18.11.2022 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг қарори, 18.11.2022 йилдаги 32-сон
Кучга кириш санаси
10.12.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Балиқни қайта ишлаш корхоналари учун санитария қоидаларини (0037-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 10 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 121]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Балиқни қайта ишлаш корхоналари учун санитария қоидалари (0037-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2017 йил 4 февралда тасдиқланган Балиқни қайта ишлаш корхоналари учун санитария қоидалари (0345-17-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат ветеринария қўмитасининг раиси Б. НОРҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 16 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 11 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 13 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 18 ноябрдаги 32-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқни қайта ишлаш корхоналари учун санитария қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(0037-22-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) балиқ маҳсулотларининг юқори сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида балиқни қайта ишлаш корхоналарининг (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади) санитария-техник ҳолатига, ишлаб чиқаришни ташкил этишга, шунингдек ишлаб чиқаришда меҳнат шароитларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (бундан буён матнда ЖССТ деб юритилади) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (бундан буён матнда БМТ деб юритилади) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Халқаро комиссияси томонидан қабул қилинган Кодекс Алиментариус халқаро озиқ-овқат стандартлари тўпламига (бундан буён матнда Кодекс Алиментариус деб юритилади) кирувчи «Балиқ ва балиқ маҳсулотлари» (ЖССТ ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Москва, 2007 йил), «Жараён бўйича қўлланма» (ЖССТ ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), 21-нашр, Рим, 2013 йил) ҳамда «Балиқ ва балиқ маҳсулотлари. Норма ва қоидалар тўплами» (ЖССТ ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Рим, 2022 йил) талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу санитария қоидаларида қуйидаги атамалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқ — ҳар қандай совуқ қонли сув умуртқалилари (амфибиялар ва сувда яшовчи рептилиялар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутиш — балиқни музнинг эришига яқин (ўртача 0°С) температурада совутиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалаш — ифлослантирувчи моддаларни, озиқ-овқат қолдиқларини, чиқиндиларни, ёғ ва бошқа чиқиндиларни олиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлослантирувчи моддалар — озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланиш хавфсизлигига ёки унинг яроқлилигига таҳдид солиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги ҳар қандай биологик ёки кимёвий моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланиш — балиқ ва улардан олинган маҳсулотларнинг ифлослантирувчи моддалар билан зарарланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф — озиқ-овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенциал хавф-хатарларнинг (биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар) истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни баҳолаш — илмий маълумотлар ва усулларга асосланган ҳолда хавфли омилларнинг хусусиятларини аниқлаш, таъсирини баҳолаш ва хавфни тавсифлаш босқичларидан иборат бўлган жараён;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни бошқариш — хавф-хатарларни ва бошқа омилларни баҳолаш натижасида уларни бартараф қилиш мақсадида огоҳлантирувчи чораларни ишлаб чиқиш ва қўллаш жараёни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Балиқ маҳсулотларининг хавфсизлик мезонлари СанҚваН 0366-19-сон «Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича гигиена нормативлари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кодекс Алментариус тавсиялари асосида ишлаб чиқаришни ташкил этишга бўлган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хавфни таҳлил қилиш Кодекс Алиментариус тавсияларига кўра, бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган учта алоҳида таркибий қисмдан (хавфни баҳолаш, хавфни бошқариш ва хавф тўғрисида маълумот бериш) иборат бўлиб, ҳар бир таркибий қисм хавфнинг умумий таҳлилининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфни камайтириш ва унинг олдини олиш бўйича тадбирлар хавфни баҳолаш орқали амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инсонлар саломатлиги учун хавф-хатар аниқ ва равшан бўлган, аммо илмий маълумотлар тўлиқ ёки етарли бўлмаган вазиятларда Кодекс Алиментариус тавсияси бўйича «Истеъмолчилар саломатлигининг устувор принциплари» қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хавфни баҳолашда ишлаб чиқариш жараёнининг барча занжирларидаги сақлаш, ташиш, синама олиш, таҳлил қилиш ва назорат усуллари инсон саломатлигида нохуш оқибатлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ишлаб чиқариш объектларига, хоналар ва ускуналарга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Барча саноат, маъмурий ва ички бинолар вентиляция (табиий, механик қўзғатувчи ёки аралаш) билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг ертўлаларида омборхоналар, музлатгичлар, тузлаш хоналари, иситиш тизими учун хоналар, аппарат, машина ва компрессор хоналарини жойлаштиришга ушбу ертўлаларда техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда механик вентиляция тизими мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари техник маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган цехлардан тўлиқ ажратилиши ва алоҳида кириш жойлари ва маиший хоналарга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Саноат биноларидаги поллар тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай сиртга эга бўлиши лозим. Бетон пол қопламаси қатронлар, керамик плиткалар ёки пластик қатронлар билан қопланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корхонанинг (цех) хўжалик, маҳаллий, ёмғир сувларидан ҳосил бўладиган оқовалари умумий канализация тармоғига тозаланган ҳолда чиқарилиши керак. Саноат ва маиший оқова сувларни тозаламасдан ва зарарсизлантирмасдан сув омборларига тушириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида трапнинг қувурлари диаметри оқова сувларини узлуксиз оқишини таъминлаши керак (диаметри камида 100 мм). Корхонада ҳар 150 м2 дан ортиқ бўлмаган майдонга битта трап ўрнатилиши ҳамда траплар панжара билан ўралган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Деворлар юзаси сув ўтказмайдиган ва осон тозаланадиган бўлиши керак. Деворлар қопламаси учун керамик плиткалар, ғиштлар, ювиш бўёқлари ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шифт бетон, пластмасса, ёғочдан ёки зангламайдиган пўлатдан бўлиши зарур. Электр симлари ёпиқ ҳолда (кўринмайдиган ва ташқи объектларга тегмайдиган ҳолда) ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Эшиклар чидамли, силлиқ, сув ўтказмайдиган ва осон ювиладиган материалдан (бўёқ билан қопланган металл, пластмасса, зангламайдиган пўлатдан, гальванизли пўлат қатлам билан қопланган ёғочдан) тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳожатхона ишчи майдонлардан ташқарида, алоҳида жойлашиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхонада тозалаш ва дезинфекция қилиш ишларини осонлаштириш учун қуйидагилар инобатга олиниши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқлар, умуртқасизлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан алоқага киришиши мумкин бўлган барча юзалар коррозияга ва сувга чидамли материаллардан тайёрланган бўлиши ва ёрқин рангли, силлиқ ва осон ювилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деворлар технологик жараённи таъминлаш учун етарли баландликка эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифтлар ифлосланиш ва конденсат тўпланишини камайтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деразаларга чивинга қарши тўрлар ўрнатилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пол ва деворлар орасидаги уланиш жойи тозалаш учун қулай бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Корхонада ёки балиқ овлаш кемасида асбоб-ускуналар, инвентарлар тоза ва техник соз ҳолатда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳашаротлар ва бошқа зараркунандалар кўпаймаслиги учун гигиена қоидаларига риоя қилиниши, ҳашаротларнинг корхонага киришининг олди олиниши ҳамда уларнинг уяларини йўқ қилиш чоралари кўрилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Балиқ қабул қилиш ва тозалаш хонасига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Балиқни қабул қилиш хонасида совуқ ва иссиқ сув тармоғи, шунингдек, дезинфекциялаш воситаларини тайёрлаш учун маркировкаланган идишлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Балиқ қабул қилиш хонасининг поллари бетонланган бўлиши керак. Полга чиқиндиларни ташлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Хавфнинг олдини олиш мақсадида балиқни ташиш жараёнида у ифлосланишдан ва механик шикастланишдан ҳимоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Балиқ қабул қилиш хонасида иситгичлар шифтга ўрнатилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида тозалаш учун тайёрланган ёки кесилган балиқ муз билан сепилган ҳолда совутилган махсус идишларда сақланиши керак. Балиқнинг механик шикастланишига йўл қўймаслик учун муз қатламининг баландлиги балиқнинг ўлчамига қараб 30 — 50 см дан 70 — 80 см гача бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Совутиш учун муз ичимлик сувидан тайёрланиши ва махсус идишларда сақланиши керак. Қайта ишлаш учун олинган балиқ -20°C дан -70°C гача бўлган ҳароратда совутилган ҳолда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Балиқни тозалаш, кесиш мосламалари хавфсиз ва инсонга зарар етказишдан ҳимояланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қабул қилинган балиқ унда паразитларнинг мавжудлигини аниқлаш учун кўздан кечирилиши ва ташқи қўшимчалардан (қисқичбақасимонлар, личинкалар, паразитлар) тозаланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Паразитлар мавжуд бўлган ёки юқумли касалликларга чалинган балиқларга ишлов беришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балиқни ёки унинг қисмларини, шунингдек чиқиндиларни сув ҳавзаларига ташламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй ҳайвонларини паразитлар билан касалланган балиқларнинг гўшти ва ичаклари билан боқмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тери паразитлари, хилодонелла, ихтиофтириус билан касалланган тирик балиқларни сувда ювишдан олдин 5 фоизли натрий хлорид эритмаси билан ювиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиққа ишлов бериб бўлингандан сўнг, цехлар, асбоб-ускуналарни тозалаш ва дезинфекция қилиш амалга оширилиши зарур. Қўллар совун билан ювилиши ва дезинфекциялаш воситаси билан дезинфекция қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тозалаш охирида балиқ шилимшиқ, қон, ичак қолдиқларидан тоза оқар сувда яхшилаб ювилади ва совутилган махсус идишларда сақланади ёки муз билан қопланади. Шундан сўнг технологик кўрсатмаларга мувофиқ ёки дарҳол кейинги технологик ишлов бериш учун юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Балиқ тутилган вақтдан бошлаб 1,5 — 2 соат ичида уни музлатишнинг имкони бўлмаса, ушбу балиқ 5 — 10 соат давомида 0°С дан -5°C ҳароратгача совутгичда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Балиқларни глазурлаш (балиқни -19°C ҳароратдаги тузли сувга 2-3 марта ботириб олиш) тоза сувда амалга оширилади. Бунда, сув ифлосланиши билан дарҳол алмаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Музлатиш камераларида ҳаво айланишини таъминлаш мақсадида балиқ маҳсулотлари деворлардан камида 50 см масофада ҳамда камида 18 см баландликдаги пештахталарда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Музлатиш камералари, йўлаклардаги полларни тозалаш заруратга кўра, лекин ҳар сменада камида бир марта амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музлатиш камераларининг қор қатламларини олиб ташлаш ойига камида бир марта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ёрдамчи материалларга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тузни сақлаш омборлари ёғингарчилик, ер ости сувлари ва механик ифлосланишдан ҳимояланган бўлиши керак. Тузни сақлаш учун махсус идишлардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Туз ва муз омбори ишчилари махсус кийим-бош, поябзал ва жиҳозлардан фойдаланишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қайта ишлаш корхоналарида ишлатиладиган зираворлар ташиш тараларида ёки пакетларда омборга етказиб берилиши керак. Бунда, зираворлар қуруқ вентиляция қилинган хоналарда, ушбу зираворларнинг технологик йўриқномаларида кўрсатилган тартибда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Зираворларни майдалаш ва қайнатма тайёрлаш марказлаштирилган ҳолда, асосий цехлардан алоҳида, вентиляция билан жиҳозланган хоналарда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ёрдамчи материаллар омборларда сақланиши, омбор деворлари оқланган бўлиши, поллар ҳар сменада камида 1 марта, шифтлар эса ойига 2 марта намлантириб тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ишлатишдан олдин барча кукунсимон ёрдамчи материаллар магнитдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Корхонага олиб келинган ўсимлик ёғининг органолептик параметрлари лабораторияда текширилиши керак. Ўсимлик ёғини очиқ идишларда ва қуёш нури остида сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Бошқа ёрдамчи материаллар санитария-гигиена талабларига ва технологик кўрсатмаларга жавоб берувчи ҳарорат ва намликда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Сирка кислотаси идишлари юмшоқ мато тўшалган ёғоч қутиларида салқин ва қуруқ жойда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Балиқ тузлаш цехларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тузлаш, эритиш ва ивитиш учун қозонларнинг деворлари полдан камида 50 см баландликда бўлиши талаб этилади. Стационар идишларга алмаштирилгунга қадар брезент идишлардан фойдаланишга рухсат берилади. Хавфни бошқариш мақсадида тизимли тозалаш, ювиш ва дезинфекция қилиш мунтазам равишда амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тузлаш идишларининг туби оқова сув тизимига уланган бўлиши ҳамда ишлатилган шўр сув тўлиқ тушиб кетиши таъминланиши керак. Идишлардан чиқувчи дренаж қувури сувни очиш/ўчириш крани билан жиҳозланган бўлиши керак. Тузлаш, эритиш ва ивитиш учун идишлар иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Идишлар панжара қопқоқлари билан қопланган бўлиши керак. Бунинг учун брезентдан ва бошқа сув ўтказмайдиган матодан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Балиқни ҳаво билан қуритиш полдан камида 40 см баландликдаги пештахталарда амалга оширилиши керак. Пештахталарнинг юзаси силлиқ ҳамда дезинфекция қилиш осон бўлиши зарур. Пештахталар орасида йўлаклар бўлиши лозим. Пештахталарда юриш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Балиқларни идишларга тузлаш ва тушириш пайтида ишчилар махсус поябзал, комбинезон, тоза қўлқоп кийишлари, шунингдек махсус белгиланган жойда сақланадиган тузлаш цехи учун ускуналардан фойдаланишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳар бир балиқ туширилгандан ва юклангандан сўнг жиҳозлар яхшилаб тозаланиши, ювиш воситалари қўшилган иссиқ сув билан ювилиши ҳамда дезинфекция қилиниши лозим. Бунда, жиҳозлар такроран балиқ юклашдан олдин қўшимча равишда иссиқ сув билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Пашша личинкалари ёки фуксин билан зарарланган маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш, балиқ маҳсулотларининг зараркунандаларига қарши кураш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қадоқланган шўр ва тузланмаган маҳсулотлар технологик кўрсатмаларга мувофиқ омборларда ва музлатгичларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Дудланган балиқ ишлаб чиқаришда асосий технологик жараёнлар (эритиш, кесиш, тузлаш ва текислаш, ивитиш, дудлаш) амалга ошириладиган хоналардан ташқари, қуйидаги алоҳида хоналар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намакоб тайёрлаш учун хоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр маҳсулотни қадоқлаш хоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишланган идишларни ювиш, идишларни қуритиш ва сақлаш учун хоналар, идишлар омбори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи ва дудлаш учун ёғоч қипиғи, шунингдек дезинфекциялаш, ювиш воситалари ва дудланган суюқликларини сақлаш учун хоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Дудловчи камералар ҳаво тортувчи вентиляция тизими билан жиҳозланган бўлиши, эшиклар ва люклари мустаҳкам ёпилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Тайёр маҳсулотни тарқатиш ҳамда хом ашёни етказиб бериш жараёнлари бир-биридан алоҳида хоналарда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Балиқ қуритиш жараёнига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Балиқни сунъий қуритиш хоналарининг деворлари ва шифтлари силлиқ ва осон тозаланадиган бўлиши ҳамда девор панеллари камида 1,8 метр баландликда плитка билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Балиқларни табиий қуритиш бўлими бошқа ишлаб чиқариш цехларидан камида 25 метр узоқликда девор билан ўралган бўлиши, чиқинди қутилари ва ҳожатхоналардан камида 50 метр масофада жойлашган бўлиши керак. Табиий қуритиш, атрофи очиқ шийпонларда, ердан камида 0,8 м баландликка осиб қўйилган ҳолда амалга оширилади. Осишдан аввал балиқ устидан ортиқча шўрни ичимлик суви ёрдамида ювиб ташлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қафаслар, панжаралар ва бошқалар ҳар бир фойдаланишдан кейин алоҳида хонада яхшилаб тозаланиши, содали сувнинг 1-2 фоиз иссиқ эритмасида ювилиши ҳамда оловда куйдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қуритилган балиқларни тўплаш полдан 50 см баландликдаги столларда амалга оширилиши, қуритилган балиқлар брезент билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Қуритилган балиқларни сақлаш совутилган хонада технологик талабларга жавоб берадиган ҳарорат ва нисбий намликда амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Табиий ва сунъий қуритиш бўлимларида ҳашаротларга қарши курашиш бўйича профилактика чора-тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Консерва ишлаб чиқариш жараёнига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Хавфни бошқариш мақсадида консерваларни ишлаб чиқариш, хом ашё ҳудуди, соус ва автоклав бўлмалари, идишларни ва ускуналарни ювиш учун иккита алоҳида ювиш бўлмалари, шунингдек балиқларни қовуриш ва қадоқлаш учун майдонлар алоҳида ажратилган ҳолда умумий хонада жойлаштирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Консерва идишлари ва қопқоқлари қадоқлашдан олдин санитар ишловдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Консерва ёпувчи, тўлдирувчи, кесувчи машиналар буғ, совуқ ва иссиқ сув билан таъминланиши керак. Иссиқ сув ва буғ ҳарорати доимий равишда ўлчаб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Консерва маҳсулотини ишлаб чиқаришга олиб келинган хом ашё ва ёрдамчи материаллар корхона лабораторияси томонидан текширилиши керак. Хом ашё, ёрдамчи материаллар, сув ва тайёр маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари махсус журналларда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ёғга иссиқлик билан ишлов бериш маҳсулот турига қараб амалга оширилади. Лаборатория назоратидан ўтмаган ёғдан консерва ишлаб чиқариш учун фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Консерваларни стерилизация қилиш технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади. Стерилизация жараёни кўрсаткичлари стерилизацияни назорат қилиш журналларида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Хавфни баҳолаш учун балиқ солинган консерваларни қуйидаги тартибда стерилизация қилиш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консерваларнинг қопқоғини ёпишдан олдин 10 дақиқагача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпилган консерваларни 30 дақиқагача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стерилизация қилиш мазкур бандда кўрсатилган вақтдан кам ёки ўтиб кетган ҳолларда бактериологик таҳлил ўтказиш учун автоклавлардан 50 та банка консерва намуналари олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Иш тугагандан сўнг ҳар куни цистерналардан барча ёғ ва бошқа қуймаларни тўкиб ташлаш керак, технологик тизимлар ҳамда тўлдириш машиналари иссиқ сув ва ювиш воситалари билан ювилиши, дезинфекция қилиниши, сўнгра иссиқ сув билан чайилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Идишдаги ёғ даражасини аниқлаш учун ёғ ўлчагич асбоблардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ёғ мавжуд бўлган цистерналар ва идишларга тоза ёғ қўшиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Озиқ-овқат мақсадларида ишлатиладиган ёғ ёпиқ ва муҳрланган идишларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Қовурилган (фритюр) ёғларнинг сифатини назорат қилиш ишлаб чиқариш лабораторияси томонидан амалга оширилади. Ёғнинг кислоталилиги умумий миқдори СанҚваН № 0366-19 «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг гигиеник нормативлари»да белгиланган миқдорлардан ошса, ёғни бошқасига алмаштириш керак. Ишлатилган ёғ тўлиқ тўкиб ташланиб, янгисига алмаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Балиқ қовуришда барча ишлатиладиган жиҳозлар термоизоляцияловчи материал билан қопланган бўлиши керак. Термоизоляцияловчи материал 45°C дан ошмайдиган юза ҳароратида бўлиши керак. Балиқ қовуриш жойлари маҳаллий сўрувчи вентиляция тизимига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Балиқ консервалаш корхоналарида ҳафтасига камида бир марта санитария кунлари ўтказилиши керак. Бу вақтда барча асбоб-ускуналар, қувурлар, инвентарлар, идишлар ва бошқаларга санитар ишлови берилади ва дезинфекция қилинади. Бундан ташқари, ҳар бир иш сменасидан кейин асбоб-ускуналар, инвентар ва бошқаларда жорий санитар тозалаш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Корхоналарда консерва маҳсулотларини сақлаш ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларга кўра, белгиланган микроиқлим шароитлари (ҳарорат, ҳаво намлиги)да қуруқ омборларда амалга оширилиши зарур. Хавф-хатарнинг олдини олиш учун омборларда микроиқлим кўрсаткичлари назорат қилиниши керак. Яроқсиз консерва маҳсулотлари утилизация қилингунига қадар вақтинчалик алоҳида хонада сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Балиқ қиймаси ва икра ишлаб чиқариш жараёнига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Қайта ишлаш жараёнида олинган қийма дарҳол қадоқлаш ва музлатиш ёки маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтказилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Балиқ қиймаси -30°C ҳароратда музлатилиб, унинг марказидаги ҳарорат -18°C дан юқори бўлмаслиги лозим. Ювилган балиқ қиймасини сақлаш муддати 6 ой, ювилмаган балиқ қиймасини сақлаш муддати 3 ой қилиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Икра ишлаб чиқариш иш жойлари иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Балиқ қорнидан икрани олишдан олдин оқар сув билан қондан тозаланиши ҳамда совутилган ҳолда кейинги технологик жараёнга ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Балиқдан икра олиш ва кейинги ҳар бир технологик жараёнлар алоҳида ишчилар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида икра тайёрлаш учун фақат қайнаб совутилган сув, қиздирилган туз ва ўсимлик ёғи, сифатли моддалар ишлатилиши керак. Агар ёғ таркибида патоген стафилококклар аниқланса, мазкур ёғдан икра ишлаб чиқаришда фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Икранинг дегустацияси пластик вилка ёки қошиқчалар билан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Икрани қадоқлашдан олдин идишлар (банкалар) яхшилаб тозаланиши, ювилиши ва буғланиши ёки стерилизация қилиниши керак. Қадоқланган икра дарҳол сақлаш учун совутгичга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Хавф-хатарнинг олдини олиш мақсадида икра ишлаб чиқариш бинолари, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар ҳар куни санитария тозаловидан ўтказилиб дезинфекция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Балиқдан бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларини муздан эритиш махсус мосламаларда ёки ванналарда сувда ёки кучсиз тузли эритмада 20°C дан юқори бўлмаган ҳароратда ёки пештахталарда (ҳавода эритиш) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Тозаланган, бўлакланган, майдаланган ва бошқа балиқ дарҳол иссиқлик билан ишлов бериш учун корхонанинг тегишли бўлимига юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Маҳсулотларни қовуриш, қайнатиш ва пишириш жараёнларининг ҳарорати махсус журналларда қайд этилиши керак. Бунда, балиқ бўлагининг ичидаги ҳарорат +80°C дан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Хавф-хатарнинг олдини олиш учун желели таомлар тайёрлаш жараёнида қўлланилувчи шўрвани идишга қуйишдан олдин қайнатилиши ҳамда желатин қўшилгандан сўнг қайнаш даражасигача қиздирилиши керак. Бунда, янги тайёрланган шўрвадан фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Агар бошқа таркибий қисмлар қўшиладиган бўлса, желе қайнатилган пайтдан кейин 5 дақиқа давомида иккинчи марта қайнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Желе қадоқлаш жараёнида қадоқлар 100°C дан паст бўлмаган ҳароратда қуруқ иссиқлик билан стерилизация қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Балиқ ва сабзавотларни кесишда силлиқ текисланган юзали қаттиқ ёғоч тахталардан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Тайёр балиқ маҳсулотларини қадоқлашга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Контейнерларга жойлаштирилган ва жўнатилиши керак бўлган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган технологик йўриқномаларда кўрсатилган ҳароратда омборларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Консерва маҳсулотлари, ярим тайёр балиқ маҳсулотлари, тайёр ва дудланган маҳсулотларни алоҳида-алоҳида, технологик йўриқномаларда кўрсатилган, маҳсулотга хос шароитларда сақлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш учун контейнерлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарорида белгиланган талабларга жавоб бериши ҳамда санитария тозаловидан (механик тозалаш, ювиш воситаси ва иссиқ сув билан ювиш, дезинфекциялаш, чайиш ва қуритиш) ўтган бўлиши лозим. Ифлосланган ва моғорлаган идишлардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Контейнерларнинг санитария жиҳатидан тозалиги ишлаб чиқариш лабораторияси томонидан ойида камида икки марта текширилиши ва натижалар махсус журналда қайд этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Балиқ маҳсулотлари махсус транспорт воситасида ташилиши, транспорт воситаси ҳар фойдаланишдан сўнг санитария тозаловидан ўтказилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Корхонанинг сув ва муз таъминотига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Корхоналарни (цехларини) сув билан таъминлаш марказлаштирилган маиший ва ичимлик сув таъминотига уланиш орқали таъминланиши керак. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаган тақдирда, мустақил сув таъминоти тизими қурилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ичимлик сув таъминоти тармоқларининг техник (ичимлик бўлмаган) сув таъминоти тармоқлари билан кесишиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиясида, шунингдек инвентарларни, ускуналар ва идишларни санитария тозалашда фақат ичимлик суви сифати даражасидаги сувдан фойдаланиш лозим. Тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари билан бевосита боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ускуналарини (совутиш жиҳозлари, вакуум насослари, барометрик конденсаторлар ва бошқалар) ювишда сув сифатини ёмонлаштирадиган моддаларни (нефт маҳсулотлари, қаттиқ моддалар ва бошқалар) ўз ичига олмаган очиқ сув ҳавзалари сувидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Балиқни қайта ишлаш корхоналари учун санитария қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

А.С. Худайберганов

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор;

Э.Б. Наврузов

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими, т.ф.н.;

Г.М. Исраилова

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази гигиена кафедраси доценти, т.ф.н., доцент;

Б.О. Сагдуллаэва

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими.

А.Р. Носирова

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти, Овқатланиш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими.

Тақризчилар рўйхати:

Т.И. Искандаров

Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, т.ф.д., профессор, ЎзР Фанлар академияси академиги;

Д.А. Зарединов

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

А.Н. Шукуров

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Санитария-гигиена бошқармаси бошлиғи, т.ф.н.