21.12.2023 йилдаги ПҚ-401-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-208-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси барча бўғиндаги ҳар бир давлат органи, ташкилоти ва корхонасида, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи, суд тизимида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда бошқарув ходимлари орасидаги хотин-қизларнинг улушини 2030 йилга қадар 30 фоизга етказиш талаби давлат корхоналарининг ижро органлари, шу жумладан директорлар кенгаши ва кузатув кенгашларининг таркибини шакллантиришда ҳам татбиқ этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, 2024 йил 1 февралдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «xotin-qizlar.uz» платформаси негизида «Банд бўлмаган хотин-қизлар» модулини яратсин ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига ушбу модулни интеграция қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда «Ўзбекчармсаноат», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекипаксаноат» ва «Паррандасаноат» уюшмалари билан биргаликда уларнинг таркибидаги корхона ва ташкилотлар учун зарур ишчиларнинг корхоналар кесимида аниқ эҳтиёжини ишлаб чиқишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 мартга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларда иштирокчиларни шаффофлик ва холислик тамойилларига асосан баҳолашни «онлайн» режимда амалга ошириш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқиш ҳамда 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ушбу танловни ўтказиб боришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банд бўлмаган хотин-қизлар» модулига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг маълумотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудуднинг илғор маҳсулот ишлаб чиқариш соҳаларини аниқлаб, ушбу соҳаларда хотин-қизлар томонидан етиштириладиган маҳсулотлар бўйича фьючерс шартномаларини тузиш ҳамда уларнинг реализациясини таъминлаш вазифаси юклатилган хўжалик ҳисобидаги кооперацияларни 2024 йил якунига қадар 50 та, 2025 йил якунига қадар камида 100 та туманда ташкил этиб, ушбу амалиётни босқичма-босқич республиканинг бошқа туманларида ҳам жорий этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг бюджетидан ташқари маблағлари ҳисобидан маҳсулот ишлаб чиқариб унинг бозорини топишда қийналаётган хотин-қизларнинг рўйхатини ҳар чоракда тузиб борсин ва уларнинг ижтимоий тармоқларда маркетинг фаолияти билан шуғулланиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарларини, шу жумладан онлайн ташкил этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2024 йил 1 январдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун қурилиш материалларининг энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилинишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда Қўмитанинг илғор хорижий тажриба асосида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 2024 йил 1 февралдан мавжуд штат бирликлари доирасида тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг икки нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда «Оила судьялари» ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг никоҳдан ажралиш учун ариза берган оилаларни яраштириш бўйича ижобий тажрибасини босқичма-босқич бошқа судларга татбиқ этиш бўйича молиявий асослантирилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ҳамда Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори синфлар учун она тили ва адабиёт ҳамда чет тили фанларини ўқитиш бўйича мавзуларни танлашда оиланинг муқаддаслиги, оила аъзоларининг бир-бири олдидаги маънавий жавобгарлигини ёритувчи мавзуларга устуворлик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биология ва тарбия фанларини оилага тайёргарликни таъминловчи мавзулар гуруҳи билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита, Кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясига хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий фаолликка чорловчи, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаолияти оиладаги тинчлик ва Ватан равнақига ижобий ҳисса қўшиши, оила аъзолари ва атрофдагиларнинг кўмаги билан юксак ютуқларга эришган хотин-қизларнинг ҳаётини ёритувчи, оилавий зўравонликни қораловчи кинофильм ва ижтимоий рекламаларни тайёрлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этган ҳолда ишлаб чиқилган кинофильм ва ижтимоий рекламаларни телевидение ва ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам узатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси Олий суд билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаларининг икки ой муддатда ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, яъни суд маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топса, ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилув қарори чиқаришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судда уй-жойга мажбурий тартибда киритиш билан боғлиқ даъволар кўрилаётганда, уй эгасининг талабига кўра мажбурий тартибда киритилаётган тараф уй эгасига тегишли мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш жойига ёки уй эгаси томонидан ижара ҳақи тўлаб туриладиган яшаш жойига киритиб қўйиш имкониятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилиши хавфи тўғрисида амалиёт ва хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, бундай никоҳлар келажак авлод саломатлиги учун салбий таъсир этадиган бўлса, ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси оила, хотин-қизлар ҳамда гендер соҳасига оид ишларнинг самарали ташкил этилишини ва мувофиқлаштириб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-401-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банд бўлмаган хотин-қизлар» модулига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг маълумотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумот ва ҳужжатлар номи

Масъул идора

1.

Оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар

Адлия вазирлиги

2.

Туғилганлик ҳақидаги маълумотни реал вақт режимида тақдим этиш

3.

Никоҳ ва никоҳдан ажралиш маълумотларини реал вақт режимида тақдим этиш

4.

Фуқароларнинг шахсий маълумотлари (исми, фамилияси, отасининг исми, ЖШШИР ва бошқалар) ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги

5.

Бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари очилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи/талабаларининг ўқиш жойидан маълумотнома

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

7.

Аттестациядан ўтган педагог кадрлар тўғрисида (ўрта махсус ва профессионал таълим) маълумотлар

8.

Нострификациядан ўтган халқаро дипломлар тўғрисидаги маълумотлар

9.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талаба хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар

10.

Жисмоний ва юридик шахсларга очилган банк пластик карталари (Uzcard, НUMO) тўғрисидаги маълумотлар

Марказий банк

11.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

Солиқ қўмитаси

12.

Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар (хотин-қизлар) тўғрисидаги маълумотлар

«Ҳунарманд» уюшмаси

13.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида банд бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

14.

Мавсумий ишларда банд бўлган шахслар тўғрисидаги  маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

15.

Ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда уй меҳнати (касаначилик) билан банд бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Оила, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши органлари фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил февраль

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Сенатнинг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

мутасадди вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимини рақамлаштириш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли равишда ҳал этиш юзасидан модулни яратишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси

3.

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган шунингдек, эҳтиёжманд оилалардан бўлган хотин-қизларнинг олий таълим олишлари учун яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

4.

Ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардан ногирон фарзандлар туғилиши хавфини ўрганиш натижалари асосида ён шажара бўйича яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

5.

Жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларни соддалаштирилган тартибда кўриш ва ҳал қилув қарори чиқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил март

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

6.

Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

7.

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

8.

Оила ва хотин-қизлар фаолиятига оид амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорларини хатловдан ўтказиб, уларни ўзаро мувофиқлаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2024 йил март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги

9.

Хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини ошириш ҳамда давлат харидларида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат харидлари тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

10.

Масъул ташкилотларни чалғитиш орқали ижтимоий ёрдам олиш учун турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилдирган шахсларни аниқлаш ва уларга ёлғиз она ёки ёлғиз ота учун белгиланган ижтимоий ёрдам кўрсатилмаслигини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил февраль

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

II. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини ифодалаш, эркаклар ва хотин-қизлар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш

11.

«Демографик ўзгаришлар шароитида жамиятни барқарор ривожлантириш: миллий ва хорижий тажриба» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида),

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ЎзМТРК,

ЎзА, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

(БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда)

12.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида, шу жумладан кадрлар сиёсатини олиб боришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати юзасидан гендерга оид аудит ўтказиб бориш ҳамда натижаларини муҳокама қилиб бориш.

Режа асосида

2024 йил ҳар чоракда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

13.

«Гендер тенглик фаоли», «Йил аёли» миллий танловларини 3 босқичда (туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда республика босқичлари) ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил режа асосида

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

11 октябрь — Халқаро қизлар куни муносабати билан қизлар форумини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хотин-қизлар, умумтаълим мактабларининг юқори синф қизлари ўртасида «Тўмарис издошлари» миллий танловини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил октябрь — декабрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Мудофаа вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Божхона қўмитаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

16.

Хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий ва касбий фаоллигини янада ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиш масалаларига бағишланган Осиё аёллари форумини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2024 йил сентябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасида илғор мамлакатлар билан қисқа тажриба алмашинув дастурларини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб режа асосида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Хорижий мамлакатларда турли сабаблар туфайли оғир вазиятга тушиб қолаётган ўзбек аёлларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, хорижий дипломатик ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш ва сайёр қабуллар ташкил этиш ҳамда муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб режа асосида

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Ватандошлар» жамоат фонди,

Ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Давлат хизмати, таълим, илм-фан ва инновация ҳамда бошқа соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

19.

Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олима аёллари, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг раҳбар ходимлари билан ҳамкорликда мамлакатимизда хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель-май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

20.

«Илмли аёл — жамият кўзгуси» мавзусида 11 февраль — Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни муносабати билан ҳафталик ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил февраль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

21.

Амалий инновацион лойиҳалар бўйича «Олима аёл» ва «Бўлажак олим» танловлари доирасида ўтказиладиган «Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танловида хотин-қизларнинг фаол иштирок этишларини ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил март — май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

22.

Таниқли хотин-қизларнинг жамият ва давлат ривожида тутган ўрнини янада оммалаштириш мақсадида Халима Худойбердиева хотирасига бағишланган мушоира, маънавий ва маданий тадбирларни ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йилдан бошлаб май ойида

Ёзувчилар уюшмаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Халқ оғзаки ижодини қўллаб-қувватлаш орқали чекка қишлоқ ва овулларда фаолият юритаётган фольклор аёллар жамоалари ижодини рағбатлантириш ва тарғиб қилиш юзасидан тадбирлар белгилаш.

Тадбирлар режаси

2024 йилдан бошлаб

Маданият вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Ёзувчилар уюшмаси,

ЎзМТРК,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

24.

15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан қишлоқ жойларда меҳнат қилаётган ва яшаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил октябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Маданият вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

«Аграр соҳа аёллари» уюшмаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

IV. Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлигини ривожлантириш, касбга йўналтириш ва бандлигига кўмаклашиш

25.

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлигини йўлга қўйиш масалаларида масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат ўқув муассасалари маълумотларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида интеграция қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил январь-февраль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Олий бизнес мактаби,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

26.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касбий кўникмалар олишларига ҳар томонлама кўмаклашиш тизимини ривожлантириш мақсадида Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил февраль

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Олий бизнес мактаби,

Марказий банк,

Бизнес омбудсман,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27.

Маҳаллалардаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш учун ажратилган грант маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил январь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

28.

«Ўзчармсаноат», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекипаксаноат» ва «Паррандасаноат» уюшмалари тизим корхоналарида ишлаб чиқариш технологияларининг ва меҳнат шароитларининг ўзгариши ҳисобига хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича янги тартиб асосида ишларни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил февралдан бошлаб

«Ўзчармсаноат»,

«Ўзтўқимачиликсаноат»,

«Ўзбекипаксаноат»

ва «Паррандасаноат» уюшмалари,

Савдо-саноат палатаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

29.

Маҳсулот ишлаб чиқариб унинг бозорини топишда қийналаётган хотин-қизларнинг рўйхатини тузиб бориш ва уларнинг ижтимоий тармоқларда маркетинг фаолияти билан шуғулланиш борасидаги кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарларини, шу жумладан онлайн ташкил этиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ҳар чоракда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

V. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, репродуктив саломатлик қоидаларини тарғиб этиш

30.

«Фаровон оила — келажак пойдевори» мавзуси доирасида 10 та амалий ва фундаментал лойиҳани амалиётга татбиқ этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

31.

Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг сабаблари ва омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича мультимедиа маҳсулотларини ва электрон тарзда кузатиш харитасини яратиш.

Чора-тадбирлар режаси асосида

2024 йил январь

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

ЎзМТРК

32.

«Хонадон гигиенасини беш юлдузли мезон асосида баҳолаш» электрон платформаси ҳамда ҳудудий харитасини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил январь

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти

33.

Маҳаллаларда миллий қадриятлар ва одоб қоидаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб этишга оид услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

Режа асосида

2024 йил февраль

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Адлия вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Дин ишлари қўмитаси,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

34.

«Маҳаллаларда нотинч оилалар билан ишлаш механизмлари» номли услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

Режа асосида

2024 йил март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Дин ишлари қўмитаси,

Мусулмонлар идораси,

ИИВ Академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

35.

«Оила мустаҳкамлиги учун барчамиз масъулмиз!» шиори остида оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси асосида

2024 йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Дин ишлари қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

36.

Оилаларда китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида «Китобхонлик оиладан бошланади, китобхон она — китобхон бола» ғоясини ҳудудларда кенг тарғиб қилиш.

Чора-тадбирлар режаси асосида

2024 йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

«Китобхон оналар куни»ни вилоят, туман, шаҳарларда ва маҳаллаларда юқори савияда ўтказиш.

Ҳар чоракда бир маротаба

37.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг никоҳдан ажралиш учун ариза берган оилаларни яраштириш бўйича ижобий тажрибасини босқичма-босқич бошқа судларга татбиқ этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил февралдан бошлаб

Олий суд,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

38.

Замонавий миллий либосларнинг эскизларини яратиш учун тадбиркорларга тақдим қилиш ҳамда оммалаштириш мақсадида «Нафосат» кўрик-танловини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель-май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси,

«Осиё рамзи» Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар уюшмаси

39.

«Халқаро оила куни»ни кенг нишонлаш ва «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель-май

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси,

ЎзМТРК,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

40.

«Оила судлари» тажрибаси натижаларини таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2025 — 2030 йилларда босқичма-босқич барча фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига татбиқ этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумот, чора-тадбирлар режаси

2024 йил декабрь

Олий суд,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

41.

Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, тўғри овқатланиш, репродуктив саломатлик қоидаларини тарғиб этиш, эрта туғруқ ва эрта никоҳнинг олдини олиш орқали хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизимли тарғибот ишларини олиб бориш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Дин ишлари қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси

42.

«Соғлом оила — соғлом турмуш тарзи» тамойилини тарғиб қилиш мақсадида «оила — маҳалла — таълим» тизими асосида тарғибот тадбирларини ишлаб чиқиб амалга ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2024 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон психологлар ассоциацияси

43.

Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида медиаторлик институтининг ролини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Олий суд

44.

Меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавий турлари ҳамда велоспорт бўйича спорт мусобақаларини ташкил этиш.

Алоҳида режа асосида

2024 йил давомида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

VI. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларни комплекс ёндашув тизими асосида манзилли қўллаб-қувватлаш

45.

Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини ўрганиш, тизимли таҳлил қилиш ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил июнь-июль

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

46.

«Аёллар дафтари»га киритилган касб-ҳунарга эга бўлмаган ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

47.

«Хотин-қизлар ўртасида боқимандаликнинг олдини олиш» номли услубий қўлланмани ишлаб чиқиш ва чоп этиш.

Режа асосида

2024 йил февраль

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

48.

Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини аҳолига яқинлаштириш мақсадида турли дахлдор мавзуларда ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель-май

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти

49.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаб келаётган ННТлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Чора-тадбирлар режаси

2024 йил март

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

50.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган кам таъминланган оилалардаги 3 минг 500 нафар хотин-қизлар ва вояга етмаган фарзандларини жарроҳлик йўли орқали соғлом ҳаётга қайтариш, реабилитация воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

Алоҳида режа асосида

2024 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

51.

Хотин-қизлар ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида экскурсиялар ва саёҳатлар ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Алоҳида режа асосида

2024 йил давомида

Туризм қўмитаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Uzbekistan airways» АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

52.

Маҳалладаги энг яхши ишлаган маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини рағбатлантириш мақсадида уларнинг сиҳатгоҳларда дам олишлари ва даволанишларини ташкил қилиш.

Касаба уюшмалари томонидан ўрнатилган йўлланмаларни беришнинг белгиланган тартибига асосан

2024 йил давомида

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

53.

Корхона ва ташкилотлар ходимлари, биринчи навбатда хотин-қизларнинг Тошкент вилоятидаги сўлим гўшалар ва дам олиш масканларига иш берувчилар ва касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан уч кунлик саёҳатларини ташкил этиб бориш.

Алоҳида режа асосида

2024 йил давомида

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, давлат ва хўжалик бошқарув органлари

VII. Оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш

54.

Жазо муддатини ўтаётган ва ўтаб чиққан хотин-қизларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режаси асосида

2024 йил давомида

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

55.

Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг сабаблари ва омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича комплекс тадқиқот ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил январь-февраль

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура академияси,

ИИВ Академияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

56.

Профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан якка тартибдаги профилактик тадбирлар ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Ички ишлар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғликни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Амалга оширилган ишларнинг мониторингини олиб бориш.

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5 санасига

57.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча меҳнат жамоаларида зўравонлик турлари ва уларнинг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ва мулоқотлар ташкил этиш.

Режа-жадвал асосида

2024 йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

58.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш соҳаларида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5 санасига

59.

25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан ҳафталик ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

60.

Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳиятини хотин-қизларга тушунтириш мақсадида «Одам савдоси — давр муаммоси» тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

Режа-жадвал асосида

2024 йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

Амалга оширилган ишлар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5 санасига

61.

Узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган шахслар, шу жумладан аёлларнинг оилаларини, хусусан вояга етмаган фарзандларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш.

Режа-жадвал асосида

2024 йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги,

Адлия вазирлиги

VIII. Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш

62.

Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган медиа-режа ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар чоракда

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

АОКА, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти, ЎзМТРК, ЎзА, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, «Янги Ўзбекистон», «Халқ сўзи» ва бошқа марказий газеталар

63.

Қўмита фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ахборот хизмати ҳузурида журналистлардан иборат пресс-пулни ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

64.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимидаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг натижаларини аҳолига тезкор, таъсирчан ва мунтазам етказиб бориш.

Матбуот анжуманлари, пресс-тур, брифинг ва бошқа тадбирлар

Ҳар ойда камида 1 марта

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

ЎзМТРК,

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

65.

«Ўзбекистон» телеканалида — «Онахонлар ҳикмати», «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари — ибрат намунаси», «Оила олами» номли туркум кўрсатувларни ташкил этиш.

Режа асосида

2024 йил март ойидан бошлаб

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

ЎзМТРК,

«Ўзбекистон» телеканали,

«Нуроний» жамғармаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

66.

«Маҳалла» телеканалида «Намунали оила», «Ибрат мактаби», «Бахтли оила», «Қайноналар мактаби», «Оила муқаддас», «Оилада фарзанд тарбияси», «Турмуш чорраҳаларида», «Ота-она қадри», «Файзли хонадон», «Оилам — менинг ор-номусим, шаъним» каби мавзуларда туркум лавҳалар (шу жумладан, ток-шоуларни) бериб бориш.

Режа асосида

2024 йил давомида

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

ЎзМТРК,

«Нуроний» жамғармаси,

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёзувчилар уюшмаси

IX. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг қуйи тузилмалари ишини ташкил этиш

67.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, жумладан маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг алоҳида дастур асосида малакасини ошириб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида алоҳида режа асосида

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

68.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тизим ходимлари фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш мақсадида услубий қўлланмалар, тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда уларга етказиб бериш.

Услубий қўлланмалар яратиш

2024 йил ҳар чоракда

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Оила ва хотин қизлар қўмитаси

69.

Оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик, шу жумладан учинчи шахслар томонидан оилавий муносабатларга аралашиб, эр ва хотин орасида низо чиқарилишини олдини олиш масалалари бўйича аҳоли ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари учун услубий қўлланмалар ва тарғибот материалларини тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

70.

Оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид халқаро индекс ва рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишлилиги бўйича вазирлик ва идораларга киритиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2023 й., 07/23/401/0961-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон; 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон; 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)