Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
(а) 2024 йил 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
(б) 2024 йил 24 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
(в) 2024 йил 27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама инвестиция битими тасдиқлансин.
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида хориж томонига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 март,
ПҚ-126-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2025 й., 07/25/126/0286-сон)