ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2343]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 64-сонли ««Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2343-4, 12.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., № 9, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда) мувофиқ буюраман:
1. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 февраль,
23-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда) мувофиқ солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ўз малакаларини ошириб боришлари шарт.
2. Солиқ маслаҳати соҳасидаги касбий билимларни, маҳоратни ва кўникмаларни янгилаб бориш ва чуқурлаштириш солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш деб эътироф этилади.
3. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курси бўйича ўқитишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
4. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш мазкур Низомга 1-илова қилинган ўқув дастури асосида ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 июндаги 82-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-2, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 565-модда)
5. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш таълим муассасаларида солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларида таълим олиш йўли билан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-1, 11.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 351-модда)
II. Таълим муассасаларида солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш
6. Малака ошириш таълим муассасаси ва солиқ маслаҳатчиси ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
7. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш ҳар йили 1 апрелга қадар, 2012 йилда эса — 2012 йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилади.
8. Таълим муассасаси томонидан солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисида сертификат берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-1, 11.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 351-модда)
9. Ҳар йили 15 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидагиларни:
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари — мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида ахборотни;
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида бўлмаган солиқ маслаҳатчилари — малака ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаларини тақдим этадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 июндаги 82-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-2, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 565-модда)
III. Якуний қоидалар
10. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш иккинчи олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотини олиш деб қаралмайди.
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2012 йил 29 февраль
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 июндаги 82-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-2, 22.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 565-модда)
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш курси
ДАСТУРИ
1-бўлим. Иқтисодий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари
(8 соат)
(8 соат)
1-мавзу. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.
2-мавзу. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.
3-мавзу. Вазиятли масалалар.
(1-бўлим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
2-бўлим. Солиқ ҳуқуқи, юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш
(10 соат)
(10 соат)
1-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.
2-мавзу. Солиқ солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.
3-мавзу. Вазиятли масалалар.
(2-бўлим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
3-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот
(7 соат)
(7 соат)
1-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.
2-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.
3-мавзу. Вазиятли масалалар.
(3-бўлим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида
АХБОРОТ
|
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | ||||||||
|
(тўлиқ номи) |
||||||||
|
СТИР _____________ |
||||||||
|
Т/р |
Солиқ маслаҳатчининг Ф.И.О. |
Солиқ маслаҳатчининг СТИР |
Ишга қабул қилинган сана/ ёки шартнома рақами ва сана |
Малака ошириш махсус курсларида ўқув ўтказилган сана |
Таълим муассасасини тўлиқ номи | |||
|
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида бўлган солиқ маслаҳатчилари | ||||||||
|
1. |
||||||||
|
2. |
||||||||
|
3. |
||||||||
|
4. |
||||||||
|
…. |
||||||||
|
Фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома бўйича ишлаётган солиқ маслаҳатчилари | ||||||||
|
1. |
||||||||
|
2. |
||||||||
|
3. |
||||||||
|
4. |
||||||||
|
….. |
||||||||
|
|
(имзо) |
(Ф.И.О.) | ||||||
(2-илова Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 18 мартдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-3, 03.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/2343-3/2879-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда; 2014 й., 28-сон, 351-модда; 2017 й., 25-сон, 565-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/2343-3/2879-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)