31.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3395
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 31.10.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3395
Кучга кириш санаси
31.10.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3395]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 29 сентябрдаги 43-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-дўкон — крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот (юридик шахс);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар — крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни амалга оширувчи жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
листинг — крипто-дўкон томонидан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш учун савдо саватига қўшиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
делистинг — крипто-дўкон томонидан крипто-активларни савдо саватидан чиқариш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо савати — крипто-дўкон томонидан крипто-дўконнинг электрон платформасида ёки савдо объекти орқали мижозлар билан сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш учун рухсат этилган крипто-активлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-дўконнинг электрон платформаси — крипто-дўконнинг қуйидагилар амалга ошириладиган ахборот тизими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
листинг ва делистинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари амалга оширилмаган талабномалар бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ошкор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларга крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга оширишни қулайлаштиришга қаратилган бошқа ташкилий-техник ишлар;

крипто-дўконнинг техник ва дастурий воситалари — крипто-дўконнинг қуйидагилар амалга ошириладиган дастурий-аппарат мажмуаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларга крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга оширишни қулайлаштиришга қаратилган бошқа ташкилий-техник ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-дўконнинг савдо объекти (бундан буён матнда савдо объекти деб юритилади) — крипто-дўконнинг техник ва дастурий воситаларидан фойдаланган ҳолда крипто-дўкон ва мижозлар ўртасида крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш учун мўлжалланган (мослаштирилган) хона ёки иншоот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ва (ёки) савдо объекти орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Крипто-дўкон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электрон платформаси ва (ёки) техник ва дастурий воситаларининг зарур даражада ишлашини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари ҳисобини алоҳида юритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар куни кун якуни бўйича мижозлар билан амалга оширилган операциялар ҳақидаги барча маълумотларнинг (электрон ёки қоғоз шаклда) захира нусхасини яратиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича талабномалари ижросини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон платформаси ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинган шахсларнинг крипто-дўкон фаолиятини тартибга солувчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва крипто-дўкон томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжатларни (бундан буён матнда локал ҳужжат деб юритилади) билиш даражасини доимий ошириб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий идентификациядан ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган мижозларгагина крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга оширишга рухсат бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни реклама қилиш ва ўз фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Крипто-дўкон қуйидагиларни тартибга солувчи локал ҳужжатларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари, шу жумладан крипто-активлар листинги ва делистингини амалга ошириш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни идентификациядан ўтказиш қоидалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Крипто-дўкон мижозлари олдидаги мажбуриятларини бажариш учун крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) бошқа крипто-активларга айирбошлаш операцияларини Ўзбекистон Республикасида жойлашган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари ёки хорижий давлатда жойлашган платформаларда амалга оширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операциялар устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўкон мижозлар томонидан мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилиши ҳолатларининг ҳисобини юритиши ҳамда ушбу ҳолатлар ҳақида ваколатли органнинг сўровномасига асосан сўровномани олган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай маълумот тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, крипто-дўкон дарҳол ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма равишда хабар беришга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ва (ёки) сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ва (ёки) сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) крипто-дўконнинг савдо объекти орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ва (ёки) хорижий валютада сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Крипто-дўкон ўзининг электрон платформаси ёки савдо объектида мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўрсатилган маълумотлар жойлаштириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мижозлар билан муносабатларни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Крипто-дўкон ўзининг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни ташкиллаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мижоз крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлиш учун крипто-дўконнинг электрон платформаси ва савдо объекти орқали мажбурий идентификациядан ўтади ҳамда крипто-дўкон билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мижозлар мажбурий идентификациядан ўтиш учун крипто-дўконга қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан алоқа ўрнатиш учун контакт маълумотлари (телефон рақами ёки электрон почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Крипто-дўкон қуйидагилар билан шартнома тузишга ҳақли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Крипто-дўкон шартнома тузиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда шартноманинг матнини ўзининг электрон платформаси ва савдо объектига жойлаштиради. Бунда, шартнома тузиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда шартноманинг матни мижозларга шартнома тузилишидан олдин оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Крипто-дўкон шартнома тузишдан олдин мижозларни қуйидаги шартлар ҳақида хабардор қилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар ваколатли органга юборилиши мумкинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозлар билан музокаралар уларнинг розилиги билан аудио- ёки видеоёзув шаклида ёзиб борилиши, шунингдек ёзишмалар тарихи сақлаб қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Крипто-дўкон савдо объектининг хавфсизлигини таъминлаши, шунингдек уни мижозлар билан амалга ошириладиган музокаралар жараёнларини аудио- ва видео тасвирга қайд этиш воситалари билан жиҳозлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Крипто-дўкон ва мижоз ўртасида савдо объекти орқали ёзма шаклдаги шартномани тузишда мижоз мазкур Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотларни тақдим этган ҳолда талабномани (электрон ёки қоғоз шаклида) тўлдиради. Бунда, ҳар бир операция учун мижоз томонидан янги талабнома тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Крипто-дўкон ва мижоз ўртасида крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали шартнома тузилган тақдирда, мижозга крипто-дўконнинг электрон платформасида ҳисобга олиш ёзуви (шахсий кабинет) яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўконнинг электрон платформасида бир мижозга фақат битта ҳисобга олиш ёзуви (шахсий кабинети) яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мижозлар мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатлар талабларини бузган тақдирда, улар учун крипто-дўконнинг электрон платформаси ва савдо объектида крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш имконияти уч ой муддатга чекланади. Бунда, мижозлар ушбу муддат ичида крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича шартномаларнинг иштирокчиси бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо объекти орқали мижозга крипто-активлар сотилган тақдирда, тўловни миллий ва (ёки) хорижий валютада электрон ёки нақд пул шаклида қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо объекти орқали мижоздан крипто-активлар сотиб олинган тақдирда, тўловни миллий валютада электрон ёки нақд пул шаклида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон платформа орқали крипто-активлар сотилган ва (ёки) сотиб олинган тақдирда, тўловни миллий ва (ёки) хорижий валютада электрон шаклда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозга савдо объекти орқали крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операциялар амалга оширилганлигини тасдиқловчи мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланган нақд пул шаклидаги тушумларни қонунчиликда белгиланган тартибда банкка топширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Крипто-дўкон билан мижозлар ўртасида савдо объекти орқали крипто-активларни сотиш ва (ёки) сотиб олиш бўйича шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланади. Шартноманинг бир нусхаси крипто-дўконда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Крипто-дўконнинг электрон платформасида крипто-активларни сотиш ва (ёки) сотиб олиш бўйича шартнома оферта ва акцепт тарзида электрон шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Крипто-дўкон мижозлар маблағларини қабул қилиш ва сақлашга, шунингдек уларнинг номидан ва уларнинг ҳисобидан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларда иштирок этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Крипто-дўкон ҳар куни мижозлар билан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича амалга оширилган операциялар, шунингдек крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича бажарилган ва бажарилмаган талабномалар тўғрисида ҳисобот тузади. Бунда, ҳисоботларга тузатишлар ва ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича амалга оширилган операциялар ва талабномалар ҳақидаги ҳисоботларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларга — уларга тегишли қисмини, бундай сўров қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органга — унинг сўровида кўрсатилган муддатда беғараз тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Крипто-дўкон ва мижоз ўртасидаги низолар томонларнинг келишувига кўра ёки суд тартибида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўконнинг электрон платформаси ва (ёки) савдо объектида жойлаштириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АХБОРОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Крипто-дўкон ҳақидаги маълумотлар (номи, жойлашган ери (почта манзили), давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси, солиқ тўловчининг идентификация рақами, таъсисчилари ва раҳбарияти).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Боғланиш маълумотлари (электрон почта манзили ёки телефон рақами, боғланиш учун масъул шахс).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш шартлари ва шартнома матни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Крипто-дўконнинг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган мижозлар томонидан низони ҳал этиш усуллари ва чора-тадбирлари ҳақидаги маълумот (шу жумладан, медиация ёки суд орқали).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Крипто-дўкон фаолияти тўғрисидаги рекламада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Крипто-дўконнинг савдо савати, крипто-активларнинг жорий нархлари, кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган комиссиялар ёки мукофотлар тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_______________________________________

_______________________________________

_______________________________________

(крипто-дўконнинг номи, жойлашган ери (почта
манзили) ва бошқа боғланиш маълумотлари)

Мижозга крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операция тўғрисидаги

_____-сон МАЪЛУМОТНОМА

Савдо объектининг манзили:

Операция рақами (тартиб рақами):

Операция амалга оширилган сана:

Операция тури (сотиб олиш/сотиш):

Крипто-актив тури:

Крипто-актив миқдори:

Операциянинг миқдори:

Мижознинг фамилияси, исми ва отасининг исми:

___________________________

_____________

(масъул шахснинг ФИО.)

(имзо)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2022 й., 10/22/3395/0984-сон)