05.01.2024 йилдаги ПҚ-5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув — текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловларни бекор қилиш (2028 йил 1 январдан бошлаб Дўстлик туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 октябрдаги ПҚ-302-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/302/0955-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларини (кейинги ўринларда — Сув етказиб бериш хизматлари) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизини Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг балансидаги объектларни сақлаш ва техник ҳолатини яхшилаш харажатларига йўналтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сув хўжалиги вазирлиги туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларидаги мавжуд бошқарув ходимларининг штат бирликлари ҳисобидан Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратида Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасини ташкил этиш учун 7 та штат бирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларини ташкил этиш учун 39 та штат бирлиги ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Давлат бюджети параметрларида туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларини сақлаш учун кўзда тутилган маблағлар тегишли туманларда Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда индексация қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Сув етказиб бериш хизматларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб бориши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув етказиб бериш хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 2024-2025 йилларда босқичма-босқич зарур техника учун маблағлар ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлиги — туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари балансидаги мавжуд бино ва асосий воситалар, шу жумладан техникалар Сув етказиб бериш хизматлари балансига ўтказиб берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари — маъмурий биноси мавжуд бўлмаган Сув етказиб бериш хизматлари учун зарур бино ёки жой ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (кейинги ўринларда — сув солиғи) ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 25 мартга қадар вегетация даври учун ва 25 сентябрга қадар куз-қиш даври учун сув манбаларининг сувлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2025 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинганда ёки суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига 0,7 камайтирувчи коэффициент қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқчилик учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланганда сув солиғи ставкасига 0,7 камайтирувчи коэффициент, қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинмаганда ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажми сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланмаганда сув солиғи ставкасига 1,1 оширувчи коэффициент қўлланилади.
(7-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-205-сон Фармонида «Агробанк» АТБ устав капиталини ошириш учун 2,6 триллион сўм маблағ йўналтириш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлардан 2024 йилда қайтган маблағларни сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробанк» АТБ томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича шаффоф онлайн кредит ажратиш имконини берувчи «suvkredit.uz» электрон тизими (кейинги ўринларда — «suvkredit.uz» тизими) ишлаб чиқилганлиги ҳамда 2024 йил 1 февралга қадар тўлиқ ишга туширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сув хўжалиги вазирлиги (Р. Қаршиев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Назаров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Бобоев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Ф. Суюнов) билан биргаликда «suvkredit.uz» тизимида қуйидаги функциялар инобатга олиниши бўйича «Агробанк» АТБга кўмаклашсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит расмийлаштириш жараёнининг шаффофлиги, яъни барча босқичларни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар асосида жорий қилинадиган сувни тежайдиган суғориш технологиялари фақат ишчи лойиҳалар асосида қурилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудрат ташкилотлар томонидан ҳар бир лойиҳа бўйича камида 2 йиллик кафолат муддати берилиши ҳамда 5 йил давомида сервис хизматлари кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит олувчилар томонидан пудрат ташкилотларнинг фаолиятини баҳолаб бориш ҳамда рейтинг тизими юритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланишга ўқитиш орқали сервис ва консультатив хизматлар кўрсатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, 2024 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига «suvkredit.uz» платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар таъминоти 120 фоиз суғурта компанияларининг кредит қайтмаслик хатаридан суғурта полиси асосида амалга оширилади;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-47-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2026 й., 07/26/47/0115-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг кредит маблағлари ҳисобига жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологиялари бўйича ажратиладиган субсидияларни, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари (кейинги ўринларда — махсус мақсадли ҳисобварақлар) орқали кредитни сўндириш учун йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда махсус мақсадли ҳисобварақлар очиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг рўйхатини шакллантириши ҳамда Солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус мақсадли ҳисобварақларни очиш Вазирлар Маҳкамасининг рухсати асосида амалга оширилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура (Ж. Хатамов), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А. Вахабов) мазкур бандда белгиланган талабнинг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси 2024 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув етказиб бериш хизматларининг фаолияти тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини ташкил этиш учун тегишли туман бюджетларидан маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар таснифининг бир сатрида ажратилиши ва Сув етказиб бериш хизматининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув етказиб бериш хизматлари тузилмаси ва штат бирликлари сони, тизим учун белгиланган нормативлардан қатъи назар, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув етказиб бериш хизматларига ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби, шу жумладан, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва улар фаолиятининг самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартиби Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (Қувасой шаҳар) учун олинган сув ҳажми ҳамда якуний истеъмолчиларга етказилган сув ҳажми орасидаги фарққа (сув йўқотишлари) қараб Сув етказиб бериш хизматлари ходимларини рағбатлантириш механизми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Назаров), Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси (Л. Умурзоқов), Адлия вазирлиги (Ш. Рабиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари 2024 йил 1 июлга қадар барча суғориш тармоқларининг хатловдан ўтказилишини ташкил қилсин ҳамда уларнинг тегишлилиги бўйича балансга берилиши ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши, шунингдек, рақамли технологиялар асосида ҳар бир суғориш тармоғини классификациялаш ва идентификациялаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туман (Қувасой шаҳар) ҳокими ўз ҳудудидаги суғориш тармоқларини хатловдан ўтказишга масъул этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (Қувасой шаҳар) адлия бўлимлари суғориш тармоқларини тегишлилиги бўйича бириктириш жараёнини ҳуқуқий жиҳатдан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Бобоев) Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Назаров) билан биргаликда 2025 йил якунига қадар 2027 — 2029 йилларда лазерли текисланмаган суғориладиган майдонларга нисбатан ер ва сув солиғи ставкаларини босқичма-босқич бир ярим баробардан тўрт баробаргача ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ер текислагич агрегатларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизини қоплаб бериш механизми давом эттирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини босқичма-босқич жорий қилиш режасини ишлаб чиқиш, бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш:

сувни тежайдиган суғориш технологиялари сув ҳамда электр таъминоти ишончли бўлган майдонларда жорий этилишига;

сувни тежайдиган суғориш технологиялари битта суғориш тармоғига боғланган майдонни тўлиқ қамраб олгандан сўнг бошқасига ўтиш, яъни «бир канал — бир тизим» тамойили асосида жойлаштирилишига;

сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилиниши режалаштирилган майдонларда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини ушбу технологиялардан фойдаланиш бўйича ўқитишга;

сувни тежайдиган суғориш технологиялари ишчи лойиҳалар асосида жорий этилишига.

2024 йил 1 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари,

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(У. Мустафоев)

2.

2024 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми тўлаб бериладиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг рўйхатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киритиб бориш.

Ҳар ойда

«Агробанк» АТБ

(Э. Кахоров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(А. Қосимов)

3.

Сув етказиб бериш хизматларини жойлаштириш учун:

1. Зарур бино ёки жой ажратилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига таклиф киритиш.

2024 йил 15 январь

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

2. Сув хўжалиги вазирлигининг таклифларига асосан бино ёки жойларнинг ажратилишини таъминлаш.

2024 йил 1 февраль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

4.

Сув хўжалиги вазирлиги ва «Агробанк» АТБнинг сўровномаларига асосан «Сувчилар мактаби» лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган ўқув курсларида фермер ва кластерларнинг раҳбар ходимлари иштирокини таъминлаш.

2024 йил февралдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари

5.

Ўрнатиладиган сувни тежайдиган суғориш тизимларининг электр тармоғига қисқа муддатларда уланишини ҳамда суғориш мавсумида электр тармоғига уланган сувни тежайдиган суғориш тизимлари насос агрегатларини суғориш графигига мос равишда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаб бориш.

Доимий

Энергетика вазирлиги,

(Ж. Мирзамаҳмудов)

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

(У. Мустафоев)

6.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахсларга сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун солиқни ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 июль

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

7.

Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик йўналишида фойдаланиладиган сув ҳажмини аниқлаш учун ўрнатиладиган сув ўлчаш ускуналарига қўйиладиган талаблар ҳамда улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 апрель

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров)

8.

Халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан тасдиқланган қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун истеъмолчилар кесимидаги сув олиш лимитлари ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологиялари ва сув ўлчаш ускуналари орқали фойдаланилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни «Suv hisobi» ахборот тизимига киритиб бориш.

2025 йилдан доимий

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев)

9.

Мазкур қарордан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

10.

Илмий ходимлар ҳамда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган дарёлар, магистрал каналлар (тизимлар), йирик ва алоҳида муҳим сув объектларида сувнинг ягона онлайн ҳисоби юритилишини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдуҳакимов),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

реал вақт режимида сув сатҳи ва оқим тезлигини ўлчаш қурилмалари ўрнатиладиган йирик сув хўжалиги иншоотлари, сув олиш ва ўтказиш нуқталари ҳамда гидропостлар рўйхатини шакллантириш;

2024 йил 1 март

танлаб олинган объект ва нуқталарда сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш имкониятлари ва ўрнатиш самарадорлигини таҳлил қилиш, таҳлиллар асосида шакллантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2024 йил 1 май

2024 йилда сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиш учун талаб этиладиган маблағларни Сув хўжалиги вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида молиялаштириш.

Заруратга кўра

11.

«Сувчилар мактаби»нинг 2-босқичини йўлга қўйиш. Бунда:

лойиҳачилар, пудратчилар, фермер ва кластерлар раҳбар ходимларининг бир ҳафталик малака ошириш курсларини ташкил қилиш;

ҳар бир ҳудудда тажриба майдонларини ташкил қилиш;

ҳар бир лойиҳани жойида ўрганадиган муҳандис-ирригаторларни тайёрлаш ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш жараёнига жалб қилиш.

2024 йил февралдан бошлаб

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров),

«Агробанк» АТБ

(Э. Кахоров),

«ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети

(Б. Мирзаев)

12.

Қишлоқ хўжалигида сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданиятини оширишга ундовчи материаллар (ўқув дастурлари, тарқатма материаллар, видеороликлар, ижтимоий реклама ва бошқа) ишлаб чиқиш ҳамда таълим ташкилотларининг таълим жараёнларида қўллаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни кўзда тутувчи дастур ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 октябрь

«ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети

(Б. Мирзаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Агробанк АТБ

(Р. Маматқулов)

13.

Ички суғориш тармоқларини сақлаш ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил март

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Адлия вазирлиги

(А. Каримов)

14.

Мазкур қарорда белгиланган норма ва механизмларни давлат идоралари ва якуний сув истеъмолчиларига етказиш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш, бунда:

қарор мазмунини етказиш бўйича ОАВда интервьюлар ҳамда жойларда ўқитишларни ташкил қилиш;

сув ҳисоб-китоби ва сув солиғига оид барча нормаларни батафсил тушунтириш бўйича тарқатма материал ҳамда қисқа видеороликлар тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш;

«Suvkredit.uz» электрон тизимида ишлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича амалий ўқув курсларини ташкил қилиш.

2024 йил 10 январдан бошлаб

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров),

«ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети

(Б. Мирзаев),

«Агробанк» АТБ

(Э. Кахоров)

15.

Фарғона вилояти қишлоқ хўжалигида сарфланган сув миқдорини космик технологиялар орқали ҳисоблаш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш ҳамда ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил 1 октябрь

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров)

16.

Қишлоқ хўжалигида сувни тежашда гидрогеллардан фойдаланишнинг йўналишлари ва самарадорлигини ўрганиб чиқиб, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитида гидрогеллардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил 1 октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Назаров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Р. Қаршиев)

17.

Қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2024 йил 1 март

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-144-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. 2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоб-китоб қилингандан сўнг ажратилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илованинг III бўлимидаги 3.1, 3.2 ва 3.3-жадваллар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3.1-жадвал. Томчилатиб суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари

Кўрсаткич

1.

Ҳовуз-тиндиргич

*

1.1.

бетон ёки темир-бетон қопламали

0,15

1.2.

геомембрана қопламали (қалинлиги ≥1 мм)

0,1

1.3.

бир мавсумли плёнка билан қопланган

0,05

1.4.

тупроқ ўзанли (қопламасиз)

0,02

2.

Насос станцияси

0,15

3.

Фильтрлаш қурилмаси

*

3.1.

гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси

0,35

3.2.

дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси

0,25

3.3.

гидроциклонли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси

0,15

4.

Бош (магистрал) қувурлар

*

4.1.

қалин деворли (қалинлиги >5,3 мм ёки босимга чидамлилиги >6,0 атмосфера)

0,3

4.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 3,4 — 5,2 мм ёки босимга чидамлилиги 4,0 — 5,9 атмосфера)

0,25

4.3.

юпқа деворли (қалинлиги 2,7 — 3,3 мм гача ёки босимга чидамлилиги 2,5 — 3,9 атмосфера)

0,2

5.

Тарқатувчи қувурлар (мевали экинлар ва узумдан ташқари)

*

5.1.

қалин деворли (қалинлиги >2,7 мм ёки босимга чидамлилиги >2,4 атмосфера)

0,3

5.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 1,4 — 2,6 мм ёки босимга чидамлилиги 1,9 — 2,4 атмосфера)

0,25

5.3.

юпқа деворли (қалинлиги 0,75 — 1,3 мм ёки босимга чидамлилиги 1,2 — 1,8 атмосфера)

0,2

6.

Тарқатувчи қувурлар (мевали экинлар ва узум учун)

*

6.1.

қалин деворли (қалинлиги ≥3,1 мм)

0,25

6.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 2,8 — 3,1 мм)

0,2

6.3.

юпқа деворли (қалинлиги 0,75 — 2,7 мм)

0,15

7.

Томизғичли суғориш шланглари (мевали экинлар ва узумдан ташқари)

*

7.1.

қалин деворли (қалинлиги ≥0,3 мм)

0,4

7.2.

ўртача қалин деворли (қалинлиги 0,15 — 0,29 мм)

0,35

7.3.

юпқа деворли (қалинлиги ≤0,14 мм)

0,3

7.4.

тупроқости суғоришга мўлжалланган шланглар

0,5

8.

Томизгичли суғориш шланглари (мевали экинлар ва узум учун)

*

8.1.

қалин деворли (қалинлиги >0,7 мм)

0,4

8.2.

ўрта деворли (қалинлиги 0,3 — 0,7 мм)

0,35

8.3.

юпқа деворли (қалинлиги <0,3 мм)

0,3

9.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви

0,15

10.

Томизғичли шланг тарқатувчи ва йиғиштирувчи ускуна

0,05

11.

Сув ҳисоблагич

0,1

ЖАМИ

**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* мазкур қисмдаги кўрсаткичларнинг биттаси танланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** мевали экинлар ва узумдан ташқари экин турлари учун: 1, 2, 3, 4, 5, 7, 9, 10, 11 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшиб акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мевали экинлар ва узум учун: 1, 2, 3, 4, 6, 8, 9, 11 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшилиб акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2-жадвал. Ёмғирлатиб суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари

Кўрсаткич

1.

Ҳовуз-тиндиргич

*

1.1.

бетон ёки темир-бетон қопламали

0,15

1.2.

геомембрана қопламали (қалинлиги ≥ 1 мм)

0,1

1.3.

бир мавсумли плёнка билан қопланган

0,05

1.4.

тупроқ ўзанли

0,02

2.

Насос станцияси

0,15

3.

Фильтрлаш қурилмаси

*

3.1.

гидроциклонли, тозаланиши автоматлаштирилган қумли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси

0,35

3.2.

дискли ёки сеткали, тозаланиши автоматлаштирилган қумли фильтр ва ўғит бериш мосламаси

0,25

3.3.

гидроциклонли, дискли ёки сеткали фильтр ва ўғит бериш мосламаси

0,15

4.

Сув тарқатувчи тизимлар

*

4.1.

кенг қамровли суғориш тизими

0,8

4.2.

«спринклер» тизими

0,8

4.3.

мобиль суғориш тизими

0,7

5.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви

0,15

6.

Сув ҳисоблагич

0,1

ЖАМИ

**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* мазкур қисмдаги кўрсаткичларнинг биттаси танланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** 1, 2, 3, 4, 5, 6 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшиб акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3-жадвал. Дискретли суғориш тизимларининг сифатлилик даражасини белгиловчи коэффициентни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тизимнинг таркибий қисмлари ва сифат кўрсаткичлари

Кўрсаткич

1.

Насос станцияси

0,2

2.

Бош (магистрал) қувурлар

*

2.1.

қалин деворли (≥2 мм) бир қаватли

0,35

2.2.

қалин деворли (≥2 мм) икки қаватли

0,5

2.3.

ўртача қалин деворли (1-2 мм) бир қаватли

0,3

2.4.

ўртача қалин деворли (1-2 мм) икки қаватли

0,45

2.5.

юпқа деворли (≤1 мм) бир қаватли

0,25

2.6.

юпқа деворли (≤1 мм) икки қаватли

0,4

3.

Тарқатувчи қувурлар

*

3.1.

қалин деворли (≥0,3 мм)

0,5

3.2.

юпқа деворли (<0,3 мм)

0,45

4.

Тизимнинг автоматлаштирилган бошқаруви

0,15

5.

Сув ҳисоблагич

0,1

ЖАМИ

**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* мазкур қисмдаги кўрсаткичларнинг биттаси танланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** 1, 2, 3, 4, 5 сатрлардаги кўрсаткичлар қўшиб акс эттирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-264-сон қарорига 1-илованинг 4-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-107-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидаги «2024» рақами «2028» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сон қарорига 3б-илованинг 2-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил ноябрь» сўзлари «2024 йил апрель» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги «Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 320-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналари билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш учун истеъмол қилган электр энергияси қиймати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банддаги «Фермер хўжаликларининг» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йилнинг 1 апрель ҳолатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари техник ҳолатини, уларга бириктирилган суғориладиган ер майдонларини, жумладан пахта хом ашёси ва ғалла етиштириладиган ерларни хатловдан ўтказсинлар ҳамда тегишли далолатномаларни расмийлаштирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йил 10 июлга қадар келгуси йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси прогноз қийматини Давлат бюджетидан қоплаш бўйича асосланган талабномаларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб борсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан қоплаш бўйича тақдим қилинган талабномаларга асосан зарур бўлган маблағларни келгуси йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда эътиборга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. 2023 йилда пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматининг 50 фоизини қоплаб бериш учун субсидиялар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда экин майдонларини суғоришга сарфланган сув миқдори учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати бўйича ҳисоб-китобларига асосан, истисно тариқасида, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2024 йилда ажратиб берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда суғориш ишларига сарфланган электр энергияси миқдори қишлоқ хўжалиги экинларини гидромодул районлаштириш ва суғориш режимидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, қиймати қоплаб бериладиган электр энергияси миқдори ҳақиқатда сарфланган электр энергияси миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқларини шартнома асосида ўз вақтида электр энергияси билан таъминласин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатган ва уни белгиланган тартибда туман электр тармоқлари ташкилотидан рўйхатдан ўтказган истеъмолчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор бошқарувига берилган давлат сув хўжалиги тизимидаги насос станциялари ва суғориш қудуқлари, шунингдек истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларида шўр ювиш, нам ва яхоб сув бериш тадбирлари, бошқа экинлар ҳамда ғалладан бўшаган ерларга такрорий экинларни суғориш учун истеъмол қилинган электр энергияси қиймати уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар — пахта ва ғалла экин майдонларини насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари орқали суғорадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — пахта хом ашёси ва ғалла етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ишчи гуруҳи — истеъмолчиларга субсидия ажратишда кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидияланадиган электр энергияси миқдори — туман ишчи гуруҳининг хулосасига асосан Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Agro-subsidiyа» ЯАТ — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидия ажратиш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидиялар истеъмолчиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ва ғалла экинларини мавжуд томчилатиб, ёмғирлатиб ёки дискрет суғориш тизимларидан (кейинги ўринларда — сувни тежайдиган суғориш технологияси) фойдаланган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 100 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта ва ғалла майдонларини сувни тежайдиган суғориш технологиясидан фойдаланмаган ҳолда суғоришда истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларга субсидия ажратиш бўйича материалларни жамлаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 383-сон ҳамда 2018 йил 12 январдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 22-сон қарорларига асосан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Субсидия учун талабномаларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир туманда (Қувасой шаҳрида) туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги (кейинги ўринларда — туман ҳокимлиги) томонидан Истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларини суғориш учун насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари сарфлаган электр энергия харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими туман ишчи гуруҳининг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ишчи гуруҳи келгуси йил учун ҳар календарь йилнинг 1 июлига қадар (2024 йил учун 10 февралга қадар) истеъмолчиларнинг пахта ва ғалла майдонларини суғоришда сарфланадиган электр энергияси қийматини давлат бюджетидан қоплаш бўйича туман манзилли рўйхатларини экин тури, ер майдонлари ва контур рақамлари, сув манбаи, ўрнатилган насос агрегатларининг параметрлари (русуми, қуввати, сув сўриш қувурлари ва босимли қувурлар узунлиги ҳамда диаметри, сувни кўтариш баландлиги ва бошқалар), жорий қилинган ёки жорий қилиниши режалаштирилган замонавий сувни тежайдиган суғориш технологияси тури ва майдони, истеъмол қилинадиган электр энергияси миқдори бўйича туман манзилли рўйхатларини шакллантиради, ишчи гуруҳининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва туман ишчи гуруҳининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кейинги йилда суғориш ишлари учун истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи чиқариб берадиган сувнинг ойма-ой миқдори туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ билан келишилган ҳолда тегишли гидромодулли районлаштириш ва суғориш режими бўйича ҳисоб-китоб қилинган лимитда белгиланган ҳажмда олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манзилли рўйхатлар тўғри шакллантирилганлигига туман ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тасдиқланган туман манзилли рўйхатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан умумлаштирилиб, ҳар календарь йилнинг 10 июлига (2024 йил учун 1 мартга) қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манзилли рўйхатларни Сув хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан келишади ҳамда зарур бўлган маблағларни келгуси йил бюджет параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун ҳар календарь йилнинг 20 июлига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Истеъмолчиларнинг асосланган таклифлари бўйича туман манзилли рўйхатларига туман ҳокими томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Манзилли рўйхатни ишлаб чиқиш ва субсидия миқдорини ҳисоблашда қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Wээ= Qэд× tна/ηна (1)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Wээ — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори, кВт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Qэд — насос агрегати ёки суғориш қудуғи электр двигателининг қуввати, кВт /соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
tна — насос агрегати ёки суғориш қудуғининг ишлаш давомийлиги, соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ηна — насос агрегати ёки суғориш қудуғининг фойдали иш коэффициенти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Насос агрегати ёки суғориш қудуғининг ишлаш давомийлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
tна = Wсув бр / Qна (2)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Qна — насос агрегати ёки суғориш қудуғининг сув сарфи, куб м/соат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Wсув бр — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғига бириктирилган пахта ва бошоқли дон экинларини суғоришга сарфланган жами сув ҳажми (сувнинг суғориш тармоғида йўқолишларини ҳисобга олинган ҳолда), куб м.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Wсув бр = Wсув / ηст (3)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ηст — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғи чиқарган сувни экин майдонигача етказувчи суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Wсув — истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғига бириктирилган пахта ва бошоқли дон экинларини суғоришга сарфланган сув ҳажми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Wсув = ωпахта×qпахта+ωдон×qдон (4)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ωпахта — пахта майдони, га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ωдон — бошоқли дон экин майдони, га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
q пахта — ғўзани суғориш меъёри, куб м/га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
qдон — бошоқли дон экинларини суғориш меъёри, куб м/га.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истеъмолчиларнинг пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергиясининг қийматини қоплаш «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қиймати туман электр тармоқлари корхонаси билан истеъмолчи ўртасида белгиланган тартибда тузилган ва рўйхатдан ўтказилган шартнома асосида ойма-ой ҳисоб-китоб қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман манзилли рўйхатларига киритилган истеъмолчилар ўзларининг ҳисобида бўлган насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси харажатлари Давлат бюджетидан қопланиши юзасидан туман ишчи гуруҳига «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали 2-иловага мувофиқ ҳар календарь йилнинг 5 декабрига қадар электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага туман электр тармоқлари ташкилотлари билан тузилган шартнома ҳамда ўрнатилган электр ҳисоблагич (ёки қиёслов ва метрологик кўрик) ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилардан бошқа ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг тасдиқланган туман манзилли рўйхатларида борлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экин тури, умумий майдони ва суғориш турларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси белгиланган талабларга мослигини ҳамда унинг кўрсаткичлари суғориш учун талаб этиладиган ва ҳақиқатда фойдаланилган сув миқдорига мослигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўрганиш натижасига кўра туман ишчи гуруҳи истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари пахта ва ғалла майдонларига берган сув миқдорини ҳамда истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисоб-китоб қилади ва «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали субсидия ажратилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан 3-иловага мувофиқ хулосага электрон имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан имзоланган хулоса туман ҳокими томонидан электрон имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, туман ишчи гуруҳи аъзолари истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси харажатларини қоплаш бўйича хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокими — ишчи гуруҳ томонидан истеъмолчиларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги расмийлаштирилган ҳужжатларининг ҳаққонийлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — аризалар белгиланган муддатда жойида тўлиқ ўрганилишига ва расмийлаштирилишига, шунингдек келгуси йил учун манзилли рўйхатлар шакллантирилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — истеъмолчиларнинг экин тури, суғорилган майдони ва суғориш турига, шунингдек замонавий сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий қилинган майдонларнинг ўлчамига ва ишчи орган вазифасини бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари — насос агрегатининг сув чиқариш қобилиятига, жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш технологияларининг турига ҳамда суғориш учун амалда сарфланган сув миқдорини аниқлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи — электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганига, унинг кўрсаткичлари ҳаққонийлигига ҳамда ишчи гуруҳга тақдим этилган ҳужжатлар архивини шакллантиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси — истеъмолчиларнинг тижорат банкидаги ҳисобварағи ва СТИР рақами тўғри киритилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси — истеъмолчиларга тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга ҳамда уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туман ишчи гуруҳи томонидан расмийлаштирилган хулосалар кўриб чиқиш учун «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергиясининг харажатлари қоплаб бериладиган истеъмолчиларнинг рўйхатини улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш кунида Сув хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний келишилган рўйхатларга мувофиқ истеъмолчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергиясининг қийматини истеъмолчиларнинг аризада кўрсатилган тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси истеъмолчиларнинг электр энергиясидан тўғри ва мақсадли фойдаланиши, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси истеъмолчиларнинг сув ресурсларидан тўғри фойдаланиши юзасидан доимий мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Истеъмолчининг насос агрегатлари ва суғориш қудуғидан ўзаро келишувга кўра бошқа фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун (пахта хом ашёси ва ғалла бундан мустасно) сарфланган электр энергияси харажатлари истеъмолчиларнинг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электр таъминоти шартномаси мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ томонидан ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг экин майдонларини суғориш учун насос агрегатлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Туман ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

«Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари

4.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

5.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки раҳбари

6.

Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи

7.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Истеъмолчиларнинг экин майдонларини суғориш учун насос агрегатлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳига
‎«______________» раҳбари ____________ томонидан

АРИЗА

____________ ҳудудида фаолият кўрсатаётган «____________» фермер хўжалиги (МЧЖ) томонидан 20___ йил жами ___ гектар ер участкасида, жумладан, ___ рақамли контурда ____ гектар, ___ рақамли контурда ___гектар, ___ рақамли контурда _____ гектар экин майдонида пахта/бошоқли дон етиштириш учун насос агрегати/суғориш қудуғи ўрнатилган.

1. Насос агрегати/суғориш қудуғи сони _____.

2. Сувни тежайдиган суғориш технологияси жорий қилинган майдон _________, жумладан, ___ рақамли контурда ____ гектар, ___ рақамли контурда ___гектар.
‎3. Техник ҳолати соз/носоз.

4. Ҳисобот йили.
‎5. Ҳисобот ойи.
‎6. Ҳисобот ойи бошига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи.
‎7. Ҳисобот ойи якунига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи.
‎8. Насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори.
‎Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергиясининг қийматини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ тумани ишчи гуруҳининг хулосасини беришингизни сўрайман.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки «______________».
‎Ҳисобрақам: ______________
‎Сана: ______________
Туман электр тармоқлари ташкилотлари билан тузилган шартнома илова қилинади.
«______________» фермер хўжалиги раҳбари

________________

(имзо)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчиларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплашга субсидия ажратиш юзасидан

ХУЛОСА

Ушбу хулоса ________________________ _______________ тумани ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори талабларига мувофиқ «_______________» ___________ мурожаатини жойида ўрганиб чиқиш якуни бўйича расмийлаштирилди.

1. Хулоса расмийлаштирилган сана
‎Ҳисобот йили
‎Ҳисобот ойи
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи тўғрисида умумий маълумотлар
‎Номи
‎Ҳудуд/туман номи
‎СТИР
‎Банк ҳисобрақами
‎Хизмат кўрсатувчи банк номи/МФО рақами
3. Жами экин майдони
‎шундан пахта хом ашёси (контур рақами ва гектар) ва бошоқли дон (контур рақами ва гектар) экилган майдон
‎жами пахта хомашёси экилган майдон
‎шундан сувни тежайдиган суғориш тизимларидан фойдаланилган майдон
‎жами бошоқли дон экилган майдон
‎шундан сувни тежайдиган суғориш тизимларидан фойдаланилган майдон.
4. Насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари сони
5. Насос агрегатлари ва суғориш қудуқларининг техник параметрлари
‎Русуми, номи
‎Қуввати, кВт
сув сўриш қувури узунлиги, метр‎
сув сўриш қувури диаметри, мм
босимли қувур узунлиги, метр‎‎
босимли қувур диаметри, мм
сувни кўтариш баландлиги, метр‎‎
6. Насос агрегати ёки суғориш қудуғининг ишлаш давомийлиги, соат
‎Насос агрегати ёки суғориш қудуғининг сув сарфи, куб м/соат
‎Экинларини суғоришга сарфланган жами сув ҳажми, куб метр
‎шундан пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун, куб метр
‎шундан пахта хом ашёси учун, куб метр
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, куб метр
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, куб метр
‎шундан бошоқли дон учун, куб метр
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, куб метр
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, куб метр
‎Ҳисобот ойи бошига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи, кВт
‎Ҳисобот ойи якунига электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси кўрсаткичи, кВт
‎Насос агрегати ва суғориш қудуғи истеъмол қиладиган электр энергияси миқдори, кВт
‎шундан пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун, кВт
‎шундан пахта хом ашёси учун, кВт
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, кВт
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, кВт
‎шундан бошоқли дон учун, кВт
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилган ҳолда, кВт
‎сувни тежайдиган суғориш тизимлари ишлатилмаган ҳолда, кВт
7. Субсидияланадиган электр энергия миқдори, кВт
8. Ажратилиши лозим бўлган субсидия миқдори, млн сўм».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 14-банддаги «3» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 15-банддаги «(ушбу Низомга 4-илова)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «беш» сўзи «ўн» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «ҳамда қурувчи — пудрат ташкилотини «Tomchi-reestr» ЯЭРдан ўтганлигини» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «50 фоизини» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «туман ирригация бўлими бошлиғи» сўзлари «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 23-банднинг иккинчи хатбошиси «пахта етиштириш» сўзларидан олдин «ҳар календарь йилининг 1 декабрига қадар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 231-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«231. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини 2023 йилда жорий қилган ва белгиланган субсидия маблағларининг 50 фоизини олган талабгорларга 2024 йилда тизимларнинг ишлатилишига қараб субсидиянинг қолган 50 фоизи туман ишчи гуруҳларининг «Agro-subsidiyа» ЯАТ орқали юборган хулосасига асосан тегишлича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ажратиб берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«31-боб. Тижорат банклари томонидан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган кредит маблағлари фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш мақсадида талабгорларга (кейинги ўринларда — қарз олувчи) миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган, лекин 14 фоиздан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) 2024 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, компенсация харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234. Компенсация қарз олувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг мурожаатига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан тузиладиган битимга мувофиқ тижорат банкининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кредит шартномасининг тўлов жадвалига мувофиқ тижорат банки томонидан тасдиқланган компенсация ажратиш учун буюртма Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномасининг шартлари ўзгарган ҳолларда илгари тасдиқланган ва ҳисобланган компенсация миқдори оширилмайди ҳамда компенсация муддати узайтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235. Компенсация ажратиш бўйича буюртмалар қуйидаги ҳолларда тақдим этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит фоиз ставкаси 14 фоиздан кўп бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни қайтариш муддати беш йилдан кўп бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит хорижий валютада ажратилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит аввалги йилларда жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологиялари учун ажратилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тижорат банки раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236. Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни кредит маблағлари ҳисобига амалга ошираётган, бироқ тижорат банклари томонидан реестрга киритилмай қолган талабгорларда юзага келган қарздорлик тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабгорларнинг кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча компенсация тўловлари юзага келса, ушбу маблағлар тижорат банкининг ўз маблағлари ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтариб тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237. Тижорат банклари туман ишчи гуруҳлари билан биргаликда ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб боради ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича тегишли чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238. Тижорат банкларига ажратилган компенсациядан мақсадли фойдаланишни, тўловларнинг ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «Tomchi-reestr ЯЭРга» сўзларидан олдин «2024 йил 10 январдан бошлаб» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳани амалга ошириш учун соҳа бўйича олий маълумотли мутахассислар, жумладан, лойиҳачи, муҳандис ва агроном билан таъминланганлик даражаси (лойиҳа амалга ошириладиган ҳар бир ҳудуд учун 2 нафар лойиҳачи, 2 нафар агроном ва 6 нафар муҳандис)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошидаги «соҳага алоқадор олий» сўзларидан кейин «таълим муассасалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошидаги «ҳужжатларнинг тўғрилигига» сўзларидан кейин «қурувчи-пудрат» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «ва уларнинг сифат кўрсаткичлари коэффициенти» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «амалга оширилган ҳудудларда» сўзларидан кейин «савдо шохобчаси ташкил этилганлиги ва» сўзлари билан тўлдирилсин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳани амалга ошириш учун олий маълумотли, жумладан, лойиҳачи, муҳандис ва агроном билан таъминланганлик даражаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 29-банд қуйидаги таҳририда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«29. Қурувчи-пудрат ташкилотлари рейтинги натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ишончлилик даражаси

Умумий баллар

1.

Маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги*

15

2.

Ишлаб чиқариш корхонаси махсус лаборатория билан жиҳозланганлиги

15

3.

Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги

5

4.

Соҳа бўйича фаолият олиб бораётган олим ва илмий ходимларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштироки мавжудлиги**

10

5.

Ҳудудларда савдо шохобчаси ташкил этилганлиги

10

6.

Ҳудудларда сервис-хизмат кўрсатиш марказининг амалда фаолият олиб бораётганлиги***

15

7.

Олий маълумотли лойиҳачи, муҳандис, агроном ходимлар билан таъминланганлиги ҳамда уларнинг «Сувчилар мактаби»да малака оширганлиги

15

8.

Технологиядан фойдаланиш бўйича буюртмачилар томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги

15

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ ташкил этиш орқали маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари мониторинг қилиб борилади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларда корхона номи, техник кўрсаткичлари ва ишлаб чиқариш санаси кўрсатилганлиги ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ходимлари лойиҳа ҳужжатларининг ҳудудни тупроқ ва иқлим шароитига ҳамда экин турига мослиги, шунингдек жорий қилиниши режалаштирилган технологиянинг амалда ишлаш жараёни ва унинг натижадорлиги юзасидан Сув хўжалиги вазирлигига асосланган хулосалар тақдим этиб боради ҳамда хулосаларнинг тўғрилигига шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жойларда ташкил этилган сервис-хизмат кўрсатиш марказларининг амалда фаолият олиб бораётганлиги мавсум давомида ўрганиб борилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳа амалга оширилган ҳудудда буюртмачилар томонидан «Tomchi-reestr» ЯЭР орқали технологиядан фойдаланиш бўйича шикоятлар ва аризалар юборилиб, ушбу камчиликлар беш кун муддатда бартараф этилмаганда (камчиликлар ўз вақтидан кечикиб бартараф этилса корхона 3 ой муддатга реестрдан четлатилади)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тақдим этилган ҳужжатларда хато ва камчиликлар борлиги, шунингдек ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги технологик асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 352-сон қарорига 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1421-позициядаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этилган маблағлар ҳисобидан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун ёмғирлатиб суғориш қурилмалари (стационар пирали ёмғирлатиб суғориш тизимлари)» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун ёмғирлатиб суғориш технологиясининг Center Pivot ва мобиль суғориш тизимлари (стационар пирали ёки кўчма ёмғирлатиб суғориш тизимлари) сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1431-позициядаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этилган маблағлар ҳисобидан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун суғориш қурилмалари (стационар пирали ёмғирлатиб суғориш тизимлари) бутловчи ва эҳтиёт қисмлари» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун ёмғирлатиб суғориш технологиясининг Center Pivot ва мобиль суғориш тизимлари (стационар пирали ёки кўчма ёмғирлатиб суғориш тизимлари) бутловчи ва эҳтиёт қисмлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги «Қашқадарё вилоятининг Касби туманида қишлоқ хўжалигида сув ҳисобини юритиш тизимини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 371-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банддаги «2024» рақами «2028» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «бир ой муддатда» сўзлари «2026 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банддаги «2023» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «2024» рақами «2028» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банддаги «икки ой муддатда» сўзлари «2026 йил 1 августга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банддаги «2024» рақами «2028» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банддаги «2024» рақами «2028» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон, 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 15.10.2025 й., 07/25/302/0955-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 06.02.2026 й., 07/26/47/0115-сон)