1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш, шунингдек, «Бир ҳудуд — бир маҳсулот» тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-20-сон қарорига мувофиқ, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган ва аҳолига узоқ бўлмаган ҳудудлардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилда 80 минг гектар экин майдонларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 — 2025 йилларда 120 минг гектар экин майдонларини аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2022 йил якунига қадар қўшимча 20 минг гектар — умумий 100 минг гектар экин майдонлари, 2023 йилда 93 155 гектар экин майдонлари 1 — 1.13-иловаларга мувофиқ аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 07/23/146/0249-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) экин майдонлари фуқароларга 30 йил муддатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти яхши бўлган ерлардан — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам сувли ерлардан — вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2022-2023 йилларда деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида экин майдонларини аҳолига бериш учун ташкил этиладиган очиқ электрон танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов, Х. Каримов) ва Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда 2022 йилда аҳолига қўшимча тарзда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 20 минг гектар экин майдонларининг, 2023 йил 1 январга қадар 2023 йилда аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 93 155 гектар экин майдонларининг аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ерлардан танланиши ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг захирасига белгиланган тартибда қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 07/23/146/0249-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши Ер кодексининг 36-моддасида белгиланган ҳолларда, жумладан ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ушбу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда, ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) захирага олинган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари буюртмасига асосан амалга оширилишини, бунда давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган экин майдонларининг сув таъминоти яхши бўлган ерларда — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида камида 0,15 гектарга, бошқа ҳудудларда камида 0,30 гектарга ҳамда кам сувли ерларда камида 0,5 гектарга тенг бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) экин майдонларини танлаш ва лотларга ажратиш ишларида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг иштирокини ҳамда улар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, талабгор томонидан очиқ электрон танлов орқали ернинг ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун олинган қўшимча мажбуриятлар бажарилмаганда, ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга асосан бекор қилиниши ҳақида деҳқон хўжаликлари аъзолари орасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда белгиланаётган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминламаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил якунига қадар қўшимча 20 минг гектар, 2023 йилда 93 155 гектар экин майдонларини очиқ ва шаффофликни таъминлаган ҳолда деҳқончилик кўникмаларига эга бўлган, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига ажратсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 07/23/146/0249-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур майдонларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тавсиясига асосан, ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экилишини таъминласин. Бунда, сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка экинларини интенсив усулда экишга алоҳида эътибор қаратилсин;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот етиштирувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш, шунингдек, зарурий агротехник хизматлар кўрсатиш ишларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат кластерлари, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналарни жалб қилган ҳолда етиштирилган тайёр маҳсулотни харид қилиш, уни қайта ишлаш, сақлаш, ички ва ташқи бозорларга йўналтириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) билан биргаликда экин майдонларида зараркунандалар ҳамда касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида тизимли кузатувларни ташкил этиб, деҳқон хўжаликларига экинларни ҳимоя қилиш хизматлари ўз вақтида кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларини қамраб олган кичик агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов мазкур чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш устидан доимий мониторинг ўрнатиб, амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов) билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори М.М. Убайдуллаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ҳудудлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022-2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
12 640
6 620
6 020
2.
Андижон вилояти
14 470
8 418
6 052
3.
Бухоро вилояти
14 124
8 016
6 108
4.
Жиззах вилояти
13 936
8 976
4 960
5.
Қашқадарё вилояти
19 794
9 264
10 530
6.
Навоий вилояти
9 530
6 335
3 195
7.
Наманган вилояти
17 597
8 541
9 056
8.
Самарқанд вилояти
16 159
8 573
7 586
9.
Сурхондарё вилояти
16 273
7 797
8 476
10.
Сирдарё вилояти
10 360
6 160
4 200
11.
Тошкент вилояти
16 546
7 458
9 088
12.
Фарғона вилояти
19 117
7 178
11 939
13.
Хоразм вилояти
12 609
6 664
5 945
Жами
193 155
100 000
93 155
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 07/23/146/0249-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туман (шаҳар)лар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022-2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Андижон
973
631
342
2.
Асака
899
660
239
3.
Балиқчи
1 436
845
591
4.
Бўстон
608
396
212
5.
Булоқбоши
662
243
419
6.
Жалақудуқ
1 303
785
518
7.
Избоскан
1 282
822
460
8.
Марҳамат
981
612
369
9.
Олтинкўл
810
463
347
10.
Пахтаобод
1 185
761
424
11.
Улуғнор
1 260
410
850
12.
Хўжаобод
393
247
146
13.
Шаҳрихон
1 277
835
442
14.
Қўрғонтепа
1 361
668
693
15.
Хонобод ш.
41
41
Жами
14 470
8 418
6052
(1.2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022 — 2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Арнасой
781
300
481
2.
Бахмал
901
797
104
3.
Дўстлик
1 941
1 040
901
4.
Зафаробод
1 144
873
271
5.
Зомин
1 464
1 040
424
6.
Зарбдор
2 053
1 643
410
7.
Мирзачўл
991
545
446
8.
Пахтакор
811
371
440
9.
Фориш
887
578
309
10.
Ш.Рашидов
952
525
427
11.
Янгиобод
753
448
305
12.
Ғаллаорол
1 258
816
442
Жами
13 936
8 976
4 960
(1.4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 майдаги ПҚ-146-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 07/23/146/0249-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022 — 2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Косон
3 554
2 113
1 441
2.
Китоб
1 560
620
940
3.
Касби
1 716
960
756
4.
Миришкор
1 524
820
704
5.
Муборак
1 145
551
594
6.
Нишон
1 511
858
653
7.
Чироқчи
612
300
312
8.
Шаҳрисабз
1 363
447
916
9.
Яккабоғ
1 634
642
992
10.
Қарши
1 551
409
1 142
11.
Қамаши
1 388
616
772
12.
Ғузор
1 092
488
604
13.
Деҳқонобод
133
33
100
14.
Кўкдала
1 011
407
604
Жами
19 794
9 264
10 530
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022 — 2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Кармана
1 546
1 025
521
2.
Конимех
262
197
65
3.
Навбаҳор
2 173
1 440
733
4.
Нурота
135
92
43
5.
Хатирчи
2 925
1 924
1 001
6.
Қизилтепа
2 489
1 657
832
Жами
9 530
6 335
3 195
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022 — 2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Косонсой
1 141
554
587
2.
Мингбулоқ
2 905
1 580
1 325
3.
Наманган
1 378
669
709
4.
Норин
1 432
695
737
5.
Поп
2 537
1 280
1 257
6.
Тўрақўрғон
1 073
521
552
7.
Уйчи
1 461
709
752
8.
Учқўрғон
2 256
1 095
1 161
9.
Чортоқ
788
236
552
10.
Чуст
1 562
637
925
11.
Янгиқўрғон
1 064
565
499
Жами
17 597
8 541
9 056
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022 — 2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Булунғур
1 544
765
779
2.
Жомбой
614
423
191
3.
Иштихон
1 013
577
436
4.
Каттақўрғон
1 446
766
680
5.
Нарпай
1 439
738
701
6.
Нуробод
477
269
208
7.
Оқдарё
756
440
316
8.
Пайариқ
1 939
949
990
9.
Пастдарғом
2 651
1 363
1 288
10.
Пахтачи
884
509
375
11.
Самарқанд
484
281
203
12.
Тайлоқ
625
389
236
13.
Ургут
1 804
834
970
14.
Қўшработ
486
273
213
Жами
16 159
8 573
7 586
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.10-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022-2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Боёвут
1 486
873
613
2.
Гулистон
965
529
436
3.
Мирзаобод
1 127
593
534
4.
Оқолтин
1 017
640
377
5.
Сардоба
1 443
900
543
6.
Сайхунобод
1 474
1 072
402
7.
Сирдарё
986
383
603
8.
Ховос
1 862
1 170
692
Жами
10 360
6 160
4 200
(1.10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 ноябрдаги ПҚ-431-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 07/22/431/1048-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.11-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022-2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Бекобод
1942
892
1050
2.
Бўка
1796
716
1080
3.
Бўстонлиқ
520
320
200
4.
Зангиота
446
246
200
5.
Оҳангарон
1176
676
500
6.
Оққўрғон
1237
387
850
7.
Паркент
778
578
200
8.
Пискент
1210
490
720
9.
Тошкент
378
228
150
10.
Чиноз
1349
499
850
11.
Юқори Чирчиқ
870
320
550
12.
Янгийўл
1235
535
700
13.
Ўрта Чирчиқ
1386
486
900
14.
Қибрай
653
445
208
15.
Қуйи Чирчиқ
1570
640
930
Жами
16 546
7 458
9 088
(1.11-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 декабрдаги ПҚ-435-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 07/22/435/1063)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.12-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туман (шаҳар)лар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022 — 2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Бағдод
1 155
377
778
2.
Бешариқ
1 300
465
835
3.
Бувайда
1 262
461
801
4.
Данғара
1 264
429
835
5.
Ёзёвон
1 153
400
753
6.
Олтиариқ
1 456
671
785
7.
Риштон
1 196
401
795
8.
Сўх
668
440
228
9.
Тошлоқ
1 138
420
718
10.
Учкўприк
1 206
400
806
11.
Фарғона
1 290
520
770
12.
Фурқат
940
316
624
13.
Ўзбекистон
1 270
390
880
14.
Қува
1 324
436
888
15.
Қўштепа
1 265
466
799
16.
Фарғона ш.
437
260
177
17.
Қувасой ш.
793
326
467
Жами
19 117
7 178
11 939
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 1.13-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлар ҳисобидан фуқароларга очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган экин майдонларининг ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Туманлар номи
Жами ер майдони, гектар
шундан, 2022 — 2023 йилларда
2022 йилда
2023 йилда
1.
Боғот
1 255
784
471
2.
Гурлан
1 412
675
737
3.
Тупроққалъа
1 500
799
701
4.
Урганч
1 286
631
655
5.
Ҳазорасп
1 009
546
463
6.
Хива
883
490
393
7.
Хонқа
1 359
724
635
8.
Шовот
1 399
742
657
9.
Янгиариқ
891
499
392
10.
Янгибозор
1 070
519
551
11.
Қўшкўпир
545
255
290
Жами
12 609
6 664
5 945
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-20-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги аҳоли пунктига яқин ҳамда сув таъминоти яхши бўлган пахта ва ғалладан қисқартирилган 195 169 гектар экин майдонларини захирага қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти яхши ҳудудларда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам сувли ерларда вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартибнинг 18-банди қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган шахслар юқоридаги дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади. Бунда, имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана), хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 17 ва 26-бандлардаги «махсус 22626 ҳисобварақларига» сўзлари «асосий ҳисобварақларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«41. Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонларини аҳолига бериш учун 2022-2023 йилларда ташкил этиладиган очиқ электрон танловда бир нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 27-банднинг тўртинчи хатбошиси «мазкур лот такрорий танловга қўйилганда» сўзларидан кейин «шунингдек, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган аҳоли пунктига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин майдонларини ижарага олиш учун 2022-2023 йилларда ташкил этиладиган танловда» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44-банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур хатбошида назарда тутилаётган хотин-қизлар юқоридаги дафтардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади. Бунда, имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 327-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илова (Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низом)да:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «22626-махсус ҳисобварағи» сўзлари «асосий ҳисобварағи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банднинг биринчи хатбошисидаги «махсус 22626-ҳисобварағига» сўзлари «асосий ҳисобварағига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга 5-иловадаги «махсус ҳисобварақ» сўзлари «асосий ҳисобварақ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 5-илова (Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида низом)да:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банднинг иккинчи хатбошисидаги «22626-махсус ҳисобварағи» сўзлари «асосий ҳисобварағи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «махсус 22626-ҳисобварақларига» сўзлари «асосий ҳисобварақларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш