06.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2425
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 06.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2425
Кучга кириш санаси
11.02.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2425]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 2425-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2425-1, 10.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/2425-1/0585-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 8 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 8 январдаги 3-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳати миллий стандарти
(3-сонли СММС)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) (бундан кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 17 июлдаги 2425-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2425-1, 10.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/2425-1/0585-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу стандартнинг мақсади давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувларини ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур стандарт талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур стандарт бир марталик (бир йўла) хизматни кўрсатиш шартномалари бўйича солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан кўрсатиладиган хизматларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Солиқ текширувлари ўтказиш вақтида кўрсатиладиган хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар (кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) шартнома асосида кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширув вақтида вужудга келаётган аниқ кўрсатилган саволлар бўйича хулоса бериш, ушбу саволлар бўйича мижознинг (ишонч билдирувчининг) давлат солиқ хизмати органлари олдидаги нуқтаи назарини тасдиқловчи ҳужжатларни (исботларни) тақдим этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ текшируви доирасида амалга ошираётган ҳаракатларни кузатиб бориш (солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини кўздан кечириш, мол-мулкини инвентаризация қилиш, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ва бошқалар) ҳамда ўтказилаётган ҳаракатлар қонунийлиги тўғрисида мижозга (ишонч билдирувчига) хулоса тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ текшируви натижаларини (солиқ текшируви далолатномасини) муҳокама қилишда давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари олдида мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини ифода этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шартномада солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори устидан шикоят бериш бўйича тавсиялар тайёрлаш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Солиқ текшируви ўтказиш вақтида хизматлар кўрсатиш бўйича махсус талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур стандартга мувофиқ хизмат кўрсатаётган солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ текшируви материалларида исбот сифатида мижоз (ишонч билдирувчи) томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғрилиги бўйича хулоса бериш ва фикр билдиришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти хулосалар тайёрлашда, ўзининг фикрига кўра ҳуқуқий жиҳатдан хатарни юзага келтириши мумкин бўлган ҳужжатлардан ва маълумотлардан исбот сифатида фойдаланмаслик ҳуқуқига эга ва бу ҳақда, юзага келиши мумкин бўлган хатарларни кўрсатган ҳолда, мижозга (ишонч билдирувчига) хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти хизмат кўрсатиш жараёнида олинган мижозга (ишонч билдирувчига) тегишли маълумотни унинг розилигисиз давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа шахсларга маълум қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ текшируви далолатномасидаги хулоса ва фикрлар юзасидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг фикрини билдириш, ҳамда ушбу хулоса ва фикрлар бўйича шикоят бериш юзасидан таклифлар, солиқ текшируви далолатномаси бўйича эътирозлар тайёрлаш фақат ёзма равишда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан кўрсатилган хизмат бўйича ҳисобот тузишда, ҳисоботда мажбурий тартибда солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ва у бўйича қарор қабул қилишда солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг инобатга олинмаган асосланган эътирозлари мавжуд бўлган давлат солиқ хизмати органининг нуқтаи назари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш солиқ текшируви бошланган муддатдан қатъи назар, бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 8 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 79-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2023 й., 10/23/2425-1/0585-сон)