1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-67-сон Фармони билан товарларнинг божхона қийматини аниқлашда асоссиз имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартибларини қўллашга йўл қўйилмаслиги ҳамда божсиз олиб кириш меъёрлари ва божхона расмийлаштируви шартлари жаҳон стандартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланишини эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро курьерлик жўнатмалари орқали — 200 АҚШ доллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта жўнатмалари орқали — 100 АҚШ доллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан божсиз олиб чиқишнинг миқдорий нормалари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган товарлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.06.00 Бошқа божлар. Ягона бож тўлови]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан, ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди, бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига олиб келинадиган товарларга нисбатан божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари бир календарь ой давомида қўлланади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жисмоний шахслар томонидан қиймати 5 000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товарлар божхона декларациясини тақдим этмаган ҳолда республикадан олиб чиқилиши мумкин, қонунчилик ҳужжатлари билан экспорт божхона божи ставкалари белгиланган товарлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу қиймат доирасидаги тижорат мақсадидаги товарлар товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда статистик мақсадлар учун божхона органлари томонидан ҳисоби юритилади ҳамда республика экспорт ҳажмида инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларни уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолларда, республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқишга ва уларнинг қиймати ушбу банднинг «в» кичик бандида белгиланган қийматдан ошганда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқишга рухсат берилади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2025 йил 1 майдан эътиборан чет элдан республика ҳудудига қуруқ сут олиб киришга қўйилган чеклов бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров Божхона қўмитаси билан биргаликда ички бозорда тенг рақобат муҳитини таъминлаш учун ушбу қарорга 4-иловада келтирилган товарларга нисбатан уларнинг қиймати ва миқдорини назорат қилишнинг самарали механизмини жорий қилиш ва ҳар қандай истиснолар татбиқ этилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда божхона чегараси орқали олиб кирилаётган мазкур турдаги товарларни инспекцион кўрик мажмуалари ва бошқа техник воситалар орқали назоратдан ўтказиш чоралари кўрилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Божхона қўмитаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича мавзуга оид туркум материаллар чоп этилиши, эшиттиришлар ва теледастурлар эфирга узатилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Транспорт вазирлиги «Uzbekistan airways» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланаётган Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормалари бўйича ахборотларни йўловчиларга ташиш вақтида етказиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия чегара божхона постларида фуқаролар томонидан ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, уюшган ҳолда қаршилик қилиш ҳамда жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича Божхона қўмитаси билан ҳамкорликни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Божхона қўмитаси билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан аввал фойдаланишда бўлган товарларда инсон учун хавф туғдирувчи воситалар олиб кирилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу қарор билан жорий этилаётган нормалар ва тартиботларни амалиётда тўғри қўллаш юзасидан божхона органлари ходимлари ўртасида мавзули ўқув машғулотларини ташкил этсин;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш мақсадида чегара божхона постларини инфокиоск ҳамда планшетлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона қийматини пасайтириш хавфи даражаси юқори бўлган товарларни аниқлаш мақсадида импорт божхона юк декларацияларини хорижий мамлакатлар экспорт декларациялари билан солиштириш тизимини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини электрон маълумотлар асосида соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 12 майдаги 281-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Товарнинг номи
Чекланган миқдор
(сони, ҳажми)
1.
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 2203-2208 товар позициясида таснифланувчи алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво
2 литр
2.
Қуйидаги тамаки маҳсулотларидан бири:
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 2402 20 товар позициясида таснифланувчи сигарет;
200 дона
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 2402 10 0 00 0 товар позициясида таснифланувчи сигара;
5 дона
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 2403 товар позициясида таснифланувчи тамаки (табак)
100 гр
3.
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН 3303 товар позициясида таснифланувчи атир ва ифор тарқатувчи сувлар
3 дона
(300 мл.дан ошмаган миқдорда)
4.
Биологик фаол қўшимчалар:
10 та турли номдаги ва бирламчи қадоқда бўлган (умумий оғирлиги 3 кг дан ҳамда ҳар бир номдаги биологик фаол қўшимча 1 та қадоқдан ошмаган миқдорда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.Мазкур Миқдорий нормаларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1 ва 2-позицияларида келтирилган товарларнинг 21 ёшга тўлмаган жисмоний шахслар томонидан ҳамда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали олиб кирилиши тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу илова тасдиқланган қарорнинг 1-бандида кўрсатилган божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларида олиб ўтилаётган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-позицияларида келтирилган товарларга ягона божхона тўлови икки баравар миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 ва 4-позицияларида келтирилган товарларга ягона божхона тўлови бир баравар миқдорда ундирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарларни республикадан божсиз олиб чиқишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРИЙ НОРМАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Товарнинг номи
Миқдори
1.
Гуруч
Умумий оғирлиги 3 кгдан кўп бўлмаган
2.
Нон-булка маҳсулотлари
Умумий оғирлиги 5 кгдан кўп бўлмаган
3.
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари
Умумий оғирлиги 2 кгдан кўп бўлмаган
4.
Шакар
Умумий оғирлиги 2 кгдан кўп бўлмаган
5.
Ўсимлик ёғи
Умумий оғирлиги 2 кгдан кўп бўлмаган
6.
Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар
Умумий оғирлиги 40 кгдан кўп бўлмаган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси (кейинги ўринларда — божхона чегараси) орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотижорат мақсадлар учун товарлар — жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган шахсий, оилавий (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) эҳтиёжлари учун мўлжалланган ҳамда тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат мақсадлар учун товарлар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.07.00.00 Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали валюта, товарлар ва транспорт маҳсулотларини олиб ўтиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар нотижорат мақсадлари учун товарлар тоифасига жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларни уларни кузатиб бораётган шахс) томонидан декларациялаш йўли билан киритилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низом қоидалари қуйидаги тоифадаги товарларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълум тоифадаги шахслар (халқаро ташишлар билан банд бўлган ҳайдовчилар, хизмат сафари бўйича ҳаракатланаётган шахслар ва делегация аъзолари), шунингдек, хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун кўчиб келаётган шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари фойдаланишда бўлган нотижорат мақсадларига мўлжалланган товарлар, транспорт воситалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар илгари фойдаланишда бўлган нотижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишда ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишда ўзи билан бирга бўлган фойдаланилган шахсий товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириб келишда ва Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишда ўзи билан бирга бўлган фойдаланилган шахсий товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда божхона расмийлаштируви ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини божхона органининг мансабдор шахси товарларнинг миқдори, хусусияти ва олиб ўтилишининг такрорийлиги ва сафарнинг ҳолатлари, шунингдек, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланганлигини инобатга олиб, шу жумладан, хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда аниқлайди.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Божхона органи мансабдор шахси товарни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги мезонларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг хусусияти — товарларнинг истеъмол хусусиятлари, тижорат мақсадида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган, жисмоний шахсларнинг шахсий, оилавий ва маиший эҳтиёжларини қондириш учун мўлжаллангани инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг миқдори — товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги (бир номда, бир ўлчамдаги, бир шакл, ҳамда рангда ва бошқалар, шунингдек, бир кишилик кийим жамланмасидан (комплектдан) ортиқ бўлган) товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тижорат мақсадида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб эътироф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги — айни бир жисмоний шахс томонидан бир турдаги товарлар оз миқдорда бўлса-да, бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тижорат мақсадида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб эътироф этилади. Чегара хизмати органлари томонидан чет элга чиқиш биометрик паспортига қўйиладиган белги (штамп) ёки рўйхатга олиш ҳақидаги электрон маълумот Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ўтиш такрорийлигини аниқлаш учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан товарлар ва уларни олиб ўтаётган жисмоний шахслар тўғрисида келиб тушган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларини олувчи жисмоний шахснинг (шу жумладан, унинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларининг) ёши товарларнинг хусусиятлари билан мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир манзилда яшовчи бир ёки бир неча жисмоний шахс томонидан олиб ўтиладиган бир хил турдаги товарларни олиб ўтиш такрорийлиги. Товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда оила таркиби (товарларни олиб ўтаётган шахс томонидан тасдиқланган тақдирда), кўрсатиб ўтилган товар турларига шахснинг одатий эҳтиёжи ва олиб ўтиладиган товарлар турлари ҳам инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари учун божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларни қабул қилувчи манзилнинг жисмоний шахс ҳақиқатда рўйхатдан ўтган жойи билан фарқлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган мезонлардан бирининг мавжудлиги, божхона чегараси орқали жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари томонидан олиб ўтиладиган товарлар белгиланган нормалардан ортиқ бўлганда, улар нотижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар деб (шахсий фойдаланиш ёки истеъмол мақсадида эмаслиги) тахмин қилишга асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кузатиб борилаётган ва (ёки) кузатиб борилмаётган багажларда нотижорат мақсадлари учун товарларни божсиз олиб кириш нормалари йўналиш ва етиб бориш манзилида зарур ҳамда илгари фойдаланишда бўлган шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарларни ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналиш ва (ёки) етиб бориш манзилида анъанавий (одатда) тартибда фойдаланиш амалиёти, шунингдек, мавсумийлиги, саёҳат мақсади, транспорт тури, давлат божхона чегарасидан ўтиш такрорийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскириш ва бошқа ишлатилганлик белгилари (қирилиш, букилиш ва бошқа механик шикаст) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биркалар, ёрлиқлар, ишлаб чиқарувчи ўрови мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни одатий тартибда фойдаланиш учун етарли бўлган даражада битта ёки бошқа миқдорда, шу жумладан мавсумийлиги, саёҳат мақсади, транспорт тури, йўналиш давомида ёки етиб бориш манзилида объектив заруратлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона тўловларини тўлаш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.06.00 Бошқа божлар. Ягона бож тўлови]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган товарлар божсиз олиб кириш нормасидан ва Жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг миқдорий нормаларидан ортганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, ушбу товарларнинг божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, мазкур нормалардан ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови ундирилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.06.00 Бошқа божлар. Ягона бож тўлови]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан, ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлган тақдирда ва (ёки) бир календарь ой давомида хорижий давлатда уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди ва товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жисмоний шахслар томонидан тижорат мақсадларида товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилганда, уларга нисбатан божхона қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий божхона расмийлаштируви қоидалари олиб ўтилаётган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан қўлланади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда товарларнинг божхона қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан кам бўлганда, уларга нотариф чоралари қўлланилмаган ҳолда ва божхона тўловлари умумий белгиланган ставкаларда божхона кирим ордери орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг божхона қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан кўп бўлганда, уларга нотариф чоралар қўлланилган ва божхона тўловлари умумий белгиланган ставкаларда божхона юк декларацияси орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жисмоний шахс божхона органи мансабдор шахсининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи мансабдор шахсга ҳамда судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом қоидалари жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлари учун товарларни олиб ўтишда икки йўлакли тизимда ҳам қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жисмоний шахслар нотижорат мақсадлари учун товарларни «яшил» йўлак орқали қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ортадиган товарларни олиб ўтаётгани гумон қилинганда ёхуд бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, божхона органининг мансабдор шахси бундай шахсга нисбатан божхона қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган божхона назорати шаклини қўллаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда божхона расмийлаштирувчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда божхона қиймати ва миқдори алоҳида назорат қилинадиган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
ТИФ ТН коди
Товарнинг номи
Тўқимачилик маҳсулотлари
1.
5208490000, 5208520000, 5209590000
Пахтадан тайёрланган матолар
(таркибидаги пахта толаси 85 мас. фоиз ва ундан ортиқ)