Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2025 12.05.2020 йилдаги 281-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сонли «Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 20 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4508-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш жараёнларини самарали тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни республикага олиб киришнинг чекланган меъёрлари ҳамда жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим турдаги товарларни олиб кириш меъёрлари тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорига асосан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор меъёрлари тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4508-сон қарорига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 январдан бошлаб, нотижорат мақсадлар учун божхона чегараси орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 12 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 281-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси (кейинги ўринларда — божхона чегараси) орқали товарларни жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиш мақсадини аниқлаш борасида ушбу жисмоний шахсларни божхона чегарасини кесиб ўтишида божхона назоратидан ўтказиш тартиботларини соддалаштириш, божхона органларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришида қонунийлик, очиқлик, шаффофликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи тартибни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий эҳтиёжлар учун товарлар — жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган шахсий, оилавий (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) эҳтиёжлари учун мўлжалланган ҳамда тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат мақсадлар учун товарлар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар шахсий эҳтиёжлар учун товарлар тоифасига жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларни уларни кузатиб бораётган шахс) томонидан декларациялаш йўли орқали киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низом қоидалари маълум тоифадаги шахслар (халқаро ташишлар билан банд бўлган ҳайдовчилар, хизмат сафари бўйича ҳаракатланаётган шахслар ва делегация аъзолари), шунингдек, хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун кўчиб келаётган шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш божхона органининг мансабдор шахси товарларнинг миқдори, хусусияти ва олиб ўтилишининг такрорийлиги ҳамда сафарнинг ҳолатлари, шунингдек, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланганлигини инобатга олиб, хавфни бошқариш тизими қўлланилган ҳолда аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Божхона органи мансабдор шахси товарнинг олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги мезонларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) чегара божхона постлари орқали товарларни олиб ўтишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар хусусияти — товарнинг истеъмол хусусиятлари, унинг тижорат мақсадида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган, шахсларнинг шахсий, оилавий ва маиший эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланганлиги инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг миқдори — товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги (бир номда, бир ўлчамдаги, бир шакл ҳамда рангда ва бошқалар) товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тижорат мақсадида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб эътироф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги — айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг оз миқдорда бўлсада бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб эътироф этилади. Чегара хизмати органлари томонидан фуқаролик паспортига қўйиладиган белги (штамп) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтиш такрорийлигини аниқлаш учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарнинг ҳолатлари — сафарнинг мақсади ва давомийлиги, келиш давлати инобатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ-тартибот органларидан товарлар ва уларни олиб ўтаётган шахслар тўғрисида келиб тушган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарнинг олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда оила таркиби (товарларни олиб ўтаётган шахс томонидан тасдиқланган тақдирда), кўрсатиб ўтилган товар турларига шахснинг одатий эҳтиёжи ва олиб ўтиладиган товарлар турлари ҳам инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари орқали, шу жумладан хорижий давлатларнинг интернет-дўконларида харид қилинган товарларни олиб ўтишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари олувчининг ёши унинг манзилига жўнатилган товарларнинг хусусиятлари билан мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир манзил бўйича яшовчи бир ёки бир неча жисмоний шахс томонидан олиб ўтиладиган бир хил турдаги товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияда кўрсатилган товарларни қабул қилувчи манзилнинг жисмоний шахс ҳақиқатда рўйхатдан ўтган жойи билан фарқлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилган мезонлардан бирининг мавжудлиги, божхона чегараси орқали жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари томонидан олиб ўтиладиган товарлар белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлганда, улар шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланмаганлигига (шахсий фойдаланиш ёки истеъмол мақсадида эмаслиги) тахмин қилишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган божхона тўловлари ундирилмайдиган ва тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъий назар ушбу товарларнинг божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим турдаги товарлар олиб ўтилганда, шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик ёки бошқа тижорат мақсадларида товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилганда уларнинг миқдори олиб кириш меъёрлардан ортган тақдирда, уларга нисбатан божхона қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари олиб ўтилаётган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан қўлланилади.
(6-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кузатиб борилаётган ва (ёки) кузатиб борилмаётган багажларда шахсий эҳтиёжлар учун бўлган товарларнинг олиб кириш чекланган нормалари, йўналиш ва етиб бориш манзилида зарур ҳамда илгари фойдаланишда бўлган шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарларни ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналиш ва (ёки) етиб бориш манзилида анъанавий (одатда) тартибда фойдаланиш амалиёти, шу билан бирга мавсумийлигини, саёҳат мақсадини, транспорт турини, божхона чегарасидан ўтиш такрорийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскириш ва бошқа ишлатилганлик белгилари (қирилиш, букилиш ва бошқа механик шикаст) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биркалар, ёрлиқлар, ишлаб чиқарувчи ўрови йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни одатий тартибда фойдаланиш учун етарли бўлган даражада битта ёки бошқа миқдорда, шу жумладан мавсумийлигини, саёҳат мақсадини, транспорт турини, йўналиш давомида ёки етиб бориш манзилида объектив заруратлилиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жисмоний шахс божхона органи мансабдор шахсининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи мансабдор шахсга ҳамда судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низом қоидалари жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтишда икки йўлакли тизимдан фойдаланганда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни «яшил» йўлак орқали олиб ўтилишининг қонунийлиги назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан танлов асосида (объектлар танлови ва (ёки) уларни назорат қилиш усуллари) ва ушбу Низомда белгиланган шартларга риоя этилмаган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Низомнинг бузилганлиги учун айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 09/20/281/0576-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 11.04.2023 й., 09/23/148/0205-сон)