16.12.2022 йилдаги 711-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия бериш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2020 — 2022 йилларда қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастурида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидиялар бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишишнинг ягона ахборот тизимини жорий қилиш вазифаси назарда тутилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
талабгорларнинг ушбу қарорга 2-иловада келтирилган рўйхат бўйича субсидия олиш учун тақдим этган аризалари субсидия бериш йўналишларига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман, вилоят ва республика ишчи гуруҳлари томонидан «Агросубсидия» ахборот тизими орқали қабул қилинади, кўриб чиқилади ва ижрога йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 330-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/330/0559-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгорлар

(субсидия олиш учун мурожаат қилаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси)

Талабгорлар томонидан сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича талаб этилган ҳужжатлар ва аризани электрон шаклда тақдим этади.

Зарур ҳолларда

2-босқич

Ишчи гуруҳ

(ваколатли давлат органларининг ҳудудий туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари аъзолари)

Талабгорлар томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ ариза бўйича хулосани тасдиқлайди ва ваколатли органга тақдим этади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида

3-босқич

Ваколатли давлат органлари

Ваколатли давлат органларининг ҳудудий, туман (шаҳар), ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан тақдим этилган хулосаларни жамлайди, таҳлил қилади ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади.

Кўриб чиқиш натижасига кўра аризани субсидия турига қараб амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан молиялаштириш бўйича якуний хулоса беради.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида

4-босқич

Молиялаштирувчи масъул орган

(белгиланган субсидия маблағларини ажратишга ваколатли органлар)

Ваколатли давлат органлари берган хулосага мувофиқ талабгорларнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига бюджет маблағлари доирасида субсидия ўтказади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатлар асосида

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Бериладиган субсидия турлари

Субсидия маблағи ажратилиши учун масъул ташкилот

1.

Пахта хомашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

2.

Дуккакли экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Пахта хомашёси етиштиришда дискрет суғориш тизимини жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги

4.

Техник экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Мойли экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6.

Полиз экинлари етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

7.

Сабзавот, кўкатлар ва карам етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

8.

Картошка етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Озуқабоп экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

10.

Доривор экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

11.

Донли (ғалла ва ёрмабоп) экинлар етиштириш учун сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

12.

Катта ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

13.

Кичик ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

14.

Яроқсиз ерларни фойдаланишга киритиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

15.

Данакли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

16.

Уруғли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

17.

Ёнғоқли мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

18.

Субтропик мевалар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

19.

Узум етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги

20.

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги

21.

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги

22.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 январдаги 52-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2024 й., 09/24/52/0073-сон)