14.09.2023 йилдаги ПҚ-306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича «узлуксиз хизматлар занжири»ни яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банкининг (кейинги ўринларда — Бизнесни ривожлантириш банки) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) амалга ошириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнесни ривожлантириш банки Дастурни самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурининг ташкилий-институционал тузилмаси ва мутасадди ташкилотларнинг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни 2023 — 2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан 6 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, қуйидагилар «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» масъулияти чекланган жамиятларига (кейинги ўринларда — марказлар) онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиш тартиб-таомиллари 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлар томонидан танлаб олинган ташаббускорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш чоралари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг янги лойиҳаларига ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) консультатив қўллаб-қувватлаш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш масалалари, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказларга ўзи томонидан кичик бизнес лойиҳаларига киритилган улушни 7 йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилиш ҳуқуқи тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурни узлуксиз равишда зарур молиявий ресурслар билан таъминлаб боришга масъул этиб белгилансин. Бунда, Дастурни барқарор молиявий ресурслар билан таъминлаш учун халқаро молия бозорлари ҳамда халқаро молия институтлари ҳисобидан зарур ҳажм ва муддатларда маблағлар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бизнесни ривожлантириш банки уч ой муддатда халқаро молия институтларининг техник кўмаги ва бошқа манбалар ҳисобидан бизнес жараёнларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш учун Бизнес порталнинг ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 январга қадар ушбу қарорга 4-иловага мувофиқ вазирлик ва идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Бизнес порталга интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 майга қадар тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мавжуд ахборот тизимлари ва маълумот базаларини Бизнес порталга бирлаштиришни назарда тутувчи амалий чора-тадбирлар режасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ билан биргаликда бир ой муддатда қуйидаги йўналишлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларнинг ҳар бирида деҳқончилик учун ижара ҳуқуқи билан берилаётган ер майдонларида маҳсулотни етиштиришдан бошлаб уни сотишгача занжирни яратишни назарда тутувчи камида биттадан «агрегатор» ва «кооперация» тизимига асосланган лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажрибали касаначилар билан бирга касаначиларга комплекс ёрдам берувчи «касаначилар мактабларини» ташкил этиш ва уларни ушбу мактабларнинг устав капиталида иштирок этишга жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу йўналишдаги лойиҳаларни амалга оширишда Дастурда назарда тутилган механизм ва инструментлар қўлланилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бизнесни ривожлантириш банки «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» МЧЖ (кейинги ўринларда — Жамғарма) билан биргаликда 2023 йил якунига қадар ҳар бир ҳудуд учун лойиҳаларни баҳолаш ва танлаб олиш, бизнесга ўқитиш, ташқи бозорларга чиқиш ҳамда марказлар фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича малакали хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бизнесни ривожлантириш банкининг марказлар ходимларининг камида 20 фоизини ва камида бир нафар раҳбар ходимини хусусий секторда муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари орасидан танлов асосида тайинлаш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнесни ривожлантириш банки устав капиталини 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил якунига қадар босқичма-босқич 3 триллион сўмга етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари талабларига мувофиқ, «Қишлоқ қурилиш банки» АТБга ажратилган умумий қиймати 544 миллиард сўм бўлган кредит линиялари маблағларини Бизнесни ривожлантириш банкига субординар қарз сифатида қайта расмийлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 апрелга қадар Жамғарма устав капитали 1 триллион сўм миқдорида шакллантирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Рақамли трансформация маркази» ДУКни бутун моддий-техника базаси билан бирга масъулияти чекланган жамиятга айлантириш ва унинг устав капиталидаги давлат улушини номинал қийматда Жамғарма устав капиталига Бизнесни ривожлантириш банкининг улуши ва банкдаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 8-банд олтинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бизнесни ривожлантириш банки ва ҳамкор банкларга Дастур доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этиладиган ресурс маблағларини қайта молиялаштириш ваколати берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилдан 4 йилгача муддатга 6 ойдан 1 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 17,5 фоиз ставкада ажратилиши белгилансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бизнесни ривожлантириш банкига Дастурни амалга ошириш доирасида унинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ малакали мутахассислардан иборат танлов комиссияси томонидан мустақил равишда қуйидаги харид жараёнларини амалга ошириш ва тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро юридик, аудиторлик компаниялари, инвестиция маслаҳатчилари ва инвестиция банклари, илғор хорижий ва маҳаллий таълим муассасалари, юқори малакали хорижий эксперт ва консультантларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш қурилмалари, дастурий таъминотлар ва банкоматлар етказиб берувчи компаниялар билан шартномалар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, Бизнесни ривожлантириш банки мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини сақлаш ҳамда ўз вақтида қайтаришни кафолатловчи талаблар бўйича «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш ва давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, тижорат банклари, Жамғарма ва марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бизнесни ривожлантириш банки, Инновацион ривожланиш агентлиги, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги стартап экотизимини ривожлантириш мақсадида бизнес лойиҳаларни акселерация тамойили асосида танлаб олиш жараёнларини тўлиқ акс эттирувчи туркум шоу-кўрсатувлар тайёрласин ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда марказларни жойлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда марказлар фаолиятини ташкил этиш ва юритиш, марказлар томонидан кичик бизнес лойиҳаларини танлаб олиш, қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тартибларини тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-306-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурининг ташкилий-институционал
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида мутасадди ташкилотларнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) мувофиқлаштиради ва молиявий ресурслар билан таъминлаб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китобини амалга ошириб, уларнинг аниқ манбаларини, шу жумладан давлат бюджети, халқаро молия институтлари, хорижий ва тижорат банклари ҳамда бошқа манбалардан жалб қилинадиган ресурслар бўйича режа-жадвални тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк билан биргаликда оилавий тадбиркорлик ва бошқа дастурлар доирасида имтиёзли ставкаларда ажратиладиган кредитларни босқичма-босқич бозор механизмларига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бизнесни ривожлантириш банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ва кичик бизнесга кўмаклашиш марказларининг (кейинги ўринларда — марказлар) фаолиятини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва уларнинг харажатларини қоплаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик тадбиркорлик субъектларини ўрганишдан бошлаб молиялаштириш ва ишлаб чиқаришни барқарор йўлга қўйгунга қадар бўлган жараёнда моддий ва техник қўллаб-қувватлашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижобий кредит тарихига эга кичик тадбиркорлик субъектларига соддалаштирилган кредитлаш тизимини жорий қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бизнес ипотекаси» амалиётини жорий қилади ва ҳудудларнинг мастер-режасини ишлаб чиқиб, коммуникация ва инфратузилмага уланган объектларни ипотекага беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес режа, молиявий ҳисоботлар, экспорт-импорт амалиётлари, мулкларни баҳолаш, суғурталаш ва нотариал хизматлардан фойдаланиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришда тадбиркорларга амалий ёрдам беради ва бепул юридик хизматлар ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорларга бозор конъюнктураси ва бизнесни ташкил қилиш масалаларида узлуксиз ишловчи банк ва консалтинг хизматларини кўрсатувчи «Бизнес 24/7» — «ягона дарча» тизимини яратади ҳамда фаолиятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси ва бошқа мезонлардан келиб чиқиб, марказларнинг дастлабки устав капиталини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ва марказлар фаолиятининг институционал ва молиявий салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг экспертлари, кредитлари, инвестициялари ва техник кўмакларини жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида марказларнинг фаолиятини ташкил қилишни методологик жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларни босқичма-босқич мустақил ташкилотга айлантириш учун уларнинг устав капиталига тижорат банклари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қисқа ва ўрта муддатли стратегия ҳамда ёндашувларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказларга юклатилган вазифалар ижросини назорат қилади, уларнинг ягона тизим асосида ишлашини таъминлайди ҳамда бу борада замонавий билим, тажриба ва технологияларни жорий қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнесни ривожлантириш банки ва марказларга юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишни ташкил этиш учун мувофиқлаштирувчи ва боғловчи бўғин вазифасини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес жараёнларини, шу жумладан кредит ажратишнинг барча босқичларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш, онлайн тарзда мувофиқлаштириб бориш учун Бизнес платформасини юритишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга тушириш, сотув бозорларини кенгайтириш, хусусий инвестиция шерикларини жалб қилиш, бизнес режалар ва техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва бизнесни ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа йўналишларда амалий ўқув-консультация курсларини ташкил этади ҳамда сертификат бериш тизимини йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда қатнашиш истаги бўлган ташаббускорларнинг лойиҳаларини дастлабки ва якуний таҳлил ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли ва сертификатга эга бўлган тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашади ҳамда уларга улушдор бўлиб киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш ва юритиш борасида комплекс консультация хизматларни кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес стратегиясини ишлаб чиқиш, бозорга чиқиш, хорижий ва маҳаллий брендлар билан боғланишга ва йирик корхоналар билан кооперация алоқаларини ўрнатишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида ижтимоий сўровлар ташкил қилиш, тадбиркорликка оид маълумотларни таҳлил қилиш асосида ҳудудларнинг драйвер йўналишларини аниқлайди ва тадбиркорларга тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни самарали ташкил этиш, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги — бўш турган давлат мулки объектининг ва ер майдонининг бозор қийматини аниқлаб, марказга ўтказиб берилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш агентлиги — юқори технологик стартап лойиҳаларга давлат илмий дастурлари доирасида грант маблағлари ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм қўмитаси — туристик салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарлардаги ҳудудларнинг мастер режаларини ишлаб чиқиб, ушбу ҳудуддаги ер майдонларини 7 йил муддатгача сотиб олиш шарти билан улуш киритиш ёки узоқ муддатли ижара асосида тадбиркорлик субъектларига марказ орқали берилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — кам захирали фойдали қазилма конларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш учун марказларга ўз лойиҳалари тўғрисида маълумотларни киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги — тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини Бизнес платформага интеграция қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари — марказлар билан биргаликда танлаб олинган лойиҳаларни молиялаштиради ва мониторинг ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган ер майдонлари ҳисобини ва мониторингини юритиш учун тегишли ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда электрон платформа орқали кутилаётган ҳосил ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш тизимини йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчилари — ҳамкор банклар билан биргаликда скоринг баҳолашдан ўтган дастурда қатнашаётган ташаббускор тадбиркорлар билан бевосита жойида учрашиб, лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганади ва ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурида иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиш тартиб-таомиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ариза бериш ва скоринг тизими

Ҳоким ёрдамчилари

Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари

Марказлар

Тижорат банклари, Жамғарма ва Марказлар

Марказлар ва тижорат банклари

Ташаббускор томонидан ариза берилади, тижорат банклар кўмагида скоринг баҳолаш ўтказилади

Тижорат банклар кўмагида скоринг баҳолашдан ўтган ташаббускорлар билан бевосита жойида учрашиб, тасдиқланган саволнома асосида белгиланган мезонларга мувофиқлиги ўрганилади ва ташаббускорларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади

Дастлабки рўйхатга киритилган ташаббускорларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлигини баҳолаш асосида истиқболли лойиҳалар танлаб олинади ва улар фаолияти даври, пул айланмаси ва ишчилар сонига қараб тоифаларга ажратилади

Ўқитиш ташкил этилади ва имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга сертификат берилади

Танлаб олинган лойиҳалар қуйидагича молиявий ва консультатив қўллаб-қувватланади:

а) кредитлар ажратиш;

б) лизинг хизматлари кўрсатиш;

в) бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш;

г) улушдор бўлиб иштирок этиш;

д) грант маблағлари тақдим этиш; е) консультация хизматларини кўрсатиш

Тегишли бизнес режалари амалга оширилишининг мониторинги юритилади ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришилгандан сўнг киритилган улушни белгиланган тартибда сотиш чоралари кўрилади

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Кредитлар ажратиш:

а) 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар

Иштирокчилар:

камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар

Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада

Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади
Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин

б) 150 миллион сўмгача гаров талаби пасайтирилган револьвер кредитлар

Иштирокчилар:

кичик тадбиркорлик субъектлари

Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада

Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 36 ойгача ажратилади

б1) 500 миллион сўмгача кредитлар

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:
охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 200 млн сўмдан зиёд бўлган;
камида тўрт нафар кишини доимий иш билан таъминлаган

Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада

Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади.
Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин

в) 1 миллиард сўмгача кредитлар

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида беш нафар кишини доимий иш билан таъминлаган

Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада

Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади

г) 1,5 миллиард сўмгача кредитлар

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган

Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада

г1) 1,5 миллиард сўмгача экспортёрларга револьвер кредитлар

Иштирокчилар:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи қуйидаги тадбиркорлик субъектлари:

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн сўмдан зиёд бўлган;

камида тўрт нафар кишини доимий иш билан таъминлаган

Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада

Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:

айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шартида 6 ой имтиёзли давр билан 36 ойгача муддатга ажратилади.

2. 1,5 миллиард сўмгача лизинг хизматлари кўрсатиш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган

Фоиз ставкаси:

Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада

Мақсади ва муддатлари:

асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача амалга оширилади

3. 1,5 миллиард сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга асосий восита олиб бериш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган

Мақсади ва муддатлари:

асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача амалга оширилади.

4. Лойиҳаларда 1 миллиард сўмгача миқдорда улушдор бўлиб иштирок этиш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:

24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган;

охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган;

камида ўн нафар кишини доимий иш билан таъминлаган

Қўллаб-қувватлаш тури:

бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб иштирок этиш

Улушдан даромад:

кичик тадбиркорлик субъекти фаолияти натижасидаги соф фойдадан дивидендлар;

улушни бозор баҳосида баҳолаб сотишда кўриладиган фойда

Улушдан фойдаланиш муддатлари:

марказлар томонидан лойиҳага киритилган улушни 7 йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилиш.

5. 2 миллиард сўмгача грант маблағлари тақдим этиш:

Иштирокчилар:

тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган кичик тадбиркорлик субъектлари

Қўллаб-қувватлаш тури:

кичик тадбиркорлик субъектларида инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларга давлат илмий дастурлари доирасида 2 млрд сўмгача грант маблағлар ажратиб борилади. Бунда:

марказларда ташкил этиладиган Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари томонидан ушбу йўналишдаги лойиҳалар танлаб олинади ва Инновацион ривожланиш агентлигига маъқуллаш учун тақдим этилади;

Инновацион ривожланиш агентлиги 15 иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб, маъқулланган лойиҳаларни Марказларга тақдим этади;

марказлар маъқулланган лойиҳалар ташаббускорларини махсус дастурлар асосида ўқитади ва сертификат олган ташаббускорларни грант маблағлари ажратиш учун Инновацион ривожланиш агентлигига йўналтиради;

Инновацион ривожланиш агентлиги мазкур лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштиради;

Инновацион ривожланиш агентлиги давлат илмий дастурлари доирасида молиялаштирилган тижоратлаштириш ва стартап лойиҳалари рўйхатини амалиётга жорий қилиш ва кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида марказларга тақдим этиб боради.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * лойиҳа — саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек, замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Консультация хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қуйидаги масалалар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш:

лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;

давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар.

(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПҚ-146-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/146/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес порталга тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рақамли технологиялар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказий банк ва тижорат банклари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Божхона қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Савдо-саноат палатаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: заруратга кўра, бошқа вазирлик ва идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Бизнес порталга интеграция қилинишига рухсат этилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2023 й., 07/23/306/0706-сон; 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон; 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон; 03.04.2024 й., 07/24/146/0266-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)