03.07.2018 йилдаги ПҚ-3832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг рақамли секторини ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда, электрон ҳужжат айланиши тизимлари жорий этилмоқда, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот-технологик платформаларда фаолият кўрсатадиган рақамли иқтисодиёт жадал ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги моделларини яратиш заруратини тақозо этмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари, «сунъий ақл», суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, крипто-активлар бўйича фаолият жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларидан бири ҳисобланади. Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари нафақат иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки давлат бошқаруви тизимига ва бошқа жамоатчилик муносабатларига аста-секин жорий этилмоқда.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар крипто-активлар айланмаси соҳасини янада такомиллаштириш бўйича энг муҳим вазифалар деб ҳисоблансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициявий ва тадбиркорлик фаолиятининг турли шаклларини диверсификация қилиш учун крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан майнинг, смарт-контракт (рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома), консалтинг, эмиссия, айирбошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, шунингдек, маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалий иш кўникмаларига эга малакали кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар бўйича фаолият ва маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, рақамли иқтисодиётда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини ишлаб чиқиш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали хорижлик мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган холда маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиялари жорий этиладиган аниқ фаолият соҳалари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантиришни ва маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларини жорий этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва техник топшириқларнинг лойиҳалари Агентликда мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2029 йил 1 январга қадар юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ операциялари, жумладан, норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 сентябрдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2024 й., 06/24/140/0728-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлик валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) крипто-актив мулкий ҳуқуқ ҳисобланиб, маълумотларнинг тақсимланган реестридаги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган қиймати ва эгасига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият турлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлар фаолияти (кейинги ўринларда — хизматлар провайдерлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) майнинг бу ҳисоблаш операцияларини бажариш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестрини юритиш, блокларнинг яхлитлигини яратиш ва тасдиқлаш фаолиятидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, «Besqala Mining Valley» махсус майнинг зонаси ҳудудида амалга ошириладиган майнинг бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона электр энергетика тизимига уланган ҳолда электр энергиядан фойдаланилган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 октябрдаги «Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган ҳолатлар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиғиз даврда истеъмол қилинган электр энергия учун тегишли тарифларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган устамалар қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майнинг Агентлик томонидан мажбурий рўйхатдан ўтказилади ва лицензияланадиган фаолият турига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майнинг билан шуғулланувчи шахслар (майнерлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майнерларни рўйхатдан ўтказиш фақат Интернет тармоғи орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майнерлар ўз фаолиятини фақат рўйхатга олинган пайтда кўрсатилган манзилда, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга ошириши лозим;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хизматлар провайдерлари жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан уларнинг номидан крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш, сақлаш, чиқариш, жойлаштириш ва бошқариш бўйича хизматлар кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар провайдерлари фақат Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — юридик шахслар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматлар провайдерлари турларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-биржа — крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майнинг-пул — майнинг жараёнини таъминлаш мақсадида ҳисоблаш қувватларини бирлаштирувчи электрон платформани тақдим этувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-депозитарий — крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-дўкон — крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қарорлари билан белгиланадиган бошқа турдаги хизматлар провайдерлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали белгиланган тартибда амалга оширади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш тартиби Агентлик томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга лицензия беришдан тушадиган давлат божининг барча суммаси лицензияловчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) хизматлар провайдерлари фаолиятига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлашган электрон платформа ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситалар мажмуининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар билан боғлиқ барча операциялар бўйича маълумотларни, платформа иштирокчиларининг идентификация маълумотларини, хизматлар провайдерларининг платформа иштирокчилари билан муносабатларига оид материалларни (шу жумладан, платформа иштирокчилари ўртасида), шу жумладан, иш ёзишмаларини беш йил давомида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги рекламага қўйиладиган, шу жумладан, крипто-активлардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятнинг самарадорлиги (даромади) ҳақида ваъдалар бериш, крипто-активлар билан битимларни тузиш бойишнинг енгил усули эканлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланганлиги ҳамда крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) сифатида қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги талабларга риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга оширмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни ваколатли органнинг сўровига биноан бепул тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, норезидентларга, лицензиатнинг устав капиталидаги улушини реализация қилишни лицензияловчи орган билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатнинг раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари), шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини алмаштириш масаласини лицензияловчи орган билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар крипто-биржаларга қўйиладиган қўшимча лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активларни котировкалашни уларга бўлган талаб ва таклиф асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берилган санада пул маблағи шаклида базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармаси (капитали) мавжудлиги, шундан уч минг бараварини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда захирага қўйиш;
(3-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) хизматлар провайдерлари фаолиятини уларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини назорат қилиш функциялари хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензияловчи органга ва тегишли ваколатли давлат органларига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) хизматлар провайдерларининг устав жамғармаси фақат унинг муассисларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкларидан шакллантирилади. Хизматлар провайдерларининг устав жамғармасини шакллантириш учун фойдаланиладиган маблағлар кредит ёки гаровга олинган маблағлар ва шу каби бошқа маблағлар жалб қилиниши орқали амалга оширилишига йўл қўйилмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахслар йиғим тўлайдилар. Йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Агентлик ўртасида тақсимланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғимлар миқдори, уларни тўлаш ва уларнинг тақсимланиши Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;
(3-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) қуёш фотоэлектр станциялари учун асбоб-ускуналар ва қурилмалардан фойдаланувчи майнерлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланадиган энергия соҳасида солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) майнинг билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона энерготизимига ноқонуний уланиши ҳолатлари аниқланганда, уларга нисбатан белгиланган тариф 5 баробар ўсувчи коэффициент билан қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) 2022 йил 1 январга қадар крипто-биржа фаолияти учун берилган лицензиялар давлат божи ва йиғимлар ундирилмасдан мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта расмийлаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизматлар провайдерларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизматлар учун, шу жумладан, крипто-активлар шаклида мукофот олиш, унинг миқдорини ва уни мижозлардан ундириш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан крипто-активларни миллий ва хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) бегоналаштиришга, шунингдек, крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлашга қаратилган битимларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) крипто-дўконларга ўз фаолиятини фақат электрон платформа орқали амалга ошириш жараёнида мижозларининг маблағларини транзакция амалга оширилган ва маълумотларнинг тақсимланган реестрида тегишли ёзув пайдо бўлган пайтдан бошлаб Агентлик томонидан белгиланган муддатда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) майнерларга майнинг натижасида олинган крипто-активларни миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, белгиланган тартибда сотиш ва (ёки) уларни бошқа крипто-активларга айирбошлаш ҳуқуқи берилсин. Бунда майнинг натижасида олинган крипто-активларни бошқа юқори ликвидли крипто-активларга айирбошлаш ва уларни кейинчалик миллий крипто-биржалар ёки хорижий платформалар орқали, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга йўл қўйилади. Майнинг натижасида олинган (шу жумладан, бошқа юқори ликвидли крипто-активларга айирбошланган) крипто-активларни сотишдан тушган тушум мажбурий тарзда Ўзбекистон Республикасидаги банкнинг ҳисобварақларига ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонлардан камида иккитаси мавжуд бўлганда, крипто-активлар билан операция (кейинги ўринларда — операция) ўтказиш жойи сифатида Ўзбекистон Республикаси тан олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операциянинг бир томони Ўзбекистон Республикасининг резиденти (жисмоний ёки юридик шахс) бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида рўйхатдан ўтган IP-манзилдан ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро коди мавжуд бўлган мобил телефон рақамидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг тижорат банки томонидан эмиссия қилинган банк картасидан фойдаланилганда ёки тўловларга ишлов бериш ва уларнинг клиринги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга ошириш учун хизматлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида яшовчи мижозлар учун мўлжалланганда, шу жумладан, давлат тилида тақдим этилганда ёки реклама қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агентликка қуйидаги ваколатлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентларига крипто-активлар айланмаси соҳасида ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — хорижий юридик шахслар) фаолиятини текшириш. Бунда ушбу текширишларга Ўзбекистон Республикасининг тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун хорижий юридик шахсларга нисбатан жарималар қўллаш. Бунда ушбу жариманинг 50 фоизи лицензияловчи органнинг ҳисобварағига йўналтирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизматлар провайдерларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун гумонланаётган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ёхуд ўталмаган шахслар томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда доимий яшаётган, бўлиб турган ёки рўйхатга олинган шахслар томонидан бошқариш;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда рўйхатдан ўтган компаниялар иштирок этиши;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларнинг тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси сифатида қўлланилиши, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
(6-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 07/25/359/1106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) яширин майнингни амалга ошириш (махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш орқали учинчи шахсларнинг ҳисоблаш қувватларида, уларга билдирмаган ҳолда ёки розилигисиз майнингни амалга ошириш бўйича фаолият) ва аноним крипто-активлар майнинги (анонимлик принципи бўйича ишлаётган крипто-активлар) тақиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат провайдерлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги, Крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни қабул қилинишини ва амалга киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Давлат божи тўғрисида» ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3832-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 07/18/3832/1452-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон; 28.04.2022 й., 06/22/121/0354-сон; 19.09.2024 й., 06/24/140/0728-сон; 28.11.2025 й., 07/25/359/1106-сон; 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон)