20.05.2022 йилдаги 276-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усулларини амалиётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаби 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга кирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
38. Электрон дўкон воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 5-боби ҳамда ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
39. Электрон дўкон воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.
40. Иштирокчи томонидан электрон дўконда жойлаштирилган таклифда Қонуннинг 50-моддасида қайд этилган маълумотлар ва товарни етказиб бериш муддати кўрсатилади.
47. Аукцион воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 6-боби ва ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
48. Аукцион воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 52-моддасида белгиланган мезонлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади.
57. Танлаш воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 7-боби ва ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
58. Танлаш воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 56-моддасида белгиланган шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади.
59. Танлашни ўтказишда харид комиссияси Қонуннинг 20 ва 57-моддаларида белгиланган тартибда шакллантирилади ва тарқатиб юборилади.
Бунда мажбурий мезонлар белгиланишида Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ иштирокчиларга нисбатан рақобатни чекловчи талаблар киритилишига йўл қўйилмайди.
106. Тендер воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 8-бобига, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
107. Тендер воситасидаги давлат хариди Қонуннинг 64-моддасида белгиланган шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади.
108. Тендерни ўтказишда харид комиссияси Қонуннинг 20 ва 65-моддаларида белгиланган тартибда шакллантирилади ва тарқатиб юборилади.
Бунда мажбурий мезонлар белгиланишида Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ иштирокчиларга нисбатан рақобатни чекловчи талаблар киритилишига йўл қўйилмайди.
168. Ҳадли келишув воситасидаги давлат харидлари ушбу Низомга 5-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
198. Мазкур Низомнинг 197-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар Реестрга ягона етказиб берувчи сифатида киритиш ҳақидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат этишлари мумкин.
мазкур Низомнинг 199-бандида назарда тутилган ҳужжатларни (маълумотларни, ахборотларни) тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этиш;

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Иштирокчи

Электрон дўконга ўз офертасини ўн беш иш кунига жойлаштиради.

Ихтиёрий равишда

2-босқич

Давлат буюртмачиси

Электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни (ишни, хизматни) танлайди ва нарх сўрови механизмидан фойдаланади.

Ихтиёрий

3-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчига, шунингдек, электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этаётган барча иштирокчиларга нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифларни юборади.

Автоматик равишда

4-босқич

Таклифларни олган иштирокчи

Нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисида таклиф тушгандан сўнг ўз таклифларини бериши мумкин.

Қирқ саккиз соат ичида

5-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослашни амалга оширади.

2. Давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шартномани шакллантиради.

3. Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни шартномаларнинг ягона реестрига киритади.

4. Агар харид қилиш тартиб-таомилининг якунига кўра фақат танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчигина иштирок этган бўлса, давлат буюртмачиси ва иштирокчи ўртасида электрон шаклда савдолашиш имконини яратади ва савдолар якунига кўра шартномани шакллантиради ёки харид қилиш тартиб-таомилини ўтказилмаган деб топади.

Автоматик равишда

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

Давлат харидларининг электрон тизимига давлат харидларининг режа-жадвалига мувофиқ эълон жойлаштиради.

Ихтиёрий равишда

2-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Эълон жойлаштирилган вақтдан эътиборан аукцион бўйича иштирокчиларнинг таклифларини қабул қилишни бошлайди.

Эълон жойлаштирилган вақтдан бошлаб камида беш иш куни давомида

3-босқич

Иштирокчи

Аукцион давомида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда бериши мумкин.

Эълонда кўрсатилган муддат давомида

4-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Аукцион якунига кўра берилган таклифлар орасида энг паст нархни таклиф қилган иштирокчини аукцион ғолиби сифатида саралаб олади ҳамда у ва давлат буюртмачиси ўртасидаги шартномани шакллантиради.

2. Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига киритади.

3. Агар аукционда бир нафар иштирокчи иштирок этган бўлса ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, аукционни ўтказилмаган деб ҳисобланади.

Автоматик равишда

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Тоқ сонли ва камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади.

2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.

3. Танлаш ўтказиш ҳақидаги эълон, танлаш бўйича харид қилиш ҳужжати лойиҳаси матнини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Харид комиссияси

Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади.

Заруратга кўра

3-босқич

Давлат буюртмачиси

Харид комиссияси билан келишилган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди.

Заруратга кўра

4-босқич

Давлат буюртмачиси

Тасдиқланган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шунингдек, танлаш ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

Таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин

5-босқич

Иштирокчи

Танлаш бўйича электрон таклифни ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай

6-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Танлаш таклифи иштирокчилар, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари ва бошқа шахслар томонидан кўрилишига йўл қўймайди, бундан ушбу таклифни тақдим этган иштирокчи мустасно.

2. Иштирокчи таклиф этаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади.

3. Иштирокчи томонидан таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади.

Танлаш таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар

7-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг танлаш таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни харид комиссияси масъул котиби ва аъзоларига кўриш имкониятини беради.

Таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол

8-босқич

Харид комиссиясининг масъул котиби

1. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг танлаш таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Танлаш таклифи тегишли тарзда расмийлаштирилганлиги ёки расмийлаштирилмаганлиги бўйича қарорни унинг асосланган сабаблари билан тасдиқлаш учун харид комиссиясига киритади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

9-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Иштирокчининг танлаш таклифи талабларга мос келмаганлиги тўғрисидаги қарорни иштирокчининг шахсий кабинетига юборади.

Қарор қабул қилинган кунда

10-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Танлаш таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

11-босқич

Харид комиссияси

Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини овоз бериш орқали таққослашни амалга оширади ва баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

12-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб:

танлаш таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда);

танлаш таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра танлашда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди.

2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса (балл усулидан фойдаланганда) ёки бир хил нарх таклиф қилган бўлса (энг паст нарх усулидан фойдаланганда), танлаш таклифини барчадан олдин жойлаштирган иштирокчини ғолиб деб топади.

3. Танлаш таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижаларини автоматик равишда шаклланадиган дастлабки электрон баённомада қайд этади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

13-босқич

Харид комиссияси аъзолари

Дастлабки электрон баённомани ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

14-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Дастлабки электрон баённомани муҳокама учун жойлаштиради.

Дастлабки баённома расмийлаштирилган кундан эътиборан икки иш кунида

15-босқич

Харид комиссияси

1. Агар икки иш куни ичида танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар тушмаган бўлса, бу тўғрисида тегишли электрон баённомани расмийлаштиради.

2. Танлаш ўтказиш натижалари бўйича танлаш иштирокчиларидан эътирозлар тушганда ушбу эътирозларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

16-босқич

Давлат буюртмачиси

Ғолиб деб топилган иштирокчи билан электрон шаклда шартнома тузади.

Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунида

17-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради.

Автоматик равишда

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Давлат буюртмачиси

1. Тоқ сонли ва камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади.

2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.

3. Тендер ўтказиш ҳақидаги эълоннинг, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатининг ва шартнома лойиҳасининг матнини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Харид комиссияси

Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади.

Заруратга кўра

3-босқич

Давлат буюртмачиси

Харид комиссияси билан келишилган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди.

Заруратга кўра

4-босқич

Давлат буюртмачиси

Тасдиқланган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари, шунингдек, тендер ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

Таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўн икки иш куни олдин ва кўпи билан ўттиз иш куни олдин

5-босқич

Иштирокчи

Тендер таклифини электрон таклиф кўринишида ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай

6-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Тендер таклифи иштирокчилар, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари ва бошқа шахслар томонидан кўрилишига йўл қўймайди, бундан ушбу таклифни тақдим этган иштирокчи мустасно.

2. Иштирокчи таклиф этаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади.

3. Иштирокчи томонидан таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади.

Тендер таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар

 

7-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг тендер таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни харид комиссияси масъул котиби ва аъзоларига кўриш имкониятини беради.

2. Тендер таклифининг малака, техник ва нарх қисмларида мавжуд бўлган маълумотлар тендер таклифининг олдинги қисми баҳоланиши якунлангандан сўнг кетма-кетлик билан ошкор қилинишини таъминлайди.

Таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол

8-босқич

Харид комиссиясининг масъул котиби

1. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг тендер таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Тендер таклифи тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги бўйича қарорни унинг асосланган сабаблари билан тасдиқлаш учун харид комиссиясига киритади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

9-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тендер таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан, нарх қисмини баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

10-босқич

Харид комиссияси

Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини овоз бериш орқали таққослашни амалга оширади ва баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда


11-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб:

тендер таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини (балл усулидан фойдаланганда);

тендер таклифларининг техник қисмини баҳолаш натижаларига кўра тендерда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчини (энг паст нарх усулидан фойдаланганда) ғолиб сифатида аниқлайди.

2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар бир хил балл тўплаган бўлса (балл усулидан фойдаланганда) ёки бир хил нарх таклиф қилган бўлса (энг паст нарх усулидан фойдаланганда), тендер таклифини барчадан олдин жойлаштирган иштирокчини ғолиб деб ҳисоблайди.

3. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижаларини автоматик равишда шаклланадиган электрон баённомада қайд этади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

12-босқич

Харид комиссияси аъзолари

Электрон баённомани ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

13-босқич

Давлат буюртмачиси

Ғолиб деб топилган иштирокчи билан электрон шаклда шартнома тузади.

Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунида

14-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради.

Автоматик равишда

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Корпоратив буюртмачиси

1. Тоқ сонли ва камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссиясини тузади.

2. Харид комиссиясининг ҳар бир аъзосига ва масъул котибига давлат харидларининг электрон тизимида шахсий кабинет очади.

3. Ҳадли келишув орқали харидларни амалга ошириш ҳақидаги эълоннинг, харид қилиш ҳужжатларининг, ҳадли келишув ва шартнома лойиҳасининг матнини ишлаб чиқади ва харид комиссиясига келишиш учун электрон шаклда киритади.

Заруратга кўра

2-босқич

Харид комиссияси

Харид қилиш ҳужжатларини қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва келишади.

Заруратга кўра

3-босқич

Корпоратив буюртмачиси

Харид комиссияси билан келишилган харид қилиш ҳужжатларини ЭРИ билан тасдиқлайди.

Заруратга кўра

4-босқич

Корпоратив буюртмачиси

Харид қилиш ҳужжатлари, ҳадли келишув ва шартнома лойиҳаси, шунингдек, ҳадли келишув орқали харидлар ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

Таклифларини қабул қилиш муддати тугашидан камида ўн икки иш куни олдин ва кўпи билан ўттиз иш куни олдин

5-босқич

Иштирокчи

Ҳадли келишув таклифини электрон таклиф кўринишида ўзининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

Эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай

6-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Ҳадли келишув таклифи иштирокчилар, харид комиссияси масъул котиби ва аъзолари ва бошқа шахслар томонидан кўрилишига йўл қўймайди, бундан ушбу таклифни тақдим этган иштирокчи мустасно.

2. Иштирокчи таклиф этаётган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади.

3. Иштирокчи томонидан таклиф этилаётган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилиши мажбурий бўлган майдонлар тўлдирилмаган бўлса ёки бириктирилиши мажбурий бўлган файллар мавжуд бўлмаса, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг таклифини рад этади.

Ҳадли келишув таклифларини очиш муддати етиб келгунга қадар

7-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг ҳадли келишув таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни харид комиссияси масъул котиби ва аъзоларига кўриш имкониятини беради.

Таклифларни қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол

8-босқич

Харид комиссиясининг масъул котиби

1. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг ҳадли келишув таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади.

2. Ҳадли келишув таклифи харид қилиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги бўйича қарорни унинг асосланган сабаблари билан тасдиқлаш учун харид комиссиясига киритади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

9-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Ҳадли келишув таклифининг миқдорий кўрсаткичларини баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

10-босқич

Харид комиссияси

Миқдор кўрсаткичларига эга бўлмаган таклифнинг техник қисмининг мезонлари (эксперт мезонлари) бўйича иштирокчиларнинг таклифларини овоз бериш орқали таққослашни амалга оширади ва баҳолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

11-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

1. Харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган иштирокчиларни аниқлайди.

2. Харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган иштирокчиларнинг сони учтадан кам бўлган тақдирда, ҳадли келишув бўйича харид қилиш тартиб-таомилини бўлиб ўтмаган деб ҳисоблайди.

3. Ҳадли келишув таклифларини кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш натижаларини автоматик равишда шаклланадиган биринчи босқичнинг электрон баённомасида қайд этади.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

12-босқич

Харид комиссияси аъзолари

Электрон баённомани ЭРИдан фойдаланган ҳолда имзолайди.

Таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда

13-босқич

Корпоратив буюртмачи

Ҳадли келишув тартиб-таомилининг биринчи босқичи натижаларига кўра харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган камида уч нафар иштирокчи билан ҳадли келишувни имзолайди.

Ғолиб аниқланган вақтдан бошлаб ўн иш кунида

14-босқич

Корпоратив буюртмачи

1. Ҳадли келишув тартиб-таомилининг иккинчи босқичида корпоратив буюртмачи шартномани тузиш учун биринчи босқичдан ўтиб, ҳадли келишув тузилган барча иштирокчиларга иштирок этиш учун давлат харидларининг электрон тизими орқали нарх сўровини юборади.

2. Нарх сўрови ва якуний баҳолаш натижаларига кўра аниқланган ғолиб билан ҳадли келишувнинг умумий суммаси ва амал қилиш муддати доирасида шартнома тузади.

Ҳадли келишувнинг амал қилиш муддати доирасида

15-босқич

Давлат харидларининг электрон тизими

Тузилган шартнома тўғрисидаги маълумотларни Шартномаларнинг ягона реестрига жойлаштиради.

Автоматик равишда