Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2835-4]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 май,
12-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 майдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 октябрдаги 77-сон «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2835, 2016 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 510-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 12 февралдаги 21-сон «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2835-1, 2018 йил 21 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2018 й., 10/18/2835-1/0796-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 7 октябрдаги 102-сон «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2835-2, 2019 йил 16 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 10/19/2835-2/3921-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сон «Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 2022 йил 18 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 10/23/2835-4/0294-сон)