01.04.2024 йилдаги ПФ-55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.04.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда замонавий билимларга эга, эркин фикрлайдиган, аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, робототехника ҳамда бошқа йўналишларда жаҳондаги тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган шахсларни тарбиялаш, ўқувчиларнинг истеъдоди ҳамда қобилиятини ривожлантириш, уларнинг илм-фанни эгаллашга бўлган интилишларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агентлик ҳузурида жамоатчилик асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги мактабларнинг ўқитувчиларидан иборат бўлган STEM фанлари бўйича фан кенгашларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги мактабларнинг битирувчиларидан иборат бўлган Битирувчилар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан кенгашлари ва Битирувчилар кенгашининг асосий фаолият йўналишлари 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Фанлар академияси академиклари томонидан Агентлик тизимидаги мактабларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларга амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш масалаларида кўмак кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этилади ҳамда Фанлар академияси тизимидаги илмий лабораторияларда олиб борилаётган лойиҳалар билан таништирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш мақсадида «Ёш академиклар» клублари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Фанлар академияси академикларининг дарс машғулотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари шартнома асосида — Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, хизмат сафарини ташкил этиш харажатлари эса — асосий иш жойидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи «Ихтирочиликка қадам» танлови ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Ихтирочиликка қадам» танлови ғолибларининг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) STEM фанлари бўйича янги таълим дастурларини амалиётга жорий қилиш фан кенгашлари билан келишган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Агентлик тизимидаги мактаблар битирувчилари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклифлари асосида таълим жараёнини такомиллаштириш, мактаб таълимидан кейин эгалланган касбий тажрибаларини ўқувчиларга етказиш мақсадида ҳар йили бир марта Битирувчилар қурултойи ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида «Янги Ўзбекистон» университети билан ўзаро интеграциялашган ўқувчиларни муҳандислик асосларига ўргатиш бўйича таълим дастурларини (кейинги ўринларда — муҳандислик дастурлари) жорий қилиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда, дастлабки 3 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса — муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик дастурларига танлов умумий ўрта таълим муассасаларининг математика, мантиқий фикрлаш, информатика ва муҳандислик йўналишлари бўйича қобилияти бор 6-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик таълим дастурлари «Янги Ўзбекистон» университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини «Янги Ўзбекистон» университети тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан давом эттириш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
математика, физика, кимё, биология, табиий фанлар (science), информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсларни чет тилида олиб борган ўқитувчиларга улар фаолият юритаётган мактабларнинг харажатлар сметасида ходимларни рағбатлантириш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида тариф ставкасига нисбатан 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кембридж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент мактабларида камида бир йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Агентлик тизимидаги мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янги тизимини жорий қилиш мақсадида дарсдан ташқари машғулотлар сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 — 8-синфларда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимизнинг ибратли ҳаётини бугунги ҳарбийларимиз жасорати билан боғлаб, Ватан ҳимоячиси кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган машғулотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 — 11-синфларда ҳарбий ўйинлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, ўқувчиларнинг ҳарбийлар билан бевосита учрашувларини ташкил этиш орқали ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини ошириш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик босқичини ўташга йўналтирилган машғулотларни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар йили ўқувчилар ўртасида «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт («Темур тузуклари» билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш) мусобақаларини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) миллий анъана ва қадриятларни акс эттирадиган намунавий мактаб бурчакларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ўқувчиларда ахлоқий, ижтимоий-ҳиссий ва эстетик дидни ривожлантириш, тарихий сиймолар ҳаётини бадиий талқинда акс эттириш, миллий қадриятларни улуғлашга йўналтирилган «Турон» театр студияси фаолиятини тажриба-синов тариқасида йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йилларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 8 та янги ихтисослаштирилган мактабни 3-иловага мувофиқ қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонининг 4- ва 7-иловаларига мувофиқ қурилиши назарда тутилган 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) билан биргаликда мазкур Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган мактаб ва филиалларнинг 2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ва филиалларни белгиланган муддатларда қуриш-таъмирлаш, замонавий ўқув қуроллари, ахборот-коммуникация технологиялари, мебель ва ўқув лабораториялари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда улардаги таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-55-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сон Фармонига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги фан кенгашларининг асосий фаолият йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар фан кенгашларининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларда таълим сифатини ошириш ва таълим дастурларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқитиш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириб бориш ҳамда уларни умумтаълим мактабларга жорий этиш жараёнларида фаол иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ходимларнинг маҳоратини ҳамда ўқувчилар билимини оширишга қаратилган ўқув материалларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда ташкил этиладиган халқаро ва маҳаллий фан олимпиадаларининг ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати аъзолигига номзодларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор тажрибали халқаро ва маҳаллий ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ҳар йили бир марта STEM фанлари бўйича «Таълим конференцияси»ни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сон Фармонига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Битирувчилар кенгашининг асосий фаолият йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Битирувчилар кенгашининг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларнинг ўзаро, шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, уларга ўзаро фикр ҳамда тажриба алмашишда кўприк бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчиларнинг юртимиз ва хорижда орттирган билим ва кўникмалари орқали шаклланган таклиф ҳамда мулоҳазалари асосида таълим жараёнларини такомиллаштириш, хориж тажрибасини маҳаллийлаштириш орқали таълим тизимини ривожлантириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчилар ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили бир марта Битирувчилар қурултойини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битирувчилар томонидан мактабни тугатгандан сўнг эришилган ютуқлар ва эгалланган тажрибаларни ёш авлодга етказилиши, хорижий олий таълим муассасаларига кириш ва грант ютиб олиш масалаларида маслаҳат берилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги кунда Ўзбекистондаги нуфузли корхоналар ва давлат идораларида муваффақиятли фаолият олиб бораётган битирувчиларни намуна қилиб кўрсатиш орқали келгуси авлод ёшлари орасидан она Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат билан давлатимиз нуфузи учун хизмат қиладиган етакчиларни улғайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сон Фармонига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йилларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида янгидан қуриладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд номи

Жами 2025-2026 йилларда

шу жумладан:

2025 йилда

2026 йилда

Жами:

8

4

4

1.

Ромитан тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

2.

Мирзачўл тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

3.

Миришкор тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

4.

Давлатобод тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

5.

Ховос тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

6.

Тошкент тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

7.

Қибрай тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

8.

Гурлан тумани ихтисослаштирилган мактаби

1

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Янгидан қуриладиган ихтисослаштирилган мактаблар учун ер майдони туман (шаҳар) марказлари ва ўқувчилар қатнаши учун қулай бўлган ҳудудлардан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Янгидан қуриладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг лойиҳаларида — белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган 336 ўринли (агар фақат аниқ фанлар йўналишлари ўқитилса) ёки 456 ўринли (агар ҳам аниқ ҳам табиий фанлар йўналишлари ўқитилса) ўқув бинолар ҳамда ошхона, кутубхона, спорт зал ва фаоллар залини назарда тутиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ихтисослаштирилган мактабларни қуриш (таъмирлаш) ва жиҳозлаш лойиҳалари Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сон Фармонига

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда улардаги таълим сифати натижадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Ижро учун масъуллар

1.

Ихтисослаштирилган мактабларнинг амалдаги ўқув режасида назарда тутилган факультатив соатлар ҳисобидан шахмат машғулотларини ташкил қилиш.

1. Шахмат машғулотларининг дастурларини ишлаб чиқиш.

2024 йил август

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Мактабларни шахмат машғулотлари учун зарур жиҳозлар ва қўлланмалар билан таъминлаш.

2024 йил август

3. Малакали мутахассисларни жалб қилиш.

2024 йил сентябрь

2.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида фаолият юритаётган мактабларни ихтисослик фанларидан қорақалпоқ тилидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмалар билан таъминлаш.

1. Қорақалпоқ тилидаги янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш мақсадида муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.

2024 йил май

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, уларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш.

3. Ихтисослаштирилган мактабларни халқаро талаблар асосида тайёрланган қорақалпоқ тилидаги дарсликлар билан босқичма-босқич таъминлаш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

3.

Ихтисослаштирилган мактабларни халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириш.

1. Нуфузли халқаро таълим ташкилотлари таълим тажрибасини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил май

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Ўрганиш натижаларига мувофиқ ихтисослаштирилган мактабларга халқаро таълим ташкилотлари талабларини жорий этиш юзасидан музокаралар олиб бориш.

2024 йил июнь

3. Муҳаммад ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабларни халқаро таълим ташкилотлари талабларига мувофиқлаштириш.

2024 — 2026 йиллар

4. Ихтисослаштирилган мактабларни босқичма-босқич халқаро талабларга мувофиқлаштириш.

2026 — 2028 йиллар

4.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни янада кучайтириш чораларини кўриш.

1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳарбий қисмларни бириктириш.

2024 йил август

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги

(Б. Қурбонов),

Миллий Гвардия

(Р. Жўраев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик хоналарини жиҳозлаш талабларини такомиллаштириш.

2024 йил август

3. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик хоналарини янги талаблар асосида жиҳозлаш.

2024 йил сентябрь

4. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари — ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари учун ягона форма намунасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2024/2025 ўқув йилидан

5. Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосарлари — ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказиш.

Режа асосида

5.

Ихтисослаштирилган мактабларда «Ёш академиклар» клубларини ташкил этиш.

1. «Ёш академиклар» клубларининг фаолият кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. «Ёш академиклар» клублари фаолиятини йўлга қўйиш, уларга яратувчанлик, инновацион ғоялар ва ишланмаларни яратиш (ишлаб чиқиш)га мойиллиги бўлган иқтидорли ўқувчиларни жалб этиш.

2024 йил октябрь

6.

Ихтисослаштирилган мактабларда Фанлар академияси академиклари иштирокида дарс ўтиш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Фанлар академияси академикларини соҳа ва йўналишлари, манзилидан келиб чиқиб ҳудудлардаги ихтисослаштирилган мактабларга бириктириш.

2024 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Академиклар иштирокида «Ёш академиклар» клублари аъзоларининг яратувчанлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дарслар ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

3. Академикларни жалб этган ҳолда STEM фанлари ўқитувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказиш.

Ҳар чоракда бир марта

7.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида фан кенгашларини ташкил этиш.

1. Агентлик ҳузурида STEM (математика, информатика, физика, кимё ва биология) фанларидан фан кенгашларини ташкил этиш.

2024 йил май

-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Фан кенгашлари таркибини Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг STEM фанлари ўқитувчилари ўртасида ўтказиладиган олимпиадаларда юқори натижа кўрсатган педагоглардан шакллантириш.

2024 йил май

3. Фан кенгашлари таркибини ҳар йили юқори салоҳиятли педагоглар билан янгилаб ва тўлдириб бориш.

Ҳар йили январь

8.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда Битирувчилар кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда битирувчилардан иборат Битирувчилар кенгашини ташкил этиш.

2024 йил сентябрь

-

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Битирувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва улар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг таклифлари асосида таълим жараёнини такомиллаштириш, мактаб таълимидан кейинги фаолиятидаги тажрибаларини ўқувчиларга етказиш мақсадида ҳар йили бир марта Битирувчилар қурултойини ўтказиш.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили июнь

9.

Ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини янада қўллаб-қувватлаш.

Ихтисослаштирилган мактабларнинг амалдаги таянч ўқув режаси доирасида ўқувчиларнинг сунъий интеллект ва робототехника йўналишига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларда яратувчанлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида 7 — 9-синфларнинг технология фани дастурларини такомиллаштириш, робототехника асосларини ўргатишга йўналтириш.

Бунда, информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс берадиган педагог кадрларнинг малака тоифалари технология фанига ҳам татбиқ этилади.

2024 йил сентябрдан бошлаб

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

10.

Ўқувчилар ўртасида янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи «Ихтирочиликка қадам» танловини ташкил этиш.

1. Ўқувчилар ўртасида таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратишни назарда тутувчи «Ихтирочиликка қадам» танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев)

2. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида «Ихтирочиликка қадам» лойиҳалар танловини ўтказиш.

3. «Ихтирочиликка қадам» танлови ғолибларининг лойиҳаларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш.

Ҳар йили режа асосида

11.

«Янги Ўзбекистон» университетида олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш.

1. «Янги Ўзбекистон» университети бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб таянч докторантура ҳамда докторантура ихтисосликлари рўйхатини шакллантириш.

2024 йил май

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов), Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А. Уббиев),

«Янги Ўзбекистон» университети

2. «Янги Ўзбекистон» университетида таянч докторантура ва докторантура ихтисосликларини очиш.

2024 йил июнь

3. «Янги Ўзбекистон» университетининг таянч докторантура ва докторантурасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиш учун 20 та қабул квотасини ажратиш.

2024 йил июль-август

12.

«Янги Ўзбекистон» университетида янги таълим йўналишларини очиш.

1. Ген муҳандислиги, атроф-муҳит муҳандислиги, биотизимлар муҳандислиги ва агроиқтисодиёт соҳалари бўйича фан дастурларини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

«Янги Ўзбекистон» университети маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

(А.Уббиев),

«Янги Ўзбекистон» университети

2. Ген муҳандислиги, атроф-муҳит муҳандислиги, биотизимлар муҳандислиги ва агроиқтисодиёт соҳалари бўйича профессор-ўқитувчилар жамоасини шакллантириш.

2026 йил май

3. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб университетнинг Агротехнологиялар факультетига талабаларни қабул қилиш.

2026 йил сентябрь

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сон Фармонига

5-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5815-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигини ташкил этиш тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агентлик Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 5-банднинг еттинчи хатбошисидан «ва бошқаруви» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-106-сон Фармонининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларига доир инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларга малака тоифаси бериш синовларини ташкил қилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўмаклашиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ташкилий тузилмаси «Янги Ўзбекистон» университети» блокидан кейин «Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти» блоки билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

4.

Умумий ўрта таълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва техник воситалар билан таъминлаш.

1. Умумий ўрта таълим муассасаларини бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил апрель

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

И. Норқулов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тасдиқланган дастурга асосан бирламчи спорт жиҳозлари ва миллий мусиқа чолғу асбобларини белгиланган тартибда харид қилиш.

2024 йил якунига қадар

3. Умумтаълим мактабларидаги 2 200 та маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш.

2024 йил август

Республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3274-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан белгиланадиган квота доирасида 5-синфдан бошлаб танлов асосида қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган мактабнинг биноларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, зарурат бўлганда янги бинолар қуриш, синф ва лаборатория хоналарини, кутубхона ва бошқа иншоотларини замонавий жиҳоз, мебель, компьютер ва бошқа ўқув-лаборатория воситалари билан жиҳозлаш, ўқув адабиётлари ва методик қўлланмалар билан таъминлаш, юқори касб маҳоратига эга ўқитувчилар ва ходимларни қўшимча рағбатлантириш Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги «Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3275-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабни ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. 200 ўқувчи ўрни ва 150 ўринли турар жойига эга бўлган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаб) ташкил этилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2, 4 ва 7-бандлардаги тегишли келишикдаги «мактаб-интернат» сўзлари тегишли келишикдаги «ихтисослаштирилган мактаб» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон қарори 5-банднинг «в» кичик банди «директор» сўзидан кейин «(рағбатлантириш)» сўзи билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4444-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5815-сон Фармонига мувофиқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 1 нафар ўринбосарга эга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«зарур ҳолларда, мактабгача ва мактаб таълими вазири билан келишилган ҳолда Агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатлари сони доирасида ўзгартиришлар киритиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш ва штатларини белгилаш, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги «Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-5158-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг «д» кичик бандидаги «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Университет буюртмаларига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги «Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-275-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон; 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)