15.11.2023 йилдаги ПҚ-366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизим жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўқитиш орқали уларнинг бизнес ташаббусларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш ва «оилавий тадбиркор — микробизнес — кичик бизнес — ўрта бизнес» занжири асосида уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурлари доирасида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат яхлит молиявий тизим асосида қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликка ўқитиш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда бизнес жараёнларининг барча босқичларида доимий ҳамроҳлик қилишни «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖлар ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖда, шунингдек, ваколатли органлар ва тижорат банкларининг тадбиркорлик йўналишидаги электрон платформаларида (кейинги ўринларда — электрон платформалар) амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2024 — 2026 йиллар учун «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғини 1,7 бараварга ошириш орқали кредит портфелидаги улушини 28 фоиздан 43 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150 мингта кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳани тадбиркорлик субъектларига сотиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300 миллиард сўм миқдорида корпоратив облигацияларни маҳаллий капитал бозорларида муомалага чиқариш.
(2-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПФ-240-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика комиссияси (Қўчқоров) 2023 йил 15 декабрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ фаолиятининг асосий мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича аниқ чора-тадбирларни (тармоқ жадвалларини) тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов, Марказий банк раиси ўринбосари А.А. Турдалиев ва ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича Республика комиссияси аъзолари зиммасига аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг устувор йўналишларини рўёбга чиқариш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси аъзолари бир ой муддатда ўзлари бириктирилган ҳудудда ҳар бир туман ва шаҳарга чиққан ҳолда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинарларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Вафаев) бир ой муддатда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга жами 300 миллион АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 миллион АҚШ доллари «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБнинг устав капиталини оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225 миллион АҚШ доллари субординар қарз сифатида 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖлар ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖнинг вакиллари белгиланган тартибда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари биноларига жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов), Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Қосимов), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (Убайдуллаев) ҳар ҳафта:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга чиққан ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида давлат дастурларида кичик ва ўрта бизнес учун белгиланган молиявий имкониятлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖларда намунавий қўлланмалар асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинарларини ўтказиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини аниқлаб, «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖларга ва «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖнинг вакилларига уларнинг лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тавсиялар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит таъминотларини назорат қилиш, гаровга олинган мулкларни тақиқдан тўлиқ ёки қисман чиқариш ҳамда алмаштириш жараёнлари электрон платформалар орқали марказлашган ҳолда ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот технологиялари ёрдамида мижозлар бизнес-режалар асосида фаолият юритиши, пул оқимлари ва бошқа кўрсаткичларини таҳлил қилиш орқали хатарларни олдиндан аниқлаш механизми амалиётга киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурлари доирасида туман (шаҳар) ва маҳаллаларга ажратиладиган кредитлар ҳажми юзага келган муаммоли кредитлар улушидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган шартномаларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш учун давлат харидлари махсус ахборот порталида алоҳида саҳифа ташкил этсин ва уни вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк (Турдалиев), «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (Аннақличев), «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ, Савдо-саноат палатаси (Ваҳобов) ва Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Қосимов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат дастурларида назарда тутилган имкониятлар ва уларда иштирок этиш шартлари тўғрисида тақдимот материаллари ва видеороликлардан иборат намунавий қўлланмалар тайёрлаб, Республика комиссияси аъзолари ва ҳудудий комиссияларга етказилиши ҳамда электрон платформаларда жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-366-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

Бириктирилган ҳудуд

1.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси

2.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

А.А. Турдалиев

Марказий банк раиси ўринбосари, Республика комиссияси раиси ўринбосари

4.

С.С. Аннакличев

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси

Қорақалпоғистон Республикаси

5.

А.А. Камалов

Марказий банк раиси ўринбосари

Андижон вилояти

6.

О.А. Бутаев

«Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси

Бухоро вилояти

7.

Р.У. Маматкулов

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

Жиззах вилояти

8.

М.М. Убайдуллаев

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори

Қашқадарё вилояти

9.

Ч.С. Мирзаев

«Турон банк» АТБ бошқаруви раиси

Навоий вилояти

10.

Қ.А. Туляганов

«Асакабанк» АЖ бошқаруви раиси

Наманган вилояти

11.

А.К. Мирсоатов

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси

Самарқанд вилояти

12.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси

Сурхондарё вилояти

13.

Д.С. Қосимов

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

Сирдарё вилояти

14.

Ш.Х. Атабаев

АТ «Халқ банки» бошқаруви раиси

Тошкент вилояти

15.

А.А. Акбаржонов

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

Фарғона вилояти

16.

Н.К. Мусамухамедов

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари

Хоразм вилояти

17.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

Тошкент шаҳри

18.

Т.Н. Хусанов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори, Республика комиссияси котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозими бўйича

Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссиясидан бириктирилган вакил, Ҳудудий комиссия раиси

2.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Ҳудудий комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари

4.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари

5.

Лавозими бўйича

Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

ҳудудий солиқ бошқармаси бошлиғи

7.

Лавозими бўйича

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

8.

Лавозими бўйича

Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи

9.

Лавозими бўйича

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудуддаги бош инспектори

10.

Лавозими бўйича

«Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖ раҳбари

11.

Лавозими бўйича

«Микрокредитбанк» АТБ ҳудудий филиали бошқарувчиси

12.

Лавозими бўйича

«Агробанк» АТБ ҳудудий филиали бошқарувчиси

13.

Лавозими бўйича

АТ «Халқ банки» ҳудудий филиали бошқарувчиси

14.

Лавозими бўйича

«Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

15.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий филиали раҳбари

16.

Лавозими бўйича

Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари, Ҳудудий комиссия котиби

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 07/23/366/0854-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон; 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон)