15.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3380
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 15.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3380
Кучга кириш санаси
15.08.2022
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
г) мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги рекламага қўйиладиган талабларга риоя қилиш;
и) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида (капиталида) ушбу банднинг «з» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг ҳамда оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик.
б) лицензия талабгорининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчи ҳақидаги мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача кўрсатилади;
в) лицензия талабгорининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, мазкур Низомнинг 9-банди «з» кичик бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома;
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг лицензия талабгори томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
25. Мазкур Низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар аниқланганда, агар аризада бартараф этиш мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, лицензияловчи орган уларни бартараф этиш учун талабгорга муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорига бир иш куни ичида юборилади.
лицензиат томонидан мазкур Низомнинг 54-бандида белгиланган лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда;
51. Лицензияни бекор қилиш мазкур Низомнинг 50-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда лицензияловчи органнинг қарори асосида амалга оширилади.
Лицензия мазкур Низомнинг 50-банди бешинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади.
52. Лицензия ушбу Низомнинг 50-банди саккизинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
в) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида (капиталида) ушбу банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг ва оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этиши;
Мазкур банднинг «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилмаган лицензия талаблари ва шартларининг бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба бузилишлари мунтазам равишда бузилишлар деб ҳисобланади.

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лицеязия талабгори — юридик шахс

1. Лицензия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ариза ва тегишли ҳужжатларни лицензияловчи органга юборади.

талабгор хоҳишига кўра

2-босқич

Лицензияловчи орган

Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан қабул қилиб олинади.

тақдим этилган кунда

3-босқич

Лицензияловчи орган

Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

20 иш куни ичида

Лицензияловчи орган

1. Лицензияловчи орган раҳбари томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссияси томонидан ҳужжатларни кўриб чиқилади ҳамда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланади.

15 иш куни ичида

2. Эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.

3 иш куни ичида

3. Лицензия бериш ёки беришни рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги юзасидан лицензия талабгорини хабардор қилади.

2 иш куни ичида

4-босқич

Лицензия талабгори

Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат божини тўлайди.

лицензияловчи орган томонидан белгиланган муддатда

5-босқич

Лицензияловчи орган

1. Давлат божи тўланганидан сўнг, лицензияни расмийлаштириб беради ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

уч кун ичида

2. Лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланмаган тақдирда, лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан ўттиз кундан сўнг

6-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензия бериш учун зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, агар ушбу камчиликларни бартараф этиш мумкин бўлса, лицензия талабгорига камчиликларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш тўғрисида хабарнома юборади.

бир иш куни ичида

7-босқич

Лицеязия талабгори

Камчиликларни бартараф этган қолда, тегишли ҳужжатларни лицензияловчи органга тақдим этади.

хабарномада кўрсатилган муддатда

8-босқич

Лицеязия талабгори

Лицензия бериш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этади.

рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддатда

9-босқич

Лицензияловчи орган

Лицензия талабгори томонидан такроран тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда лицензия бериш ёки беришни рад эгиш тўғрисида қарор қабул қилади.

беш иш куни ичида

10-босқич

Лицензиат

1. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи еки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беради.

қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг, беш иш куни ичида

2. Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айни бир фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари қўшиб юборилган тақдирда. лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беради.

лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар

3. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширади.

11-босқич

Лицензияловчи орган

1. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганда. лицензияни қайта расмийлаштиради ва беради.

2. Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги ҳақида лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.

беш иш куни ичида

12-босқич

Лицензияловчи орган

1. Лицензияни амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда лицензиянинг амал қилишини тугатади.

белгиланган асослар юзага келганда

2. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади.

доимий