30.07.2019 йилдаги 636-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида« 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-иловага мувофиқ.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) орқали мурожаат қиладилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифалар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш ҳамда янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
636-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Регламент автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Регламент қоидалари 7 ва 8-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турларига нисбатан татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия варақаси — лицензия талаблари ва шартларига мажбурий тарзда риоя қилинган ҳолда йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситасига лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома (лицензия);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат асосида йўловчиларни ва юкларни ташиш — тижорат асосида, яъни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш йўли билан автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни ташиш хизматини кўрсатиш натижасида даромад олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат асосида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Бунда йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/200/0300-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга, электрон тижорат орқали реализация қилинган товарларни сотувчига ва етказиб берувчига шахсий мулк, ижара ва бошқа фойдаланиш ҳуқуқига асосан тегишли бўлган автомобиль транспортида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб етказиб беришга, аэропортдан, темир йўл вокзаллари ва автостанциялардан меҳмонхонага ва ундан қайтишга, ўз эҳтиёжлари учун юкларни технологик ташиш учун, шунингдек, туризм объектларига ўзининг ижарачиларига транспорт хизматини кўрсатиш учун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасида назарда тутилган ташкилотларга лицензия олиш талаб этилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари (кейинги ўринларда лицензияловчи органлар деб аталади) томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда — Вазирлик) — йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш бўйича лицензия/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан — йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ташиш бўйича лицензиялар/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) мазкур Регламентга 7 ва 8-иловаларда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда ҳуқуқбузарларга берилган лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш юзасидан лицензияловчи органларга тақдимнома киритади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликка лицензияловчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги лицензияларнинг йиғма реестрини юритиш, лицензияловчи органлар томонидан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи — ўн иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лицензия асосида ҳар бир автотранспорт воситасига ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ лицензия варақаси берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия варақалари билан таъминланмаган автомобиль транспорти воситасидан фойдаланган ҳолда, тижорат асосида йўловчи ташишга, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга йўл қўйилмайди. Ушбу ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги лицензия варақасига эга автотранспорт воситасига бошқа бир юридик ёки жисмоний шахсларнинг аризасига мувофиқ лицензия варақалари берилиши тақиқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/200/0300-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан — фаолият турига лицензия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг сўровномасига кўра автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркибига фаолият турига берилган лицензия асосида — лицензия варақалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган ариза берувчининг сўровномасига кўра — лицензия/лицензия варақалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандагина, айнан шу автотранспорт воситасига ундаги мавжуд лицензия варақаси асосида ариза берувчининг лицензия варақасини қайта расмийлаштириш бўйича аризасига кўра — лицензия варақалари берилади;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда ариза берувчи (ёки лицензиат) автотранспорт воситалари мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар билан бирга автотранспорт воситаларининг рўйхатини сўровномада кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентнинг 3-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» АТ рўйхатдан ўтади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчи шахсан ўзи борган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан мазкур Регламентга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага мувофиқ шаклда автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-иловага мувофиқ шаклда лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган шаклларда сўровнома ва маълумотларни шахсан ўзи тўлдиради.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ушбу давлат хизмати бўйича сўровнома тўлдираётганда, ўзини ўзи банд қилган шахсни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш хизматидан композит усулда фойдаланиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 380-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим ва давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда 17-бандда кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим суммаси тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда Транспорт жамғармаси деб аталади) ўтказилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун) — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар Транспорт жамғармасида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда, сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровнома лицензияловчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровнома ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни сўровноманинг лицензияловчи органга тушган ва лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лицензияловчи орган сўровнома тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан лицензия варақаси олиш учун тақдим этилаётган автотранспорт воситаси(лар)га тегишли маълумотларни электрон сўров орқали олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара шартномаси асосида мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотларни олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияловчи орган мазкур Регламент асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва лицензия талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221. Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун аризаларини кўриб чиқишда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтгани (ушбу Регламентнинг 15-банди бешинчи хатбошиси бундан мустасно) — Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасига оид маълумотлар — Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасига мулк ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлиги — Адлия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда юқоридаги маълумотлар ахборот тизимлари орқали тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига реал вақт режимида давлат божи кўрсатилган хабарнома юборилади.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатганлиги учун белгиланган миқдорда тўловлар амалга оширилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари марказлари (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) тушган сўровномада маълумотлар тўлиқ тақдим қилингандан ҳамда йиғим ва давлат божлари тўлиқ тўланганлиги тасдиқлангандан кейин лицензия/лицензия варақалари расмийлаштириб берилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб 10 дақиқада QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштиради ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали электрон шаклда юборади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари маркази, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақалари тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра, унга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лицензия/лицензия варақаларини бериш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар лицензия/лицензия варақаларини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия/лицензия варақасини бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг (маълумотлар) ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг лицензия талаблари ҳамда шартларига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда назарда тутилган фаолият турлари учун бир йил муддатга лицензияни олиш ёки суднинг қарорига (ҳукмига) асосан шахсга нисбатан муайян фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия варақаларини беришни бошқа асосларда рад этиш қатъий тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лицензия варақаларини бериш учун тўловлар белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, ариза берувчи лицензия варақаларини бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қилмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи ўзи сўровнома берган фаолиятни, бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома давлат хизматлари марказига рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 757-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 09/24/757/0939-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчилар рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги электрон хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ариза берувчи томонидан лицензия/лицензия варақаси бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни такроран кўриб чиқиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни такрорий кўриб чиқишда лицензияловчи орган томонидан ариза берувчига илгари ахборот тизими орқали электрон шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия/лицензия варақаси беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия/лицензия варақаси беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақаси бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лицензия шартномаси, лицензия ва лицензия варақасини қайта расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси оммавий оферта шаклида ЯИДХП ва «Лицензия» АТга жойлаштирилади ва ариза бериш жараёнида акцептланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лицензиат — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда, лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиат — жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг (якка тартибдаги тадбиркор) унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиат — автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандан кейин беш иш куни ичида мавжуд лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза лицензиатнинг хоҳишига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, «Лицензия» АТ орқали лицензияловчи органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақаси қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия/лицензия варақаси асосида амалга оширади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда лицензия/лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар/лицензия варақаларини қайта расмийлаштиришда ариза берувчининг лицензия/лицензия варақасини бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда назорат қилувчи орган:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартлари бузилиши ҳолатлари тўғрисида жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) ва юридик шахслар мурожаатлари асосида текширувлар ўтказади ёки лицензиат фаолияти хавф-таҳлил натижалари бўйича текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўлувчи масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёхуд уларни бекор қилиш масаласи бўйича қарор чиқаради ва/ёки судга мурожаат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензия/лицензия варақаларисиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда суд органларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши куйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензияловчи ёки назорат қилувчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши ўн кунгача муддатга лицензияловчи орган томонидан ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриши лицензиатга лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, махсус электрон тизимга киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи органлар ёки суд лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни махсус электрон тизим орқали олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган ёки тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаши (тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши) шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида тегишли лицензияловчи органга қонунда белгиланган тартибда етказилади. Бунда лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни махсус электрон тизимга бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилмаса, лицензиат мазкур муддат ўтгандан сўнг лицензияловчи органни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, суд лицензияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида улар кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Бунда лицензия амал қилишининг тўхтатиб турилишини суд томонидан асоссиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ахборот махсус электрон тизим орқали жойлаштирилиши керак.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия варақасининг амал қилиш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қуйидагилар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатнинг штатида Вазирлик томонидан белгиланган тартибда тегишли лавозимни эгаллаш учун Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг бўлмаслиги;
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 399-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/399/0614-сон — 2021 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан ишлатиш учун белгиланган тартибда рухсат этилмаган ва йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтмаган автотранспорт воситаларидан фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий тиббий кўрикдан ва йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмаган ҳайдовчиларнинг ишлашига йўл қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан бошқа лицензиатга белгиланган тартибда бириктирилган мунтазам йўналишда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам йўналишларда белгиланган тариф (йўл ҳақи) миқдорини асоссиз равишда ошириш ҳамда йўналиш схемасидан четга чиққан ҳолда (автомобиль йўлларида ва кўчаларда белгиланган тартибда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган ҳолатлар бундан мустасно) белгиланмаган жойда йўловчиларни чиқариш ва тушириш.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Лицензия/лицензия варақаси Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 33-моддасида назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақаси куйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини ёки ҳаракатларни (фаолиятни) амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия/лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасини бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия/лицензия варақаси қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда лицензияловчи орган томонидан бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг саккизинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади. Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ҳамда лицензияловчи органга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган бекор қилинган лицензия тўғрисидаги ахборотни бир иш куни ичида махсус электрон тизим воситасида лицензиялар реестрига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилишда, тугатишда, тўхтатиб туришда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун бир йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Мазкур талаб тадбиркорлик субъектининг муассиси ёки бенефициар мулкдори томонидан ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Лицензиялар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) — юк ташишни амалга ошириш бўйича лицензиат учун — фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия ва лицензия варақасининг берилган санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия варақасининг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхатидан ўтказилган рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият турига берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия/лицензия варақаларини қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тугатиш асослари ва санаси;
(39-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия/лицензия варақаларнинг бекор қилишнинг асослари ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Лицензия/лицензия варақаларининг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Давлат божи тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божининг тақсимланиши ҳамда қайси мақсадларда ишлатилиши Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситалари сони тўлдирилган (кўпайтирилган) тақдирда давлат божи ҳар бир лицензия варақаси учун қўшимча равишда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Лицензия ва лицензия варақалари олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш, «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқиш.

3. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

1. Хоҳишига кўра.

2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

3. «Лицензия» ахборот тизими

Сўровномани лицензияловчи органга юбориш.

1. 1 соат мобайнида.

2. Автоматик тарзда.

3-босқич

Лицензияловчи орган

(Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари)

1. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади.

2. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ деб топилган тақдирда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юбориш.

1. 2 иш куни.

2. Автоматик

тарзда.

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия/лицензия варақалари бериш учун ўрнатилган тартибда давлат божи тўловларини амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш.

1 соат мобайнида

5-босқич

Ариза берувчи

Лицензия/лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг лицензия варақалари бериш учун давлат божи тўловлари амалга оширилади.

3 ой мобайнида

6-босқич

Лицензияловчи орган

1. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия/лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштириш.

2. Лицензия/лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш.

10 дақиқада

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Лицензия/лицензия варақасини талабгорга ўзи шахсан келганда унга ўз муҳрини қўйиш йўли билан бериш.

1 соат мобайнида

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
(4-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия

бериш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — жисмоний шахс
(якка тартибдаги тадбиркор):

1. Лицензияланадиган фаолият тури

2. Ф.И.Ш.

3. Паспорт маълумотлари (серия ва рақами)

4. Ҳайдовчилик гувоҳномаси (серия, рақами ва категория)

5. СТИР

6. МФО

7. Ҳисоб рақами

8. Хизмат кўрсатаётган банк номи

9. Манзил

10. Телефон рақами

11. Электрон почта манзили

12. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича маълумотлар

Ўз ҳудудида борлиги

Шартнома асосида

Санаси

Шартнома тузилган ташкилот номи

II. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — юридик шахс:

1. Лицензияланадиган фаолият тури

2. Ташкилотнинг тўлиқ номи

3. Мулкчилик шакли

4. СТИР

5. МФО

6. ОКЭД

7. Ҳисоб рақами

8. Хизмат кўрсатаётган банк номи

9. Асосий фаолият тури

10. Юридик манзили

11. Телефон рақами

12. Электрон почта манзили

13. Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича маълумотлар

Ўз ҳудудида борлиги

Шартнома асосида

Санаси

Шартнома тузилган ташкилот номи

14. Штатда белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия варақасини

бериш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — жисмоний шахс
(якка тартибдаги тадбиркор):

1. Лицензияланадиган фаолият тури

2. Лицензия рақами

3. Берилган сана

4. Телефон рақами

5. Электрон почта манзили

II. Ариза берувчи тўғрисида маълумот — юридик шахс:

1. Лицензияланадиган фаолият тури

2. Ташкилотнинг тўлиқ номи

3. Мулкчилик шакли

4. Лицензия рақами

5. Берилган сана

6. Телефон рақами

7. Электрон почта манзили

8. Штатда белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Автотранспорт воситасининг русуми

Давлат рақами

Ишлаб чиқарилган йили

Юк кўтариш қуввати, йўловчи сиғими

Автотранспорт тури

Ташув тури ҳамда автотранспорт воситасининг тоифаси

Фаолият тури

Фаолият кўрсатиш муддати

Автотранспорт воситасининг техник ҳолати

Мулкчилик тўғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати, санаси, ижарага берувчи номи

Авторанспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақами

Берилган санаси

Техник ҳолати

(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия варақаларини олиш учун ташкилот ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Автотранспорт воситасининг русуми

Давлат рақами

Ишлаб чиқарил-ган йили

Юк кўтариши қуввати, йўловчи сиғими

Автотранспорт тури

Фаолият

тури

Фаолият кўрсатиш муддати

Автотранспорт воситасининг техник ҳолати

Мулкчилик тўғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати, санаси, ижарага берувчи номи

Автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақами

Берилган санаси

Техник ҳолати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
(6-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги

____________________________ ҳудудида автотранспорт воситаларига ТХ-1, ТХ-2 ва жорий таъмирлаш ишларини бажариш учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Ташкилотнинг тиббий хонаси барча тиббий жиҳозлар билан таъминланган.‎‎‎

Ташкилотда автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш учун барча шароитлар мавжуд, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ташкилот механиги ўтказади ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ташкилот тиббий ходими ўтказади. ‎‎‎

Автотранспорт воситаларини кундалик техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни кундалик тиббий кўрикдан ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар лицензия шартномаси шартларига мос келади. ‎‎‎

‎‎_________________________________________________________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
______________________________га тегишли автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун билан _______ йил _______ ойида _______-сонли шартнома тузилган. ‎‎‎
‎‎Ушбу тузилган шартномага асосан____________ гаражи ҳудудида__________________ ходимлари томонидан автотранспорт воситаси кундалик техник кўрикдан ва ҳайдовчи кундалик тиббий кўрикдан ўтказилади.‎
Автотранспорт воситасини кундалик техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни кундалик тиббий кўрикдан ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар лицензия шартномаси шартларига мос келади. ‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

7-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лицензия номи:

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари.

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш;

б) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш;

в) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;

г) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;

д) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар.

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари.

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

б) Ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;

в) ўзини ўзи банд қилган шахснинг бир йил ичида тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун:

йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусда ташиш (сиғимига/йўловчи ўрнига қараб):

14 ўрингача

БҲМнинг 1 баравари

14 ўриндан ортиқ

БҲМнинг 2,5 баравари

йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилда ташиш

4 ўрингача

БҲМнинг 2 баравари

4 ўриндан ортиқ

БҲМнинг 3,5 баравари

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича 12 ўриндан ортиқ автобусда ташиш

БҲМнинг 28 баравари

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун

БҲМнинг 22 баравари

йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун

БҲМнинг 7 баравари

ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситасида ўзини-ўзи банд қилган ҳолда йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш

БҲМнинг 1 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

2 иш куни;

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун реал вақт режимида (10 дақиқада).

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;

б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;

в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши;

г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши;

е) тендерлар натижалари бўйича ваколатли органлар билан шартнома асосида:

йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини бепул ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолатларига, хизмат кўрсатиш сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда, автомобилда мунтазам ташиш (йўналишсиз таксилардан ташқари); мунтазам йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилган ҳолда, уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш;

ж) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши;

и) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши;

к) йўналишсиз таксиларнинг ҳамда йўловчиларни буюртма асосида ташувчи енгил автотранспорт воситаларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги;

л) мунтазам йўловчи ташиш йўналишларда фаолият юритадиган автотранспорт воситаларининг тендер шартномаларида мавжуд бўлиши;

м) ўзини ўзи банд қилган ташувчилар ўз автотранспорт воситасини бир йилда бир маротаба техник кўрикдан ўтказиши ҳамда бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши;

н) йўналишсиз таксиларнинг лицензия варақасида кўрсатилган ҳудудда ёки ёндош ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) фаолият кўрсатиши.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди.

2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ва ижара шартномаси ёки тендер шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади.

12.

Изоҳ.

Ариза берувчи лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга.

Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради.

Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган.

Ўзини ўзи банд қилган шахслардан аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 27 апрелдаги 204-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

8-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лицензия номи:

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари.

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар.

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун ариза берувчи ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари.

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари. Бунда юкларни автомобиль транспортида ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берганлик учун давлат божи ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

2 иш куни.

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши;

б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши;

в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши;

г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши;

д) ташиш ва ёнгин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

е) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиат томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши;

ж) халқаро юк ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди.

2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади.

12.

Изоҳ.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юк автомобили ёки шатакчи автомобиль ҳамда хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган тиркама ёки ярим тиркамадан иборат транспорт воситалари таркибидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган халқаро ташишда юк автомобили ёки шатакчи автомобилга олинган лицензия варақаси автотранспорт воситаларининг бутун таркиби учун амал қилади.

Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ариза берувчи (юридик шахслар) лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради.

Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилда ташиш хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.

(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан киритилган — 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон — 2024 йил 3 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сонли қарорига асосан 2024 йил 3 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 09/19/636/3495-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/399/0614-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон; 10.07.2024 й., 09/24/380/0487-сон; 02.08.2024 й., 09/24/465/0569-сон; 18.11.2024 й., 09/24/757/0939-сон; 02.04.2025 й., 09/25/200/0300-сон; 28.04.2026 й., 09/26/204/0421-сон)