Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2343-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 ноябрь,
64-сон
Келишилди:
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ТОШКУЛОВ
2022 йил 14 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 64-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон «Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2343, 2012 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сон «Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2343-1, 2014 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 351-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 июндаги 82-сон «Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2343-2, 2017 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 565-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 18 мартдаги 39-сон «Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2343-3, 2019 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/2343-3/2879-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 10/22/2343-4/1082-сон)