05.04.2023 йилдаги ПҚ-113-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-13-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 07/24/13/0013-сон)
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тўловлар республика бюджетининг даромадлар қисмида қўшилган қиймат солиғини қайтаришга режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-225-сон қарори доирасида Агентликнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан, 2023 йилда 400 миллиард сўм (биринчи ярим йилликда 200 млрд сўм) бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Вазирлик 2023 йилда 3-иловада келтирилган прогноз кўрсаткичларига мувофиқ 100,4 минг гектар ер майдонларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилишини таъминласин.

(тонна)

Т/р

Ҳудуд номи

Жами

шундан қишлоқ хўжалиги экинлари:

Сабзавот

Полиз

Картошка

Дуккакли

Мойли

Шоли

Озуқабоп

Мева

Узум

Бошқалар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

3 469 476

331 421

185 826

144 240

16 590

56 815

147 250

2 490 732

67918

12741

15943

2.

Андижон вилояти

4 823 850

1 853 649

214 711

418 312

25 454

36 740

36 918

1 414 493

725556

93295

4721

3.

Бухоро вилояти

3 613 110

927 000

208 000

249 218

10 453

26 090

13 065

1 601 615

302000

228000

47669

4.

Жиззах вилояти

3 494 610

479 989

287 896

144 807

114 648

48 123

2 400

2 275 490

98146

33927

9183

5.

Қашқадарё вилояти

4 349 528

560 266

189 575

214 007

58 797

22 518

400

3 010 856

172438

111687

8984

6.

Навоий вилояти

1 686 398

338 246

106 074

85 735

15 561

13 161

6 000

897 371

115371

94504

14376

7.

Наманган вилояти

3 596 830

1 001 548

136 836

528 932

85 325

28 027

17 317

1 298 414

346066

154033

332

8.

Самарқанд вилояти

4 686 926

1 941 443

174 007

930 252

65 801

15 100

377 249

390618

709653

82804

9.

Сурхондарё вилояти

3 319 965

1 193 118

345 264

350 518

70 464

12 467

11 458

1 009 822

188377

119796

18680

10.

Сирдарё вилояти

1 904 289

355 287

299 805

74 702

51 693

12 337

59 040

936 208

44043

15320

55856

11.

Тошкент вилояти

4 202 803

1 183 375

67 761

473 474

58 273

24 793

40 100

2 115 256

120596

118680

495

12.

Фарғона вилояти

3 770 121

1 328 192

163 457

361 466

32 632

31 370

48 722

1 181 404

406363

204333

12182

13.

Хоразм вилояти

3 055 243

680 099

165 452

144 093

8 849

11 231

144 650

1 680 329

167625

52432

483

14.

Тошкент шаҳри

33 272

18 622

5 354

1 086

920

3 611

3679

Жами:

46 006 422

12 192 255

2 544 665

4 125 109

615 625

338 774

528 240

20 292 848

3 145 117

1 948 400

275 388

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-13-сон қарорига асосан 6 — 8-бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 07/24/13/0013-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш

1.

«Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш:

озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш, ер ва сув ресурслари, экологик ва молиявий бошқарув тизимларини такомиллаштириш;

самарали бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, шу жумладан стратегик маҳсулотлар захирасини яратиш;

юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бошқаришда олдиндан огоҳлантириш ва мониторинг платформасини яратиш;

ижтимоий ҳимоянинг миллий тизимларини такомиллаштириш ва барқарорлигини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги даражасини яхшилаш учун соғлом овқатланиш тамойилларини ҳамда хавфсизликни таъминлаш амалиётлари ва кўрсаткич меъёрларини тарғиб қилишни кўзда тутиш.

Лойиҳани манфаатдор вазирлик идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2.

Бошоқли дон ҳосилдорлигини ўртача 68 центнерга етказиш.

1. Ҳудудларнинг об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, азотли минерал ўғитлар билан табақалаштирилган ҳолда озиқлантиришни ташкил этиш.

2. Бегона ўт, занг ва бошқа касалликлар ҳамда зараркунанда ҳашаротларга қарши тизимли чора-тадбирлар кўриш.

3. 100 минг га ғалла майдонларини лазерли ер текислаш, 184 минг га ғаллани замонавий сеялкада экишни ташкил этиш.

4. Янги эртапишар, дон сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навлар майдонини 585 минг гектарга кенгайтириш.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва маҳсулот етиштирувчи субъектлар маблағлари, банк кредитлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

3.

Юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйиш.

1. Супер ва супер элита уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйиш учун бошланғич материал сифатида юқори ҳосилдорликка эга, сифат кўрсаткичлари яхши, касалликка чидамли, давлат реестрига киритилган картошка навларини танлаш.

Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари

2023 йил апрель-май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, вилоятлар ҳокимликлари

2. Мавжуд 5 та «in-vitro» лабораториялари томонидан етиштирилган картошка ўсимлигидан махсус иссиқхоналарда ва очиқ жойларда йил якунига қадар 23 млн дона супер ва супер элита уруғлик етиштиришни йўлга қўйиш.

2023 йил октябрь-ноябрь

3. Супер ва супер элита уруғлик картошка етиштириш бўйича жойларда кўргазмали семинарлар ўтказиш ва доимий равишда назорат ўрнатиш.

доимий

4. Уруғлик картошка экилган майдонларда агротехник тадбирлар олиб борилиши юзасидан доимий мониторинг юритиш.

мавсум давомида

4.

Республикадаги мавжуд «in-vitro» лабораторияларида мева ва узумнинг сифатли кўчатларини кўпайтириш.

1. Республикада мавжуд мева-узум кўчатчилигига ихтисослашган 9 та «in-vitro» лабораторияларида вирусдан ҳоли бўлган 8 млн дона кўчатлар, пайвандтаглар ва ўсимликлар тайёрлаш.

2. Кўчатчиликка ихтисослашган хўжаликларнинг очиқ ва ёпиқ махсус дала майдонларида лабораторияда етиштирилган ўсимликларни экиш ва парваришлаш ишларини ташкил этиш.

3. Халқаро молия институтларининг кредит маблағларини жалб этиш.

Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

5.

Мева (данакли, ёнғоқ мевали, анор) ва узум етиштиришни кўпайтириш учун янги мевали боғ ва узумзорлар барпо этиш.

1. Ҳудудларда 25 минг гектар боғлар ва 35 минг гектар узумзорлар барпо этиш.

2. Талаб этиладиган кўчатлар ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш чораларини кўриш.

3. Иқтисодий самара бермаётган 8 минг гектар яроқсиз боғ ва 3,5 минг гектар яроқсиз узумзорларни реконструкция қилиш.

4. Ерости сувларининг захираси ва таркибини ўрганиш, барпо этиладиган интенсив боғлар учун суғориш тизимини (тик қудуқлар бурғилаш) жорий қилиш.

5. Томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилинган субъектларга амалий ёрдам бериш.

Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари, ХМИ маблағлари

2023 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, «Агросервис оператор» ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

6.

Асосий майдонларда чорва озуқаси экинлари улушини 12 фоизга етказиш.

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига қарашли 200 гектар ҳамда Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтига тегишли 12,5 гектар майдонларда озуқабоп экинлардан маккажўхори, лавлаги ва оралиқ экинларнинг элита ва супер элита уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш.

2. Етиштирилган уруғларни чорвачилик субъектларига етказиб бериш.

3. Чорва озуқа майдонини 430 минг гектарга етказиш.

Бунда, баҳор ва куз мавсумида 206 минг гектар пахта ва ғалла майдонларида алмашлаб (беда ва бошқа озуқабоп) экишни 10 фоизга етказиш.

Мазкур майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 300 центнер ҳосил олиш ва 12,5 млн тонна озуқабоп маҳсулотлар етиштириш.

4. Асосий майдонларга экилган баҳорги маккажўхоридан бўшаган майдонларнинг 102,2 минг гектарига оралиқ экинлар экиш.

Хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари, шу жумладан банк кредитлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

7.

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини 3,8 фоизга ошириш.

Чорва моллари бош сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда:

1. 1 900 та чорвачилик лойиҳаларини ишга тушириш ҳамда 250 та чорвачилик субъектларини «Наслчилик тоифаси»га ўтказиш.

2. Сунъий уруғлантиришга жалб этилган 3 минг нафар техник осеминаторлардан (уруғлантирувчилар) 15 фоизининг босқичма-босқич малакасини ошириш.

3. Йирик шохли қорамол бош сонини 14,7 млн бошга, қўй-эчкиларни 24,3 млн бошга, парранда бош сонини 100,1 млн бошга етказиш.

Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

8.

Аҳоли жон бошига гўшт (тирик вазнда) ишлаб чиқариш 48 кг, сут ишлаб чиқариш 340 л, тухум ишлаб чиқариш 230 дона ва балиқ ишлаб чиқаришни 9 кгга етказиш чораларини кўриш.

1. Аҳоли жон бошига зарур бўладиган гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича (Қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, йилқичилик, туячилик, балиқчилик) янги лойиҳалар ишга туширилишини таъминлаш.

2. Барча тоифа хўжаликлари томонидан чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликда наслни яхшилаш, тўла қийматли озиқлантиришни қўллаш ва сақлаш шароитларини яхшилаш орқали гўшт ишлаб чиқаришни 2,8 млн тоннага, сут ишлаб чиқаришни 12,3 млн тоннага, тухум ишлаб чиқаришни 8,7 млрдга ҳамда балиқ етиштиришни 400 минг тоннага етказиш.

Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

9.

Пиллачиликда йиллик ўсиш суръатларини камида 6 фоизга етказиш ҳамда ипак қурти озуқа базасини мустаҳкамлаш.

1. Пиллачилик мавсумларида 443,5 минг қути ипак қурти парваришлаш ҳамда 25,7 минг тонна пилла ишлаб чиқариш.

2. Озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида жами 123,8 млн туп тут кўчатлари экиш ишларини ташкил этиш.

3. 3,1 трлн сўмлик ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йиллик прогноз ўсишни таъминлаш.

Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

10.

Чўл-яйлов ўсимликлари уруғчилигини ривожлантириш.

1. Бирламчи уруғчилик етиштириш учун ер майдонларини танлаш.

2. 3,6 минг гектар яйлов майдонларига чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш.

3. Мавжуд чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилик майдонлари ҳисобидан 15 турдаги 42 тн чўл яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғи захирасини яратиш.

Тижорат банклари кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

11.

Паррандачилик йўналишида наслчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш.

Паррандачилик йўналишидаги 281 та лойиҳани амалга ошириш.

Бунда, паррандачилик йўналишида наслчилик хўжаликлари сонини 52 тага етказиш;

инкубацион тухум ишлаб чиқаришни 290 млн донага етказиш.

Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

«Паррандасаноат» уюшмаси, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

12.

Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш.

Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.

Бунда, ҳудудлардаги ҳосилдорлиги паст бўлган сунъий сув ҳавзаларини босқичма-босқич интенсивлаштириш ва балиқ етиштириш ҳосилдорлигини 4-5 баробарга ошириш;

3 та оқсилга бой омухта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш;

ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7 та балиқ личинкаларини ишлаб чиқарувчи замонавий инкубация цехлари ва репродуктор ҳавзалар барпо этиш.

Халқаро молия институтлари ва тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағи

2023 йил давомида

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Сув хўжалиги вазирлиги, республика тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари.

13.

Асаларичиликни ривожлантириш ва асал етиштиришни кўпайтириш.

1. 2023 йилда асалари оилалари сонини 1,4 млн донага етказиш ва 31 минг тонна асал етиштириш.

2. Асалари пакетлари экспортини 350 минг донага етказиш.

Банк кредитлари ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

II. Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш

14.

«Қишлоқ хўжалиги кооперативи» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қабул қилиш.

1. «Қишлоқ хўжалиги кооперативи» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

3. Қонуннинг қабул қилинишини таъминлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши

15.

Озиқ-овқат тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш мақсадида импорт ўрнини босувчи 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш чораларини кўриш.

1. Озиқ-овқат саноати учун хомашё базасини босқичма-босқич кенгайтириш.

Бунда, қайта ишлаш қувватларини мева-сабзавотда 3,2 млн тоннага, сутда 3 млн тоннага ва гўштда 450 минг тоннага етказиш;

қайта ишлаш даражасини мева-сабзавотда 18 фоизга, гўштда 22 фоизга, сутда 28 фоизга етказиш чораларини кўриш.

2. Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат импорт маҳсулотларини республикада ишлаб чиқариш ва кўпайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

Ҳисоб-китоблар асосида

2023 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

16.

Ҳудудларда 10 та агрологистика марказлари ва 41 та совиткичли сиғимларни ташкил этиш.

1. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган агрологистика марказлари ва сақлаш корхоналарининг манзилли рўйхатини шакллантириш.

Ташаббускорлар ўз маблағлари, хорижий инвестициялар ва банк кредитлари

2023 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Амалга ошириладиган лойиҳаларда инвестиция маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича ойлик мониторинг ўрнатиш.

3. Лойиҳаларни ишга тушириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш.

2023 йил давомида

17.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 1,6 млрд долларга етказиш.

1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан йирик савдо тармоқлари рўйхатини ва буюртмалар портфелини шакллантириш.

2. Асосий турдаги мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги нарх-наво конъюнктурасини таҳлил қилиш.

3. 2,5 млн тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга йўналтириш.

4. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналарига халқаро стандартлар (Organic, Global G.A.P. ва бошқалар) талабларини жорий қилиш.

5. GSP+ доирасида маҳсулотлар экспорти ҳажмини 2 баробарга ошириш.

6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва экспорт географиясини ошириш.

Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

18.

Умумий озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт ҳажмида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушини 30 фоиздан 37 фоизга етказиш чораларини кўриш.

1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар (Европа ва Яқин Шарқ давлатлари, Қозоғистон, Россия, Беларусь, Украина, Латвия, Корея, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Хитой ва бошқалар) томонидан йирик савдо тармоқлари рўйхатини ва буюртмалар портфелини шакллантириш.

2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи бозорлардаги нарх-наво конъюнктурасини таҳлил қилиб бориш.

3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш.

Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

19.

Қишлоқ хўжалигида ҳар гектар суғориладиган ердан олинадиган ўртача даромадни 4,8 минг АҚШ долларига етказиш.

1. Инновацион технологияларни қўллаш орқали пахта, ғалла, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш ва даромадни ошириш.

2. Мева-узумчиликда «in-vitro» лабораторияларида 8 млн дона сертификатланган кўчатларни кўпайтириш учун 4 гектар иссиқхоналар ташкил этиш.

3. Сабзавотчиликда 28,2 минг гектарда интенсив усулда маҳсулот етиштиришни ташкил этиш.

4. Ғалладан бўшаган 783 минг гектар экин майдонларида такрорий экинларни экиш асосида қўшимча даромад олишни таъминлаш.

Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

20.

2023 йилда халқаро ва маҳаллий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда мева-сабзавотчилик йўналишидаги кластер ва кооперативларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашган ҳолда уларнинг бизнес режалари ва ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази орқали жалб қилинган 1,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

Халқаро молия институтлари маблағлари

2023 йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

III. Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш

21.

Маҳсулот етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, сув билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсия бериш, ички ва ташқи бозорлардаги жорий ҳамда прогноз нархлари тўғрисида хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш механизмини ишлаб чиқиш.

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити, сув билан таъминланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича тавсия бериш.

2. Ички ва ташқи бозорлардаги жорий ҳамда прогноз нархлар тўғрисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

22.

Ҳудудлардаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида «Карантин хизмати — деҳқонга кўмакчи» тизимини жорий этиш.

1. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига «Карантин хизмати — деҳқонга кўмакчи» шиори остида зарарли организмлардан ҳимоя қилишда уйғунлашган қарши кураш бўйича инспекторлар томонидан кўргазмали семинар ва тақдимотлар ўтказиш.

2. Уйғунлашган қарши кураш (IPM) бўйича ихчам ва оммабоп флаерларни (5 млн дона) жойларга етказиш.

3. Инновацион «Agroko‘makchi» мобил иловасидан фойдаланиш усулларини кенг оммага етказиш.

4. Агросаноат мажмуи таркибидаги идоралар ходимларини уйғунлашган қарши кураш бўйича ўқитиб, тренер сифатида тайёрлаш.

5. Маҳсулот етиштирувчи субъектларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш, маҳсулотларни экспортга тайёрлаш соҳасидаги билим ва савияларини доимий равишда ошириб бориш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил давомида

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари

23.

Аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд доллардан ортиқ маблағларни йўналтириш.

1. Халқаро молия институтлари билан биргаликда жалб қилинадиган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш.

Бунда, аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 386,2 млн доллар имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш.

2. Давлат ва ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида шакллантирилган 711 млн долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

3. Лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг бажарилиши устидан мониторинг юритиш.

Халқаро молия институтлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар ўз маблағлари

2023 йил давомида

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

24.

Ҳудудларда фитосанитар лабораториялар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Жиззах, Наманган вилоятларида фитосанитар лабораторияларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш.

2. Ҳудудий лабораториялар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.

3. Лабораториялар ходимларини хорижда ёки хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитиш ва малакасини ошириб бориш.

4. Хорижий давлатларнинг фитосанитар лабораториялари билан ўзаро таққослама лаборатория таҳлилларини ўтказиш.

Халқаро молия институтлари ва давлат бюджети маблағлари

2023 йил давомида

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Навоий, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари

IV. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш

25.

Ерларнинг шўрланиш даражасини пасайтириш тадбирларини амалга ошириш.

Ерларнинг шўрланиш даражасини пасайтириш. Бунда:
14,3 минг км коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш;
2,1 минг дона мелиоратив қудуқларга ерости сувлари минераллашувини онлайн назорат қилувчи қурилмаларни ўрнатиш;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича шўрланган майдонлар харитасини ишлаб чиқиш
.

Ҳисоб-китоблар асосида Давлат бюджети ва тадбиркорлар маблағлари

2023 йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

26.

Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда сувни тежайдиган инновацион суғориш технологиялари жорий этиладиган экин майдонларини кенгайтириш орқали 7 млрд метркуб сувни иқтисод қилиш.

1. 300 минг гектар майдонда сув тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳамда 200 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларини лазерли текислагич ёрдамида текислаш ишларини амалга ошириш.

2. Ирригация (428 км канал, 39 км лоток тармоқлари) объектларини қуриш ва реконструкция қилиш.

3. 411 км коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.

4. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 13057 та объектга рақамли технологияларни жорий қилиш.

Республика ва маҳаллий бюджет ҳамда ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

27.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «E-IJARA» ахборот тизими орқали аҳолига 92,6 минг гектар ер майдонини деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадида очиқ электрон танлов орқали ажратиш.

1. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш мақсадлари учун захирадаги ер майдонларини лотлар асосидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда очиқ электрон танловларга чиқариш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун аҳолига, жумладан ижтимоий эҳтиёжманд оилаларга ер майдонларини очиқ электрон танлов орқали ажратиш ишларини самарали ташкил этиш.

2023 йил давомида

28.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 100 минг гектар (37,1 минг га фойдаланишдан чиққан суғориладиган ер ҳисобидан, 63,3 минг га лалми-яйловлар ҳисобидан) ер майдонларини фойдаланишга киритиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган манзилли рўйхатга мувофиқ, фойдаланишга киритиладиган ер майдонларида 1745 км ирригация тармоқларини ва 1844 км мелиоратив тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, 995 дона суғориш қудуқларини қазиш, 111 дона насос агрегатларини қуриш, 306 дона трансформаторлар ўрнатиш ва 463 км электр тармоқларини тортиш тадбирларини амалга ошириш.

2. Қайта фойдаланишга киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларда экинларнинг жойлаштирилиши юзасидан мониторинг юритиш.

Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

29.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.

1. «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, амалдаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг ихтисослигини ўзгартириш;

суғориладиган экин ерларда боғдорчилик, узумчилик ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этиш тартибини белгилаш;

ердан фойдаланувчиларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер турлари ҳудудида енгил конструкцияли инфратузилма объектларини (кўчма объектлар, контейнерлардан ташкил топадиган дала шийпони, маҳсулот сақланадиган кичик омборлар, қайта ишлаш ва қадоқлаш цехлари) қуриш учун ер участкаларини ажратиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

Ушбу тартиблари жорий этиш бўйича мезонлар ва талаблар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади ва унинг хулосалари асосида амалга оширилади.

2. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

30.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш.

ХМИ маблағларини жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида Австралиянинг «Рубикон» компанияси тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш жараёнини автоматлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари

2023 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

V. Тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш

31.

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низомни қабул қилиш.

1. Субсидиялашнинг устувор йўналишлари ва сиёсий мақсадларини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2. Қишлоқ хўжалигига ажратилаётган субсидиялар мониторингини юритиш ва баҳолаш мақсадида вазирлик тизимида бўлим ташкил этиш.

3. Ушбу бўлимга давлат идоралари томонидан секторга тақсимланган барча субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш ва уларнинг таъсирини баҳолаш вазифасини юклаш.

4. Субсидия ажратишда талаб этиладиган ҳужжатларни қисқартириш.

5. Соҳага янги субсидияларни жорий этишда тарифлар, муддатлар, тартиблар ва жавобгарликларни аниқ белгилаш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

32.

Қишлоқ хўжалигида суғурта хизматларини такомиллаштириш.

1. Қишлоқ хўжалигида Туркия ва Испания давлатларининг қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича амалий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳосилни суғурталашни жорий этиш.

Халқаро молия институти маблағлари

2024 йил II чорак

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта» АЖ

2. Германиянинг «InsuResilience Solutions Fund» фондидан 2,5 млн евро грант маблағлари ажратиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш.

2023 йил апрель — июнь

3. Фарғона водийсида гилос, узум, ўрик ҳосилини Германиянинг «KFW» банки билан биргаликда иқлимнинг ноқулай таъсиридан суғурталашни йўлга қўйиш. Бунда, суғурта қилдирувчиларнинг табиий географик жойлашуви, етиштириладиган маҳсулот турини инобатга олиб суғурта хизмати нархларини белгилаш.

2024 йил II чорак

33.

Қишлоқ хўжалиги техникалари паркининг янгиланиш даражасини 10 фоизга ошириш.

1. Мавжуд 267,8 мингта қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари ҳолатини таҳлил қилиш.

Тижорат банклари кредит маблағлари, лизинг ташкилотлари ресурслари ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагролизинг» АЖ, тижорат банклари

2. Ташаббускор кластерлар, кооперациялар, фермерлар ва машина-трактор парклари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил май

3. Ташаббускорларга қиймати 2,6 млрд сўмлик 11 мингта қишлоқ хўжалиги техникаларини банк кредити ва лизинг асосида етказиб бериш чораларини кўриш.

2023 йил давомида

34.

Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ҳуқуқларини кафолатлаш, уни бозор активига айлантириш ва ликвидликни таъминлаш.

Ер участкасининг узоқ муддатли ижара ҳуқуқини реализация қилиш бозорини шакллантириш бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил 1 сентябрь

Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

35.

Мевали боғларда бўлғуси ҳосилни кредит таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда суғурта қилиш бўйича Фарғона водийсида пилот лойиҳани ишга тушириш.

Мевали боғларда бўлғуси ҳосилни кредит таъминоти сифатида фойдаланиш ҳамда суғурта қилиш бўйича Фарғона водийсида пилот лойиҳани ишга тушириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

Бир ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

VI. Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш

36.

Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

1. Барча ҳудудларда ва 33 та туманда (АКИС) агрохизматлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Ҳар бир ҳудудий агрохизматлар марказларига 12 нафардан (8 та йўналишда — ўсимликлар ҳимояси ва карантини, зоотехния, механизация, агрокимё-тупроқшунослик, агрономия, ветеринария, иқтисодиёт, ирригация) жами 156 нафар ходимни жалб этиш.

Ҳудудий агрохизматларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари фаолиятини хизмат кўрсатишга ихтисосл?штириш.

Босқичма-босқич туман қишлоқ хўжалиги бўлимларини АКИС марказлари билан трансформация қилиш.

3. Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштириш.

Бунда, 2 та илмий-тадқиқот институти фаолияти тижоратлаштирилади, 12 та илмий-тадқиқот институтида тажрибали хорижий экспертларнинг маъруза билан иштирок этиши таъминланади.

Институтларнинг Илмий фаолиятига оид давлат дастурлари грантлари ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

37.

Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар маркази (center of excellense) фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлар марказини ташкил қилиш юзасидан хорижий ҳамкорлар билан келишувларга эришиш.

2. Марказ концепциясини ишлаб чиқиш.

3. Марказ биносининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уни қуриш билан боғлиқ тегишли тадбирларни амалга ошириш.

4. Марказда юқори технологияли замонавий лабораториялар, ўсимликлар флораси миллий генбанки, стратегик таҳлил марказларини ташкил этиш.

5. Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ҳар йили 25 нафар маҳаллий ёш кадрларни тайёрлаш.

Халқаро молия институтлари маблағлари, Илмий фаолиятига оид давлат дастурлари грантлари ва бюджетдан ташқари маблағлар

2023-2024 йиллар давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

VII. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш

38.

Республика ҳудудларида агротуризмни ривожлантириш мақсадида 8 та агротуризм объектини ишга тушириш.

1. Қишлоқ ҳудудларида агротуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ушбу йўналишда ташаббускорларни аниқлаш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ваколатли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш.

Ташаббускорлар ўз маблағлари, хорижий инвестициялар ва банк кредитлари

2023 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

VIII. Тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш

39.

«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасини яратиш.

1. Лойиҳани жорий этувчи интегратор компанияни танлаш бўйича халқаро тендер танловларини ўтказиш.

Хорижий молия институтлари кредит маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар

2023 йил апрель — сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш.

2024 йилдан бошлаб

40.

Сув ресурсларидан фойдаланишни рақамлаштириш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

Хорижий молия институтлари маблағлари, бюджет маблағлари ва ташаббускорлар маблағлари

2023 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги, «Марказий аэрогеодезия» ДУК тегишли вазирлик ва идоралар

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи компанияни аниқлаш бўйича танлов ўтказиш.

2023 йил август

3. Ирригация электрон рақамли хариталарини яратиш (I босқич).

2023 йил август — декабрь

4. Ирригация электрон рақамли хариталари орқали сув ҳисобини юритиш, космик суратларни таҳлил қилиш орқали сув билан таъминланганлик даражасини аниқлаш тизимини йўлга қўйиш (II босқич).

2023 — 2025 йилларда

(алоҳида режа-графикка мувофиқ)

41.

«Агроплатформа» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Ахборот тизимида вазирлик, идора ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ишлаш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

ХМИ маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, ташаббускорлар маблағлари

2023 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Марказий банк, тегишли вазирлик ва идоралар, тижорат банклари

2. «Агроплатформа» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2023 йил август

42.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизимидан фойдаланишни кенгайтириш.

1. Геоахборот тизимини Интернет тармоғига жойлаштириш ва барча фойдаланувчилар учун эркин фойдаланишни йўлга қўйиш.

Маблағ талаб этилмайди

2023 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Интеграция жараёнларини кенгайтириш, бозордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиб бориш.

2023 йил декабрь

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4803-сон қарорининг 5-банди олтинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «100 миллиард» сўзлари «400 миллиард» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «доривор ўсимликлар» сўзларидан кейин «тут, пилла» сўзлари билан тўлдирилсин;
а) 2-банднинг биринчи хатбошиси, 4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси ва 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «95 169» рақами «92 655» рақами билан алмаштирилсин;
в) 1.2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: