Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2425-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 8 январдаги 3-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2425, 2013 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 79-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 17 июль,
2425-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 2425-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда)» деган сўзлар «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илованинг муқаддимасидан «Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 9-сон, 497-модда) мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/2425-1/0585-сон)