Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«Янги Ўзбекистон» университетини ташкил этиш тўғрисида

ИЛОВА
«Янги Ўзбекистон» университетининг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича «йўл харитаси»

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Университет фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари

1.

«Янги Ўзбекистон» университетини (кейинги ўринларда — Университет) давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг тузилмасини тасдиқлаш.

1. Университет уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Университетни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

3. Университет тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2021 йил июль

-

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)

2.

Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

1. Университет фаолиятини дастлабки босқичда ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини аниқлаш.

2. Аниқланган олий таълим муассасалари билан музокаралар олиб бориш ва улар билан узоқ муддатли келишувга эришиш.

2021 йил июль

-

Агентлик (Ҳ. Умарова), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

3.

Университетни юқори касбий маҳоратга эга бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш.

1. Университет эҳтиёжидан келиб чиқиб, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш.

2021 йил июль

-

Агентлик (Ҳ. Умарова), Университет, Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

2. Университет таълим жараёнига жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар ҳамда малакали мутахассисларни очиқ танлов асосида саралаб олиш.

2021 йил август

4.

Университетга талабаларни қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.

1. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида қабул параметрларини белгилаш.

2021 йил июль

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

2. Қабул қилиш шартлари ва муддатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

3. Кириш имтиҳонларини ўтказиш ва талабаларни ўқишга қабул қилиш.

2021 йил август-сентябрь

5.

Университетда иқтидорли талабаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат грантини бериш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Давлат грантини б?риш тартибини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил июль

-

Агентлик (Ҳ. Умарова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

6.

Университетни ривожлантириш ва халқаро тан олинган рейтинг ташкилотлари рўйхатига киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Стратегияни ишлаб чиқишга хорижий экспертлар ва ҳамкор олий таълим муассасалари мутахассисларини жалб этиш.

2021 йил июль

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Агентлик (Ҳ. Умарова), Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

2. Университетни ўрта муддатда энг яхши 1000 та, узоқ муддатда энг яхши 500 та олий таълим муассасалари қаторига киритиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2021 йил ноябрь

7.

Университетни нуфузли халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтказиш.

1. Халқаро ташкилотларнинг аккредитациядан ўтказиш талабларини ўрганиш.

2023 йил июнь

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университет маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

2. Университетни халқаро аккредитация талаблари даражасида тайёрлаш.

2026 йил январь

3. Университетни халқаро аккредитациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш.

2027 йил июнь

8.

Университетнинг халқаро рейтингларда иштирокини ташкил этиш.

1. Университет иштирок этиши кутилаётган халқаро рейтинг ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш.

2023 май июнь

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик (Ҳ. Умарова), Университет

2. Рўйхат бўйича халқаро ташкилотларнинг рейтинг ўтказиш талабларини ўрганиш.

2024 йил август

3. Университетни халқаро рейтинг ташкилотлари талаблари даражасида тайёрлаш.

2027 йил июль

4. Университетнинг халқаро рейтинг баҳолаш жараёнида иштирок этишини ташкил этиш.

2029 йил декабрь

9.

Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга таълим узлуксизлиги ва сифатини таъминлаш борасида Университет томонидан методик ёрдам кўрсатиш.

1. Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ўрганиш.

2. Мактабларнинг ўқув жараёни таҳлили асосида уларда илғор педагогик технологияларни қўллашга кўмаклашиш.

3. Университет томонидан мактабларда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

Доимий

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Агентлик (Ҳ. Умарова), Университет

II. Университетнинг ўқув жараёнини ташкил этиш

10.

Ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш.

2. Бакалавриат ва магистратурада ўқиш муддатлари ва талабаларнинг ўқув машғулотларида қатнашиш тартибини белгилаш.

3. Малакали, жумладан хорижий мутахассисларни жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш.

2021 йил август

-

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова)

11.

Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш.

1. Хорижий етакчи олий таълим муассасаларининг илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини ўрганиш ва жорий этиш чораларини кўриш.

2021 йил сентябрь

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов)

2. Хорижий мутахассислар иштирокида маъруза ва амалий машғулотлар ўтказиш.

Доимий

12.

Ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини замонавий дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш, талабалар учун илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланишга шароит яратиш.

1. Ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини тегишли ўқув-методик, илмий-методик қўлланмалар ва илмий нашрлар билан таъминлаш чораларини кўриш.

2021 йил сентябрь

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик (Ҳ. Умарова), Университет, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

2. Талабалар таълим жараёнида фойдаланиши учун илғор электрон маълумотлар базаларига уланиш.

2021-2022 йиллар

3. Талабалар учун замонавий, жумладан рақамли шаклда кутубхона ташкил этиш ва уни замонавий адабиёт ва ахборот ресурслари билан бойитиб бориш.

13.

Университет талабаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича амалий машғулотлари ҳамда малака амалиётлари давлат органлари, давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи илмий-тадқиқот муассасаларида ўтказилишини ташкил этиш.

1. Кадрлар тайёрлаш йўналишларининг хусусиятидан келиб чиқиб, талабаларни тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш.

2. Шартнома шартларига мувофиқ амалий машғулотлар ва малакавий амалиётни ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш, ушбу жараённи назорат қилиш учун Университет ва ташкилотлар вакилларини бириктириш.

Режа жадвалга мувофиқ

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар, илмий-тадқиқот муассасалари

14.

Университетда талабалар бўш вақтининг мазмунли ўтишини ташкил қилиш ва уларнинг ижтимоий ҳаётини фаоллаштириш.

1. Талабалар учун спорт тўгараклари ва санъат студияларини ташкил қилиш.

2021 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова)

2. Талабалар учун экскурсиялар ташкил этиш, турли тренинг ва маданий учрашувлар ўтказиш.

Режа жадвалга мувофиқ

15.

2021 — 2024 йиллар учун Университет таълим жараёнини ташкил этишнинг устувор йўналишларини белгилаш.

1. Факультетлар сонини 5 тага, йўналишлар сонини 10 тага етказиш.

2021 йил сентябрь

-

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова)

2. Магистратура босқичига қабул квотасини 50 тага етказиш.

2022 йил сентябрь

3. Илмий унвон ва халқаро сертификатларга эга педагоглар сонини 124 нафарга етказиш.

2023 йил сентябрь

4. Бакалавр босқичи талабалари сонини 500 нафарга, докторантлар сонини 10 нафарга етказиш.

2024 йил сентябрь

16.

2025 — 2028 йиллар учун Университет таълим жараёнининг устувор йўналишларини белгилаш.

1. Факультетлар сонини 6 тага, йўналишлар сонини 12 тага етказиш.

2025 йил сентябрь

-

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова)

2. Магистратура босқичида талабалар сонини 400 нафарга етказиш.

2027 йил сентябрь

3. Илмий унвон ва халқаро сертификатларга эга педагоглар сонини 587 нафарга етказиш.

2028 йил сентябрь

4. Бакалавр босқичи талабалари сонини 4700 нафарга, докторантлар сонини 100 нафарга етказиш.

2028 йил сентябрь

17.

Халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва талабаларнинг амалий кўникмаларини орттириш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш.

1. Халқаро компаниялар ва корхоналарда амалиёт ўташ тизимини жорий этиш.

2. Йирик компаниялар фаолиятини ўрганиш.

3. Талабаларни ихтисослик соҳасига амалиёт орқали ўргатиш тизимини жорий этиш.

2022 йил январь — май

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова)

18.

Агротехнологиялар факультетини ташкил этиш.

1. Факультетни ташкил этишда халқаро тажрибаларни ўрганиш. Бунда, «Ген муҳандислиги», «Атроф-муҳит муҳандислиги», «Биотизимлар муҳандислиги» ва «Агроиқтисодиёт» соҳаларини таҳлил қилиш.

2022 — 2024 йиллар

-

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова)

2. Агротехнологиялар факультетига талабаларни қаб?л қилиш.

2024/2025 ўқув йилидан

III. Илмий-инновацион фаолият ва халқаро ҳамкорликни ташкил этиш

19.

Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларини тегишли соҳаларнинг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш.

1. Соҳаларнинг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.

2. Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабаларини тегишли илмий-тадқиқот ишларига бириктириш.

Ҳар ўқув йилининг сентябрь-октябрь ойлари

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

3. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини импакт фактори юқори бўлган хорижий ва маҳаллий илмий журналларда чоп этиш ҳамда натижаларни амалиётга жорий этиш чораларини кўриш.

Доимий

20.

Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Профессор-ўқитувчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирокини таъминлаш.

2022 йил январь ойидан бошлаб доимий

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа фанлари доктори (РhD) ҳамда фан докторларининг (DSс) етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

3. Етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ходимларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.

2023 йил январь ойидан бошлаб доимий

21.

Хорижий университетлар билан ҳамкорликда талабалар алмашинувини ва қўшма илмий-тадқиқотларни ташкил этиш.

1. Етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.

2022 йил ноябрь

Университет маблағлари, Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов)

2. Талабаларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини таъминлаш.

2023 йил мартдан бошлаб доимий

22.

Инновация ва илмий фаолиятни олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш.

1. Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Мамлакатдаги иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжларини таҳлил қилиш.

3. Университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалари салоҳиятдан фойдаланиб тижорат ҳамда нотижорат ташкилотлар тузиш.

Доимий

-

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), Инновацион ривожланишвазирлиги (И. Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Университет илмий мактабларини шакллантириш ва республика илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.

1. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий мактабларини йўлга қўйиш.

2. Илмий мактаблар фаолиятини оммалаштириш ва қўлга киритилган ютуқлар бўйича халқаро конференци??ар ташкил қилиш.

3. Маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар билан ҳамкорликни кучайтириш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Университет, Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

24.

Университет талабаларини амалиёт ўташ объектларига бириктириш.

1. Тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича амалиёт ўташ объектлари базасини шакллантириш.

2. Давлат органлари ва давлат улушига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари рўйхатини тасдиқлаш.

Ҳар йили 1 мартга қадар

Агентлик ҳузуридаги жамғарма маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Агентлик (Ҳ. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Университетнинг моддий-техника базасини кучайтириш

25.

Университет биносини барпо этиш ва унинг ҳудудини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш.

1. Университет биносини барпо этиш учун ер майдони ажратиш.

2. Университет учун бино ва иншоотларда қурилиш-таъмирлаш ишларини тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан бажариш.

3. Талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш ишларини бажариш.

4. Университет ҳудудини замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштириш.

2022/2023 ўқув йилига қадар

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Вазирлар Маҳкамаси, Агентлик (Ҳ. Умарова), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев)

26.

Университетнинг ўқув биноларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

1. Таълим йўналишларининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда аудиторияларни жиҳозлаш учун зарур воситалар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил июль

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

2. Университетни ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, мультимедиа маҳсулотлари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, қурилиш материаллари, инвентарь ва моддий-техника ресурслари билан таъминлаш.

Режа жадвалга мувофиқ

27.

Университет спорт комплексини ташкил этиш ва уни замонавий инвентарлар билан жиҳозлаш.

1. Спорт комплекси учун зарур инвентарлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Спорт инвентарлари билан доимий таъминлаш чораларини кўриш.

2022 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Университет, Агентлик (Ҳ. Умарова), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси