Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2835-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 майдаги 12-сонли ««Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2835-4, 24.05.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон «Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 октябрдаги 77-сон буйруғи (рўйхат рақами 2835, 2016 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 510-модда) билан тасдиқланган Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 13-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Пенсионер Пенсия жамғармаси бўлимининг ортиқча тўланган пенсия суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик у аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йил учун суд орқали ундирилади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
21-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2018 й., 10/18/2835-1/0796-сон)