1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари | 1. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланган, тутинган (фостер) оилага берилган, Болалар уйлари, Меҳрибонлик уйлари, Кичик ҳажмли болалар уйлари, Республика ўқув-тарбия муассасалари ҳамда «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматида тарбияланаётган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола деб эътироф этилган болалар бўйича индивидуал ривожланиш режаси ва индивидуал интеграция режасини шакллантиради. 4. Тавсияномани етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (ҳудудий бошқармалар) киритади. | Қонунчиликда белгиланган муддатларда
Тегишли ижтимоий ёрдам паспортида назарда тутилган муддатда
| |||
2-босқич | Ҳудудий бошқармалар | Тавсияномага мувофиқ етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди. | Тегишли ижтимоий ёрдамлар паспортларига мувофиқ | |||
2-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Касб-ҳунарга ўқитиш курслари ҳамда ишга жойлаштириш харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатадиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 17 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) Хусусий бандлик агентлиги томонидан: хусусий бандлик агентлиги ва етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида тузилган шартнома; хусусий бандлик агентлиги ва касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этган ташкилот билан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тузилган шартнома; етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола муайян иш берувчи томонидан ишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тузилган меҳнат шартномаси; мазкур паспортнинг 9-позициясида назарда тутилган давр ва миқдорларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлангани тўғрисида Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳақидаги маълумотлар; б) тадбиркорлик субъекти томонидан: тадбиркорлик субъекти ва касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этган ташкилот билан етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тузилган шартнома; тадбиркорлик субъекти ва етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ўртасида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали тузилган меҳнат шартномаси ва ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ; етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тадбиркорлик субъектининг ўзи мустақил равишда касб-ҳунарга ўқитган ёки ўргатган бўлса, буни асословчи ҳужжатлар (маълумотнома, сертификат ва бошқа); мазкур паспортнинг 9-позициясида назарда тутилган давр ва миқдорларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлангани тўғрисида Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳақидаги маълумотлар. |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: касб-ҳунарга, шу жумладан, тадбиркорликка ўқитиш курсларига мунтазам қатнашиш; меҳнат шартномасини тузиш ҳамда камида 6 ой давомида иш ҳақи билан таъминлаш. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур паспортнинг 4-позициясида назарда тутилган болаларни касб-ҳунарга ўқитган (ўргатган) хамда ишга жойлаштирган ёки ишга қабул қилган нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, хусусий бандлик агентликларига субсидия шаклида ўтказилади. Бунда тегишли маблағлар қуйидаги миқдорларда тўланади: ишга жойлашиб бир ойлик иш ҳақи тўланганда жами субсидиянинг 33 фоизи; учинчи ойлик иш ҳақи тўланганда жами субсидиянинг 33 фоизи; олтинчи ой иш ҳақи тўланганда қолган қисми. Мазкур позицияга мувофиқ тадбиркорлик субъекти ва хусусий бандлик агентлиги етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага биринчи, учинчи ва олтинчи ой иш ҳақи тўланганда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига алоҳида мурожаат қилиш орқали тегишли маблағларни олиши мумкин. |
3-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлаш учун асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларини харид қилиш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 16 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | — |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Қуйидаги мажбуриятлар юклатилади: харид қилинган асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларидан фойдаланиш орқали даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиш; харид қилинган асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларини сотиб юбормаслик; харид қилинган асбоб-ускуна, велосипед, компьютер жамланмаси ва бошқа меҳнат қуролларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бермаслик. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Асбоб-ускуна ёки велосипед ёхуд компьютер жамланмаси ёки меҳнат қуроллари етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар сотиладиган электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади**. |
4-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Мусиқа ва спорт йўналишида инвентарлар, асбоб-ускуналар ҳамда махсус кийимларни харид қилиш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: васийлик ёки ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 5 — 18 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | — |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | — |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Ҳар уч йилда бир маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Инвентарь, асбоб-ускуналар ҳамда махсус кийимлар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар реализация қилинадиган электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади**. |
5-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрланиш харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Сифатли таълим олишга кўмаклашиш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Ҳар бир курс учун қуйидаги миқдорларда: Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача; Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача; қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача. |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 14 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилоти билан тузилган шартнома |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Қуйидаги мажбуриятлар юкланади: олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш курсларига мунтазам қатнашиш; олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш курслари якуни бўйича бериладиган белгиланган намунадаги сертификатни олиш (шундай сертификат тақдим этилган тақдирда). |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Ҳар бир курс (5 тагача) учун бир маротаба, 12 ойгача |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Нодавлат таълим ташкилотига шартномага мувофиқ ўтказилади. |
6-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Олий таълим ташкилотлари талабаларининг таълими учун тўлов-контракт суммасини тўлаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Сифатли таълим олишга кўмаклашиш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 17 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг олий таълим ташкилотига ўқишга кирганлиги ҳақидаги олий таълим ташкилоти буйруғи; тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома. |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Олий таълим ташкилотлари талабаларининг таълим олиши учун тўлов-контракт суммасини тўлаш тарзидаги ижтимоий ёрдам фақат давлат олий таълим ташкилотларига кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга кўрсатилади. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Олий таълим ташкилотини тугатгунга қадар икки маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Олий таълим ташкилотига тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги икки томонлама шартнома мувофиқ ўтказилади. |
7-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш. Бунда қуйидаги халқаро имтиҳон тизимлари харажатлари қопланади: International English Language Testing System (IELTS); Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT; Graduate Management Admission Test (GMAT); Graduate Record Examinations (GRЕ); Scholastic Assessment Test (SAT). |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Сифатли таълим олишга кўмаклашиш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 14 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш учун белгиланган тартибда юборилган ариза; халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси, чек ва бошқалар); халқаро имтиҳон тизимлари бўйича топширилган имтиҳон натижасини акс эттирувчи ҳужжатлар (сертификат, гувоҳнома ва бошқа). Мазкур блокда назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида верификациядан ўтказилади ёки белгиланган тартибда тасдиқлатиб олинади. |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажати муқаддам қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация қилинмаган бўлса**; халқаро имтиҳон тизимлари бўйича топширилган имтиҳон натижаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхатида назарда тутилган имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичи билан бир хил ёки ундан 30 фоизга паст бўлса; халқаро имтиҳон тизимлари бўйича топширилган имтиҳон натижасини акс эттирувчи ҳужжатлар ҳақиқий бўлса. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Икки маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакилининг банк картасига ўтказилади. |
8-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Кийим-бош билан таъминлаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Васийлик ёки ҳомийлик белгиланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар** |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 0 — 18 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | — |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | — |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир маротаба, ҳар йили |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Кийим-бош етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар сотиладиган электрон савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади. |
9-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Зарур уй жиҳозлари билан таъминлаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: васийлик белгиланган болалар; ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 0 — 18 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | — |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола учун зарур бўлган уй жиҳозларига бўлган эҳтиёж «Инсон» маркази ижтимоий ходимлари томонидан бевосита ушбу болалар яшаш жойига борган ҳолда ўрганилади. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Ҳар беш йилда бир маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Зарур уй жиҳозлари етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан ушбу турдаги товарлар сотиладиган электрон савдо платформалари ёки савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилинади**. |
10-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Турар жойни жиҳозлаш харажатларини тўлаш* |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Уй-жой шароитларини яхшилаш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар**; тутинган (фостер) оилага берилган болалар**; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 18 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | — |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Мазкур турдаги ижтимоий ёрдам қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ: давлат ҳисобидан турар жой билан таъминланадиган тоифага кирувчи ҳамда белгиланган тартибда турар жой олувчилар рўйхатига киритилган болаларга кўрсатилади; давлат ҳисобидан берилган турар жойларни жиҳозлаш учун ишлатилади; давлат ҳисобидан турар жойни бериш жараёнида зарур эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан натура шаклида харид қилинади ва топширилади ёки товарлар (хизматлар, ишлар) реализация қилувчи шахсларга шартномага мувофиқ ўтказилади***. |
11-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ҳамда жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Соғлиқни сақлаш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: а) даволаниш харажатларини қоплаш: васийлик белгиланган болалар; ҳомийлик белгиланган болалар; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; б) жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш: васийлик белгиланган болалар; ҳомийлик белгиланган болалар; Болалар уйлари тарбияланувчилари; тутинган (фостер) оилага берилган болалар; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари; Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 0 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш учун етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола даволанаётган ёхуд даволаниши режалаштирилаётган даволаш-профилактика муассасасининг амалга оширилиши лозим бўлган муолажалар ва хизматлар ҳамда кўрсатилган тиббий хизмат учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳақидаги маълумотномаси; б) жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш учун етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг жарроҳлик амалиёти ўтказилишига муҳтожлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | — |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | жарроҳлик амалиётисиз даволаниш харажатларини қоплаш — бир йилда бир маротаба; жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш — заруратга кўра чекланмаган маротаба. |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мазкур ижтимоий ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан мазкур турдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож бола навбатсиз жарроҳлик амалиётидан ўтказилиши ҳамда тегишли тўловларни тиббиёт ташкилотига ўтказилиши таъминланади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади. |
10. | Изоҳ: | Мазкур турдаги ижтимоий ёрдам етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. |
12-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ харажатини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Эҳтиёжларни қўллаб-қувватлаш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар**; тутинган (фостер) оилага берилган болалар**; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 18 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Ариза берувчи ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ўртасида тузилган шартнома |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Шартномада белгиланган муддат ва талаблар асосида сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўз вақтида ўташ |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир маротаба |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобварағига бадал ўтказиш тартиби тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўтказилади. |
13-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш |
2. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган дастур: | Бандликни таъминлашга кўмаклашиш дастури |
3. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача |
4. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган болалар тоифаси: | Қуйидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар: ҳомийлик белгиланган болалар**; тутинган (фостер) оилага берилган болалар**; «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчилари; республика ўқув-тарбия муассасаларининг битирувчилари; Меҳрибонлик уйи битирувчилари; Кичик ҳажмли болалар уйлари битирувчилари. |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 18 — 23 ёш |
6. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Мазкур ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчи ҳамда давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида тузилган шартнома |
7. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | Қуйидаги мажбуриятлар юкланади: ўқув курсига мунтазам қатнашиш; ўқув курси якуни бўйича бериладиган белгиланган намунадаги ҳужжатни олиш; ўқув курсини тамомлагач, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш. |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | Бир маротаба. |
9. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади |
14-ИЛОВА
1. | Ижтимоий ёрдам номи: | Оилавий болалар уйларини таъмирлаш учун маблағ ажратиш |
2. | Ижтимоий ёрдам миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача |
3. | Ижтимоий ёрдам олувчи: | Оилавий болалар уйларини ташкил этган жисмоний шахслар |
4. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчининг ёш тоифаси: | 30 — 65 ёш |
5. | Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | Хизмат кўрсатувчи ва қурилиш маҳсулотлари етказиб берувчи ҳамда ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси. |
6. | Ижтимоий ёрдамни кўрсатиш талаблари ва шартлари: | — |
7. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: | 5 йилда бир марта |
8. | Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: | 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» МЧЖга шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Кўрсатилган маблағларнинг 20 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади. Таъмирлаш ишларини бошлаш учун туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» га кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади. Уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдамдан фойдаланувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, назарда тутилган маблағнинг 80 фоизи қурилиш материаллари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 2. Туманлар (шаҳарлар) ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларининг натижалари «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда таъмирлаш учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. |
9. | Изоҳ: | Уй-жойни жорий таъмирлаш бўйича маблағлар қуйидаги ҳолларда ажратилади: уй-жойнинг том қисмини таъмирлаш учун; уй-жойнинг яшаш хоналарини пол қисмини таъмирлаш учун; уй-жойнинг яшаш хоналарини кенгайтириш учун; уй-жойнинг яшаш хоналари ва ошхонасининг эшик ва деразаси йўқ ёки яроқсиз ҳолатда бўлса, янгилаш ёки таъмирлаш учун; уй-жойнинг ҳаммом ёки ҳожатхонаси мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, янгитдан қуриш ёки таъмирлаш учун. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун Оилавий болалар уйини ташкил этган хонадон эгаси мурожаатига мувофиқ «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги юзасидан ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдамдан фойдаланувчига тегишли уй-жойнинг таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фотосуратлари илова қилинади. |
15-ИЛОВА
20__ йил ___ ___________ | _________ шаҳри (тумани) | |||
Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходими: _________________________________________________________________ | ||||
(Ф.И.О.) | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг Ф.И.О ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): _________________________________________________________________ | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг яшаш манзили:__________________________________________________________ | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг ваучер асосида сотиб олган буюртмалари етказиб берилган ва қабул қилиб олинган сана:_____________________________________________________________ | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола томонидан ваучер асосида сотиб олинган товар тури, номи ва нархи: _________________________________________________________________ | ||||
Сотиб олинган тегишли товар учун белгиланган ваучер қиймати: _________________________________________________________________ | ||||
Етказиб берилган, топширилган товарнинг ҳақиқатда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага етказиб берилгани ва уларда нуқсонлар аниқланмагани тўғрисидаги маълумотлар: ________________________________________________________________ * | ||||
Буюртмани қабул қилиб олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг вафот этганлиги ҳолатлари. Бунда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг вафот этганлиги Адлия вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари орқали ўлим тўғрисидаги маълумотлари асосида тасдиқланиши лозим. | ||||
Сотувчи ташкилотнинг номи ва СТИР рақами: _________________________________________________________________ | ||||
Сотувчининг банк ҳисобварағи ва МФО рақами: _________________________________________________________________ | ||||
* Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг буюртмани ҳақиқатда олганлигини тасдиқловчи турли хил ракурсдан олинган фотосуратлар илова қилинади. Ижтимоий ходим: _________________________ (Ф.И.О)
| ||||
16-ИЛОВА
20__ йил ___ ___________ | _________ шаҳри (тумани) | |||
Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходими _________________________________________________________________ | ||||
(Ф.И.О) | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг Ф.И.О ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): _________________________________________________________________ | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг яшаш манзили:__________________________________________________________ | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола ваучер асосида сотиб олган товар етказиб берилган ва қабул қилиб олинган сана: _________________________________________________________________ | ||||
Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола томонидан ваучер асосида сотиб олинган товар тури ва номи: _________________________________________________________________ | ||||
Етказиб берилган (етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага топширилган) товар тури ва номи: ______________________________ | ||||
Етказиб берилган, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага топширилган товарнинг ҳолати (техник талабларга мувофиқлиги, сифати, нуқсонлари мавжудлиги) тўғрисидаги маълумотлар: _________________________________________________________________ | ||||
I. Етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдаланишида бўлган товарнинг носоз ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар: | ||||
а) кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги ҳолатлари: _________________________________________________________________ | ||||
б) кафолат муддати тугагандан сўнг фойдаланиш муддати давомида яроқсиз бўлиб қолганлиги ҳолатлари: ________________________________* | ||||
II. Буюртмани қабул қилиб олган етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола яшаш манзилидан кўчиб кетган | ||||
Буюртмаларнинг етказиб берилганлиги ва уларнинг техник ҳолати ўрганилган сана ва вақт: _____________________________________________ | ||||
*Товарнинг сифатсизлиги, нуқсонлари мавжудлиги ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлигини тасдиқловчи турли хил ракурсдан олинган фотосуратлар илова қилинади. | ||||
Ижтимоий ходим: ______________________ | ||||
(Ф.И.О) | ||||
| ||||
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА