24.05.2024 йилдаги ПҚ-193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда — қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қўллаб-қувватлаш чоралари «В» ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорлик субъектларига амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ААА» тоифа — амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АА» тоифа — амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» тоифа — амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ВВВ» тоифа — амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ВВ» тоифа — амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В» тоифа — амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига олти ой бўлмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тадбиркорлик субъектларининг рейтинг даражаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш уч ой давомида сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур бандда белгиланган мезонлар ушбу қарор қабул қилингунга қадар жорий этилган қўллаб-қувватлаш чораларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни мақбуллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика комиссияси (Ж. Қўчқоров) 2024 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги барча қўллаб-қувватлаш чораларини хатловдан ўтказган ҳолда, уларнинг иқтисодиётга ва соғлом рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тубдан қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш тартиби натижадорлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда тадбиркорлик субъектлари томонидан эришилиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган соҳалар, тармоқлар ва фаолият йўналишлари доирасини аниқ белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига имтиёзлар ва преференциялар тушунчаси, турлари ва шаклларини тўлиқ ифодалайдиган нормаларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш, мақсадсиз фойдаланилган маблағларни мажбурий тартибда қайтариш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиш натижадорлиги тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлиллар ва баҳолаш натижалари бўйича самарасиз деб топилган қўллаб-қувватлаш чораларини бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳар йили 1 июлга қадар қўллаб-қувватлаш чораларининг соғлом рақобат муҳитига таъсирини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага мувофиқ рўйхатда келтирилган вазирлик ва идоралар (кейинги ўринларда — манфаатдор вазирлик ва идоралар) ҳар йили 1 июлга қадар тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда уларнинг самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Республика комиссиясига ахборот киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси ҳар йили 1 октябрга қадар қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича маълумотномани ҳамда ушбу чораларнинг амал қилишини давом эттириш, бекор қилиш ёки уларни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Манфаатдор вазирлик ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 июлга қадар солиқ ва божхона имтиёзларини бериш учун асос бўладиган (лицензия, гувоҳнома ва бошқалар) ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун Солиқ ва Божхона қўмиталари билан ўзаро маълумот алмашиш амалиётини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган қўллаб-қувватлаш чораларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни тегишли ахборот тизимларида идоралараро ахборот алмашинуви орқали мониторинг қилиш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2025 йил 1 январдан бошлаб «subsidiya.mf.uz» платформасида тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилиши йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан «subsidiya.mf.uz» платформасига мажбурий тартибда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор вазирлик ва идоралар уч ой муддатда тегишлича қўллаб-қувватлаш чораларини хатловдан ўтказган ҳолда, «subsidiya.mf.uz» платформасида алоҳида реестрни юритиш учун қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатини ва улар ҳақидаги маълумотларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ахборот тизими «subsidiya.mf.uz» платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил 1 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилишини тизимли мониторинг қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартибини (методологиясини) ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари томонидан мақсадсиз фойдаланилган ҳамда асоссиз олинган субсидияларни қайтариб олиш тартибини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-193-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни мақбуллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси

2.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

М.Р. Абдуллаев

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раиси ўринбосари

4.

Д.С. Қосимов

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

5.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

6.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

7.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

8.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

9.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

10.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

11.

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

12.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

13.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

14.

Лавозими бўйича

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

15.

А.Я. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

16.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

17.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

18.

У.Р. Шадиев

Туризм қўмитаси раиси

19.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

20.

М.М. Убайдуллаев

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори

21.

Т.А. Саттаров

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

22.

И.Р. Тангриев

Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири, Республика комиссияси котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссиясининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва масъул ходимларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун масъул вазирлик ва идораларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Субсидия, имтиёз ва преференциялар

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича субсидиялар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2.

Экспорт фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3.

Қишлоқ хўжалиги соҳасига оид субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

4.

Сув хўжалиги соҳасига оид субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Сув хўжалиги вазирлиги

5.

Саноат ва ишлаб чиқариш соҳасига оид субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6.

Энергетика соҳасига оид субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Энергетика вазирлиги

7.

Транспорт соҳасига оид субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Транспорт вазирлиги

8.

Таълим соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

9.

Соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10.

Туризм соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар

Туризм қўмитаси

11.

Солиқ соҳасига оид имтиёзлар ва преференциялар

Солиқ қўмитаси

12.

Божхона соҳасига оид имтиёзлар ва преференциялар

Божхона қўмитаси

13.

Давлат кўчмас мулки объектлари билан боғлиқ имтиёзлар ва преференциялар

Давлат активларини бошқариш агентлиги

14.

Ер ва ер ажратиш билан боғлиқ имтиёзлар ва преференциялар

Кадастр агентлиги

15.

Тадбиркорлик субъектлари учун банк кредитлари бўйича имтиёзлар

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги,

Марказий банк, тижорат банклари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур рўйхатга Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни мақбуллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича республика комиссияси томонидан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 07/24/193/0366-сон)