14.08.2023 йилдаги 371-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида қишлоқ хўжалигида сув ҳисобини юритиш тизимини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда фойдаланилган сув ресурсларини автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарори 5-бандида 2028 йил 1 мартга қадар Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги барча сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва сувни фойдаланувчиларга етказиб бериш бўйича тажриба-синов лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси тизимида Қашқадарё вилоятининг Касби туманида сув кириш нуқталари бошқарувини рақамлаштириш ва сувни фойдаланувчиларга етказиб бериш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини (кейинги ўринларда — лойиҳа гуруҳи) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ҳафта муддатда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда лойиҳа гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш, шу жумладан, уни Касби тумани солиқ инспекцияси маъмурий биносида жойлаштириш, малакали мутахассисларни жалб этиш, белгиланган лимит доирасида хизмат автомобили, телефон ва интернет алоқаси билан таъминлаш, заруратга кўра мутахассислар учун вақтинча яшаш шароитларини яратиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2026 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган Лойиҳа гуруҳи тўғрисидаги низомни тасдиқласин:
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа гуруҳининг вазифалари ва функциялари, шунингдек, унинг фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касби туманидаги сув кириш ва чиқиш нуқталари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув олиш жойларини тўлиқ рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган хатлов маълумотлари асосида сув олиш жойларида гидроиншоотлар қурилишини, ўрнатиладиган рақамли қурилмалар ва бажариладиган иш ҳажмларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда зарур маблағларни ажратиш юзасидан Солиқ қўмитасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан доимий равишда мониторинг олиб бориш ва бошқалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2026 йил 1 октябрга қадар маҳаллий ҳамда хорижий ишлаб чиқарувчилардан лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган қурилмалар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш, ўрнатиш ҳамда уларга сервис хизматларини кўрсатиш учун бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ танлов (тендер) орқали аниқланиши ва шартномалар тузилишини таъминласин.
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа гуруҳи аъзоларининг таркиби солиқ органларининг умумий штат бирликлари доирасида ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этиш орқали шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, лойиҳа гуруҳини сақлаш харажатлари Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа гуруҳини сақлаб туриш, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишга жалб этиладиган ходимларга иш ҳақи ва унга қўшимча тўловлар, шунингдек, лойиҳа гуруҳи ходимларига қўшимча тўловлар миқдорларини белгилаш харажатлари Солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш якунларига кўра сув кириш ва чиқиш нуқталарида ўрнатилган қурилмалар тегишлилиги бўйича сув хўжалиги ташкилотларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг лойиҳанинг дастлабки қийматини 71 млрд сўм миқдорида белгилаш ҳамда унга белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари якунидан келиб чиқиб, аниқлик киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Касби тумани қишлоқ хўжалигида сув ҳисобини юритиш тизимини рақамлаштириш мақсадида ҳар бир сув кириш ва чиқиш нуқталари сув ҳисобини реал вақт режимида аниқлаб берадиган қурилмалар билан жиҳозланиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Касби туманидаги барча сув кириш ва чиқиш нуқталари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг сув олиш жойларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларнинг техник параметрларини шакллантирган ҳолда лойиҳа гуруҳига тақдим этилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2028 йил 1 мартга қадар сув ресурсларини онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи «Smartwater.uz» ахборот тизимининг электрон харитасида Касби туманидаги барча суғориш тармоқлари ва иншоотлари, шунингдек, улардаги сув олиш нуқталари акс эттирилишини таъминласин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2026 йил 1 августга қадар сув хўжалиги объектларида ўрнатиладиган рақамли қурилмаларга қўйиладиган талаблар бўйича техник шартларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2028 йил 1 мартга қадар рақамлаштириш натижасида шаклланган маълумотларни «Сув ҳисоби» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилсин;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2028 йил 1 апрелга қадар Касби туманида амалга оширилган тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни назарда тутувчи Сув ресурслари ҳисобини юритиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
(7-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган сув ресурсларининг истеъмолчилар кесимида аниқ ҳисобини юритиш тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловларини мақбуллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги махсус хизматларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча туманлар ва шаҳарлар ҳудудига кирувчи сув нуқталарини рақамлаштирган ҳолда, «Сув ҳисоби» автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус қурилмаларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш асосида уларнинг таннархини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ҳудудига етказилган сув ҳажми балансини шакллантириш ва истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларини етказиб бериш харажатларини босқичма-босқич истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш ва ундириш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмоли нормативлари асосида солиқ ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланиш ҳажми, даврий кетма-кетлиги ҳамда экилган экин турлари асосида таснифлаган ҳолда ўсиб борувчи солиқ ставкаларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 09/23/371/0598-сон; 08.01.2024 й., 07/24/5/0010-сон)