09.08.2021 йилдаги ПҚ-5215-сон

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича яратилган ахборот тизимида маълумотларни тўлиқ шакллантирган ҳолда Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу тизимдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 10 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2.

«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйларида (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) тарбияланувчи болаларга тарбия бериш, уларни фан, ахборот технологиялари, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, бошланғич ҳарбий тайёргарлик ва спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича янги тизимни амалиётга татбиқ этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 10 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А.Тошкулов),

Туризм ва спорт вазирлиги

(У. Азамов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

3.

Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ўртасида улар томонидан эришилган натижаларни баҳолаган ҳолда, ўқув-тарбия муассасаларининг рейтинг тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 10 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А.Тошкулов),

Туризм ва спорт вазирлиги (У. Азамов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

4.

Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ўқув-тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 январь

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Жамоат хавфсизлиги университети

(М. Рустамбаев)

5.

Ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ўқишдан бўш вақтларида Ўзбекистон бўйлаб (Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Тошкент, Термиз ва бошқа шаҳарларга) саёҳатга олиб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 10 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Туризм ва спорт вазирлиги

(У. Азамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари учун якка кураш, от спорти, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт турлари бўйича спорт тўгаракларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2021 йил 10 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Туризм ва спорт вазирлиги

(У. Азамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Ўқув-тарбия муассасаларининг Тошкент шаҳридаги Инха университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, IT-парклар билан ўзаро алоқалар ўрнатишини таъминлаш ҳамда улар томонидан ўқув курслари ташкил этилиши чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 10 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

8.

Олий таълим муассасалари етакчи профессор-ўқитувчиларининг «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчалари тарбияланувчиларини ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ, табиий ва бошқа фанларга ўқитиш бўйича факультатив ва тўгарак машғулотларини, «давра суҳбатларини», фан мусобақаларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили 1 сентябрга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А.Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев)

9.

Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ўқитиш билан шуғулланувчи етакчи профессор-ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А.Тошкулов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

10.

Ўқув-тарбия муассасаларини зарур спорт анжомлари (болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратган ҳолда), 20 тадан замонавий компьютер тўплами (узлуксиз тезкор Интернет тармоғига улаган ҳолда), тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик ва бошқа соҳадаги тўгаракларни ташкил этишга ихтисослашган хоналарнинг зарур моддий-техник базаси ҳамда автобуслар ва микроавтобуслар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 10 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Махсус мактаб ва мактаб-интернатлар фаолиятини ва уларда тарбияланаётган болаларнинг ҳолатини ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Б. Мусаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Б. Мусаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

«Raqamli Avlod» лойиҳаси билан «Меҳрибонлик» уйларини босқичма-босқич қамраб олиш.

Бунда, «Меҳрибонлик» уйларида ахборот технологиялари (IT) бўйича замонавий касбларга йўналтирувчи «Raqamli Avlod» синф хоналарини ташкил этиш ва дастурлаш, 2D ва 3D дизайн, робототехника, рақамли медиа-маркетинг ва фрилансинг бўйича дарсларни йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар дастури

2021 йил 1 октябрь

Президент таълим муассасалари агентлиги

(Х. Умарова),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг ушбу муассасалар жойлашган ҳудуддаги оилавий тиббиёт поликлиникаларида алоҳида ҳисоби юритилишини, уларга тиббиёт бригадаси бириктирилишини ва ҳар йили икки маротаба тиббий кўрикдан ўтказилишини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 15 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев)

15.

Ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини ҳар ойда камида икки маротаба театр, концерт ва музейларга ташриф буюришини ҳамда санъат усталарининг, таниқли ёзувчи ва адибларнинг «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига келиб, маданий ва маърифий тадбирлар ўтказишини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Республика Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саидов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

(Қ. Рафиков)

16.

Ҳар йили ўқув-тарбия муассасаларининг 25 нафар тарбиячиларини Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволаш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Касаба уюшмалари Федерацияси

(К. Рафиков)

Миллий гвардия

(Р. Джураев)

17.

«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 10 октябрь

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

18.

«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори

2021 йил 1 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Миллий гвардия талабномасига асосан «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчалари учун IP тармоқлараро видео қайд этиш жиҳозлари (VPN) ҳамда идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи тарифи бўйича L3-VPN алоқа каналларини ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

Талабномага биноан

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

20.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда бир-бирини такрорловчи, ўз аҳамиятини йўқотган ва мазкур қарорга зид нормаларни бекор қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев)

21.

2021 йилга қадар уй-жой ажратилган деб кўрсатилган 610 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойлари ҳолатини ўрганиб чиққан ҳолда, улардан белгиланган санитария меъёрларига ва техник меъёрларга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларга жавоб бермайдиган уй-жойларда яшаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни бошқа уй-жойларга ижара асосида кўчириш ва уларга уй-жой учун ижара тўловларини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 1 ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов)

22.

«Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига икки нафардан ҳудудий молия органларининг малакали ходимларини бириктириш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил 10 сентябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

23.

«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 10 октябрь

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

24.

Қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш бўйича медиа-режа тасдиқлаш.

Медиа-режа

1 кун муддатда

Вазирлар Маҳкамаси

(Б. Мусаев),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев)