24.09.2024 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 2024 йил 3 октябрда 4575-SK-2024-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд иқтисодий муносабатларни давом эттириш ва мустаҳкамлаш муҳимлиги ва амалий аҳамиятини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган уларнинг иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикасининг миллий қонунчилигига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг халқаро мажбуриятларини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битимнинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Битимнинг мақсади Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамда Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва фаоллаштириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг иқтисодий ва савдо алоқаларини бир-бирларининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ҳамкорлик қуйидаги соҳаларни ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) саноат ва қурилиш саноати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) транспорт ва логистика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) инвестициялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) инновациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) энергетика ва тоғ-кон саноати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) туризм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) кичик ва ўрта бизнес;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k) телекоммуникация ва ахборот технологиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
l) ўзаро манфаатдорликка асосланган иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Аҳдлашувчи Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун барча зарур чораларни кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳар икки мамлакатда ҳам иқтисодий вазият, қоидалар, иқтисодий дастурлар, бизнес ва ўзаро манфаатли бошқа тегишли маълумотлар тўғрисида ахборот алмашиш учун барча зарур чораларни кўрадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) икки томонлама иқтисодий ҳамкорликка тўсқинлик қиладиган муаммоларни аниқлайдилар ва ушбу муаммоларни ҳал этиш чораларини таклиф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Аҳдлашувчи Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) икки мамлакат ҳудудида инвестиция фаолияти, иқтисодий ҳамкорлик, қўшма корхоналар ташкил этиш, компанияларнинг ваколатхоналари ва филиалларини очишни рағбатлантирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) икки мамлакат хусусий секторларининг иккала мамлакатда бўлиб ўтадиган халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этишини рағбатлантирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) бизнес делегацияларининг ташрифлари алмашинувини қўллаб-қувватлайдилар ва рағбатлантирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) тегишли ҳудудий ва маҳаллий тузилмаларни, касб-ҳунар палаталарини, тадбиркорлик бирлашмаларини ва хусусий секторни иқтисодий ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги мавжуд имкониятларни ўрганишга рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ташкилотлари вакилларидан иборат Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбек-Словак Қўшма комиссиясини (кейинги ўринларда «Қўшма комиссия» деб аталувчи) ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Қўшма комиссия иқтисодий ҳамкорликни қуйидаги йўллар билан мувофиқлаштиради ва ривожлантиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) мазкур Битимнинг мақсадларини амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур Битимда кўрсатилган ёки кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишилган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) мазкур Битимда тузилиши мумкин бўлган ҳар қандай келишув ва лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган тўсиқларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Қўшма Комиссия Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровига кўра ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан зарурият бўйича навбатма-навбат икки мамлакатда учрашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз тарафидан Раисни («Ҳамраис» деб аталувчи) тайинлайди ва ҳар бир Ҳамраис Қўшма комиссиянинг тегишли қисми учун котибни тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон йиғилиш санаси ва кун тартибини таклиф этади ҳамда ушбу Аҳдлашувчи Томон котиби баённомани тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз делегацияларининг Қўшма комиссия йиғилишлари билан боғлиқ харажатларини қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Қўшма комиссия доирасида мазкур Битимнинг 1-моддаси 1.3-бандида кўрсатилган ҳамкорликнинг алоҳида йўналишлари билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Халқаро шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси ёки Словакия Республикаси тарафидан учинчи томонлар билан тузилган амалдаги халқаро шартномалардан келиб чиқадиган, шунингдек, иккала давлатнинг халқаро ташкилотларга аъзолигидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Мазкур Битим Словакия Республикасининг Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмаган ҳолда қўлланилади. Шу боис, мазкур Битимнинг қоидалари Европа Иттифоқи тўғрисидаги Шартнома бўйича мажбуриятларни бекор қиладиган ёки бошқача таъсир қиладиган тарзда талқин қилиниши ёки амалга оширилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Келишмовчиликларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки амалга оширишдан келиб чиқадиган ҳар қандай келишмовчиликлар Аҳдлашувчи Томонлар Ўртасида дипломатик каналлар орқали музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро ёзма розилигига кўра ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартиришлар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар орқали расмийлаштирилади ва мазкур Битимнинг 7-моддасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Кучга кириши, амал қилиш муддати ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан дипломатик каналлар орқали ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган тегишли давлат ички тартиб-тамойиллари бажарилганлигини тасдиқловчи охирги ёзма хабарномани олинган санадан сўнг 30 (ўттизинчи) кунда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Мазкур Битим 5 (беш) йил муддатга тузилади ва Аҳдлашувчи Томонлардан бири унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида белгиланган муддатдан 6 (олти) ой олдин бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, ўз-ўзидан кейинги беш (5) йиллик муддатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Мазкур Битим кучга кирган санадан эътиборан 1995 йил 16 майда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ҳамда 1997 йил 23 декабрда Братислава шаҳрида имзоланган ушбу Битимнинг 1-рақамли Қўшимчаси қоидалари Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатларга нисбатан қўлланилиши тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нъю-Йорк шаҳрида 2024 йил 24 сентябрь санасида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, словак ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)