27.04.2022 йилдаги ПҚ-225-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни моддий ресурслар (хизматлар) билан узлуксиз таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлиги) мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан 11 ойлик имтиёзли давр билан 2022 йилда 300 миллиард сўм, 2023 йилда 400 миллиард сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилган маблағлар ҳисобидан йил давомида Қишлоқ хўжалигида хизматлар агентлигининг буюртмаси асосида қўшимча бюджет ссудаси ажратиб борилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин. Бунда, ажратилган бюджет ссудаси бўйича қарздорликнинг жами суммаси мазкур қарор доирасида 2022 йилда 300 миллиард сўмдан, 2023 йилда 400 миллиард сўмдан ошиб кетмаслиги белгилаб қўйилсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, бюджет ссудаси ҳисобидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналарига — мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, тут, пилла, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги экинлари) етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчат етказиб бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш учун;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга, шу жумладан «Агросервис оператор» давлат унитар корхонасига — етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун йиллик 14 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, олинган қарз маблағларини ўз вақтида қайтарган, ижобий кредит тарихига эга, қўшилган қиймат занжирини яратган тадбиркорлик субъектларига қарз маблағлари фоиз ставкасини бир фоиз бандга туширган ҳолда 13 фоиз миқдорида тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сон қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ хўжалиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчатларни етказиб бериш ҳамда қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» давлат унитар корхонасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчат етказиб бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш қарз шартномаси асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация давридан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик 14 фоиз ставкада амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор доирасида моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги хизматлари «Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси томонидан биржа савдоларидан харид қилиш ва (ёки) етказиб берувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаш усули орқали етказиб берилади ва кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи, қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга (бундан «Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси мустасно) қарз маблағлари уларни қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси тақдим этилгандан сўнг ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар комиссиянинг (Ж.А. Ходжаев) вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчат етказиб бериш ҳамда қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатиш учун қарз маблағлари ажратиладиган йўналишлар ва лойиҳаларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берувчиларини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агросервис оператор» давлат унитар корхонаси ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан қарз маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланилиши устидан тизимли мониторинг ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик ва кўчат етказиб бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги хизматларини кўрсатишга давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш жараёнида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов) ҳамда Боғдорчилик агентлиги (Х.М. Каримов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарор доирасида назарда тутилган қарз маблағларини ажратиш бўйича намунавий шартнома шаклларини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини, ўғит ва ўсимликлар ҳимояси воситаларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш ҳамда экинларни ер майдонларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида жойлаштиришни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар 2022 йил тажрибаси натижаларидан келиб чиқиб, мазкур амалиётни янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) билан биргаликда ҳар бир ҳудудда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тақдимотлар ва семинарлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Ходжаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов) билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини ёритиш бўйича туркум телекўрсатувлар намойиш этилишини доимий ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси билан биргаликда мазкур қарорда назарда тутилган маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши ва мақсадли сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори Х.М. Каримов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-225-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПҚ-225-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж. Ходжаев

қишлоқ хўжалиги вазири, Комиссия раиси

2.

Ш. Мирзаев

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари

4.

И. Аманов

«Агробанк» АТБ бошқарув раиси ўринбосари

5.

А. Исроилов

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори

6.

Ф. Қирғизбоев

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

7.

Лавозим бўйича

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари, Комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПҚ-225-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга — мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «2 трлн сўм» сўзлари «1,7 трлн сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (Ходжаев) «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида жалб этилган Жаҳон банкининг 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш бўйича кичик агрологистика марказларини «Агросервис оператор» ДУК томонидан қуриб, истисно тариқасида тижорат банки иштирокисиз 10 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев) Молия вазирлиги (Ишметов) ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев) билан биргаликда бир ой муддатда Жаҳон банки билан келишилган ҳолда кичик агрологистика марказларини «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида қуриб, фойдаланишга топшириш тартибини тасдиқласин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 9-банднинг бешинчи хатбошиси «доривор ўсимликлар» сўзларидан кейин «маккажўхори дони» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 07/22/225/0351-сон; 07.10.2022 й., 07/22/387/0906-сон; 16.03.2023 й., 07/23/96/0152-сон; 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон; 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)