04.08.2022 йилдаги ЎРҚ-787-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуни

Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 24 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 8 июлда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг малака сертификати — солиқ маслаҳатчисининг малакасини тасдиқловчи ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти номидан солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатига оид фаолият — солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатига оид хулоса — солиқ маслаҳатига доир шартномада назарда тутилган хизматларни кўрсатган солиқ маслаҳатчисининг фикрини ўз ичига олган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун даъвогар бўлган жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Солиқ маслаҳатига оид фаолиятнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид фаолиятнинг асосий принциплари қонунийлик, мустақиллик, касбий билимга эгалик ва махфийликдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Қонунийлик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид фаолият Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Мустақиллик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид фаолият давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар таъсиридан мустақил бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ўз фаолиятининг мустақиллигига монелик қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Касбий билимга эгалик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари касбий билимлар ва кўникмаларга эга бўлиши ҳамда уларни солиқ маслаҳатчилари ташкилоти таркибида солиқ маслаҳати бўйича сифатли хизматлар кўрсатиш учун етарли бўлган даражада сақлаб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Махфийлик принципи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш жараёнида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни солиқ маслаҳати бўйича ўзига хизматлар кўрсатилган шахсларнинг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳамда ўзгаларга беришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозга (ишонч билдирувчига) солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш, солиқ ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш масалалари бўйича маслаҳат беришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳисоботини (декларациясини) тайёрлашни, шу жумладан солиқ ҳисоботини (декларациясини) мижоз (ишонч билдирувчи) номидан унинг шахсий кабинети орқали тақдим этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча ундирилган ёки ортиқча тўланган солиқлар ҳисобидан солиқ қарзини қайтариш ва (ёки) тўлаш, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун солиқ органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни қонунчиликда белгиланган ҳолларда тайёрлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳисобини юритишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиққа оид ва молиявий таваккалчиликларни таҳлил қилишни ҳамда баҳолашни, мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ имтиёзларини қўллашга доир тавсиялар тақдим этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик, жиноят ишларини ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқишда вакиллик қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан ўз солиқ мажбуриятлари муайян давр учун, шу жумладан ихтиёрий равишда тугатилаётганда тўғри бажарилишини текширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган бошқа хизматларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар солиқ маслаҳати бўйича хизмат ҳисобланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат органлари томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш доирасида солиқ тўғрисидаги қонунчиликни тушунтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, шу жумладан судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида солиқ маслаҳатига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек миллий стандартларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) олиш учун малака имтиҳонларини ўтказишни ҳамда талабгорларни ўқитишни ташкил этишда техник ва услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси (бундан буён матнда Солиқ маслаҳатчилари палатаси деб юритилади) ушбу Қонун билан ўз зиммасига солиқ маслаҳати соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича функциялар юклатиладиган, солиқ маслаҳатчиларининг, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ихтиёрий аъзолиги асосида ташкил этиладиган касбий бирлашмадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатасининг фаолияти ушбу Қонун билан тартибга солинади ва унинг уставида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзолари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақиллигини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси ҳудудий ва ҳудудлараро ваколатхоналар ва (ёки) филиаллар ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар ва қоидаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Солиқ маслаҳатчилари палатасининг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларининг ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларининг касбий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг касбий даражасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш ва унинг амал қилишини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўғрисидаги қонунчиликни ва солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 23-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган, солиқ маслаҳатига оид хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг рўйхатини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатининг миллий стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўғрисидаги қонунчиликни ва солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган фаолияти билан боғлиқ йўналишлардан келиб чиққан ҳолда, ўз аъзоларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган реестрларни, шунингдек рўйхатни шакллантириш ҳамда юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси ўқув жараёнига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва солиқ маслаҳатига ўқитишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ушбу талабларга риоя этилиши мониторингини улар билан тузилган шартнома асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси қонунчиликка ва ўз уставига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Солиқ маслаҳатчиларининг ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестрларини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчиларининг реестрини электрон шаклда юритади, унга қуйидаги ахборот киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг ҳар йилги малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тугатиш, уни бекор қилиш ва малака сертификатининг дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органининг ва Солиқ маслаҳатчилари палатасининг расмий веб-сайтларига солиқ маслаҳатчилари реестридаги очиқ маълумотлар танишиб чиқиш учун жойлаштирилади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг фамилиясини, исмини, отасининг исмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг рақамини ва берилган санасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестрини электрон шаклда юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг электрон манзили ва расмий веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбарига берилган малака сертификатининг рақами ва берилган санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестридаги мавжуд ахборот танишиб чиқиш учун очиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Эксперт кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси ҳузурида Солиқ маслаҳатчиларининг эксперт кенгаши (бундан буён матнда Эксперт кенгаши деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг фаолияти Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши таркибига солиқ маслаҳатчилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, юриспруденция соҳасидаги мутахассислар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчилар ва назорат қилувчи органлар ўртасида мунтазам равишда юзага келаётган солиққа оид низолар бўйича хулосани кўриб чиқиш ҳамда бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни эксперт баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг солиққа оид низолар бўйича хулосалари назорат қилувчи органлар томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Солиқ маслаҳатига оид фаолиятнинг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи шахсларнинг солиқ маслаҳатчилари фаолиятига аралашиши, улардан хизматлар кўрсатиш чоғида олинган бирон-бир маълумотни талаб қилиш, шунингдек бундай маълумотларни солиқ маслаҳатчиларининг ёрдамчиларидан ва солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш жараёнида иштирок этаётган бошқа шахслардан талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатаётган шахслардан мазкур хизматлар кўрсатилиши муносабати билан тайёрланган ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси ва унинг ёрдамчиси ўз касбий вазифаларини бажариши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган ҳолатлар тўғрисида гувоҳ сифатида сўроқ қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ва уларнинг ёрдамчилари суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан экспертлар ва мутахассислар сифатида жалб этилиши, шунингдек мазкур органлар томонидан ташаббус қилинган текширувларни амалга оширишга жалб этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари иштирокида ташкил этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган бошқа шахслар солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг муассислари бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизматда бўлган шахслар солиқ маслаҳатига жалб этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари солиқ маслаҳатчиларининг мижознинг (ишонч билдирувчининг) вакили сифатидаги ҳуқуқларини ва ҳаракатларини чеклашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Солиқ маслаҳатчиси ва солиқ маслаҳатчилари ташкилоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Солиқ маслаҳатчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчисидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар солиқ маслаҳатчиси солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида турган бўлса ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти у билан фуқаровий-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома тузган тақдирда, у солиқ маслаҳатига оид фаолиятга жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан белгиланган тартибда ҳар йили ўз малакасини ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатига эга бўлмаган ва солиқ маслаҳатчисининг солиқ маслаҳатига оид фаолият билан боғлиқ топшириқларини бажарувчи жисмоний шахс солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчисидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботни, хулосани ва солиқ маслаҳатига оид фаолият билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни имзолашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси ёрдамчисининг меҳнат шароитлари қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчисининг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт малака сертификатини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатувчи тижорат ташкилотидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари солиқ маслаҳатчиси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда устав фондини (устав капиталини) шакллантиришга доир талаблар белгиланган ҳолларда, муассис бўлган солиқ маслаҳатчисининг (солиқ маслаҳатчиларининг) устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши камида эллик бир фоизни ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда тўртинчи қисмининг талабларига номувофиқлик юзага келган тақдирда, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кунлик муддатда Солиқ маслаҳатчилари палатасини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ва юзага келган номувофиқликни кўрсатиб ўтилган санадан эътиборан уч ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиши ёхуд солиқ маслаҳатига оид фаолиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда тўртинчи қисмининг талабларига номувофиқлик бартараф этилгунига қадар солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан солиқ маслаҳатига оид фаолиятни амалга ошириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 23-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган солиқ маслаҳатига оид хулосани ўз фаолиятини бир йилдан ортиқ амалга ошираётган ва штатида солиқ маслаҳати бўйича камида бир йил стажга эга солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда еттинчи қисмининг талабларига номувофиқлик юзага келган тақдирда, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти номувофиқлик юзага келган кундан эътиборан беш кунлик муддатда Солиқ маслаҳатчилари палатасини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан белгиланган тартибда Солиқ маслаҳатчилари палатасига аъзо бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ушбу Қонуннинг 9-моддасида назарда тутилган солиқ маслаҳати бўйича хизматлар билан бир қаторда қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисобни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-хўжалик фаолиятини юритиш бўйича консалтинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш бўйича консалтинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни унинг ўз фаолиятини амалга ошириши даврида давлат рўйхатидан ўтказишда, шунингдек унинг тугатилиши чоғида кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва кузатиб бориш (мониторинг қилиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид жараёнларини кузатиб бориш (мониторинг қилиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиш масалалари бўйича семинарлар ва тренинглар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоздан (ишонч билдирувчидан) солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш жараёнида юзага келган масалалар бўйича мижоздан (ишонч билдирувчидан) оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган ахборотни, маълумотномаларни, ҳужжатларни ва бошқа материалларни муассасалардан ҳамда ташкилотлардан сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиш масалалари бўйича давлат органларига мурожаат қилиш (илтимоснома бериш, таклифлар киритиш, сўровлар, аризалар, шикоятлар бериш ва бошқалар) ҳамда улардан жавоблар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг (ишонч билдирувчининг) розилиги билан бошқа мутахассисларни солиқ маслаҳатида иштирок этишга шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз (ишонч билдирувчи) солиқ маслаҳатини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни тақдим этмаган тақдирда, солиқ маслаҳати беришни рад этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг (ишонч билдирувчининг) солиқ даври учун солиқ мажбуриятларининг бажарилиши, шу жумладан ихтиёрий равишда тугатилаётган, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчининг уни ихтиёрий равишда тугатиш чоғида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка кўра даъво қилиш муддати ўтмаган охирги солиқ аудитидан кейинги даврда солиқ мажбуриятлари бажарилиши бўйича хулоса бериш;
(19-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ текширувини ўтказиш чоғида солиқ маслаҳатига оид хулосани мижознинг (ишонч билдирувчининг) номидан мустақил равишда, асос сифатида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз (ишонч билдирувчи) билан тузилган шартномада белгиланган ҳолларда, ўтказиладиган солиқ текширувларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органларида, шу жумладан солиққа оид низони судгача ҳал қилиш чоғида божхона органларида, прокуратура органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бўлган иқтисодий, фуқаролик, жиноят ишларини ҳамда маъмурий ишларни кўриб чиқиш чоғида, шу жумладан дастлабки тергов жараёнида мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиш билан ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, солиқ органларининг ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш чоғида судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат қилувчи органларда ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситаларидан, аудио- ва видео ёзув қурилмаларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари солиқ маслаҳати бўйича биргаликда хизматлар кўрсатишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича биргаликда хизматлар кўрсатиш чоғида солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг ҳар бири мижоз (ишонч билдирувчи) олдида мустақил равишда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича биргаликда хизматлар кўрсатиш чоғида мижоз (ишонч билдирувчи) билан шартнома солиқ маслаҳатчиларининг ҳар бир ташкилоти билан алоҳида-алоҳида тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг (ишонч билдирувчининг) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши, солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома доирасида барча ҳаракатларни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг (ишонч билдирувчининг) ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчиликда назарда тутилган усуллари ҳамда воситаларидан фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилаётганда мижознинг (ишонч билдирувчининг) талабига кўра ташкилот раҳбарининг малака сертификатини кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозга (ишонч билдирувчига) унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганлиги ҳақида далолат берувчи фактлар аниқланган, шунингдек қонунчилик бузилган тақдирда, бу ҳақда мижозга (ишонч билдирувчига) маълум қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатига оид фаолиятни амалга ошираётган солиқ маслаҳатчилари ҳақидаги ҳамда солиқ маслаҳатчиларининг ҳар йилги малака оширишдан ўтиши тўғрисидаги ахборотни Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан белгиланган тартибда тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз (ишонч билдирувчи) билан тузилган шартномада назарда тутилган ҳолларда, солиқ органларининг солиқ текширувларига оид далолатномаларини ва солиққа оид низоларни кўриб чиқиш баённомаларини мижоз (ишонч билдирувчи) номидан имзолаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жавобгарлигини суғурта полисига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилиш қоидаларини белгилаши ва уларга риоя этиши шарт. Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга доир талаблар солиқ маслаҳатининг миллий стандартлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти мижоз (ишонч билдирувчи) билан унинг яшаш жойидан ва жойлашган еридан (почта манзилидан) қатъи назар, солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махфийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта полиси мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатувчи солиқ маслаҳатчиси шартномада назарда тутилган ҳолларда солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботни мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳатининг миллий стандартларида белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботдаги мавжуд ахборот махфийдир ва у ошкор қилиниши мумкин эмас, бундан шартномада назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисоботнинг ҳар бир саҳифаси солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатган солиқ маслаҳатчиси, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ва мазкур ташкилотнинг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан солиқ органига солиқ маъмуриятчилигини ва (ёки) солиқ назоратини амалга ошириш доирасида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Солиқ маслаҳатига оид хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатаётган солиқ маслаҳатчиси шартномада назарда тутилган ҳолларда солиқ маслаҳатига оид хулосани мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳатининг миллий стандартларида белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид хулоса солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатган солиқ маслаҳатчиси, солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ва мазкур ташкилотнинг муҳри (мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид хулосадаги мавжуд ахборот махфийдир ва у ошкор қилиниши мумкин эмас, бундан шартномада назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид хулоса мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан солиқ органига солиқ маъмуриятчилигини ва (ёки) солиқ назоратини амалга ошириш доирасида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид хулоса солиққа оид низони судгача ҳал қилиш доирасида кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ ҳисобини юритиш бўйича хизматлар доирасида тақдим этилган солиқ маслаҳатига оид хулоса солиқ таваккалчилигини баҳолаш чоғида солиқ органлари томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида ўн миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчи ихтиёрий равишда тугатилганда, мазкур хулосани бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти берган солиқ маслаҳатига оид хулоса солиқ органлари томонидан тан олинади.
(23-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Малака талаблари ва малака сертификати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб берадиган шахс малака сертификатини олиш учун талабгор бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумотга эга бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича курсни ўтаган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида беш йил иш стажига, шу жумладан иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлган шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқлар ва солиқ солиш» мутахассислиги бўйича олий таълим ташкилотини тамомлаган талабгорлар мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, малака имтиҳонини топширишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органларида камида уч йил иш стажига, шунингдек аудитор сертификатига эга бўлган талабгорлар солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича қисқартирилган курсни ўтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича курс, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклидаги курс Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан тасдиқланган дастур асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари Солиқ маслаҳатчилари палатаси ҳузуридаги таълим ташкилотларида Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан тасдиқланган дастур асосида малака оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Малака имтиҳони ўтказилишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топшириш учун ариза бериш, мазкур имтиҳонни ўтказиш тартиби Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳони Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан ўтказилади. Солиқ маслаҳатчилари палатаси тест синовларини ўтказишга ихтисослаштирилган юридик шахсларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун талабгор томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорига тенг бўлган йиғим тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Малака сертификати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишга бўлган ҳуқуқ ушбу Қонунда белгиланган тартибда жисмоний шахсга берилган малака сертификати билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Малака сертификатини бериш ва қайта расмийлаштириш, унинг дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати жисмоний шахсга малака имтиҳони муваффақиятли топширилганидан кейин Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан ўн кун ичида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси ўз фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан эътиборан бир ойлик муддатда Солиқ маслаҳатчилари палатасига малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини қайта расмийлаштириш солиқ маслаҳатчиси томонидан малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхаси ва тегишли ўзгартишларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари илова қилинган ҳолда ариза берилган кундан эътиборан беш иш куни ичида амалга оширилади. Қайта расмийлаштириш чоғида аввал берилган рақамли малака сертификатининг янги бланкаси берилади. Аввал берилган сертификатнинг бланкаси йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчисининг йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификати ўрнига малака сертификатининг дубликатини бериш тўғрисидаги аризаси асосида унинг дубликати берилади. Малака сертификати йўқолганлиги тўғрисидаги ахборот Солиқ маслаҳатчилари палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Малака сертификатининг дубликати айнан ўша рақам билан, сертификатнинг янги бланкасига «Дубликат» деган ёзув албатта киритилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати Солиқ маслаҳатчилари палатасига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатининг амал қилиши Солиқ маслаҳатчилари палатасининг ёки суднинг қарори асосида тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг ҳар йилги малака оширишдан Солиқ маслаҳатчилари палатаси томонидан белгиланган тартибда ўтмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг вафот этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазони назарда тутувчи суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатига оид фаолиятда уч йил давомида иштирок этмаганлик (бундан ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болани парваришлаш бўйича таътил даври мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификати солиқ маслаҳатида иштирок этиш учун фойдаланиш мақсадида бошқа жисмоний шахсга берилганлиги фактининг аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиси томонидан солиқ маслаҳати бериш давомида олинган маълумотлар мижознинг (ишонч билдирувчининг) ёзма рухсатисиз учинчи шахсларга тақдим этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатишда солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчиликнинг бир йил ичида иккита бузилиши содир этилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошисида назарда тутилган асос адвокатлик тузилмаларининг, аудиторлик ташкилотларининг, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатувчи бошқа юридик шахсларнинг штатида, шунингдек давлат органларида асосий иш жойи бўйича ишлайдиган солиқ маслаҳатчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатининг амал қилиши ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича Солиқ маслаҳатчилари палатасининг қарори билан, ушбу модда иккинчи қисмининг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича эса суднинг қарори билан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатининг амал қилиши ушбу модда иккинчи қисмининг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича тугатилган шахс малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил ичида Солиқ маслаҳатчилари палатасига малака сертификатини олиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари палатасининг малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Малака сертификатини бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати суд қарори асосида бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати қуйидаги асосларга кўра бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорнинг қонунга хилоф эканлиги аниқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор берилган санадан эътиборан амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган шахс суднинг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган санадан эътиборан уч йил ичида Солиқ маслаҳатчилари палатасига малака сертификатини олиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг ва солиқ маслаҳатчиларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида мижозга (ишонч билдирувчига) зарар етказганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Мижозга (ишонч билдирувчига) етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси ишни сифатсиз бажарганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги натижасида етказилган зарар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг зарар кўришига олиб келган бошқа хатти-ҳаракатлар учун қонунчиликка мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-682-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 288-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда) иловасининг 102-бандига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатаси билан — солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш масалаларига доир лойиҳалар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 21 сентябрда қабул қилинган «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги ЎРҚ-55-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 497-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 35-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 4 январда қабул қилинган «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-316-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 1, 2-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 312-модда) 33-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-429-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 137-модда) 14-моддаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 175-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-787-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/787/0708-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон