17.01.2022 йилдаги 26-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг «Меҳр дафтари»ни шакллантириш ва юритиш.
6. Туман (шаҳар) ҳокими қарори ва иловадаги схемага мувофиқ қуйидагилар «Меҳр дафтари»га маълумотларнинг бевосита киритилишини таъминлайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари

«Меҳр дафтари» тизимига киритиш учун халқ таълими тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, шунингдек, оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларининг рўйхатини;

«Меҳр дафтари» тизимига киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг рўйхатини;

«Меҳр дафтари» тизимига киритиш учун «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси тизимидаги болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари тарбияланувчилари ва битирувчилари рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига тақдим этиш.

2 иш куни

2-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

«Меҳр дафтари» тизимига киритиладиган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари, шунингдек, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатини шакллантириш;

3 иш куни

Туман (шаҳар) ҳокими

Мазкур рўйхатдаги болаларни «Меҳр дафтари» тизимига киритиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини чиқариш.

3-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари

Туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари» тизимига киритиш.

3 иш куни

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари» тизимига киритиш.

4-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари

«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ўрганиш.

5 иш куни

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

«Меҳр дафтари»га киритилган васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ўрганиш.

5-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Ўрганиш натижасини умумлаштирган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган йўл харитасини ишлаб чиқиш.

15 иш куни

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган йўл харитасини тасдиқлаш ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари Васийлик кенгашига тақдим этиш.

3 иш куни

7-босқич

Васийлик кенгаши

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилиши тўғрисида қарор қабул қилиш, ушбу қарорни туман (шаҳар) ҳокимликларига ижро учун юбориш.

3 иш куни

8-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Тасдиқланган йўл харитасини ХТВ, ССВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига амалга ошириш учун юбориш ҳамда зарур маблағларни тегишли ташкилотларга ўтказиш.

3 иш куни

9-босқич

ХТВ, ССВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йўл харитасида белгиланган муддатларда

10-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларни «Меҳр дафтари»дан чиқариш ёки муддатни узайтириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига таклиф киритиш.

бола 25 ёшга тўлганда

11-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларни «Меҳр дафтари»дан чиқариш ёки муддатни узайтириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорини чиқариш.

Таклиф киритилгандан сўнг 1 иш кунида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) ташкил этилади.
Васийлик кенгаши томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган моддий ёрдам уларнинг муаммолари ва орзу-истакларидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш бараваригача бўлган миқдорда берилади;
Харажатлар сметасини шакллантиришда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган йўналишдаги ишларнинг манзилли рўйхати ишчи орган томонидан шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозимига кўра

Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармалари бошлиқлари

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

6.

Келишувга кўра

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори

7.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бошлиғи

8.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи

9.

Келишувга кўра

«Микрокредитбанк» АТБ ҳудудий филиали раҳбари

10.

Келишувга кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

11.

Келишувга кўра

оммавий ахборот воситалари вакили

12.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири, Васийлик кенгаши котиби

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)