Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ИД-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 январдаги 59-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш миллий дастурини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 4 апрелдаги 44-н-сон «Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-182) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2576, 2014 йил 18 апрел) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16 сон, 188-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. Буйруқ муқаддимасидаги «2000 йил 5 июлдаги 256-сон» деган сўзлар «2019 йил 25 январдаги 59-сон» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Қоидалар фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш тартибини белгилайди.»;
«11. Дастлабки сертификациядан ўтиш учун инструкторликка номзод ёки такрорий сертификациядан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструктор аризани комиссияга тақдим этади.»;
«16. Сертификация имтиҳонларидан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонлари ўтказиладиган жойга ўз вақтида паспорти ёки идентификация ID-картаси билан етиб келиши шарт.»;
«17. Сертификация имтиҳонларига паспортсиз ёки идентификация ID-картасиз келган, шунингдек кечикиб келган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларига келмаган ҳисобланади ва навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар рўйхатига киритилади.».