6) қонунлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
7) қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясигава Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлаштириш тўғрисида, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлилигини таъминлаш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади, қонунчиликни кодификациялаш ишларини амалга оширади;
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш улар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгунига қадар амалга оширилади.
2) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларига ҳамда қонунларига ўзгартиш, қўшимча ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунлар лойиҳалари;
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидалари»нинг 6-моддаси.