2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Туризм;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда экологик туризмни ривожлантириш учун янада кулай шароитлар яратиш, соҳага қўшимча инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, модулли меҳмонхоналарни ташкил қилишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тоғли ва чекка ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш (реконструкция қилиш бундан мустасно) харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) бир марталик субсидия ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун қуйидаги миқдорларда субсидиялар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 10 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«II» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 7 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«III» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 5 миллион сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик киритилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, ажратилган субсидия модулли меҳмонхона фаолият юритган даврга мутаносиб равишда чегирилган ҳолда, қолган маблағлар тадбиркор томонидан Жамғармага қайтарилиши шарт. Бунда Жамғармага қайтариладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъекти томонидан ўн иш кунида Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлар Жамғармага белгиланган муддатда ёки тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, Туризм қўмитаси белгиланган тартибда уларни ундириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Туризм қўмитаси томонидан давлат хизматини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича унинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
572-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 572-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда — тадбиркор) томонидан модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом 2027 йил 1 январга қадар амал қилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модулли меҳмонхона — монтаж ва демонтаж қилиш имкониятига эга конструкциялар ҳамда мустаҳкам металл каркасдан (рамкадан) тайёрланган, камида бир ёки ундан ортиқ модуллардан иборат бўлган, ҳар бир хонаси белгиланган стандартга мувофиқ жиҳозланган тўлақонли меҳмонхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — тадбиркорга модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Жамғармадан бир марта ажратиладиган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Модулли меҳмонхонани сертификатлаштириш ва унга юлдуз тоифаси (категория) бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субсидия 2024 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 ноябрга қадар бўлган муддатда мувофиқлик сертификати берилган янги ташкил этилган ҳамда камида 10 та модулдан иборат бўлган «I»,»II» ва «III» тоифадаги модулли меҳмонхона учун ажратилади (реконструкция қилиш бундан мустасно).
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун қуйидаги миқдорларда субсидия белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 10 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«II» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 7 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«III» тоифадаги модулли меҳмонхонадаги ҳар бир жой учун — 5 миллион сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарори талабларини инобатга олган ҳолда аниқлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳмонхонада ҳар бир жой учун камида 4,5 квадрат метр майдон ажратилган бўлиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар ҳамда туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модулли меҳмонхонага берилган мувофиқлик сертификати ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (ерни ижарага олиш ҳужжатлари онлайн-аукцион савдолари орқали тақдим қилинган бўлса) мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Субсидия Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш, уни кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи) субсидия олиш учун давлат хизматлари марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза ариза берувчи томонидан идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ариза берувчининг электрон рақамли имзоси талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини, ҳудудий бўлинмалари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ва натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита ариза берувчининг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали реал вақт режимида олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлган тадбиркорнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифаси тўғрисида мувофиқлик сертификати.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунида давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Субсидия бериш тўғрисидаги қарорда субсидия миқдори, модулли меҳмонхона номи, юлдуз тоифаси (мавжуд бўлса), хоналар фонди, ўринлар сони, жойлашган жойи ва кадастр рақами, субсидия олаётган тадбиркор (юридик шахс) номи, СТИР ва тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи ва меҳмонхона Низомнинг 4 — 6-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан ўттиз иш куни ичида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида Қўмита тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Субсидия бериш учун Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратилган тадбиркорлар реестри Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тадбиркор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг тадбиркорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Модулли меҳмонхона субсидия ажратилган даврдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, ажратилган субсидия модулли меҳмонхона фаолият юритган даврга мутаносиб равишда чегирилган ҳолда, қолган маблағлар тадбиркор томонидан Жамғармага қайтарилиши шарт. Бунда Жамғармага қайтариладиган маблағлар Қўмитанинг қарорига мувофиқ тадбиркор томонидан ўн иш кунида Жамғарманинг махсус ҳисобварағига ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар Жамғармага белгиланган муддатда ёки тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, Қўмита белгиланган тартибда уларни ундириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тадбиркор Қўмитанинг қарори ёки унинг ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи)
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш мақсадида субсидия олиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Туризм қўмитасига ариза тақдим этади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2-босқич
Туризм қўмитаси
1. Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, натижаси бўйича далолатнома расмийлаштиради, зарур маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими орқали тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан сўраб олади.
15 иш кунида
2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда давлат хизматлари маркази ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.
1 иш кунида
3-босқич
Тадбиркор ёки унинг вакили (ариза берувчи)
1. Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этади.
2. Тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Туризм қўмитасига такроран мурожаат қилади.
30 иш кундан кўп бўлмаган муддатда
4-босқич
Туризм қўмитаси
Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.
7 иш кунида
5-босқич
Туризм қўмитаси
Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
10 иш кунида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратишингизни сўрайман.
Модулли меҳмонхонадаги ўринлар сони:
____________________________________________
Мувофиқлик сертификати олинган сана ва рақами:
____________________________________________
Ердан вақтинчалик фойдаланиш (ижара) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари: санаси, рақами (агар ҳуқуқ онлайн-аукцион савдолари орқали олинмаган бўлса)
____________________________________________
Банк реквизитлари
ва ҳисобварағи:
______________________________________
______________________________________
______________________________________
Алоқа маълумотлари
(тел/факс рақами,
электрон почта манзили:
______________________________________
_________________________________
(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)
20 ____ йил _____________
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)