охиридаги чиқимларни акс эттиради ёки, агар, ушбу давр текшириш билан қамраб олинадиган давр ташқарисига чиқса, энг охирги чиқимларни акс эттиради, ушбу чиқимларни зарур асослар мавжуд бўлган тақдирда ваколатли орган текшириш давомида ҳисобга олади.
46. Товарнинг экспорт нархини унинг нормал қиймати билан қиёслаш савдо операциясининг айни бир босқичида ва имкони борича айни бир вақтда амалга оширилган сотувларга нисбатан амалга оширилади. Қиёслаш жараёнида қиёсланаётган нархларга керакли ўзгартиришлар киритилиши мумкин, бунда жумладан сотишдаги, солиқ солишдаги, савдо даражаларидаги, миқдорлардаги, жисмоний хусусиятлардаги шароитларнинг ва ҳолатларнинг фарқлари ҳамда нархлар қиёсланишига уларнинг таъсири далиллари тақдим этиладиган исталган бошқа фарқлар эътиборга олинади. Мазкур Низомнинг 45-бандида кўрсатилган ҳолларда, харажатларга, жумладан импорт билан қайта сотиш ўртасидаги даврда тўланган божлар ва солиқларга, шунингдек олинган фойдага тузатишлар киритиш зарур. Ваколатли орган товарнинг экспорт нархини унинг нормал қиймати билан зарур даражада таққослашни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни манфаатдор шахслардан сўрашга ҳақлидир.
Демпинг маржаси мавжудлиги текшириш давомида товарнинг ўртача нормал қийматини қиёсланадиган барча экспорт етказиб беришлар бўйича ўртача нормал қийматига таққослаш асосида ёхуд товарнинг нормал қийматини таққосланадиган ҳар бир экспорт етказиб беришлар бўйича экспорт нархлар билан таққослаш йўли билан аниқланади. Ўртачалик асосида аниқланган товарнинг нормал қиймати, агар ваколатли орган экспорт нархлар тузилмаси ҳар хил харидорлар, минтақалар ўртасида ёки етказиб берилган даврларга боғлиқ равишда жиддий фарқ қилса ва, агар нима учун бундай фарқлар товарнинг ўртача нормал қийматини таққосланадиган барча экспорт етказиб беришлар бўйича ўртача нархлар билан қиёсланган ёхуд товарнинг нормал қиймати ҳар бир таққосланадиган экспорт етказиб беришларнинг экспорт нархлари билан таққосланиши ҳолатида тегишли тарзда ҳисобга олинмаслигининг изоҳи мавжуд бўлса алоҳида экспорт етказиб беришлар нархлари билан таққосланиши мумкин.
50. Агар бир вақтда ўтказиладиган текшириш мавзуси биттадан ортиқ хорижий давлатдан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бирор-бир товарни импорт қилиш ҳисобланса, ваколатли орган бундай импортнинг таъсирини, агар у, (1) бир хорижий давлатдан товар импортига нисбатан аниқланган демпинг маржаси энг кам йўл қўйиладиган демпинг маржасидан ортиқ эканлигини, ҳар бир хорижий давлатдан мазкур товарнинг импорти ҳажми эса мазкур Низомнинг 73-банди иккинчи хатбоши қоидаларини ҳисобга олган ҳолда унчалик кўп бўлмаганлигини, ва (2) импортнинг таъсирини баҳолаш жамлик асосида импорт товарлар билан рақобат шартларини ва импорт товар билан Ўзбекистон Республикасининг ўхшаш товари ўртасидаги рақобат шартларини ҳисобга олган ҳолда мумкин эканлигини аниқлаган тақдирда баҳолаши мумкин.
54. Иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилишини аниқлашда ваколатли орган мазкур Низомнинг 51-бандида санаб ўтилган омилларга қўшимча равишда, жумладан, қуйидаги омилларни аниқлаши керак:
Саволлар рўйхатига жавоб, агар у мазкур банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган 30 кунлик муддат тамом бўлган кундан ёки уни узайтириш муддати тамом бўлган кундан бошлаб 7 календарь кундан кечикмай ваколатли органга тушса ваколатли орган томонидан олинган деб ҳисобланади.
Бир манфаатдор шахс томонидан текшириш мавзуси бўйича исбот сифатида ёзма шаклда тақдим этилган ахборот ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг XI бўлимига мувофиқ махфий ахборотни ҳимоя қилиш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда бошқа манфаатдор шахсларнинг ёзма илтимосига кўра уларнинг танишиши учун тақдим этилади.
57. Манфаатдор шахсларнинг ёзма шаклда баён қилинган илтимоси асосида ваколатли орган барча манфаатдор шахсларга текшириш мавзуси тўғрисида қарама-қарши нуқтаи назарга эга бўлган манфаатдор шахслар билан учрашиш ва ўтказилаётган текшириш муносабати билан ўз исботлари ва мулоҳазаларини тақдим этиш имкониятини беради. Манфаатдор шахсларга мазкур Низомнинг XI бўлимига мувофиқ махфий ахборотни ҳимоя қилиш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда ўтказилаётган текшириш муносабати билан ўз исботлари ва мулоҳазаларини тақдим этиш имконияти берилади. Ваколатли органнинг вакиллари манфаатдор шахсларнинг бундай учрашувларида қатнашишга ҳақлидир.
60. Ваколатли орган манфаатдор шахсларга уларнинг ёзма илтимосига кўра текширишга алоқадор бўлган ва мазкур Низомнинг XI бўлимига мувофиқ махфий ҳисобланмаган текшириш давомида унинг томонидан фойдаланиладиган барча ахборот билан танишиш имкониятини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
63. Манфаатдор шахс текшириш ўтказиш мақсадлари учун ваколатли органнинг зарур бўлган ахборот билан танишишини рад этган ёки бундай ахборотни мазкур Низомнинг 59-бандида кўрсатилган муддатда тақдим этмаган ҳолларда текшириш натижалари бўйича дастлабки ва узил-кесил хулосалар ваколатли орган томонидан унинг ихтиёридаги мавжуд ахборот асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Агар текшириш бошланиши санасидан бевосита олдинги 2 календарь йил мобайнида аризани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Республикасининг бир ишлаб чиқарувчисига ўхшаш товарни миллий ишлаб чиқаришнинг 35 фоизидан ортиғи тўғри келса ёки текшириш объекти ҳисобланган товар импортининг умумий ҳажми Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида ўхшаш товарни сотиш умумий ҳажмининг 25 фоизидан камни ташкил этса, ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг антидемпинг бож таъсирининг Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги рақобатга оқибатлари тўғрисида хулосасини сўраши мумкин. Бундай хулоса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколатли органнинг сўрови тушган кундан бошлаб мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган материаллар илова қилинган ҳолда 30 календарь кун мобайнида тақдим этилиши керак.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
77. Экспорт қилувчи томонидан нархлар бўйича мажбуриятлар қабул қилинган тақдирда текшириш унинг илтимосномаси ёки ваколатли органнинг қарори бўйича давом эттирилиши мумкин. Агар текшириш натижаларига кўра демпинг нархлари бўйича товар импорти ёки бундай импорт оқибатида жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги тўғрисида хулоса чиқарилса, нархлар бўйича мажбуриятлар ўз кучини йўқотади, чиқарилган хулоса кўп даражада нархлар бўйича мажбуриятлар мавжудлиги натижаси ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун зарур бўлган муддат мобайнида ўз кучида қолади. Агар текшириш натижалари бўйича ваколатли орган демпинг нархлари бўйича товар импорти ёки бундай импорт муносабати билан иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарар ёки жиддий зарар етказилиши хавфи мавжудлиги тўғрисида хулоса чиқарган тақдирда, экспорт қилувчилар томонидан қабул қилинган нархлар бўйича мажбуриятлар бундай мажбуриятлар шартларига мувофиқ амал қилишда давом этади.
81. Мазкур Низомнинг 68-банди қоидаларига мувофиқ ваколатли орган томонидан индивидуал демпинг маржасини аниқлашда антидемпинг божи демпинг нархлари бўйича товар импорти мавзуси ҳисобланган товарнинг ҳар бир маълум бўлган хорижий экспортчиси ёки хорижий ишлаб чиқарувчисига нисбатан индивидуал асосда қўлланади.
Мазкур Низомнинг 69-банди қоидаларига мувофиқ ваколатли орган томонидан ягона демпинг маржасини аниқлашда антидемпинг божи демпинг нархлари бўйича товар импорти мавзуси ҳисобланган товарнинг ҳар бир маълум бўлган хорижий экспортчиси ёки хорижий ишлаб чиқарувчисига нисбатан камситмаслик асосида қўлланади.
83. Антидемпинг божининг амал қилиш муддати уни қўлланиш бошланган ёки демпинг нархларидаги товар импорти нуқтаи назаридан ҳам, иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бор-йўқлиги нуқтаи назаридан ҳам охирги марта қайта кўриб чиқилган пайтдан эътиборан беш йилдан ошмаслиги лозим, антидемпинг божининг амал қилиш муддати тугагунга қадар бошланган қайта кўриб чиқиш жараёнида антидемпинг божининг амал қилишини тугатиш демпинг нархларидаги товар импортининг ва иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг давом этишига ёки тикланишига олиб келиши ваколатли орган томонидан аниқланган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда антидемпинг божи қайта кўриб чиқиш учун асос бўлган такрорий текширув натижалари олингунга қадар қўлланаверади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
90. Агар мазкур Низомнинг 88-89-бандларига мувофиқ субсидиянинг специфик эмаслиги кўриниб турганлигига қарамай субсидия махсус ҳисобланишини тахмин қилишга асос мавжуд бўлса, бошқа омиллар ҳам эътиборга олинади. Қуйидагилар бундай омилларга тегишлидир: аниқ корхоналарнинг чекланган сони билан субсидия билан таъминлаш дастуридан фойдаланиш, аниқ корхоналар томонидан субсидия билан таъминлаш дастуридан устун даражада фойдаланилиши, айрим корхоналарга субсидияларнинг номутаносиб катта суммалари берилиши, субсидия билан таъминловчи орган томонидан аниқ корхоналарга субсидия берилишининг имтиёзли (преференциал) усули танланиши.
96. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бирор-бир товарнинг биттадан ортиқ хорижий давлатдан импорт қилиниши агар бир вақтда ўтказиладиган текшириш мавзуси бўлса ваколатли орган, агар у (1) мазкур товар бўйича ҳар бир хорижий давлатдаги субсидиянинг миқдори унинг қийматининг бир фоизидан ортиқни ташкил этганлигини, ҳар бир хорижий давлатдан мазкур товар импорти ҳажми эса мазкур Низомнинг 73-банди иккинчи хатбоши қоидалари ҳисобга олинган ҳолда у қадар катта эмас деб ҳисобланишини, ва (2) жамлаш асосида импорт таъсирини баҳолаш импорт товарлар ўртасидаги рақобат шароитлари ва импорт товарлар билан Ўзбекистон Республикасининг ўхшаш товари ўртасидаги рақобат шароитлари ҳисобга олинган ҳолда мумкин эканлигини аниқлаган тақдирда ваколатли орган бундай импортнинг таъсирини фақат жамлаш асосида баҳолаши мумкин.
100. Иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилиши хавфини аниқлашда ваколатли орган мазкур Низомнинг 51-бандида санаб ўтилган омилларга қўшимча равишда, жумладан, қуйидаги омилларни баҳолаши керак:
Саволлар рўйхатига жавоб ваколатли орган томонидан, агар у мазкур банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган 30 кунлик муддат тамом бўлган кундан бошлаб ёки уни узайтириш муддати тамом бўлган кундан бошлаб 7 календарь кундан кечикмай ваколатли органга тушса олинган деб ҳисобланади.
Бир манфаатдор шахс томонидан текшириш мавзуси бўйича исботлар сифатида ёзма шаклда тақдим этилган ахборот ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг XI бўлимига мувофиқ махфий ахборотни ҳимоя қилиш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда бошқа манфаатдор шахсларнинг ёзма илтимосига кўра уларнинг танишиши учун тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(108-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
109. Манфаатдор шахс текшириш ўтказиш мақсадлари учун зарур бўлган ахборот билан танишишни ваколатли органга рад этган ёки бундай ахборотни мазкур Низомнинг 105-бандида кўрсатилган муддатда тақдим этмаган ҳолларда текшириш натижалари бўйича дастлабки ва узил-кесил хулосалар ваколатли орган томонидан унинг ихтиёридаги мавжуд ахборот асосида амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
112. Агар текшириш бошланиши санасидан бевосита олдинги 2 календарь йил мобайнида аризани қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон Республикасининг бир ишлаб чиқарувчисига ўхшаш товарни миллий ишлаб чиқаришнинг 35 фоизидан ортиғи тўғри келса ёки текшириш объекти ҳисобланган товар импортининг умумий ҳажми Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида ўхшаш товарни сотиш умумий ҳажмининг 25 фоизидан камни ташкил этса, ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг антидемпинг бож таъсирининг Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги рақобатга оқибатлари тўғрисидаги хулосасини сўраши мумкин. Бундай хулоса Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколатли органнинг сўрови тушган кундан бошлаб мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган материаллар илова қилинган ҳолда 30 календарь кун мобайнида тақдим этилиши керак.
(112-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Текшириш объекти ҳисобланган экспорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар, товарни импорт қилувчилар ёки текшириш билан қамраб олинган товарлар турлари субсидиянинг индивидуал миқдорини аниқлашга имкон бермайдиган даражада кўп бўлган ҳолларда ваколатли орган субсидиянинг индивидуал миқдорини аниқлашни чеклаши ёхуд ўрганиш пайтида ўзи эга бўлган статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда манфаатдор шахслар ёхуд товарлар сонини мақбуллаштириши ёхуд мазкур давлатдан экспорт ҳажми улушини энг кўп қилиши мумкин. Мазкур банднинг мақсадлари учун текшириш объекти ҳисобланган экспорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчиларни ёки товарлар турларини танлаш тегишли экспорт қилувчилар, ишлаб чиқарувчилар ёки импорт қилувчиларнинг розилиги мавжуд бўлган тақдирда улар билан маслаҳатлашиш асосида амалга оширилади.
122. Мазкур Низомнинг 123-моддасига мувофиқ хорижий давлат ёки экспорт қилувчи томонидан мажбуриятлар қабул қилинган тақдирда текшириш товар экспорт қилинадиган хорижий давлатнинг илтимосномаси бўйича давом эттирилиши мумкин. Агар текшириш натижалари бўйича субсидия билан таъминланган товар йўқлиги тўғрисида хулоса чиқарилса, мажбуриятлар ўз кучини йўқотади, чиқарилган хулоса кўп даражада мажбуриятлар мавжудлиги натижаси ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун зарур бўлган муддат мобайнида ўз кучида қолади.
128. Компенсация божининг амал қилиш муддати уни қўлланиш бошланган ёки субсидия билан таъминланган товар импорти нуқтаи назаридан ҳам, иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бор-йўқлиги нуқтаи назаридан ҳам охирги марта қайта кўриб чиқилган пайтдан эътиборан беш йилдан ошмаслиги лозим, компенсация божининг амал қилиш муддати тугагунга қадар бошланган қайта кўриб чиқиш жараёнида компенсация божининг амал қилишини тугатиш субсидия билан таъминланган товар импортининг ва иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг давом этишига ёки тикланишига олиб келиши ваколатли орган томонидан аниқланган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда компенсация божи қайта кўриб чиқиш учун асос бўлган такрорий текширув натижалари олингунга қадар қўлланаверади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(133-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)