Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сон қарорига
ИЛОВАЛицензия варақаларини беришни бошқа асосларда рад этиш қатъий тақиқланади.
Лицензияловчи органлар ёки суд лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни махсус электрон тизим орқали олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида улар кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Бунда лицензия амал қилишининг тўхтатиб турилишини суд томонидан асоссиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади.
лицензиат лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
«лицензиат томонидан бошқа лицензиатга белгиланган тартибда бириктирилган мунтазам йўналишда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш;
лицензия/лицензия варақаси қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилишда, тугатишда, тўхтатиб туришда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
|||
|
1-босқич |
Ариза берувчи |
1. Лицензия ва лицензия варақалари олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш, «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш. 2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқиш. 3. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. |
1. Хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. |
|||
|
2-босқич |
1. Давлат хизматлари маркази 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. «Лицензия» ахборот тизими |
Сўровномани лицензияловчи органга юбориш. |
1. 1 соат мобайнида. 2. Автоматик тарзда. |
|||
|
3-босқич |
Лицензияловчи орган (Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари) |
1. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади. 2. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ деб топилган тақдирда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юбориш. |
1. 2 иш куни. 2. Автоматик тарзда. |
|||
|
4-босқич |
Давлат хизматлари маркази |
Ариза берувчини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия/лицензия варақалари бериш учун ўрнатилган тартибда давлат божи тўловларини амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш. |
1 соат мобайнида |
|||
|
5-босқич |
Ариза берувчи |
Лицензия/лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг лицензия варақалари бериш учун давлат божи тўловлари амалга оширилади. |
3 ой мобайнида |
|||
|
6-босқич |
Лицензияловчи орган |
1. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия/лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштириш. 2. Лицензия/лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш. |
1 иш кунида |
|||
|
7-босқич |
Давлат хизматлари маркази |
Лицензия/лицензия варақасини талабгорга ўзи шахсан келганда унга ўз муҳрини қўйиш йўли билан бериш. |
1 соат мобайнида |
|||
|
»; |
«Лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида
|
Т/р |
Автотранспорт воситасининг русуми |
Давлат рақами |
Ишлаб чиқарилган йили |
Юк кўтариш қуввати, йўловчи сиғими |
Автотранспорт тури |
Ташув тури ҳамда автотранспорт воситасининг тоифаси |
Фаолият тури |
Фаолият кўрсатиш муддати |
Автотранспорт воситасининг техник ҳолати |
Мулкчилик тўғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати, санаси, ижарага берувчи номи | ||
|
Авторанспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақами |
Берилган санаси |
Техник ҳолати | ||||||||||
|
»; | ||||||||||||
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
7-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш
|
1. |
Лицензия номи: |
Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари. |
||||||||||||||||||
|
2. |
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: |
а) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш; б) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш; в) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш; г) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш; д) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш. |
||||||||||||||||||
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахслар. |
||||||||||||||||||
|
4. |
Лицензияловчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари. |
||||||||||||||||||
|
5. |
Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) Ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар. |
||||||||||||||||||
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. |
||||||||||||||||||
|
7. |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. 2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун:
|
||||||||||||||||||
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш муддатлари: |
2 иш куни. |
||||||||||||||||||
|
9. |
Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши; е) тендерлар натижалари бўйича ваколатли органлар билан шартнома асосида: йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини бепул ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолатларига, хизмат кўрсатиш сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда, автомобилда мунтазам ташиш (йўналишсиз таксилардан ташқари); мунтазам йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилган ҳолда, уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш; ж) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши; и) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши; к) йўналишсиз таксиларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги; л) мунтазам йўловчи ташиш йўналишларда фаолият юритадиган автотранспорт воситаларининг тендер шартномаларида мавжуд бўлиши. |
||||||||||||||||||
|
10. |
Лицензия беришда келишиладиган органлар: |
Мавжуд эмас. |
||||||||||||||||||
|
11. |
Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. 2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ва ижара шартномаси ёки тендер шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади. |
||||||||||||||||||
|
12. |
Изоҳ. |
Ариза берувчи лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради. Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган. |
||||||||||||||||||
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
8-ИЛОВА
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
|
1. |
Лицензия номи: |
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари. |
|
2. |
Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: |
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш. |
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар. |
|
4. |
Лицензияловчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги. |
|
5. |
Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун ариза берувчи ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар. |
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. |
|
7. |
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: |
1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. 2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари. Бунда юкларни автомобиль транспортида ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берганлик учун давлат божи ундирилмайди. |
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш муддатлари: |
2 иш куни. |
|
9. |
Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) ташиш ва ёнгин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; е) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиат томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши; ж) халқаро юк ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши. |
|
10. |
Лицензия беришда келишиладиган органлар: |
Мавжуд эмас. |
|
11. |
Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. 2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади. |
|
12. |
Изоҳ. |
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юк автомобили ёки шатакчи автомобиль ҳамда хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган тиркама ёки ярим тиркамадан иборат транспорт воситалари таркибидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган халқаро ташишда юк автомобили ёки шатакчи автомобилга олинган лицензия варақаси автотранспорт воситаларининг бутун таркиби учун амал қилади. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ариза берувчи (юридик шахслар) лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради. Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилда ташиш хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади. |
|
»; |
«назорат қилувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаси»;
«Бунда шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича тендер ғолиби шартномани акцептлашдан олдин автовокзал ва автостанциялар билан тузилган шартномани ахборот тизимига юклайди.
лот бўйича таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганлиги оқибатида тўпланган баллар кейинги қатнашчи тўплаган баллардан камайиб кетса;
е) шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича автовокзал ва автостанциялар билан тегишли шартнома тузиш;
|
Мезон номи |
Қўллаш учун коэффициент |
|
|
1. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги |
Кондиционер (иқлим-назорати тизими) |
1,20 |
|
Интернет жаҳон ахборот тармоғи |
1,15 |
|
|
Биоҳожатхона (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса) |
1,10 |
|
|
Аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса) |
1,10 |
|
|
Телефон қувватлагичлари |
1,05 |
|
|
Бекатларни эълон қилиш аудио тизими |
1,05 |
|
|
2. Шаҳар автобус йўналишларидаги автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги |
Кондиционер (иқлим-назорати тизими) |
2,0 |
|
Аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса) |
2,0 |
|
|
Бекатларни эълон қилиш аудио тизими |
1,5 |
|
|
Видеокузатув тизимлари |
1,5 |
|
|
Йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари |
1,5 |
|
|
Интернет жаҳон ахборот тармоғи |
1,5 |
|
Ушбу банд фақат 8 ўриндан ошиқ автобуслар ва микроавтобуслар учун татбиқ этилади. Ташувчи қўшимча қулайликларнинг доим соз ва функционал ҳолатда сақланишини таъминлаш мажбуриятини олади. Мазкур банд билан белгиланган коэффициентлар миқдори ҳар бир автотранспорт учун алоҳида ҳисобланади.
(12+5,75+2,1) : 10 = 1,98
«Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома
|
1. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: |
Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома. |
|
2. |
Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): |
Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш. |
|
3. |
Ариза берувчилар тоифаси: |
Юридик шахс. |
|
4. |
Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси. |
|
5. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
Гувоҳнома олиш учун қуйидаги ишларни амалга оширилиши лозим: шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ҳамда халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш; энг кўп балл тўплаб тендер ғолиби деб эътироф этилиш; ваколатли орган билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартномани расмийлаштириш. |
|
6. |
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: |
Мавжуд эмас. |
|
7. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: |
Мавжуд эмас. |
|
8. |
Аризани кўриб чиқиш муддати: |
Шартнома расмийлаштирилгандан сўнг 1 соат ичида. |
|
9. |
Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: |
Шартномада кўрсатилган талаб ва шартларига риоя этилиши. |
|
10. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: |
Мавжуд эмас. |
|
11. |
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: |
Шартнома амал қилиш муддатига қадар. |
|
12. |
Изоҳ: |
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома расмийлаштирилади. |