18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон иқтисодиётидаги кескин ўзгаришлар, ташқи хатарлар ва глобал рақобат шароитида миллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, ички бозорда адолатли рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, ушбу Фармонни қабул қилишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш, миллий маҳсулотлар экспорти, янги иш ўринларини яратиш бўйича 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT) ва мазкур битимнинг VII моддасини қўллаш тўғрисидаги 1994 йилдаги битимда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) божсиз олиб кириш меъёрлари ва божхона расмийлаштируви шартлари жаҳон стандартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш чоралари бўйича қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сертификация ва техник назорат соҳасидаги ислоҳотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 1 августга қадар мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхатини тубдан қисқартириш ва маҳсулотлар мувофиқлигини декларациялаш амалиётини кенг қўллаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мувофиқликни баҳолаш ва назорат органлари функциялари қуйидагича қайта тақсимлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 2025 йил 1 августдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 2025 йил 1 августга қадар Кодекс Алиментариус стандартлари асосида энг устувор озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) иловага мувофиқ айрим товарлар санитария-эпидемиология, давлат ветеринария хизмати, ўсимликлар карантини, техник тартибга солиш назоратидаги рўйхатлардан чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмасин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни (озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича барча янги ўзгаришларни, шу жумладан, рецептлар, технологик кўрсатмалар (нормалар), қоплама ҳажми, техник шартлар, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, маркировкалаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш жараёнларига оид) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) алкоголсиз ичимликлар учун қўшимчалар, хом ашё, хусусан, ичимликлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва мамлакатга олиб кириш учун ҳар бир партияни сертификатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) озиқ-овқат маҳсулотлари учун фитосанитария сертификатини олиш, агар уларга нисбатан санитария-эпидемиология хизмати томонидан гигиеник хулоса ва (ёки) давлат ветеринария хизмати томонидан ветеринария хулосаси (сертификати) тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда санитария-эпидемиология, ветеринария, ўсимликлар карантини, экология, техник тартибга солиш ва техник назоратнинг бошқа йўналишларида товарлар рўйхатларини «гильотина» услубида қисқартириш бўйича қарор қабул қилсин, шунингдек, тартиб-таомилларни халқаро амалиётга мувофиқлаштириш, давлат лабораторияларини сотиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) бир ой муддатда сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хом ашёлар, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар ва кўтариш мосламалари импортида миллий сертификат олиш талаб қилинмайдиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимларининг мезонларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Адлия вазирлиги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Маҳсулотларнинг умумий хавфсизлиги тўғрисида»ги ва 2025 йил 1 сентябрга қадар «Бозор назорати тўғрисида»ги қонунлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Божхона тўловлари ва солиқ маъмуриятчилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) шакар ишлаб чиқарувчи корхоналарни технологик модернизация қилиш орқали уларнинг барқарор фаолият юритиши чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) бир ой муддатда ишлаб чиқариш учун муҳим хом ашё ва ускуналар (сут ва бетон ташувчи транспорт воситалари ҳамда стационар кузатув постлари) импортида вақтинчалик божхона божларини камайтириш бўйича қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммалари 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланилишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-229-сон Фармони 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш учун ҳисобот давридаги тўқув (трикотаж мато, ип-газлама ва пайпоқ маҳсулотлари), тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушум ҳажмини аниқлашда шартномага мувофиқ давал хом ашёсини қайта ишлаш юзасидан кўрсатилган хизматлар бўйича олинган даромад ҳам инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-132-сон Фармони 8-бандига мувофиқ умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Божхона қўмитаси билан биргаликда Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари асосида электротехника саноати маҳсулотларига импорт квоталарини белгилаш, очиқ ва шаффоф электрон онлайн-аукцион тизими орқали тақсимлаш тартибини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамаси саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддатини I тоифадаги корхоналар учун — 2026 йил 1 январга қадар, II тоифадаги корхоналар учун — 2026 йил 1 июлга қадар узайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар мазкур жиҳозлаш қурилмаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини тижорат банкларига жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олтингугуртга (ТИФ ТН коди 2503) нисбатан экспорт божи 2025 йил 20 апрелдан бошлаб амал қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар биржа савдолари орқали алоҳида форвард битимлар тузган ҳолда ПВХ маҳсулотини 25 фоизли бўнак тўлов асосида ортиб бериш ва қолган 75 фоизини икки ой муддатда бўлиб тўлаш шарти асосида сотиш тартибини йўлга қўйсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган техник газ, кислород ва янги турдаги кам тоннажли кимё маҳсулотларини 2026 йил 1 январга қадар фақат биржа савдолари орқали сотиш талаби татбиқ этилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ва «Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда қурилиш материалларини экспорт қилишда корхоналар рейтингидан ва талаб этиладиган харажатлар суммасидан қатъи назар хорижий сертификатларни расмийлаштириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда хусусий уруғчилик корхоналарини ривожлантириш, Давлат бюджети ва грантлар ҳисобидан қишлоқ хўжалигида илм ва инновацияларни кенг жорий қилишда хусусий сектор иштирокини кенгайтиришга оид дастурни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Экспортни кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга (Ж. Ходжаев) экспорт божхона божлари ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия (Ж. Ходжаев) ички ва ташқи бозордаги конъюнктурадан келиб чиқиб, ҳар ойда экспорт божхона божи ставкаларининг пасайтирилган ставкаларини тасдиқлаб борсин (гўшт, гуруч, ип-калава, тери хом ашёси ва тайёр маҳсулоти, минерал ўғитлар ва кам тоннажли кимё маҳсулотлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги тадбиркорлик субъектларига хорижий бозорларга чиқиш учун зарур рухсатномаларни расмийлаштириш, тегишли реестрларга киришни таъминлаш бўйича давлат амалий ёрдамини кўрсатиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Белгилансинки, мазкур Фармонда назарда тутилган масалалар юзасидан ҳамда ташқи бозорлардаги ўзгаришларга тезкор мослашиш мақсадида қабул қилинадиган Вазирлар Маҳкамасининг, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг қарорлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, дарҳол кучга киради. Бунда бюджет ва бошқа соҳалардаги қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиш муддатларига оид талаблар татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Инвестицияларни рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Белгилансинки, 2025 йил 1 июндан бошлаб хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 250 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Солиқ ва муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлмаган экспорт қилувчи корхоналар томонидан хорижда савдо уйини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни чет элга ўтказишга рухсат берилсин, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари асосида алоҳида белгиланган тартиблар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Назорат ва ижро
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Божхона қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятини очиб бериш учун нашрлар, эшиттиришлар ва тематик теледастурлар ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Фармон норма ва қоидалари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, дарҳол кучга кирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-67-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-67-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санитария-эпидемиология, давлат ветеринария хизмати, ўсимликлар карантини, техник тартибга солиш назоратидаги рўйхатлардан чиқариб ташланаётган айрим товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

ТИФ ТН коди

I. Мажбурий санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган маҳсулотлар рўйхатидан чиқариладиган айрим товарлар

1.

Майда Австралия қисқичбақаси

0306 39 100 0

2.

Молтоза моногидрат — кимёвий реактив

1702 90 100 0

3.

«Dengiz yulduzi» сув ассортиментидаги манзарали балиқлар

0308 90 200 0

4.

Сабзавот ва айрим озуқабоп илдизмевали ва тугунак мевали ўсимликлар

0701 — 0714

(0701 10 000 0,

0709 60 910 0,

0709 60 950 0,

0713 10 100 0,

0713 33 100 0 истисно)

5.

Saccharose Pharmur

1701 99 900 9

6.

Нelix Aspersa Muller (чиғаноқлар)

0307 60 900 0

7.

Setogum G-12 (озиқ-овқат бўлмаган) ёрдамчи тўқимачилик маҳсулоти

1302 39 000 0

8.

Veast Call Wall ҳайвонлар озуқа қўшимчалари

2106 90 980 8

9.

Спиртли ичимликлар

2203-2208

10.

Тамаки ва саноат усулида тайёрланган тамакининг ўрнини босувчи маҳсулотлар

2401 — 2403

II. Мажбурий давлат ветеринария хизмати назоратидаги маҳсулотлар рўйхатидан чиқариладиган айрим товарлар*

11.

- - бутан, бутелин ва уларнинг изомерлари

2901 23 000 0

12.

- - - бута-1,3-диен

2901 24 000 1

13.

- - - изопрен

2901 24 000 2

14.

- - хлордифторметанлар

2903 71 000 0

15.

- - дихлортрифторэтанлар

2903 72 000 0

16.

- - дихлорфторэтанлар

2903 73 000 0

17.

- - хлордифторэтанлар

2903 74 000 0

18.

- - дихлорпентафторпропанлар

2903 75 000 0

19.

- - - бромхлордифторметан

2903 76 100 0

20.

- - - бромтрифторметан

2903 76 200 0

21.

- - - дибромтетрафторэтанлар

2903 76 900 0

22.

- - - трихлорфторметан, дихлордифторметан, трихлортрифторэтанлар, дихлортетрафторэтанлар ва хлорпентафторэтан

2903 77 600 0

23.

- - - галогенланган, таркиби фақат бромли ва хлорли ёки фтор ва хлорли ёки фақат фтор ва бромли

2903 79 300 0

24.

- - 1, 2, 3, 4, 5, 6-гексахлорциклогексан (ГХГ (ISO) ва линдан (ISO, I№№)

2903 81 000 0

25.

- - альдрин (ISO), хлордан (ISO) ва гептахлор (ISO)

2903 82 000 0

26.

- - - 1, 2-дибром-4-(1, 2-дибромэтил) циклогексан; тетрабромциклооктанлар

2903 89 100 0

27.

- - - бошқалар

2903 89 800 0

28.

- - хлорбензол, о-дихлорбензол ва n-дихлорбензол

2903 91 000 0

29.

- - гексахлорбензол (ISO) ва ДДТ (ISO) (клофенотан (I№№), 1, 1, 1-трихлор-2, 2-бис (n-хлорфенил) этан)

2903 92 000 0

30.

- - - 2, 3, 4, 5, 6-пентабромэтилбензол

2903 99 100 0

31.

- - - октан-2-ол

2905 16 200 0

32.

- - ациклик спирт терпенли

2905 22 000 0

33.

- - 4, 6-динитро-о-крезол (ДНОК (ISO) ва унинг тузлари

2908 92 000 0

34.

- - - трет-бутилэтил (этил-трет-бутил эфир, ETBE) оддий эфири

2909 19 100 0

35.

- - - 2- (2-хлорэтокси) этанол

2909 49 110 0

36.

- эфирфеноллар, эфирспиртфеноллар ва уларнинг галогенланганлиги, сульфирланган, нитратланган ёки нитрозланган хоссалари

2909 50 000 0

37.

- - акрил кислотанинг мураккаб эфирлари

2916 12 000 0

38.

- - метакрил кислотанинг мураккаб эфирлари

2916 14 000 0

39.

- - бинапакрил (ISO)

2916 16 000 0

40.

- - адипин кислотаси, унинг тузлари ва мураккаб эфирлари

2917 12 000 0

41.

- - ортофтал кислоталари ва бошқа мураккаб эфирлари

2917 34 000 0

42.

- - - тетрабромфтал кислоталарнинг мураккаб эфири ёки ангидриди; бензол- 1, 2, 4-трикарбон кислотаси; изофталоилдихлорид, таркибида 0,8 % ёки кам бўлган терефталоилдихлорид; нафталин-1, 4, 5, 8- тетракарбонли кислота; тетрахлорфталли ангидрид; 3, 5-бис (метоксикарбонил) бензолсульфонат натрий

2917 39 200 0

43.

- - 2, 2-дифенил-2-гидроксиуксус (сирка) кислотаси (бензил кислота)

2918 17 000 0

44.

- - мураккаб эфирлар бошқа салицил кислота ва уларнинг тузлари

2918 23 000 0

45.

- - - 2,6-диметоксибензойя кислота; дикамба (ISO); феноксиацетат натрий

2918 99 400 0

46.

- - метиламин, ди- ёки триметиламин ва уларнинг тузлари

2921 11 000 0

47.

- - 2-(№, №-диметиламин) этилхлорид гидрохлорид

2921 12 000 0

48.

- - 2-(№, №-диэтиламин) этилхлорид гидрохлорид

2921 13 000 0

49.

- - 2-(№, №-диизопропиламин) этилхлорид гидрохлорид

2921 14 000 0

50.

- - 2-(N, N-диизопропиламин) этанол

2922 18 000 0

51.

- - - 3, 3′, 4, 4′, 5, 5′, 6, 6′-октабром-№, №′-этилендифталимид; №, №′-этиленбис (4, 5-дибромгексагидро-3, 6-метанфталимид)

2925 19 200 0

52.

- тетраметил қўрғошин ва тетраэтил қўрғошин

2931 10 000 0

53.

- трибутил бирикмаси

2931 20 000 0

54.

- - диметилметилфосфонат

2931 41 000 0

55.

- - диметилпропилфосфонат

2931 42 000 0

56.

- - диэтилэтилфосфонат

2931 43 000 0

57.

- - метилфосфон кислота

2931 44 000 0

58.

- - метилфосфон кислота ва (аминоиминометил) мочевина тузи (1: 1)

2931 45 000 0

59.

- - 2,4,6-трипропил-1, 3, 5, 2, 4, 6-триоксатрифосфинан 2, 4, 6-триоксид

2931 46 000 0

60.

- - (5-этил-2-метил-2-оксид-1, 3, 2-диоксафосфинан-5-ил) метил метил метилфосфонат

2931 47 000 0

61.

- - 3,9-диметил-2,4,8,10-тетраокса-3,9-дифосфаспиро[5.5]ундекан 3,9-диоксид

2931 48 000 0

62.

- - - N-фосфонометилглицин, унинг калий ва изопропиламин тузлари

2931 49 000 1

63.

- - метилфосфон дихлорид

2931 51 000 0

64.

- - пропилфосфон дихлорид

2931 52 000 0

65.

- - O-(3-хлорпропил) O-[4-нитро-3-(трифторметил)фенил] метилфосфонотионат

2931 53 000 0

66.

- - трихлорфон (ISO)

2931 54 000 0

67.

- - - метилфосфон дифторид

2931 59 000 1

68.

- - - 2-хлорэтилфосфон кислота

2931 59 000 2

69.

- - фенолфталеин; 1-гидрокси-4-[1-(4-гидрокси-3-метоксикарбонил-1-нафтил) -3-оксо-1Н,3Н-бензо [де] изохромен-1-ил]-6-октадецилокси-2-нафтой кислотаси; 3′(-хлор-6′-циклогексиламиноспиро [изобензо- фуран-1(3Н), 9′(-ксантен]-3-он; 6′-(№-этил-n-толуидино)-2′-метилспиро [изобензофуран-1(3Н), 9′(- ксантен]-3-он; метил-6-докосилокси-1-гидрокси-4-[1-(4-гидрокси-3- метил-1-фенантрил)-3-оксо-1Н, 3Н-нафто [1, 8-cd]пиран-1- ил] нафталин-2-карбоксилат

2932 20 100 0

70.

- - гамма-бутиролактон

2932 20 200 0

71.

- - карбофуран (ISO)

2932 96 000 0

72.

Сут маҳсулотлари (истисно: хом ашё тариқасидаги сут); парранда тухуми (истисно: инкубацияланадиган тухум); табиий асал; келиб чиқиши ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари (фақат озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган)

0401 — 0406, 0408

73.

Келиб чиқиши ҳайвонот дунёсига ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мой ва ёғлар ҳамда уларнинг парчаланиши натижасида келиб чиққан маҳсулотлар; тайёрланган озиқ-овқат мойлари; ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мумлар

1501 — 1516; 1518 00;

1518 91 00, 0521 90

74.

Гўшт, балиқ ёки қисқичбақасимонлар, моллюскалар ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасизлардан тайёрланган тайёр озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган маҳсулотлар

1601 00-1605

75.

Бошоқли донлар, крахмал ёки сут унидан тайёрланган тайёр маҳсулотлар; ундан қандолат маҳсулотлари

1902:

1902 11 000 0

(таркиби тухумли),

1902 20

(иссиқ ишлов берилган ёки берилмаган, гўштлиги ёки бошқа усул билан тайёрланган макаронли маҳсулотлар),

1902 20 10 0 0

(таркибида 20 % дан юқори бўлган балиқ, қисқичбақасимонлар, моллюска ва сувда яшовчи бошқа умуртқасизлар),

1902 20 300 0

(таркибида 20 % дан юқори бўлган колбаса ёки унга ўхшаш гўшт ва гўшт субмаҳсулотлари ҳамда ҳар хил ёғлар)

76.

Ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари:

тайёр шўрвалар ва уларни ишлаб чиқариш учун ярим тайёр маҳсулотлар, таркиби гомогенлаштирилган тайёр озуқа маҳсулотлари, сабзавотлилардан ташқари

2104

(2104 10 000 0, 2104 20 00, 2104 20 001 0, 2104 20 009 0)

77.

Ўсимлик дунёсига тегишли бўлган маҳсулотлардан олинган сульфонамидлар, провитаминлар, витаминлар, гормонлар, гликозидлар ва алкалоидлар

2935 — 2937, 2941

78.

Ўйинчоқлар, болалар ўйинлари.

9508

79.

31-гуруҳ: ўғитлар

3101 000000

80.

35-гуруҳ: оқсил моддалари модификацияланган крахмаллар; елимлар; ферментлар

3501

81.

Санъат асарлари, антиквариат ва коллекция буюмлари:

97-гуруҳ

III. Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатидан чиқариладиган айрим товарлар

82.

Кўчатлар (узумнинг экиш материаллари, ниҳоллар, уруғли ва данакли мевали экинлар, навдор атиргул ва сирень, эфир-мойли атиргул, эфир-мойли геран)

0601-0602

83.

Фақат экиш учун мўлжалланган сабзавот ва айрим ейиладиган илдизмева, тубмевали ва туганак мевали ўсимликлар

0701,0703,

0712 90 110 0,

0713

84.

Зираворлар (уруғлик мақсадида)

0909-0910

85.

Донлар (барча турлари, уруғлик ва товар донлар)

1001 — 1008

86.

Тегирмончилик-ёрма саноати маҳсулотлари: солод, крахмал, инулин, буғдой клейковинаси

1101 00 — 1109 00 000 0

87.

Фақат экиш учун мўлжалланган мева уруғлари ва бошқа уруғлар

1201, 1202,

1204 — 1207, 1209

88.

Ҳайвонлар учун озуқа сифатида фойдаланиладиган маҳсулотлар

2309

89.

Алкогольсиз ичимликлар учун ароматизатор

3302104000

90.

Алкогольсиз ичимликлар учун кальций хлориди

2827200000

91.

Гўшт ва озиқ-овқат ҳолида истеъмол қилинадиган гўшт маҳсулотлари (ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган калла-поча, ичак-човоқ ва ички аъзолари), шу жумладан, қадоқланган (фармацевтика соҳасида фойдаланиладиган ҳайвонот дунёсига тегишли бўлган ичак ва ички аъзо маҳсулотлари бундан истисно)

0201 — 0210

(Гўшт ва гўшт маҳсулотлар бўйича тех.регламент)

92.

Шарбатлар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган экстрактлар; пектин моддалар, пектинат ва пектатлар; агар-агар ва ўсимлик дунёсига тегишли бўлган қуюқлаштиргичлар, кўриниши ўзгартирилган ёки ўзгартирилмаган

1302

93.

Келиб чиқиши ҳайвонот дунёсига ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мой ва ёғлар ҳамда уларнинг парчаланиши натижасида келиб чиққан маҳсулотлар; тайёрланган озиқ-овқат мойлари; ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган мумлар

1501 — 1517,

1518 00 910 0,

1521 90 910 0,

1521 90 990 0

94.

Шакар ва шакар асосида тайёрланган қандолат маҳсулотлари

1701 — 1704

95.

Шакар ва шакар асосида тайёрланган қандолат маҳсулотлари

1801 00 000 0 — 1806

96.

Бошоқли донлар, крахмал ёки сут унидан тайёрланган тайёр маҳсулотлар; ундан қандолат маҳсулотлари

1901 — 1905

97.

Туз

2501 00 100 0,

2501 00 911 0,

2501 00 919 0

98.

Ўсимлик дунёсига тегишли бўлган маҳсулотлардан олинган сульфонамидлар, провитаминлар, витаминлар, гормонлар, гликозидлар ва алкалоидлар, антибиотиклар

2935 — 2939, 2941

99.**

Эфир мойлари ва резиноидлар; парфюмерия, косметика ёки пардоз-андоз воситалари

3301 — 3307

100.

Минерал ўғитлар

3102 — 3105

101.

Казеинлар, казеинатлар ва бошқа казеин ҳосилалари; альбуминлар, альбуминатлар ва бошқа альбумин ҳосилалари; елимшак (желатин) ва елимшак (желатин) ҳосилалари; пептонлар ва уларнинг ҳосилалари; бошқа оқсил моддалар ва уларнинг ҳосилалари; декстринлар ва бошқа модификацияланган крахмаллар; ферментлар; фермент препаратлари

3501 10 900 0;

3502 11 900 0;

3502 19 900 0;

3503 00 100;

3504 00;

3505 10 900 0;

3507

102.**

Трубалар, шланглар (озиқ-овқат суюқлик маҳсулотлари учун фойдаланадиганлари), гигиена буюмлари, жарроҳлик қўлқоплари

Болалар учун сўрғичлар

3 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган бош кийимлар

4009, 4011, 4013, 4014,

4014 90 000 0,

4015 11 000 0,

4016 91 000 0,

4016 93 000 5

103.

Ишлов берилмаган тери, табиий мўйнадан ташқари ошланган тери:

4104 11 100 0 — 4114 20 000 0

104.

Ипак

5007

105.

Қўшқатламли маҳсулотларни ўз ичига олган ва намликни ютувчи материаллар (тагликлар), шунингдек, гигиеник пахта таёқчалар (бурун ва қулоқни тозалашга) ва болалар учун мўлжалланган шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар

5601 21-5601 22,

5601 21 900 0

106.

Қадоқлаш учун қоплар ва халталар (фақат озиқ-овқат маҳсулотлари учун) (илгари фойдаланишда бўлганларидан ташқари)

6305

107.

Пойабзал ва шунга ўхшаш буюмлар (болалар ассортименти ва боксчилар пойабзали) (фақат тайёр пойабзал)

6401 — 6405

108.**

Мисдан тайёрланган буюмлар (озиқ-овқат тайёрлаш учун маиший асбоблар, озиқ-овқат тайёрлаш ва истеъмол қилиш учун емакхона ва ошхона буюмлари), санитария-техник ускуналар

7418

109.**

Алюминийдан тайёрланган озиқ-овқат тайёрлаш ва истеъмол қилиш учун емакхона ва ошхона буюмлари, санитария-техник ускуналар

7615-7615 20 000 0

110.**

Пичоқ буюмлари, қошиқлар ва санчқилар, ошхона тўпламлари ва ошхона ҳамда емакхона бошқа анжомлари

8215

111.

Аёллар гигиеник прокладкалари ва тампонлар, болалар ва катталар йўргаклари, тагликлари ва ҳар қандай материаллардан шунга ўхшаш буюмлар

9619 00

112.

Бошқа кимёвий маҳсулотлар

Инсектицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, чиқиндиларга қарши воситалар ва ўсимликни ўстирувчи регуляторлар, дезинфекцияловчи воситалар ва уларнинг муқобили, чакана савдо учун қадоқланган шаклда ёки ўрамда ёки тайёр тур кўринишдаги препаратлар ёки буюмлар (мисол учун, лентлар, олтингугурт билан ишлов берилган фитил (пилик) ва шамлар, ва чивинлардан ёпишқоқ қоғозлар)

3808

113.**

Холодильниклар учун музлатувчи (кулер)

8418501900

114.**

Трикотаж кийимлар, машинада ёки қўлда тўқилган (болалар ассортименти)

Эркаклар ёки ўғил болалар учун кўйлаклар машина ёки қўлда тўқилган трикотаж маҳсулотлардан; эркаклар ёки ўғил болалар учун кальсонлар, трусиклар, тунги кўйлак, пижамалар, чўмилишдан кейин кийиладиган халатлар, уйда кийиладиган халатлар ва ўхшаш маҳсулотлар, машина ёки қўлда тўқилган трикотаж маҳсулотлар; аёллар ёки қиз болалар учун комбинациялар, пастки юбкалар, трусиклар, панталонлар, тунги кўйлаклар, пижамалар, пеньюарлар, чўмилишдан кейин кийиладиган халатлар, уйда кийиладиган халатлар ва ўхшаш маҳсулотлар, машина ёки қўлда тўқилган трикотаж маҳсулотлардан; майкалар, енгли фуфайкалар ва бошқа ички фуфайкалар машина ёки қўлда тўқилган трикотаж маҳсулотлардан; болалар кийимлари ва болалар кийимларига керакли нарсалар, машина ёки қўлда тўқилган трикотаж маҳсулотлар; колоткалар, чулкилар, гольфилар ва подследниклар ва бошқалар, пайпоқ маҳсулотлари, тақсимланган босим билан компрессияли пайпоқ маҳсулотлари (масалан, веналарнинг варикоз кенгайишидан қийналаётганлар учун) ва тагликсиз оёқ-кийим, машина ёки қўлда тўқилган трикотаждан

6105 — 6109,

6111, 6115

IV. Мажбурий тартибда фитосанитария сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатидан чиқариладиган айрим товарлар*

115.

Тирик ҳайвонлар

0106

116.

Асаларилар

0106 41 000 8

117.

Қаҳва, қовурилган ёки қовурилмаган, кофеинли ёки кофеинсиз қаҳва

0901, 0901 11 000,

0901 12 000

118.

Какао ва какао асосида тайёрланган қандолат маҳсулотлари ёки қовурилган; Қобиғи, юпқа териси ва какаонинг бошқа қолдиқлари

1801 00 000 0,

1802 00 000 0

119.

Чой, хушбўй қўшимчалар билан ёки қўшимчаларсиз

0902 (чой)

120.

Тегирмончилик-ёрма саноати маҳсулотлари: солод, крахмал, инулин, буғдой клейковинаси

1101 00-1109 00 000 0

121.

Тамаки ва саноат тамакининг ўрнини босувчи маҳсулотлар; тамаки чиқиндиси

2401

122.

Соч бўёқлари, озуқа бўёқлари

3002909000, 3203001000

123.

21-гуруҳ: ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари:

тайёр шўрвалар ва уларни ишлаб чиқариш учун ярим тайёр маҳсулотлар, таркиби гомогенлаштирилган тайёр озуқа маҳсулотлари, сабзавотлилардан ташқари

2103

124.

41-гуруҳ: ишлов берилмаган тери, табиий мўйнадан ташқари ошланган тери

4101-4102, 4103

125.

Ёғочдан тўқилган декор буюмлар

4408 39 300 2,

4408 39 950 9,

4408 90 150 9,

4408 90 850 2,

4408 90 850 9,

4408 90 950 1,

4408 90 950 9

126.

Тўқиш учун материаллардан ёки Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасининг (2022 йил таҳрири) 4601-товар позицияси товарларидан тўғридан-тўғри шакл бўйича тайёрланган саватсимон, тўқилган ва бошқа буюмлар

Ротанг пальмасидан буюмлари

4602, 4602 11 000 0,

4602 12 000 0,

4602 90 000 0,

9705 00 000 0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур рўйхатда назарда тутилган товарларни экспорт қилишда зарур бўлиши мумкин бўлган рухсатнома ва сертификатлар, экспорт қилувчининг ихтиёрий мурожаатига кўра, расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур йўналишларда назорат ва рухсат этиш тартиб-таомилларини халқаро амалиётга мослаштириш чора-тадбирлари доирасида назорат остидаги товарлар рўйхатлари янгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ушбу маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни декларациялаш йўли билан амалга оширилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 06/25/67/0359-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)