18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2576
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 18.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2576
Кучга кириш санаси
21.04.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидаларини (ЎзР АҚ-182) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 18 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2576]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 январдаги 59-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашув ҳаракатларидан авиация хавфсизлиги жиҳатидан ҳимоялашни таъминлаш Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 15 майдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2576-1, 23.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2023 й., 10/23/2576-1/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидалари (ЎзР АҚ-182) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-н-сон

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 4 апрелдаги 44-н-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидалари (ЎзР АҚ-182)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 15 майдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2576-1, 23.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2023 й., 10/23/2576-1/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар талаблари фуқаро авиациясининг сертификациядан ўтказилган ўқув юртларига (бундан буён матнда ўқув юрти деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш ишга қабул қилишда ва иш жараёнида уларнинг касбига муносиб ёки номуносиблигини холисона баҳолаш, зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан масъулиятини янада ошириш мақсадида амалга оширилади. Бунда авиация хавфсизлиги бўйича инструктор деганда ўқув юртининг авиация хавфсизлиги масалалари бўйича ходимларни тайёрлашни амалга оширувчи мутахассиси тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар дастлабки ва такрорий сертификациядан ўтишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастлабки сертификация авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг касбий лаёқатини аниқлаш, назарий ва амалий тайёргарликларини баҳолаш учун ишга қабул қилишдан олдин ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Такрорий сертификация ўқув юртининг авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг касб маҳоратини иш давомида такомиллаштириш, услубий маҳорат ва билимларини текшириш мақсадида икки йилда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказишни ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўқув юрти авиация хавфсизлиги бўйича инструкторни унинг сертификати амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин такрорий сертификациядан ўтиши лозимлиги ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларнинг сертификация имтиҳонлари (бундан буён матнда сертификация имтиҳонлари деб юритилади) саволлари ўқув юрти томонидан ишлаб чиқилади ҳамда сертификация имтиҳонлари бошланишидан уч ой олдин ўқув юрти раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сертификация имтиҳонларидан олдин авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ҳамда авиация хавфсизлиги бўйича инструктор лавозимига номзодлар (бундан буён матнда инструкторликка номзод деб юритилади) саволлар билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқув юрти раҳбарининг буйруғига асосан сертификация имтиҳонларини ўтказиш учун авиация хавфсизлиги соҳаси бўйича малакали мутахассислардан иборат бўлган камида беш кишилик таркибда комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификация имтиҳонларини ўтказиш жойи, санаси ва вақтини белгилайди ва эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификация имтиҳонларни ўтказади ва натижаларини эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга сертификат расмийлаштириб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дастлабки сертификациядан ўтиш учун инструкторликка номзод ёки такрорий сертификациядан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструктор аризани комиссияга тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 15 майдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2576-1, 23.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2023 й., 10/23/2576-1/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларнинг тақдим этган ҳужжатлари шу куннинг ўзида комиссия томонидан кўриб чиқилади ҳамда сертификация имтиҳонларини ўтказиш жойи, санаси ва вақти эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар авиация хавфсизлиги соҳасида зарур билимларга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар қуйидагиларни билишлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация хавфсизлиги соҳасидаги миллий қонунчиликни ҳамда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг стандартлари ва тавсияларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аэропорт ҳудудига кириб-чиқиш ва назорат қилиш бўйича тизимни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ерда ва парвозда хавфсизликни таъминлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчини ҳаво кемасига чиқишидан олдин текшириш чораларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ва багажларни текшириш чораларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемасини қўриқлаш ва текшириш чораларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво кемасида ташилиши тақиқланган буюм ва воситаларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризм ҳақидаги умумий маълумотларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сертификация имтиҳонларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сертификация имтиҳонларида комиссия аъзоларининг камида ярми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сертификация имтиҳонларидан ўтиш учун авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонлари ўтказиладиган жойга ўз вақтида паспорти ёки идентификация ID-картаси билан етиб келиши шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 15 майдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2576-1, 23.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2023 й., 10/23/2576-1/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сертификация имтиҳонларига паспортсиз ёки идентификация ID-картасиз келган, шунингдек кечикиб келган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларига келмаган ҳисобланади ва навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар рўйхатига киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 15 майдаги 4-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2576-1, 23.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2023 й., 10/23/2576-1/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сертификация имтиҳонлари тест синовлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тест синовлари 100 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан қўйилади. 60 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар сертификация имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сертификация имтиҳонлари натижаларига асосан комиссия томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сертификация имтиҳонларидан ўтган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодларга икки иш куни ичида мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда сертификат расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Сертификация имтиҳонларидан ўта олмаган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар навбатдаги сертификация имтиҳонларидан ўтадиганлар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тўплаган балларидан норози бўлган авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар комиссияга ёки ўқув юрти раҳбарига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Авиация хавфсизлиги бўйича инструкторлар ва инструкторликка номзодлар комиссиянинг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторларни сертификациядан ўтказиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-182)
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА‎

‎‎
‎‎___________________________________________________________
‎(сертификация имтиҳонлари ўтказилган ўқув юртининг номи)

‎‎Фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструкторнинг
‎сертификациядан ўтганлиги ҳақида

‎СЕРТИФИКАТ

_____АА____

___0000000__‎

(серияси)‎

(рақами)‎

‎‎
‎_______________________________________________________________
‎(авиация хавфсизлиги бўйича инструкторнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

сертификация имтиҳонларини муваффақиятли топширди ва у фуқаро авиациясида авиация хавфсизлиги бўйича инструктор лавозимида ишлаши мумкин.

Сертификат‎

‎_____________________________________гача амал қилади.

(йил, кун ва ой)‎
Комиссия раиси:‎‎ ____________‎

‎‎_______________________________

(имзо)‎

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 188-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 23.05.2023 й., 10/23/2576-1/0291-сон)