27.12.2023 йилдаги ПҚ-410-сон
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш.

1. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш, реестрга киритиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, мониторинг қилиш ва реестрдан чиқариш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2. Тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил январь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қариндошларини кўриб келишлари учун уларга ва уларни кузатувчи шахсга бир йилда бир маротаба темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратиш тартибини белгилаш.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қариндошларини кўриб келишлари учун уларга ва уларни кузатувчи шахсларга бепул чипталар ажратиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил март

-

Транспорт вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги

3.

Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари бериладиган шахслар тоифасига киритиш.

Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли транспорт карталарини бериш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш

2024 йил март

-

Транспорт вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги

4.

Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириб бериш.

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази буюртмаси асосида Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Якка тартибдаги дастур талабларига мувофиқ яшаш шароитини мослаштириш (пандус, тутқичлар, ҳожатхона, ошхона, ётоқхона ва ванналарни мослаштириш).

Доимий равишда

«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

5.

Уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатишга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва волонтёрларни жалб этиш.

Қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга тьюторлик (замонавий технология ва онлайн хизматлардан фойдаланишга ўргатиш) ҳамда ижтимоий кузатув (тиббиёт ва спорт муассасасига олиб бориш ва кўрикдан ўтказиш) хизматларини кўрсатишга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва волонтёрлар жалб этиш;

босқичма-босқич волонтёрлар жалб этиладиган ижтимоий хизматлар турларини кенгайтириб бориш.

Доимий равишда

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон волонтерлар ассоциацияси,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

6.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ижтимоий ёрдам беришда касаба уюшмалари иштирокини кенгайтириш.

1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари билан биргаликда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий буюртмалари асосида касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ижтимоий ёрдам беришни (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш ва шу кабилар) йўлга қўйиш.

2024 йил апрелдан бошлаб ҳар чоракда бир марта

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси маблағлари,

«Саховат ва кўмак» жамғармаси

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

7.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишда ижтимоий шериклик, хайрия ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликнинг бошқа шаклларини амалга ошириш платформасини яратиш.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида қуйидагиларни назарда тутувчи платформани ишга тушириш:

нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ташаббус киритиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларини ва волонтёрларни танлаб олишга танлов мезонларини белгилаш;

муваффақиятли ижтимоий шериклик лойиҳалари ҳақидаги маълумотларни тарғиб қилиш;

ҳомийлар, волонтёрлар ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга ошираётган субъектлар реестри;

тижорат субъектлари, волонтёрлик ҳаракатлари ва бошқа шахсларни ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилиш ва бошқалар.

2024 йил март

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва бюджет маблағлари ҳисобидан

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

8.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил этиш.

Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2024 йил август

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Имтиёзга эга бўлмаган шахслар учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида кўрсатиладиган хизматларни шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш.

Туман (шаҳар) «Инсон» марказлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик асосда кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш.

2024 йил апрель

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

10.

Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан «Ижтимоий карта» орқали имтиёзли дори воситалари билан таъминлаш бўйича таклифларни киритиш.

2024 йил сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги

11.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича уларнинг оила аъзоларини ўқитиш.

1. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича уларнинг оила аъзоларини ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.

2. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш бўйича видео-ролик, қўлланмалар яратиш ва мазкур шахсларнинг оила аъзоларига тарқатиш ва электрон платформага жойлаштириб бориш.

2024 йил апрелдан бошлаб доимий равишда

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Нодавлат нотижорат ташкилотлари

12.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун жойларда ижтимоий хизматларни кенгайтириш.

1. Нуронийлар масканлари ва маҳалла гузарларида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳафтанинг бир кунини «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан тасдиқланган график асосида туман (шаҳарда)ги:

2024 йил апрель

«Нуроний» жамғармаси маблағлари,

масъул вазирлик ва идораларнинг маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

«Нуроний» жамғармаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

спорт мактабларини жалб қилган ҳолда спорт тадбирларини (шахмат, шашка, фитнес ва бошқалар);

мусиқа мактабларини жалб қилган ҳолда мусиқа тўгаракларини;

ҳунармандчилик йўналишида тўгаракларни;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кўнгиллилар билан ҳамкорликда зарур хизматлардан (электрон давлат хизматларидан фойдаланиш, товар (иш, хизмат) буюртма қилиш ва бошқалар) фойдаланиш кўникмаларини шакллантирувчи тьюторлик хизматларини йўлга қўйиш.

2. Режа-график тасдиқлаган ҳолда ҳар бир тўгарак учун ҳафтанинг бир кунида тўгарак соатларини белгилаш.

Доимий равишда

13.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга қилинган ҳомийлик фаолиятини рағбатлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига Реестрга киритилган шахсларга қилинган ҳомийлик хайрияларини фойда солиғи базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатларга киритиш бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2024 йил май

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

14.

Ҳаракат фаоллиги тўлиқ чекланган руҳий касаллик билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг оила аъзоларига мазкур шахсларни парваришлаш бўйича кўмаклашиш.

Ҳаракат фаоллиги тўлиқ чекланган руҳий касаллик билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг оилаларга ҳафтада бир марта патронаж ҳамшира парвариш хизматини ташкил этишни назарда тутувчи соғлиқни сақлаш вазири буйруғини ишлаб чиқиш.

Бунда, оилавий шифокор ва психиатрнинг бемор ҳолатини баҳолаш натижасига мувофиқ зарур ҳамширалик парвариш (ётоқ яралар профилактикаси, даволовчи машқлар, буюрилган дори воситаларни қабул қилиниши устидан назорат) тартибини назарда тутиш.

2024 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

15.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни зўравонликдан ҳимоя қилишни тарғиб қилиш.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қийноққа солиш, зўравонлик, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этиш ҳолатларининг олдини олиш масаласида оммавий ахборот воситаларида тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш.

Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини жадаллаштиришга оид давра суҳбатларини ташкил этиш.

медиа-режа асосида

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг долзарб муаммоларини тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича грант эълон қилиш.

2024 йил сентябрь

Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти,

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини таҳлил қилиш, сўровномалар ўтказиш ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш

2024 йил октябрь

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари

Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти,

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

17.

Реестрга киритилган ёлғиз кекса ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг турар жойларига нисбатан ворислик ва эгасиз деб топилган турар жойлар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш.

Реестрга киритилган ёлғиз кекса ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг вафотидан сўнг ворислик масалаларини белгилашда ёлғиз яшовчи кексаларга давлат томонидан кафолатланган ҳолда кўрсатилган тиббий ва ижтимоий хизматлар харажатларини қоплаш, шунингдек турар жойларини эгасиз деб топиш тартибини белгилаш юзасидан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

18.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик паспортлари (идентификация ID-карталарини) улар Реестрга киритилгунига қадар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази буюртмаси асосида алмаштириб беришда давлат божидан озод қилиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг йўқотилган биометрик паспортлари (идентификация ID-карталарини) улар Реестрга киритилгунига қадар «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази буюртмаси асосида алмаштириб беришда давлат божидан озод қилиш бўйича ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил май

-

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

19.

Нуронийлар масканлари, маданият марказлари ва маҳалла гузарларида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгаракларни йўлга қўйиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи амалиётни йўлга қўйиш:

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун маҳаллалар кесимида ижтимоий буюртмани шакллантириш;

ижтимоий буюртмадан келиб чиқиб Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси ва «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Нуронийлар масканлари, маданият марказлари ва маҳалла гузарларида тўгаракларни режа-график асосида ташкил этиш.

2024 йил 1 майдан бошлаб доимий равишда

Масъул ташкилотларнинг маблағлари,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

20.

Ота-онасини қаровсиз қолдирган вояга етган меҳнатга лаёқатли шахсларнинг ота-оналарига ғамхўрлик қилиш бўйича масъулиятини ошириш.

1. Ота-онасини қаровсиз қолдирган вояга етган меҳнатга лаёқатли шахслардан қаровсиз қолдирилган ота-онасига ижтимоий ходимлар томонидан кўрсатилган уйда парвариш хизматлари учун компенсация ундириш бўйича миллий қонунчилик ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш.

2. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотномани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2024 йил июль

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура

21.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш жараёнига нодавлат секторни жалб этиш юзасидан таклиф тайёрлаш.

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматларни (кундузги қатнов, транспорт хизмати, уйда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар, бошпана (шелтер) ва бошқалар) кўрсатиш юзасидан таклифлар киритиш.

2024 йил июнь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

22.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар фаолиятини такомиллаштириш.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда имтиёзли тоифадаги шахсларни санатория муассасаларида даволаш тизимини янада ривожлантириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2024 йил декабрь

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

23.

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига оила таркиби бўйича маълумотларни киритиб бориш.

Оила таркиби бўйича маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига интеграция қилиш ва доимий равишда киритиб бориш.

2024 йил январдан бошлаб доимий равишда

-

Адлия вазирлиги