Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2023 26.10.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2835
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 26.10.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2835
Кучга кириш санаси
31.10.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2835]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 13 майдаги 12-сонли ««Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2835-4, 24.05.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 октябрдаги 77-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 65-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 1030-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими деб юритилади) томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмаларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирмалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси бўлимининг қарорига биноан — пенсионер ёки нафақа олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатиб ўтилганидан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган асослар бўйича чегирмалар пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар (бундан буён матнда пенсия ва нафақалар деб юритилади) тўланиши лозим бўлган пулнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсионер ёки нафақа олувчи қарздорликни қоплаш учун унинг ёзма аризасига мувофиқ пенсия ва нафақалар суммаларини кўпроқ миқдорда, шу жумладан тўлиқ миқдорда йўналтириш ҳуқуқига эга. Пенсионер ёки нафақа олувчининг ёзма аризасида у томонидан белгиланган фоиз кўринишидаги миқдор ёки қатъий сумма кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсионер ёки нафақа олувчи янги ёзма ариза тақдим этиш орқали қарздорликни қоплашга йўналтирилаётган суммалар миқдорини ўзгартириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсия ва нафақа тўлаш учун қайдномаларни шакллантиришда ўтган ойнинг 25-санасига қадар келиб тушган (қабул қилинган) ижро ҳужжатлари ёки Пенсия жамғармаси бўлими томонидан қабул қилинган қарор бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир нафар пенсионер ёки нафақа олувчига нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсия ва нафақалардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур Йўриқноманинг 1-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган асослар бўйича пенсия ва нафақалардан чегирмалар Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар ҳисобланиб, биринчи навбатда қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси бўлимига пенсионернинг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини қоплашга доир ижро ҳужжати келиб тушди. Шу билан бирга Пенсия жамғармаси бўлими томонидан унинг қарорига мувофиқ пенсиядан пенсионер томонидан қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича юзага келган қарздорликни қоплаш учун пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида чегирма амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлимининг қарори асосида Пенсия жамғармасига тўланадиган талаблар биринчи навбат талаби, коммунал тўловлардан қарздорлик эса бешинчи навбат талаби эканлигини ҳисобга олган ҳолда, тегишлича Пенсия жамғармаси бўлими қарори асосида чегирмалар пенсия суммасининг 30 фоиз миқдорида, ижро ҳужжати бўйича эса 20 фоиз миқдорида амалга оширилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 7 октябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2835-2, 16.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 10/19/2835-2/3921-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси бўлимига биринчи навбат талаби ҳисобланган икки фарзанд учун алиментлар ундириш бўйича пенсиядан чегирма қилиш юзасидан ижро ҳужжати келиб тушди. Мазкур ҳолатда пенсиядан чегирма қуйидаги тартибда тақсимланади: ижро ҳужжати бўйича чегирма пенсия суммасининг 33 фоиз миқдорида, Пенсия жамғармаси бўлими қарори асосида эса 17 фоиз миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ва бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлари асосида пенсиялардан чегирмалар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Йўриқноманинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган асос бўйича пенсия ва нафақалардан чегирмалар қилиш тўғрисида ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан бевосита пенсионер ёки нафақа олувчи ҳисобда турган Пенсия жамғармаси бўлимига чегирма қилиш ва чегириб қолинган суммаларни қарздор ҳисобидан ундирувчига кўчириб бериш қарори илова қилинган хат билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига келиб тушган ҳужжатлар Пенсия жамғармаси бўлими Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шуъбаси (бундан буён матнда шуъба деб юритилади) масъул ходими томонидан кўриб чиқилади ва ижрога қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Масъул ходим бир иш куни давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган пенсионер ёки нафақа олувчининг фамилияси, исми, отасининг исмини, шунингдек ижро ҳужжати ва талабномадаги яшаш манзили ва суммани ўзаро солиштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилиш имконияти бўлмаган ҳолатда Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи ижро ҳужжатини расмийлаштирган ваколатли органга сабабини (ижро ҳужжатини расмийлаштирганда хатоликни аниқлаганда, чегирмаларни кўчириб ўтказиш учун ундирувчи ҳақида тўлиқсиз маълумот мавжуд бўлганда, ижро қилиш жойи бўйича ижро ҳужжати тақдим этилмаганда) кўрсатган ҳолда ҳужжатларни уч иш куни давомида қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чегирмаларни кўчириб бериш ижро ҳужжатига талабномада кўрсатилган манзил асосида амалга оширилади. Чегириб қолинган суммалар ундирувчига кўчириб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда қарздор ҳисобидан амалга оширилади. Пул ўтказмаларини кўчириб ўтиш учун ҳақ пенсия, нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тўлаш хизматлари учун Пенсия жамғармаси Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган тариф бўйича ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Пенсия жамғармаси бўлими қарорлари асосида пенсия ва нафақалардан чегирмалар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсионер ёки нафақа олувчига унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида ортиқча тўланган суммалар бўйича Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарори лойиҳаси Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шакл бўйича тайёрланади ва расмийлаштирилади, унда суммаларни тўловчи (пенсионер ёки нафақа олувчи), ортиқча тўлашнинг сабаби ва даври, чегирманинг ҳар ойлик суммаси ёки фоизи кўрсатилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суиистеъмоллик деганда пенсионер ёки нафақа олувчининг пенсия ва нафақалар суммаларини ортиқча олишга қаратилган ҳаракатлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблашдаги хато деб пенсия ва нафақаларни ҳисоблашдаги арифметик ҳаракатлар (қўшиш, айриш, бўлиш, кўпайтириш) билан боғлиқ хато, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни киритишдаги механик хато, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги бузилиш оқибатидаги хато тушунилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник хато деб Пенсия жамғармасининг ахборот тизимига маълумотларни нотўғри киритиш билан боғлиқ хато эътироф этилади. Бундай хато деб, шунингдек пенсия таъминотига оид имтиёзларни қўллашда нотўғри шарҳлаш (услубий китоб, қўлланма ва кўрсатма хатлар фойдаланган ҳолда), пенсия ҳисоблаш учун қўлланиладиган иш ҳақини қайта ҳисоблашда коэффициентларни нотўғри танлаш, пенсия ва нафақаларни ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларни нотўғри кўрсатиш, пенсия ва нафақаларни икки маротаба ўтказиб юбориш, бир давр учун бир нечта асосларга кўра тўлашни амалга ошириш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоб-китоб қоидаларига риоя этмаслик ҳам тушунилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия қарори асосида чегирмалар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида — 10 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида — 30 фоиз;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 7 октябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2835-2, 16.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 10/19/2835-2/3921-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг икки баробаридан кам миқдорда пенсия ёки нафақа олувчи шахслар бўйича — 5 фоиз (мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан ташқари).
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 7 октябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2835-2, 16.10.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 10/19/2835-2/3921-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегирма миқдори суд қарори билан белгиланган ҳолатларда, чегирма суд қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пенсионер ёки нафақа олувчи Пенсия жамғармаси бўлимининг ортиқча тўланган пенсия ёки нафақа суммасини ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайинланганига ва қайта ҳисобланганига (пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатларга асосан) уч йил ва ундан ортиқ вақт ўтган пенсия ва нафақа ишларига Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ортиқча тўланган пенсия ёки нафақа суммасини ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судга мурожаат қилинганда, чегирма қилиш тўғрисидаги комиссия қарори тўхтатиб турилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Пенсия (нафақа)дан ортиқча тўланган суммалар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда пенсия ва нафақалардан чегирмалар пенсионер (нафақа олувчи) вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия ва нафақалар суммалари, шунингдек ижтимоий (пенсия) таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетишгача олти ой аввал бериладиган пенсия суммаларидан ҳам амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилганда қолган қарз суд тартибида ундирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Пенсия ва нафақалардан чегирмалар қилиш тўғрисида ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича амалга оширилаётган пенсия ва нафақалардан чегирмаларни пенсия ва нафақалардан чегирма қилиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг кўрсатмаси бўлмаса камайтириш ёки кўпайтириш, шунингдек тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга эмас.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Барча чегирмаларни ҳисоблаб чиқаришда қайта ҳисоблашларда аниқланган пенсия ва нафақалар қўшимчалари суммалари ҳам киритилиши лозим. Агар, пенсия ёки нафақа миқдори камайтирилса, тўланган суммалар жорий ойда чегирма қилинишида ҳисобга олиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия ва нафақа суммаси 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия йиғмажилди бўйича 25 фоиз миқдорида алимент чегириб қолинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш натижасида ўтган ойлар учун 1 200 000 сўм миқдорида тўланмай қолган пенсия аниқланди. Ушбу ҳолатда алиментларни олинмай қолган суммаларни ҳисобга олган ҳолда яъни 1 700 000 (500 000 + 1 200 000) сўмдан аниқлаш лозим бўлади. Шундай қилиб, чегириб қолинадиган алиментлар суммаси 425 000 сўмни, пенсионерга тўланган сумма эса 1 275 000 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-мисол.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий ойда пенсионерга тўланиши лозим бўлган пенсия ва нафақа суммаси 500 000 сўмни ташкил этади. Ушбу пенсия йиғмажилди бўйича 25 фоизи миқдорида алимент чегириб қелинмоқда. Пенсия (нафақа)ни қайта ҳисоблаш асосида Пенсия жамғармаси бўлими комиссияси қарорига асосан 100 000 сўм миқдорида ортиқча тўланган сумма аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда чегирма қилинган алимент суммаси 500 000 сўмдан 25 фоизни яъни 125 000 сўмни ташкил этади. Қолган 375 000 (500 000 — 125 000) сўмдан ортиқча тўланган сумма 100 000 сўм чегириб қолинади. Шундай қилиб пенсионерга 275 000 сўм тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижро ҳужжатлари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар ҳисобланади ва Пенсия (ижтимоий нафақа)дан чегирмалар тўғрисида ижро ҳужжатларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Пенсионернинг ёки нафақа олувчининг яшаш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида ўзгарганлиги тўғрисида маълумот олинганда Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси пенсия йиғмажилдини унда ортиқча тўланган пенсия ва нафақаларнинг қолдиқ суммасини кўрсатган ҳолда пенсионернинг ёки нафақа олувчининг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжати нусхаси пенсионернинг ёки нафақа олувчининг аввалги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимида қолади, асл нусхаси эса пенсионернинг ёки нафақа олувчининг янги яшаш жойини кўрсатган ҳолда ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар пенсионер ёки нафақа олувчи Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига доимий яшаш учун кетганда ижро ҳужжати ҳужжатни қайтариш сабабини кўрсатган ҳолда илова қилинган хат билан суднинг топшириғига асосан ижро ҳужжати ҳисобга олинган жой бўйича уни юборган тегишли органга, у мавжуд бўлмаганда эса ижро ҳужжатини ёзиб берган судга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан пенсия ва нафақалардан чегирмалар қилиш масалалари бўйича юқорида кўрсатилган манзилларга юбориладиган хатлар нусхалари суд органлари билан ёзишмалар йиғмажилдига тикиб борилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ижро ҳужжати бўйича ундирилишни тамомланиши (кўрсатилган сумманинг тўлиқ ундирилиши, ижро ҳужжатини юборган орган томонидан қайтариб олиниши ёки суд томонидан белгиланган муддат бўйича алиментларнинг ундирилиши) юзасидан Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси масъул ходими пенсионернинг ёки нафақа олувчининг Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали амалга оширилган чегирмаларнинг тўғрилигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси масъул ходими Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидаги маълумотлар асосида пенсионер ёки нафақа олувчидан чегирма қилинган сумма ва амалга оширилган ундиришлар тўғрисида ижро ҳужжатини юборган суд ёки бошқа органга маълумот хатини тайёрлайди ва Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудирига текшириш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия жамғармаси бўлими шуъба мудири чегирмалар ёпилишининг асослилигини ва ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжати Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи имзоси ва Пенсия жамғармаси бўлими муҳри билан тасдиқланади ҳамда масъул ходимга қайтарилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ундириш тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжатлари ижро ҳужжатини юборган тегишли органга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан ижро ҳужжатларини қайтариш бўйича бошқача тартиб белгиланган бўлса, қайтариш суд кўрсатмасига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро ҳужжати қайтариб олинган ҳолатда эса уни қайтариб олиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Пенсия ва нафақаларни тўлаш қуйидаги сабабларга кўра тўхтатиб турилганда (тўхтатилганда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсия (нафақа) тайинлаш шартлари қайта кўрилганда — ижро ҳужжати (ариза) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида тўлов учун янги ҳужжат келиб тушгунга қадар сақланади;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсия ва нафақа тўлаш тўхтатилганда (пенсионер ёки нафақа олувчи вафоти, тайинланган пенсия (нафақа)га ҳуқуқи йўқолганда, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кетганда) — Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 7 октябрдаги 102-сон буйруғига (рўйхат рақами 2835-2, 16.10.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 10/19/2835-2/3921-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлик пенсияси ва нафақасини тўлаш муддати тугаганда — ижро ҳужжати (агар унинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса) Пенсия жамғармаси бўлими шуъбасида пенсия (нафақа) тўлаш учун янги ҳужжат келгунга қадар сақланади.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ногиронлик пенсияси ва нафақасини тўлаш муддати тугаган кундан бошлаб икки ой ичида янги ҳужжат қабул қилинмаса, Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси ижро ҳужжатини уни юборган органга қайтаради.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Йўриқнома талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
‎жамғармаси ______________________ бўлими комиссиясининг пенсия (нафақа)
‎миқдоридан чегирма қилиш ҳақидаги
‎ҚАРОРИ

«_____» _______________ 20 ___ й.‎

______________-сон

Пенсия йиғмажилди рақами:
‎Пенсия (нафақа) тури:
‎Шахснинг яшаш жойи:
‎Шахс
_______________________________________________________
‎_______________________________________________________
‎_______________________________________________________
‎______________________________________________________________ га

(Ф.И.О.)

«___» ________ 20 __ йилдан, «__» ________ 20__ йилгача бўлган давр учун _________________________
‎________________________________________________________________________________

________________________________ сабабли _____________________ сўм ______ тийин миқдорида ортиқча тўлов ҳисобланди.

Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 65-моддасига мувофиқ 20____ йил __________ ойидан ортиқча тўлов бўйича қарздорлиги тугагунга қадар ойлик тўловига _____% миқдорида чегирма қўйилсин.

Комиссия раиси:

____________________________________

‎‎Комиссия аъзолари

____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________
‎____________________________________

(илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 30 мартдаги 10-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2835-3, 18.04.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 510-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2018 й., 10/18/2835-1/0796-сон; 16.10.2019 й., 10/19/2835-2/3921-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон, 18.04.2022 й., 10/22/2835-3/0317-сон)