09.09.2019 йилдаги ПҚ-4444-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5815-сон Фармонига мувофиқ:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 1 нафар ўринбосарга эга;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг штатлари сони Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳудудий органларидаги 57 та ишлаб чиқариш ходимлари штат бирлигини оптималлаштириш ҳисобидан жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик директорига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, мактабгача ва мактаб таълими вазири билан келишилган ҳолда Агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатлари сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, хорижий экспертларни шартнома асосида ишга жалб қилиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш ва штатларини белгилаш, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директори бир ой муддатда Агентликка юклатилган вазифалар ижросини самарали таъминлаш учун уни зарур билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида 2019 йилда Агентлик таъминоти учун маблағларни ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 та хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит белгиласин, шунингдек, Агентликка уларни харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра аниқ харажатлардан келиб чиққан ҳолда моддий-техник базани шакллантириш учун зарур ускуналарни харид қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва маъмурий биноларни таъмирлашга 2019 йилда 3 миллиард сўм, 2020 йилда эса 7 миллиард сўмгача маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, энг янги ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш ва спорт ускуналари, анжомлар, инвентарь ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозлаш дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепциясини кўриб чиқиш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг турли фанлардан халқаро олимпиадаларда иштирок этишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг хорижий маданий-маърифий сафарларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг педагог ходимларининг илғор хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишини ташкиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4444-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 07/19/4444/3718-сон; 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон; 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)