30.01.2025 йилдаги ПҚ-33-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, 2017 йилда мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил қилинганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган 120 мингга яқин ариза ва шикоятларнинг 57 фоизи қаноатлантирилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги ҳам маъмурий судларнинг қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда муҳим институт сифатида шаклланганлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада маъмурий судлар зиммасига шикоятларни кўриб чиқишда «фаол иштирок этиш» тамойили асосида низони тўғри ҳал қилиш учун далилларни мустақил йиғиш мажбурияти юклангани, суд қарори ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга жарима қўллаш ваколати берилгани ҳам ушбу институт такомиллашиб бораётганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилишини устувор равишда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини тўлиқ жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий суд ва Адлия вазирлигининг қуйидаги тартибларни маъмурий судлар фаолиятига жорий этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий суд Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили маъмурий суднинг мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан берилган аризани маъмурий судларда кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирок этиши зарур деб топилган ҳолларда маъмурий ишни кўриб чиқиш кейинга қолдирилади, унинг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд муҳокамасига келмаган ва унинг келмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институтини жорий этиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув қонунда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки эшитувда аризачининг талаблари ва жавобгарнинг эътирозлари аниқлаштирилади, аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабларни исботлаш учун аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрни ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризадаги талаблар ва ишдаги далилларга судья томонидан дастлабки ҳуқуқий баҳо (талабларни аниқлаштириш, ишга дахлдор бўлмаган тарафларни алмаштириш, қўшимча жавобгарни жалб қилиш ва бошқалар) берилади. Бунда кўрилаётган ишнинг мазмунан ҳал этилиши бўйича якуний фикр билдиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки эшитув ариза судга келиб тушган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилади, ушбу муддат суд муҳокамаси учун белгиланган муддатга киритилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки эшитув натижасига кўра аризани қайтариш ёки иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий суд, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатасининг ишончнинг ҳимоя қилиниши принципини Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексда алоҳида белгилаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат органи ҳужжатининг қонуний кучига ишониб фаолият юритган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ишончини ҳимоя қилиш учун мазкур ҳужжатнинг кейинчалик бекор қилиниши ушбу шахснинг ўз мулкидан маҳрум бўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар олиб келмаслигига оид қоидаларни (бундан қонунда белгиланган ҳоллар мустасно) назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан жорий этилган тадбиркорлик субъекти солиқ қарздорлигини тан олган тақдирда, ушбу қарздорликни солиқ органининг қарорига асосан тадбиркорлик субъектининг мулки ҳисобидан қоплашни назарда тутувчи тартиб самарали ишлаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд, Солиқ қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектларининг вақт ва маблағ билан боғлиқ ортиқча харажатларини қисқартириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олмаган ҳамда солиқ органи томонидан ўзининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб қўйилишига эътироз билдирган тақдирда, ушбу масала амалдаги тартибга мувофиқ солиқ органи аризасига асосан суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси 2025 йил 1 июнга қадар назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари тан олган ҳуқуқбузарликлар бўйича молиявий жарималарни қўллашни (бундан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллаш мустасно) назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда молиявий жаримани қўллаш жараёнида тадбиркорлик субъекти вакили иштироки таъминланиши, жарима қўллаш бўйича қарор устидан шикоят берилганда, унинг ижроси тўхтатилиши, шунингдек, ноқонуний ва асоссиз қарор бўйича жарима ундирилган бўлса, ундирилган суммадан ҳар бир календарь кун учун тегишли бюджетдан Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз тўланиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Идоралараро комиссия (Б.Д. Исламов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ҳафта муддатда маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича иш режасини ҳамда вазифалар тақсимотини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда янги таҳрирдаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳасини тайёрлаш жараёнига халқаро ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб этиш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июлга қадар янги таҳрирдаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ҳамжамият, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда хорижий экспертлар ўртасида янги таҳрирдаги Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс лойиҳаси кенг муҳокама қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Идоралараро комиссиянинг мурожаатига кўра Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мамлакатларга сафарларни ташкил этиш, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашув ва музокараларни ўтказишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судьялар олий кенгашига 2025 йил 1 мартдан бошлаб судья, прокурор, адвокатлар ва давлат органлари вакиллари учун мазкур қарор билан киритилаётган янги институтларнинг мазмун-моҳиятини ва уларни амалиётда қўллаш тартибини ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Олий суд раиси Б.Д. Исламов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-33-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат тараққиётининг бугунги босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсадларига эришиш давлат органлари билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда илк маротаба 2017 йил 1 июндан эътиборан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг судга шикоят қилиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатларини амалга оширишни таъминлашга хизмат қиладиган маъмурий судлар ташкил қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий судларнинг вазифаси маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини таъминлаш билан бирга фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган қисқа даврда маъмурий судларнинг фаолияти ўз самарасини бера бошлади. 2017 — 2024 йилларда маъмурий судлар томонидан 120 мингга яқин ариза (шикоят) кўриб чиқилиб, уларнинг 57 фоизи қаноатлантирилган ҳолда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда қабул қилинган Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим роль ўйнади ҳамда мамлакатда маъмурий юстицияни ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга имкон берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришнинг асосий мақсадларидан бири маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сон Фармони билан тасдиқланган 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурида ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий таҳлил қилиш асосида ҳамда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда маъмурий суд иш юритувини такомиллаштириш чораларини кўриш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида ҳам давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантиришга оид вазифалар белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан ўтказилган таҳлил Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексни қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, маъмурий суд иш юритувига халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ оммавий-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ўзини оқлаган янги институт ва тартибларни имплементация қилиш бўйича ишларни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, оммавий-ҳуқуқий муносабатларнинг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи маъмурий суд ишларини юритиш принципларини тўлақонли жорий этиш, шу жумладан, суднинг фаол иштироки принципини қўллаш доирасини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, маъмурий суд иш юритувига даъво институтини киритиш орқали маъмурий органлар устидан бериладиган даъво турларини аниқ белгилаш, ҳар бир даъво тури бўйича иш юритишнинг ўзига хос процессуал қоидаларини назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ривожланган мамлакатларда айнан маъмурий судлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ижро органлари томонидан бузилишининг олдини олишда, уларни ғайриқонуний қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан ҳимоя қилишда муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни такомиллаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш, шунингдек, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Маъмурий суд ишларини юритишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маъмурий суд ишларини юритишда манфаатдор шахс тушунчасининг ҳуқуқий таърифини аниқлаштириш, шахснинг манфаатдорлиги масаласини аризани судга қабул қилиш жараёнида ҳал этиш тартибини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маъмурий судга мурожаат этиш муддатларини маъмурий даъво турларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш, айрим турдаги низолар (масалан, ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб) бўйича судга мурожаат қилишнинг махсус муддатларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маъмурий судларга жамоавий аризалар (class action) бериш тартиби ва асосларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза беришга ваколатли бўлган давлат органлари ва бошқа шахслар доирасини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахлдорлиги нуқтаи назаридан маъмурий суд ишларини юритишда жалб қилиниши лозим бўлган учинчи шахслар доирасига аниқлик киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамоатчилик назоратини амалга оширишга бўлган ҳуқуқдан келиб чиқиб, маъмурий суд ишларини юритишда манфаатдор шахслар доирасини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аризани қабул қилишни рад қилиш, кўрмасдан қолдириш, қайтариш асосларини такомиллаштириш (низони судгача ҳал қилиш тартибига амал қилмаслик, манфаатдор шахс бўлмаган шахс томонидан ариза берилиши ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш тартиби ва асосларини такомиллаштириш, бунда дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини, дастлабки ҳимоя чорасини ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бекор қилиш тартибини, дастлабки ҳимоя чорасини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маъмурий судларга низо предметига доир қўшимча талаблар билан мурожаат қилиш имкониятини яратиш (дастлабки аризага қўшимча талаб билдирилганда уларни биргаликда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан бир қаторда унга сабабий боғланишда бўлган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги талабнинг маъмурий суд томонидан кўрилишига оид нормаларни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш принципини қўллаш механизмларини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар юзасидан суд томонидан текширилиши лозим бўлган асосларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маъмурий суд ишларини юритишда прокурор иштирокига оид нормаларни халқаро стандартлардан келиб чиқиб такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аризани иш юритишга қабул қилиш, ишларни кўриб чиқишга оид оқилона процессуал муддатларни, уларни тиклашнинг аниқ чегараларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суд харажатлари турларини аниқлаштириш ва такомиллаштириш (ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, экспертиза ўтказиш бўйича харажатларни олдиндан тўлаш тартибини жорий этиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иш юритишни тугатиш асослари, тартиби ва оқибатларини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи ва мажбуриятига асос бўлувчи ҳолатларни қайта кўриб чиқиб, тўхтатиб туриш муддатларини аниқ белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маъмурий судларга бўлган ишончни янада ошириш мақсадида давлат органлари томонидан суд қарорларини ижро этишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Маъмурий суд ишларини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашга доир нормаларни такомиллаштириш, ишда иштирок этувчи шахсларни электрон хабардор қилиш, уларга суд ҳужжатларини электрон ҳужжат тарзида тақдим этишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Келишув битимига оид нормаларни такомиллаштириш. Бунда маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда ҳал этиш механизмларини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмларини кенгайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маъмурий суд ишларини юритишни суднинг фаол иштироки принципи асосида амалга оширишнинг механизмларини такомиллаштириш ҳамда чегараларини янада кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маъмурий суд ишларини юритишда суд муҳокамаси предметини аризада кўрсатилган талаб доираси билан белгилашга, ариза талабидан четга чиқишнинг истисно этувчи ҳолатларини аниқлаштиришга, шунингдек, билдирилган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, қўшимча талаблар тақдим этишга, талабларининг миқдорини оширишга ёхуд камайтиришга, улардан тўлиқ ёки қисман воз кечишга оид нормаларни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида олдиндан ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш орқали талабларини шакллантиришда ва уларни ўзгартиришда суднинг тарафларга ҳуқуқий кўмаклашишга ҳақли эканлигини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида ишни кўриш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан суднинг таъсир чорасини қўллаш доирасини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мажбурият юклаш ҳақидаги талаб қаноатлантирилганда ҳуқуқни тиклаш усуллари доирасини аниқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маъмурий суд ишларини юритишга халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ янги институт ва тартибларни жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маъмурий суд ишларини юритишга маъмурий даъво институтини киритиб, даъво турларини аниқ белгилаш (ҳақиқий эмас деб топиш, бекор қилиш, маъмурий ҳужжатни қабул қилиш мажбуриятини юклаш, муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажаришдан тийилиш мажбуриятини юклаш, тан олиш ҳақидаги даъволар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даъво турлари бўйича маъмурий иш юритишнинг алоҳида тартиблари, жумладан, мурожаат қилувчи шахслар доираси, мурожаат қилиш муддатлари, исботлаш мажбуриятлари, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш ва уларни ижро этишнинг процессуал қоидаларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорига оид қоидаларда халқаро стандартлардан келиб чиқиб, маъмурий акт концепцияси қоидаларини қўллаш амалиётини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маъмурий суд ишларини юритишда айрим тоифадаги ишлар бўйича низони судгача ҳал қилиш тартибини жорий қилиш, бунда судга мурожаат қилиш муддатининг ўтишига оид нормаларни аниқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маъмурий суд ишларини юритишда процессуал мажбурлов чоралари доирасини (масалан, жарима қўллаш ва бошқалар) белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маъмурий органнинг маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) ваколатини суд томонидан текшириш тартибини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судга ҳурматсизлик қилганлик, суднинг хусусий ажрими (қарори) бўйича чоралар кўрмаганлик учун маъмурий судларга ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ваколатини бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маъмурий суд иш юритувига ҳуқуқи бузилган фуқаро — аризачининг хоҳишига кўра экстерриториал судловга тегишлилик механизмини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маъмурий суд ишларини юритиш жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш. Бунда суд қарорларини расмий веб сайтларда эълон қилинишини янада кенгайтириш. Суд жараёнларини онлайн кузатиш имкониятларини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маъмурий суд ишларини юритишда алоҳида тоифадаги ишларни кўриш тартибларини такомиллаштириш, норматив тусдаги қонуности ҳужжатлари устидан низолашиш тартибларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатларнинг ҳуқуқий табиатини аниқлаштириш, уларнинг ҳуқуқий белгилари ва бошқа ўхшаш ҳуқуқий муносабатлардан фарқли жиҳатларини аниқ белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда иқтисодий судлар томонидан кўрилаётган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча ишларни маъмурий судларнинг тааллуқлилигига ўтказиш, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳамда маъмурий органга нисбатан қўзғатилган ишларнинг маъмурий судларга тааллуқлилигини қатъий белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маъмурий судлар тизимида ҳар бир бўғин судларининг ваколатларини аниқ белгилаган ҳолда ишларнинг тегишлилигига оид қоидаларни қайта кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Концепциянинг амалга оширилишидан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий суд ишларини юритиш қонунчилигининг такомиллаштирилиши, жумладан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрирда ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши қуйидагиларга имкон беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишга тўсқинлик қилувчи қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва коллизияларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одил судловга оид халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимиз ўрнини яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-33-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Б. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Комиссия раиси

2.

Ш. Полванов

Олий суд раиси ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

У. Холов

Олий суд судьяси

4.

Д. Каримов

Олий суд судьяси

5.

О. Мирзамахмудов

Судьялар олий кенгаши судьяси

6.

М. Қаландарова

Судьялар олий кенгаши судьяси

7.

Д. Артиков

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

8.

Д. Джураев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

9.

Ш. Бакаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

10.

Х. Мадримов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

11.

Ш. Назаров

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими

12.

О. Исмоилов

Олий суд Департаменти бошлиғи

13.

А. Ярашев

Олий суд Департаменти бошлиғи ўринбосари

14.

Ш. Ахатова

Олий суд бўлим бошлиғи

15.

Э. Сайфуллаев

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи

16.

А. Махмудов

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи

17.

Ш. Садиков

Адвокатлар палатаси раиси

18.

Й. Нарзиев

Солиқ қўмитаси раисининг маслаҳатчиси

19.

У. Алмамедов

Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси

20.

А. Муродов

Навоий вилоят маъмурий суди раиси

22.

И. Хамедов

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори

21.

Ж. Нематов

Тошкент давлат юридик университети профессори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга тайинланган ёки тегишли функциялар бажарилиши юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси томонидан Комиссия аъзолари таркибига мазкур рўйхатда назарда тутилмаган бошқа экспертлар ва мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 07/25/33/0091-сон)