01.06.2023 йилдаги ПФ-82-сон
Янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияда меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлишининг белгиланганлиги мазкур соҳани ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда эълон қилинган «ижтимоий давлат» тамойилларини инобатга олган ҳолда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини тубдан ошириш ҳамда мазкур соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Агентлик сўровига асосан «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базалари интеграцияси таъминланади;

Т/р

Вазирлик ва идоралар

Фаолият йўналишлари

1.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Меҳнат бозорида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш бўйича фаол ва қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг касбий маҳоратини ривожлантириш

Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича дастурларни амалга ошириш

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш

2.

Ички ишлар вазирлиги

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш

Жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликнинг энг кичик ёшига етмаган болаларга, боқувчисини йўқотган, зўравонликдан азият чеккан болаларга, жабрланганлар ва жиноятлар гувоҳларига, жиноят содир этган ва жиноий жавобгарлик ёшига етган болаларга ёрдам бериш

3.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш

Ногиронлиги бўлган шахсларни ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларини эрта аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш

Ногиронликни эрта аниқлаш ҳамда ногиронликдан чиқариш

4.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ҳамда санаторий турдаги мактаб-интернатлар фаолиятини мувофиқлаштириш

Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш

Инклюзив таълимни жорий этиш ва ривожлантириш

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни дарсликлар, ўқув ва дидактик материаллар билан таъминлаш

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчиларини психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш

Ижтимоий оғир ҳолатдаги оилалар фарзандларини мактабгача ва умумий ўрта таълим билан қамраб олишни ташкил қилиш

5.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Имкониятлари чекланган шахслар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларни дарсликлар, ўқув ва дидактик материаллар билан таъминлаш

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқитишни ташкил қилиш

Инклюзив таълимни жорий этиш ва ривожлантириш

6.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун қулай шарт-шароит яратиш талабларини ҳисобга олган ҳолда жамоат объектлари, жамоат жойлари ва тураржой биноларини лойиҳалаш ва қуриш

7.

Транспорт вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун шарт-шароитларни таъминлаш, шу жумладан жамоат транспортида қулай муҳит яратиш

8.

Маҳаллий ҳокимликлар

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларини уй-жой билан таъминлаш

9.

Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлат идора ва ташкилотлар томонидан ўзларининг расмий веб-сайтларида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай форматдаги маълумотларни тақдим этиб борилишини таъминлаш

10.

Маданият ва туризм вазирлиги

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари (ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва бошқалар) учун маданият муассасалари ва туризм объектларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш

11.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини «Ёшлар дафтари» орқали ҳал этиш тизимини такомиллаштириш, «Ёшлар дафтари» орқали ижтимоий-иқтисодий хизматлар кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан ёшларга субсидиялар, компенсациялар ва моддий ёрдам кўрсатиш

Ногиронлиги бўлган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш

Ногиронлиги бўлган ёшларга таълим, тураржой ва транспорт харажатларини қоплаб бериш, шунингдек, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тизимини такомиллаштириш

«Ёшлар дафтари» ахборот тизимини рақамлаштириш даражасини ошириш

Қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ёшларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларда спортга қизиқишни ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш

Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортчиларнинг нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш

12.

Адлия вазирлиги

Аёллар ва болалар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш

Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни таъминлаш, уларни реабилитация қилиш учун йўналтириш

Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил қилиш

13.

Болалар масалалари бўйича миллий комиссия

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза ва ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш

14.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг психологик ёрдам бўлимининг фаолиятини мувофиқлаштириш

Фавқулодда вазиятлар ва офатларнинг ижтимоий оқибатларини бартараф этиш

15.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ижтимоий суғурта механизмларини жорий этиш ва такомиллаштириш

Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар.

1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошира оладиган юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминлаш;

2023 йил июнь-июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидан Агентлик тизимига ўтказиш ҳамда ногиронларнинг функционал имкониятларини баҳолаш хизмати сифатида унинг фаолиятини ислоҳ қилиш;

3. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, пансионатлар, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказиш;

2023 йил июнь

4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига ўтказилган муассасалар фаолиятини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

2023 йил июнь — август

5. Ижтимоий инспекция фаолиятини йўлга қўйиш;

2023 йил август-сентябрь

6. Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш;

2023 йил июнь

7. Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш вазифалари Агентликка ўтиши муносабати билан бошқа вазирлик ва идоралар, шу жумладан маҳалла даражасида фаолият юритаётган тузилмаларнинг такрорловчи функцияларини бекор қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил июль

8. Туман ва шаҳарларда «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказлари фаолиятини ташкил этиш;

9. Маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни кўрсатишни ташкил қилиш;

10. Ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлар, халқаро ташкилотлар ва экспертларни жалб чиқиш ҳамда улар билан шартномалар тузиш;

2024 йилда

11. Ўзбекистонда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлар ва ташкилотлар билан биргаликда халқаро конференция ўтказиш.

2.

Аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш

1. Олий таълим муассасаларида «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилиш квоталарини ва ўқув дастурларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

2023 йил июнь-июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун махсус ўқув курслар ва тренингларни ташкил этиш;

2023 йил июль

3. «Ижтимоий иш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишишган ҳолда Олий мажлис қонунчилик палатасига киритиш;

2023 йил ноябрь

4. Давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш мезонларини ишлаб чиқиш;

2023 йил декабрь

5. Ногиронлиги бўлган шахсларни уйда парваришлаш билан банд бўлган оила аъзоларига кўмаклашиш бўйича ижтимоий ҳимоя механизмларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

6. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ижтимоий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни йўлга қўйиш;

7. Ижтимоий ишчининг касбий стандартларини қайта кўриб чиқиш;

2023 йил август

8. Ижтимоий ҳимоя ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил қилиш.

3.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш, уларни реабилитация, абилитация қилиш ва ҳаётга мослаштириш тизимини такомиллаштириш.

1. Ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қабул қилиш бўйича ягона психологик-тиббий-педагогик комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш;

2023 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича ягона психологик-тиббий-педагогик комиссияни ташкил этиш, қабул мезонлари ва тартибини қайта кўриб чиқиш;

3. Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, санаторий типидаги мактаблар ҳамда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларини инвентаризация қилиш, уларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, оптималлаштириш ва такомиллаштириш.

2023 йил декабрь — 2024 йил июнь

4.

Ижтимоий соҳани тўлиқ рақамлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими»нинг техник топшириғини ишлаб чиқиш;

2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими»ни ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш ва ушбу ташкилот билан шартнома тузиш ва амалиётга жорий этиш;

3. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими»ни барча давлат органларининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;

4. Ижтимоий соҳани тўлиқ рақамлаштириш орқали ҳар бир фуқаронинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати, эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини акс эттирадиган ижтимоий паспортларини жорий этиш.

2023 йил июнь декабрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан «Меҳрибонлик» уйларини, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан гўдаклар уйларини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига ўтказиш;

2024 йил январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Васийлик ва ҳомийлик тизими муассасалари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

2024 йил март

3. Васийликнинг муқобил шаклларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

4. Фарзанд асраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

2024 йил июль — декабрь

5. Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, вилоят вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

6.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий хизматларни жорий этиш

1. «Ижтимоий такси» хизмати фаолиятини ташкил этиш;

2024 йил март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. 107 қисқа рақамли туну-кун фаолият кўрсатувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишонч телефонини ишга тушириш;

2024 йил сентябрь

3. «Ижтимоий карта»ларни жорий қилиш.

7.

Аҳолига ижтимоий соҳада хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш

1. Бошпаналар, паллиатив ёрдам муассасаларини ташкил қилиш;

2025 йил январь — март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни, ногиронлар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларини Агентлик таркибига ўтказиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш;

3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларга талабларни белгилаш ва улар орасида танловни ташкил этиш;

2025 йил март — июль

4. Ижтимоий хизмат кўрсатиладиган аҳоли қатламини қайта кўриб чиқиш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларни лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш;

5. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини мониторинг қилишни йўлга қўйиш.